«Аkademnashr» nashriyoti
5K subscribers
450 photos
40 videos
15 files
844 links
«Akademnashr» nashriyotining rasmiy kanali

Мutolaa qiling!

Оnlayn buyurtma: http://t.me/akademsavdo

Tel: +99899 433-16-77

Faks: +998 71 216 87 81

Saytimiz: https://akademnashr.uz
Email: info@akademnashr.uz
Aloqa uchun: @akademnashr_bot
Download Telegram
to view and join the conversation
«Аkademnashr» nashriyoti pinned «​​#Taqdimot #Kitobxonlik_haftaligi»
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Taqdimot

Китоблар, китобхонлар ва биз.
Forwarded from a vida de Ifeekkhan
Temirpo'lat Tillayevni bugungi kitobxonlarning ko'pi tanimaydi. Jumladan men ham. Ehtimol, markazdan uzoqda yashab, ijod qilishi bunga sababdir... O'zim uchun yangi yozuvchi va yangicha asarni kashf qildim. Kitobda adibning mashhur ikki asari kitirilgan. Voris va O'lim o'pqoni.

Hozir qo'llarim titragan holda yozyapman. O'sha sirli kundalikni ochishni istaymanu lekin mening taqdirim ham Turonning taqdiri bilan yakun topishidan qo'rqaman. So'zlari yashirin kundalik o'zining noodatiyligi bilan sehrlab qo'ydi. Kundalikni shunchaki o'qib bo'lmaydi. Uning o'qilish sirini topish lozim. Siri esa shunchalar hayratlanarliki, bu kundalik sizniki bo'lishini hayolingizni bir chetidan bo'lsa ham o'tkazasiz.
Turonning "CHOX"i meni butkul aqldan ozdirdi. Ana o'sha choxni deb, uyqim qush uyqusiga aylandi. Kitobga butun vujudim bilan sho'ng'ib ketganimdir sababi. Hatto tushimga ham kirdi. Qo'rqinchili filmlardan hali bu darajada ta'sirlanmaganman. Uyqumni ham buzmagan. Bu yozuvchining qalami o'tkirligidan darak.

Mutolaadan so'ng barchasini ko'z oldimga keltirib o'ylay boshladim. Balki "CHOX" bu yolg'iz meniki, yolg'iz Turonnikidir. Ya'ni CHOX - bu o'zlikni anglash. O'zligimni topishim va go'yo unga qulab tushmasligimni ogohlantirdi. Qo'rquv iskanjasida bularni his qilolmadim. Hayollarim Turon topgan Chox va meni ham o'sha yerda bo'lishim haqida edi.

"Choxning tubida qoq yer! Chaqirma, choxning tubidagi qoq yer! Qoq yer! Yer! Yer! Yer, yer, yer!"

#🎈
@Akademnashr kitob uchun kattakon rahmat📚
Forwarded from M1racle books📚 (Asalxon Otaxonovaッ)
​​#tavsiya

Kitob: Temirpo'lat Tillayevning "O'lim o'pqoni" asari

Ba'zi insonlar shunchaki vaqt va sharoit natijasida unitilishga yuz tutishadi. Biz na ularning yaxshi asarlarini taniymiz va na kim ekanligidan xabarimiz bo'ladi. Ayni "tiriltirish" harakati uchun @akademnashr ga alohida Rahmat. Bu kitobning mazmuni haqida juda ko'pchilik qiziqdi. Kitob ikki bo'lim "Voris" va "O'lim o'pqoni" hikoyalaridan tashkil topgan.

"Voris" hikoyasi diqqatimni tortdi. Yaxshi muammo va masalalar ko'tarilgan. Bola tarbiyasi, o'sha davrdagi insonlarning savodsizligi, bilim aslida hech narsaga yaramaydi zayilidagi noto'g'ri fikrlash, masxara qilish, onasiz o'sishning qiyinchiliklari va aldash menimcha kitob ko'rsatib bermoqchi bo'lgan asosiy g'oyalardan nazarimda.

"O'lim o'pqoni" qaysidir jihatdan juda sirli syujet va obrazlar chalkashligiga duch kelasiz. Yosh yigit Turon va uning o'limi bilan boshlanadi hikoya. Chox asar oxiridagi ushbu joylar meni chuqur o'yga soldi: "Men tubsiz bu choxning yarqiroq devorlari bo'ylab o'ylagan zinalardan ko'tarilib borayotganimni ham, pastlab borayotganimni ham bilmasdim. Faqat menga bir narsa ayon edi. Men borgan sari IYMON saltanatining birinchi zinasida bashorat qilingan QO'RQUV saltanatiga eltadigan mash'um tuynukka yaqinlashib bormoqda edim".

Yozuvchi haqida hech qanaqa ma'lumotga ega bo'lmaganimdan xafa bo'ldim. Umuman olganda kitob mavzusi yaxshi va undagi syujetga kitobxon tushunishi oson. O'qing! Zero eng yaxshi xulosa bu - o'zingiz chiqargan xulosadir!

@m1racle_books
Forwarded from KolibroB.uz | Vaksina olmadim!
Sen Vatan haqida berma ko'p savol
Lof urma Vatanning muhabbati deb,
Uni mansab kabi aylama hayol
Yoxud suhbatingga u emasdir zeb.
Vatan tanangdagi qondir jondir bu
Vatanni sevmoqlik imtihondir bu!
(A.Oripov)

Vatanga bo'lgan muhabbat, jabrdiyda xalqlarning taqdiri haqida o'tkir qalam ostida yuritilgan so'z - "Oynur" asariga yozilgan taqriz:

https://telegra.ph/Oynur-Evril-Turon-04-11-2
Forwarded from Maryam reads
Hamma kitobni o'qish shartmi?
Va Masaru Ibuka, Bolalar tarbiyasi xususida kitob

Assalomu alaykum, Eva bugun Kelib ulgurgan Ramazon bilan sizlarni tabriklaydi. U aytdiki, doimo shunaqa xursand bo'lishingiz shart ekan.
Ramazonda yashang, Ramazonda kuling, Ramazonda ilm oling, Ramazonda haqiqatda o'zingizni taning va taniting.

Ramazonni butun yilga ko'chiring, uni abadiyatga aylantiring.


Hamma- Hammaga eng qanday yaxshi amalllar bo'lsa shuni egasi bo'lishingizni, hamma U sevgan nimaiki sovg'alar, blessings bo'lsa, shu tuhfalar egasi bo'lishingizni so'rayman.

Hozircha Kitob review Masaru Ibuka asari

Enjoy

HAPPY RAMADAN

LOVE YOU


Eva 🌷📚

Nurlar kirib keldi, halida davom etyabdi

Ko'rdizngizmi siz ham
🤩

👇@SimpleMeBookworm

– Telegraph
https://telegra.ph/Hamma-kitobni-oqish-shartmi-04-12
#иқтибос
"Советлар томонидан тузилган Ҳисор экспедиция корпуси Душанбега етиб келиб, таъқибни кучайтиргач, Сайид Олимхон ноилож Афғонистонга ўтиб кетишга мажбур бўлади. Ана шу қалтис пайтда амирни Афғонистонга эсон-омон ўтказиб юборган куч ўзининг ишонган одамлари эмас, балки Шермуҳаммадбек юборган Асқарбек йигитлари эди. Амирнинг соғ-омон ўтиб кетиши учун фарғоналик 70 нафар йигит шаҳид кетди. Бу воқеалар 1921 йилнинг 5 мартида рўй берган эди..."

©️ "Шермуҳаммадбек ва қўрбошилар жасорати" китобидан.

Ўтмишимизнинг қора кунларидан сўзлайдиган китоб воқеалари гўё бугун ҳам рўй бераётган, тарих аччиқ қаҳ-қаҳа билан остонада тайсалланиб тургандек туюлади. Ўхшашликни кўринг!

– Миллий-озодлик кураши қонга қандай ботирилгани;

– Узоқ йиллар "босмачилик" дея қораланган ҳаракат аслида қандай бўлгани;

– Аёл қўрбошилар тарихи;

– Туркистон тепилиб-тепкиланиб, тупроққа қай тариқа "кўмилгани" қизиқми, унда бу китобимиз Сизга аталган!

Муқова: қаттиқ, 384 бет
Нархи: 40.000 сўм
Харид: @akademsavdo

@akademnashr
#янги_нашр #сотувда

Миллат ходими, ХХ аср миллий уйғониш даври адабиётининг буюк намояндаси, "матлаби – Ватанга қўлидан келгунча хизмат этмак" бўлган Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг танланган асарлари чоп этилди!

Икки (2) жилдга адибнинг:
– бадиий асарлари;
– ижтимоий-сиёсий ва маърифий;
– адабий-танқидий;
– иймон-эътиқодга оид мақолалари;
– саёҳат хотиралари;
– туркум мақолалари;
– хатлар ва замондошлари хотираси жо бўлган.

Китобнинг 1-жилдида адиб таклиф этган сиёсий лойиҳалар, унинг маҳаллий ва "Улфат", "Таржимон", "Шўро" каби хорижий нашрларда босилган мақолалари, айрим архив материаллари илк бор эълон қилинмоқда.

ХХ асрнинг долғали йилларида умри кечган, маънавий мероси авлодларнинг шуури, тафаккурини тўлдираётган, аммо қабри, мангу маскани қаердалиги ҳамон номаълум миллат мунавварининг танланган асарлари ўқирманларга муборак бўлсин!

Китоб номи: "Маҳмудхўжа Беҳбудий. Танланган асарлар"
Муқова: қаттиқ, 1-жилд – 512 бет; 2-жилд – 312 бет
Нархи: 70.000 сўм (иккала жилд)
Харид: @akademsavdo

@akademnashr
​​“Номзодлар офис дастурларидан мустақил фойдалана олиши керак!”

70 фоиз бўш иш ўринлари ҳақидаги эълонларда айнан шу талабни кўришингиз мумкин.

2020 йил барчамизга шу вақтга қадар амалга оширган ишларимиз, тўплаган тажрибаларимиз етарли эмаслигини кўрсатиб қўйди. Турмушимизнинг барча жабҳалари рақамлашиб бормоқда. Бунга қаршилик қилиш натижасида "жарликка қулаш" ёинки замонга мослашиб, энг талабгир соҳаларда мутахассисга айланиш мумкин.

Рақамли касбларни ўрганишни ва яхши даромад қилишни истаганлар учун нашриётимиз бир қанча китоблар чоп этишга улгурди. Ушбу китобларни ўрганиш давомида сиз IT соҳасига қадам ташлаган ёки ушбу йўналиш бўйича тўплаган билимларингизни янада мустаҳкамлаган бўласиз.

Microsoft Excel китоби орқали сиз жадваллар билан ишлаш бўйича энг оммабоп дастурнинг барча зарур имкониятларини ўрганасиз. Унда берилган машқлар орқали олган назарий билимларингизни амалиётда мустаҳкамлаб борасиз. Бу эса рақамли технологиялар ва дастурлашдан иборат пиллапояга сиз томондан ташланган дастлабки қадам бўлади.

Замон билан ҳамнафас бўлинг, ўзингиз учун энг замонавий иш ўринларини кафолатланг!

📘 Китоб номи:
"Microsoft Excel" Амалий қўлланма
📝 Муаллиф: Б. Болтаев ва бошқалар
💰 Нархи: 30.000 сўм
🤳🏻 Харид: @akademsavdo
📞 Алоқа: +998 99 433 16 77

@akademnashr
ОҲ, БОНКАЛАР БИЗНИ БАРБОД ЭТДИ
– Шундайми? Албатта, йўқ. Бас, нима бизни барбод этди?
Нодонлик, ҳисобсизлик.
Тўғриси, ақл ва тарбиясизлик бизни барбод этди.

Бонка сабаби ила яҳудий, армани ва бошқалар давлатлик бўлур. Биз бўлса, билъакс давлатимиздан, мулк ва обрўйимиздан айрилармиз. Чунончи, қўлдаги бор нимарсамизни тўй ва азаға, беҳуда одатларға сарф этармиз. Кўрпамизга қараб оёқ узатмаймиз.

Қарз ила иморат, тўй, фисқ ва бойлик қилармиз. Исроф қилармиз. Бу сабаб ила фақирлик даражасинда тушуб, сўнгра бонкадан додҳохлик қилармиз.

©️ Маҳмудхўжа Беҳбудий
Танланган асарлар 1-жилд

@akademnashr
​​Асар яраларкан, муаллиф қалби қўрига беркитган сарлавҳа/номни авайлаб, асраб юради. Айрим асарларнинг сюжетдан аввал номи, ёки аксинча, бутун бошли китоб ёзиб бўлингандан сўнггина нима деб аталиши хаёлга келади.

Ўчириб, таҳрирлаб, "қайчилаб-қирқиб" ёзувчи китобига юзлаб вариантлар орасидан якуний – якто номни танлайди.

Биз севиб ўқиган айрим асарлар ҳам аввал бошда мутлақо бўлак номда бўлганини ҳеч эшитганмисиз? Масалан:

Г.Г.Маркеснинг "Ёлғизликнинг юз йили" романи – "Хонадон" деб аталган. Бироқ муаллиф бу номдан тезда воз кечган.

Ф.С.Фицжералднинг "Буюк Гетсби"си – "Қизил, мовий ва оқ ранг остида" номида берилиши керак эди. Лекин асар мутлақо бошқа номда чоп этилади.

Ж.Оруэллнинг машҳури жаҳон "1984" романи "Европадаги сўнгги инсон" деб аталган. Нашриёт тугул, муаллифга ҳам сира ёқмаган сарлавҳага дарҳол қизил чизиқ тортилади.

Льюис Кэроллнинг "Алиса мўжизалар мамлакатида" асари дастлабки қўлёзма матнда "Алиса ер ости дунёсида" деган ном билан нашриётга топширилган.

Владимир Набоковнинг "Лолита"си эса "Денгиз бўйидаги қироллик" дея аталган. Кейинчалик муаллиф фикри ўзгариб, асарга мос сарлавҳа танланади.

– Кўпчилик севиб ўқийдиган "Андиша ва ғурур" (Жейн Остин) "Илк таассурот" деган ўта сентиментал номда нашриётга келтирилади. Бироқ нашриёт ўқувчилар бундай сарлавҳадаги китобни ўқимаслигидан хавфсираб, уни 16 йил ғаладонда сақлайди.

Рэй Брэдберининг "Фаренгейт бўйича 451 даража" асари илк бошида муаллифнинг "Ўт ўчирувчи" ҳикояси асосига қурилган. Аммо сарлавҳада бошқа йўлдан кетилган.

Мабодо, бўлажак ёзувчи бўлсангиз, чиқаражак китобингизга илк танлаган номларингизни асраб қўйинг. Кун келиб, бошқа асарларга ғоя/фикр/илҳом берса, ажабмас!

@akademnashr
#шеър_вақти

Ёмғир ёғиб чиқди тун бўйи,
Тонг оқарди, тинмади ёмғир.
Бузилгандек осмоннинг уйи –
Ерга қараб йиғлайди оғир.

Мен хонамга киргайман алҳол,
Юрагимда кўҳна андуҳлар.
Деразамга урилар шамол,
Қайдасан сен? Қайда ул руҳлар?

©️ Рауф Парфи Ўзтурк

@akademnashr
#яхши_янгилик

Эшитгандирсиз, ҳукумат қарорига кўра, энди IELTS имтиҳони учун харажатлар давлат томонидан қоплаб берилиши мумкин. Шарти шуки, имтиҳон топширувчи 31 ёшга тўлмаган бўлиши ва имтиҳондан юқори балл олиши керак.

Ёш чегараси-ку маълум, аммо юқори балл олиш масаласи-чи! Ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Сўз бойлиги ҳаминқадар бўлса – listening, reading, writing, speaking'га албатта таъсир қилади.

Шундай экан, энг аввал, луғат бойлигини оширинг! Янги сўзларни ўрганинг!

Мабодо, манба топишга қийналсангиз, "IELTS Vocabulary" бор.

Китобдан:
– сўзнинг асос ва қўшимчалари;
– турли иборалар;
– тартибланган луғат билан ишлаш;
– префикслар;
– intermediate/advanced даражадаги сўзларнинг мингдан ортиғи ўрин олган.

Имтиҳон пули кимгадир арзимас сумма, аммо бошқа учун ечимсиз муаммолиги аниқ. Шу боис, тайёр имкониятдан вақтида фойдаланинг! Шарти – керакли манбани ўқинг!

Нархи: 20 000 сўм
Харид: @akademsavdo
Алоқа: +998 99 433 16 77

Буюртма бутун Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади.

@akademnashr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Маданият ва маърифат" телеканалининг "Мундарижа" кўрсатувида болаларнинг севимли китобига айланиб бораётган "Мушуклар маликаси Минуш" ҳақида лавҳа берилди. Бунинг учун кўрсатув муаллифи Мафтуна Усмонжоновага алоҳида ташаккур айтамиз.

"Академнашр" ўқирманларга энг сара асарлар таржимасини тақдим этишдан ҳамиша мамнун!

@akademsavdo
Моҳи Рамазонда эшигингиз тутқичига шундай совғани қистириб кетишса... хазина топгандек қувонасиз-а!

Биз ҳам тайёрлаган китобимиз узоқ йўлни "босиб ўтиб", босмадан чиққач сиздан кам суюнмаймиз.

Миллат болаларига миллат мунавварининг китобини муқаддас ойда туҳфа этганимиздан шодмиз!

Ҳар бир ойингиз маърифат, илм ойига айлансин!

@akademnashr
#вақт_учади

Юрагимнинг энг оғир жароҳати – бекор ўтган бир дақиқамдир.

©️ Лев Толстой

@akademnashr
– "Алвидо, қурол!" асаримнинг энг сўнгги саҳифасини кўнглим тўлгунича 39 марта қайта, такрор ва такрор ишладим.

– Қисқа жавоб – бу ҳаракатга киришиш демак.

– Бахт, менингча, ақлли инсонларга ҳар доим ҳам насиб этавермайдиган инъом.

– Каминанинг Толстой билан рингга чиқишга истак-хоҳиши асло йўқ.

– Ухлаш жон-у дилим. Мабодо, уйғониб кетсам, ҳаётим издан чиқиб кетади. Тушуняпсизми?

©️ Эрнест Хемингуэй

@akademnashr