Agro-Olam.Uz | Расмий канал
21.1K subscribers
17.1K photos
7.92K videos
1.69K files
16.1K links
Қишлоқ хўжалигида содир бўлаётган энг сўнгги ва ишончли хабарлар шунингдек барча фойдали маълумот, видео лавҳа ва китоблар фақат бизда.

Веб сайт👉 agro-olam.uz

Мақола йўллаш учун👉 @AgroOlamUzAdmin

Реклама: @AgroOlamGroup
Download Telegram
Агро илм 5-сон муқова (2021)
🥚Тухум йўналишидаги 🐔товуқларни парваришлаш

Товуқларни 1 м2 майдонда парваришлаш зичлиги боқиш усули ва бинодаги микроиқлимга боғлиқ. Товуқларни умумий 1 м2 майдонда парваришлаш зичлиги 6—8 донани ташкил этади.

Тухум йўналишидаги товуқларни катакларда сақлаш ерда боқишга нисбатан катак ускунасининг турига қараб бир неча баробар кўп паррандалар боқиш имконини беради. Бундай парваришлаш вақтни, озуқа сарфини тежайди ва тухум сифатини яхшилайди....
🧾Батафсил👉 https://agro-olam.uz/tuhum-yunalishidagi-tovuqlarni-parvarishlash/

🌐 Agro-Olam.Uz веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қовун қоқисини хорижга экспорт қилаётган маҳалла

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Нима учун гилосларда гуллаш кўп, аммо ҳосил кам бўлиб қолмоқда
(AGROBIZNES_BLOGI http://www.youtube.com/channel/UCpGVyZ0yok7YPxAw9-omMhA)

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
Вертицеллез қуриш касаллигини белгилари

Вертицеллёз касаллиги билан ҳар қандай ёшдаги мевали дарахт зарарланиши мумкин. Лекин, бу кассалик асосан 3 ёшдан 10 ёшгача бўлган дарахтларда кўпроқ кузатилади. Дарахтнинг скелет қисми ва мевали шохлардаги барглар сарғайиб тўкилиши билан бошланади. Ёш новдаларда эса новданинг юқори қисмидаги барглардан ташқари бошқа барглар сарғайиб тўкилиши ҳам кузатилади. Дарахтнинг зарарланган шохлари кўндаланг кесимини кесиб кўрилганда, айланалар бўйича ёғочининг қорайиши эса, яна бир аломатлардан бири ҳисобланади. Бунда дарахт пўстлоғи цитоспороз қуришга нисбатан соғлом ҳолда қолади. Бундай шохни кўндаланг кесимида қорамтир доира кўришимиз мумкин. Вертицеллез замбуруғлари олўри дарахтини зарарлаганда, дарахт шохларидаги барглар тагидан бошлаб шохнинг юқорисига...
Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/vertisellez-qurish-belgilari

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
📊 Ўзбекистон АҚШга 1,1 минг тонна, Германияга 3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон қиймати 548,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 948,6 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-август ойларида мева ва сабзавотларни энг кўп экспорт қилган давлатлар:

🔷 Россия – 245,7 минг тонна
🔷 Қозоғистон – 435,5 минг тонна
🔷 Қирғиз Р. – 87,7 минг тонна
🔷 Хитой – 38,7 минг тонна
🔷 Украина – 23,3 минг тонна
🔷 Афғонистон – 21,2 минг тонна
🔷 Туркманистон – 19,1 минг тонна
🔷 Покистон – 18,7 минг тонна
🔷 Беларусь Р. – 10,1 минг тонна
🔷 Туркия – 7,1 минг тонна
🔷 Тожикистон – 5,8 минг тонна
🔷 Озарбайжон – 5,0 минг тонна
🔷 Эрон – 4,7 минг тонна
🔷 Германия – 3,0 минг тонна
🔷 БАА – 2,3 минг тонна
🔷 АҚШ – 1,1 минг тонна
🔷 Бошқалар – 17,6 минг тонна
Давлат статистика қўмитаси

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасидан 📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
Карп балиғини интенсив усулда озиқлантиришда пробиотик препаратнинг таъсири

🔹Сўнгги пайтларда кўплаб мамлакатларда “ҳаёт учун” деган маънони англатувчи пробиотиклар (“про”, “биос”, ҳаёт учун) балиқ ва бошқа қишлоқ ҳўжалиги ҳайвонларининг ошқозоничак касалликларида профилактик восита сифатида кенг қўлланилмоқда.
🔹
Айрим тадқиқотчилар фикрича, пробиотикларни антибиотиклар ва кимё препаратларни ўрнида профилактик ва қўллаш фойдалидир.

🔹Пробиотиклар ошқозон-ичак микроорганизмлар маҳсулдорликни ошириш мақсадида қўллаш мумкин. Бундан ташқари, экологик ҳавсиз балиқ ва чорва маҳсулотларини
олишда пробиотикларни қри билан симбиоз бўлиб, озуқаларни ҳазм қилувчи ва сўрилишини кучайтирувчи ферментларни ишлаб чиқариши натижасида балиқ
маҳсулдорлигини, шу билан биргаликда юқумли касалликларга иммун статусни оширади.
Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/karp-2

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
Олтингугурт ва унинг пестицидлик хусусиятлари

Маълумки олтингугурт мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида кўп ишлатиладиган ва кам заҳарли препаратлардан ҳисобланади. Олтингугурт ва унинг баъзи бирикмалари бир вақтнинг ўзида инсектицидлик, акарицидлик ва фунгицидлик хусусиятларини намоён қилади. Дастлаб олтингугурт фақат инсектицид сифатида ишлатилиб келинган.
Ҳозирги вақтда эса фунгицид ва акарицид сифатида кенг ишлатилмоқда. Бироқ унинг бу хусусиятлари тўғрисида тўлиқ маълумотларга эга эмасмиз. Ҳозирги вақтда табиий олтингугурт рудалари ёки оддий олтингугурт, завод ва фабрикалардаги чиқинди газлардан ажратиб олинмоқда...
Батафсил👉 https://agro-olam.uz/oltingugurt/

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
Голубикани ўғитлашда гектарига аммоний сулфат 90 кг, суперфосфат 110 к ва калий сулфат 40 кг минерал ўғит сарфланади. Минерал ўғитларни эҳтиёткорлик билан аралаштириб, баҳорда бута тагига солиш лозим. Асосий шарт шундаки, минерал ўғитлардан калий хлоридни ишлатиш тавсия этилмайди, у ўсимликни қуритиши мумкин.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
|Telegram| |Facebook|
|Instagram| |Youtobe|
МАҲСУЛДОР МОЛЛАРНИ ШАРОИТИМИЗГА МОСЛАШТИРИШ ОМИЛЛАРИ ВА ҚОН-ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАРИДАН САҚЛАБ ҚОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Ёзнинг жазирама иссиқ фаслида бўлмиш иссиқлик хориждан келтирилган зотдор ва маҳсулдор молларнинг организмига, маҳсулдорлигига ва организмнинг касалликларга қарши курашишида салбий таъсир қилади.
Жумладан, иссиқлик молларни ўсиб ривожланишига, сут ва гўшт маҳсулотларининг камайиб кетишига ва сифатининг ёмонлашувига сабабчи бўлади, қон-паразитар
касалликларининг оғир кечишига олиб келади ва унинг натижасида қўлланилган даволаш усулларини самараси пасайиб кетади.
Шунинг учун йилнинг иссиқ фаслига келиб, авваламбор ветеринария-санитария талабларига мос иншоотлар қуриш, ёзги айвонларнинг устини иссиқлик ўтказмайдиган
қамиш ва шох-шаббалар билан ёпиш, молларни офтобда қолдириб офтоб уришдан сақлаб қолиш...
Батафсил👉 https://agro-olam.uz/mahsuldor-mollar/

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
3. Шоли етиштириш _compressed.pdf
549.3 KB
🌾Шоли етиштириш.

Тузувчилар: М.А. Эргашев – Шоличилик илмий-тадқиқот институти илмий котиби, қ.х.ф.н. катта илмий ходим.
Р.Ш. Телляев – Тошкент давлат аграр университети Ўсимликшунослик кафедраси қ.х.ф.д. профессор. М.А. Саттаров., Б.Г. Қодиров., Б.И. Қаландаров., Н.Ғ. Отамирзаев – Шоличилик илмий-тадқиқот институти ходимлари.

Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 🐝🍯асаларичилик тармоғи ривожланмоқда

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
Иссиқхоналарда илдиз тизими яхши ўсган бир ёшли ва икки ёшли кўчатлар баҳорда (март) ёки кузда (октябрь) ўтказилади. Бир ёшли ўсимликларда 3-4 та биринчи тартиб пишган, новдалар танасининг йўғонлиги 0,7-0,8 см бўлиши керак.

Bizni
ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
|Telegram| |Facebook|
|Instagram| |Youtobe|
Шафтолининг фойдали хусусиятлари

Шафтоли – Persica vulgaris Mill
Раьногулдошлар – Rosaceae оиласига мансуб, бўйи 3-8 м. га етадиган дарахт. Барглари кетма-кет эллипссимон – ништарсимон ёки чўзиқ ништарсимон, ўткир учли, аррасимон қиррали бўлиб, банди билан поя шохларида кетма-кет ўрнашган. Қўш жинсли, гулларининг ранги оқиш, пушти, қизил баьзан оқ бўлади. Гуллари шохларида йирик беш бўлакли якка-якка ҳолда жойлашган. Меваси чўзиқ тухумсимон, эллипссимон ёки думалоқ ясси, ранги оқиш-сарғишдан тўқ қизилгача, серсув ёқимли мазали, сершира, данакли, тукли ва туксиз ҳўл мева. Шафтоли барг чиқармасдан олдин Ўзбекистоннинг жанубий районларида март ойининг учинчи, декадасида ва апрель ойининг биринчи декадасида гуллайди. Унинг эртапишар, ўртапишар ва кечпишар навлари мавжуд. Меваларининг оғирлиги навлари...
Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/shaftolining-foydali-xususiyatlari

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқ аҳлини боқаётган 🍇УЗУМчилик

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
Фосфорли ўғитлар ҳақида

Суперфосфат
- фосфорли ўғитнинг асосий тури. Апатитлардан тайёрланган суперфосфат оқ рангда бўлади. Таркибида 19-20% сувда эрийдиган фосфор кислотаси мавжуд. Аммонийлашган донадор суперфосфат таркибида 1,5-2,5% азот ва 14-15% фосфор кислотаси мавжуд.
Оддий суперфосфат - апатитлардан тайёрланганининг ранги деярли оқ, таркибида 14-20 фоизгача эрувчан фосфат кислотаси мавжуд. Қоратов фосфоритларидан олингани эса кулранг тусда бўлади. Сувда эрувчан, гигроскопиклиги кам, юқори намликда сочилувчанлиги яхши эмас...
Батафсил👉 https://agro-olam.uz/fosforli-ogitlar/

🌐 https://agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Замонавий фермерхўжалигининг БУЗОҚХОНАСИ (Аризона)

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
🐂Қизил чўл зотли сигирларнинг лактацияларига боғлиқликдаги сут маҳсулдорлигининг динамикаси

Қизил чўл зотли қорамоллар республикамизда урчитиш учун районлаштирилган муҳим зотларимиздан бири бўлиб, бош сони жиҳатидан бошқа зотлар орасида иккинчи, сигирларининг сут маҳсулдорлиги бўйича учинчи ўринни эгаллайди. Бу зот қорамоллари қуруқ-иссиқ иқлим ва об-ҳавонинг совуқ, ёмғирли кунларига чидамли, айрим касалликларга иммунитети юқори, озуқа тақчиллигига бардошли, айниқса, аҳоли, деҳқон ва фермер хўжаликларида урчитишга қулай зот ҳисобланади. Зот қорамоллари соф зотли урчитишда ва чатиштиришда бу зотга қариндош ҳамда келиб чиқиши умумий бўлган Германиянинг Англер ва Даниянинг Дания қизил зотлари наслдор буқаларининг уруғидан фойдаланиб сут миқдори, сутдаги ёғ, елин ва пуштдорлик хусусиятлари такомиллаштирилади....
Батафсил👉 https://agro-olam.uz/qizil-chol-zotli-sigirlarning-laktasiyalari/

🌐 Agro-Olam.Uz веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Балиқшунос нималарни билиши керак!!!

Озиқланиш хусусиятларига кўра барча мавжудодлар (шу жумладан ҳовуздагилари ҳам) автотроф ва гетеротрофларга ажратилади.
Автотрофлар қуёш энергиясидан фойдаланиб, минерал бирикмалардан ўз танасида органик моддаларни хосил қилади; улар яна продуцентлар деб хам аталади. Асосан бу ўсимликлардир.
Гетеротроф организмлар тирик организм ёки уларнинг қолдиқлари билан, тирик ва чирий бошлаган махсулотлар билан озиқланади; улар яна консументлар деб аталади. Гетеротрофлар жумласига барча ҳайвонлар, замбуруғлар ва бактериялар киради. Консументлар ўз навбвтида:
1.биринчи босқич консументларига – ўсимликқўр организмларга;
2.иккинчи босқич консументларига – этқўр жониворларга;
3.сапрофитларга – асосан мураккаб органик моддаларни оддий моддаларга парчалайдиган микроорганизмларга
Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/baliqshunos-nimalarni-bilishi-kerak

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz