Advokat Abdusamadov
913 subscribers
125 photos
10 videos
8 files
129 links
Адвокат Алишер Абдусамадовнинг БЕПУЛ адвокатлик маслаҳати канали

Саволларингизни @advokatga_savol_yuborish_bot га юборинг.
"Abdusamadov and partners" адвокатлик тузилмаси
Download Telegram
40-савол. Мен уйимда нон махсулотларини ишлаб чикариш очмокчиман. Ортикча маблагим йук, имтиёзли кредит олишим мумкинми, неча фоизда, канака хужжатлар талаб этилади?

Жавоб: Сиз ушбу фаолият тури билан шуғулланиш учун кредит олишингиз мумкин. Бироқ, кредитларнинг аниқ фоизлари ҳақида қатъий белгиланган кредит ставкаси мавжуд эмас. Боиси, банклар ҳам тадбиркорлик субъекти сифатида ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб, кредит фоизлари ставкаларини белгиламоқда. Саволни янада аниқроқ қўйиб, Марказий банкка мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз. Марказий банк раиси уринбосари Бехзод Хамроевнинг 2020 йил 31 январдаги Халқаро пресс клубида маълум қилишича, 2020 йилдан барча имтиёзли кредитлар ставкаси 16 фоиздан кам бўлмайди. У пасайиши ҳам мумкин, аммо у Марказий банк асосий ставкасидан фарқли бўлмайди.
“2019 йил ноябрь ойида президентимиз имзолаган 5877-сонли қарорига асосан имтиёзли кредитлар бўйича бу йилдан бошлаб тартиб ўзгаряпти. Бериладиган имтиёзли кредитлар, дегани уларнинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий фоиз ставкасида ёки қайта молиялаш асосий фоиз ставкаси баробарида бўлади. Ҳозирги кунда бизнинг асосий фоиз ставкамиз 16 фоиз. Лекин ҳеч кимга кредит етмай қолиш ёки пул етмай қолиш ҳолатлари бўлмайди” – деб қайд этган. Бехзод Ҳамроевга кўра, жорий йилда ҳукуматнинг асосий 7 та дастури бўйича банклар томонидан катта кредитлар ажратиш режада бор. Дастурлар ижросида 3 та банк — «Халқ банки», «Микрокредитбанк» ва «Агробанк» фаол бўлиши кутилмоқда.
41-савол: Мен 2018 йилда тошкентлик болани пластик карточкасига пул тушургандим. Мен узи фаргонаданман. Аулни туширишимни бошкаси айтганди. Энди менга хеч кандай хизмат хам ишим хам битмади. Бу иш юзасидан жиноят иши хам кузгатилиб, шахси аникланмаган деб жиноят ишини тухтатишди. Лекин пластик уартасини эгаси узи сурок килинганда мени танимаслигини ва менга хеч кандай иш курсатмаганини айтган. Аммо пулимни кайтармаслигини, мен тушурган пулга кимгадир хизмат курсатнанман деб кайиармаслигини айтди. Мен унга 150 АКШ доллари эквивалентида ( ушанда курс 7900 сумдан эди). Мен узим пластик картаси эгаси билан гаплашсам пулни кайтариши буйича у менга судга берсангиз хам пулизи яримини давлат божи килиб тулайсиз шунга мен 600 000 сум утказиб бераман холос. Сиз менга тилхат езиб берасиз давоиз йуклиги хакида деб айтди. Мен норози булдим. Мен узим кам таминланган оила хисобланаман, ёлгиз аёлман. Тошкентга бориб судга бериб иштирок эта олмайман, суд харажатларини тулагани пулим хам йук. Хозирда хеч каерда ишламиман бола тарбияси билан уйда утирибман. Терговчи хам опа судга беринн деб айтяпти. Менга маслахат берсангиз кандай килиб пулимни кайтарса булади?

Жавоб: «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (2020 йил 6 январь ЎРҚ-600-сон), давлат божи ставкаларининг МИҚДОРЛАРИ келтирилган Иловасига кўра фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши белгиланган.
Агар Сиз келтирган ҳолатда фирибгардан азият чеккан бўлсангиз ички ишлар органига ариза билан мурожаат қилишни тавсия қиламиз.
41-савол. Ayolim tuman kasalxonasi labaratoriyasida 0.25 shtatda 4yildan buyon ishlardi. Xomiladorligi sabab tug'ruqdan oldingi ta'tilga chiqdi. Ammo tug'ruqdan keyingi beriladigan 2 yillik ta'til uchun ariza yozmagan ekan. Oradan 1.5yil vaqt o'tdi. Ish joyi saqlanib qolinadimi? Umuman bunday vaziyatda qanday bo'ladi? Rahmat.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 233-моддасида Аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланиши белгиланган. Ушбу Кодекснинг 234-моддасида Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланиши белгиланган. Шу билан бирга ушбу модданинг 5-қисмида болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади деб белгиланган.
Ушбу кодекснинг 237-моддасида ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади деб кўрсатиб ўтилган.
Юқоридаги нормаларга асосан турмуш ўртоғингизнинг иш ўрни сақланади. Шу билан бирга иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади. Корхона тугатилган ҳолларда имтиёзга эга.
42-савол. Мен 2015 йилда турмуш ўртоғимга уйланганман. Ҳозирда никохимиздан 1 нафар қизим бор. Ҳозир турмуш ўртоғим яна 7 ойлик хомиладор. Турмуш ўртоғим январь ойида захм (сфилис) касаллиги юқтириб олди. Ушбу касаллик 90% жинсий йўл билан юқадиган касаллик экан. Лекин Мен врач кўригидан ўтганимда менда бу касаллик аниқланмади. Шубха қилганлигим учун аёлим билан ажаршмоқчиман. Захм касаллиги билан касалланган беморлар хисобда турар экан. Ажрашмоқчиман. Фуқаролик суди фарзандимни менда қолдиришга қарор чиқариб берадими. Захм юқумли касалликку.

Жавоб: Оила Кодексимизнинг 39-моддасига кўра, хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас.
Бундан ташқари ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорига асосан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризасини қабул қилишда шуни инобатга олиш лозимки, Оила кодексига мувофиқ эр хотинининг розилигисиз унинг ҳомиладорлиги вақтида ва бола туғилганидан сўнг бир йил мобайнида никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга, гарчи у туғилиш тўғрисидаги ёзувлар дафтарида боланинг отаси сифатида ёзилмаган бўлса ҳам, ҳақли эмас. Мазкур қоида бола ўлик туғилган ёки бир ёшга тўлмай вафот этган ҳолларга ҳам татбиқ этилади.
Турмуш ўртоғингизнинг захм касаллигини айнан қайси йўл билан юқтирганлиги тўғрисида тиббий экспертиза аниқ жавоб бера олиши ёки бера олмаслиги бизга номаълум. Болани кимда қолдириш тўғрисидаги масалани тегишли фуқаролик суди ҳал этади.
43-савол. Ассалом алекум, бир ташкилотда тўлиқ йил ишладим. август ойида 24 кун йиллик меҳнат таътилига чиқдим, кейинчалик 3-чорак мукофоти хисобланганда мехнат таътилида булган 24 кунимни айириб ташлаб, чораклик мукофоти хисобланди. Сабаб: ишда бўлмаган эмишман. Ахир бесабаб ишга кемаганмасманку, қонуний мехнат таътилига чикканман. Бухгалтер ва рахбар қўшиб хисоблаш тугрисида хам, айириб ташлаб хисоблаш тугрисида хам асос топиб беролмаяпти. Шу масалада маслахатингиз керак. Ким хак? Иложи булса нормаси билан ёрдам берсангиз

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 6-моддасида Барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланиши кўрсатиб ўтилган.
Иш ҳақи тизимида назарда тутилган қатъий белгиланган мукофот пули тўланишида сизнинг меҳнат таътили даврингиз айриб ташланмаслиги лозим. Ушбу мукофот пули жамоа шартномасига асосан қатъий тўланиши белгиланган бўлса, сизга тўлиқ тўланиши лозим. Айрим муассаса ва ташкилотларнинг мукофот пулларини тўлашга асос бўлгае локал хужжатларида ходимнинг ишлаган даврига мутаносиб тўланиши кўрсатиб ўтилган. Шу сабабли, ходимнинг ишлаган давриги ҳақ тўланади. ХУЛОСА: Мукофот пули тўланишига асос бўлган хужжатни аниқлаш лозим.
44-савол. Бир саволим бор эди: ходим вафот этган бўлса, у билан меҳнат шартномасини қандай бекор қилса бўлади, қайси моддани асос қилса бўлади, иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиб бўладими?

Жавоб: Меҳнат Кодексимизнинг 106-моддаси Меҳнат шартномасининг тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиниши деб номланади.
Ушбу модданинг 1-қисми, 5-бандига кўра, ходимнинг вафот этиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинади.


@Advokat_maslahat
45-савол: Savolim shundan iboratki, biz B2B biznesi bilan shuğullanamiz, mijozlarni jalb qilish uchun uchinchi shaxs yani boshqa biznes vakillariga mukofot (foiz kŏrinishida yoki sovğa kŏrinishida) berib borsak bŏladimi yoki bu noqonuniymi?

Жавоб: Агар совғалар (тайёр маҳсулотлар, товарлар, махсус харид қилинган ТМҚ ёки асосий воситалар) юридик шахсга совға қилинса:
Совға берилаётган бизнес-ҳамкор учун – бу фойда солиғи ёки ЯСТ солинадиган бошқа даромад олиш саналади.
Совға берувчи корхона учун – бу ҳужжат билан – директор буйруғи, таъсисчи қарори билан асосланиши лозим бўлган харажатдир. Тўлиқроқ жавоб олиш учун бухгалтерга мурожаат қилишни тавсия қиламиз.
46-савол: Auksiondan yer uchastkasi olgan edik. Ko'p qavatli uylar yonida bo'lgani uchun shu yerdagi xonadon egasi atrofini o'rab olgan ekan. Hozir bu yer meniki, hech kimga bermayman deb turib olgan. Yer uchastkasiga kirib qurilish qilishga qo'ymayapti. Menda qaror bor. Auksion shartlarida muddat bir yil deb ko'rsatilgan. Qanday maslahat berasiz? Qayerga murojaat qilsam bo'ladi?

Жавоб: Тушунишимизча, сиз ерни тегишли ҳокимият қошида ташкил этилган аукциондан сотиб олгансиз. Шундай экан, биринчи мурожаатингиз ҳокимиятга йўлланиши мақсадга мувофиқ. Маъмурий органнинг ҳаракатсизлиги устидан эса маъмурий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқингиз борлигини маълум қиламиз.
47-савол: Xammamiz bilamizki O’zbekistonda muddatli tölov asosida mashina olib berayotgan tashkilotlar mavjud. Ya'ni, ma'suliyati cheklangan jamiyatlar. Shularga Xukumat ishonib litsenziya bergan bu tashkilotlarga ishonsak böladimi? Misol uchun "Avto ideal xizmati" MCHJ. "Avtohamkor 0 foiz" MCHJ. Shu tashkilotlarga ishonsa böladimi va ularga ishongan taqdirda aldanib qolsak qanday tölagan pul mablag'ini qaytarsa böladi?

Жавоб: Биринчи навбатда, ҳар бир фуқаро шартномавий муносабатларга киришишдан олдин ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиши лозим.
Ишонч билан ҳаракат қилиш учун эса адвокат ёки ҳуқуқшунос хизматидан фойдаланишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
Айни пайтда савол-жавоблардан ортмайдиган ҳолатда бўлсак ҳам, биз ахборот канали очишга жазм қилдик. Kontent.uz канали ҳам ўзимизники. Аслида, янгиликларни ёритадиган каналлар кўп дерсиз.

Бироқ, биз ҳам кундалик ҳаётимиздаги энг муҳим хабарларни жамлаш ва уларни таҳлил қилишда унча-мунча машҳур каналлардан қолишмасликка ҳаракат қиляпмиз.

Савол-жавобларни ўқиш асносида ахборот каналимизга ҳам назар солиб қўйсангиз бўлади.
48-савол. Мен болалигимдан II-гуруҳ ногирниман. “Арзонлаштирилган уй-жой” олиш учун Ҳокимиятидан рўйхатидан ўтдим.
Отам давлат ишида ишлайди она пенсияда. Отам 2021 йили пенсияга чиқади. Уй олишда отам ёки онам менга кафил бўлиши мумкинми?

Жавоб: “Арзонлаштирилган уй-жой” олиш учун тегишли ҳокимиятга зарур ҳужжатларни тақдим этган бўлсангиз, навбатга қараб сизни чақиришлари керак. Уй олишда айнан қайси банкдан қайси миқдорда сизга кредит ажралиши бизга номаълум. Шундай бўлса ҳам, уйнинг бошланғич тўловини тўлайсиз. Қолган суммани тўлаш учун банкдан кредит оласиз. Банкнинг кредит бўлими кредитлар билан боғлиқ талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхатини тақдим этади. Ҳар бир банкнинг ўз кредит сиёсатига кўра, ушбу ҳужжатлар рўйхати фарқ қилиши, кафил бўладиганлар доираси чекланиши мумкин. Бироқ, амалиётда кредит тўловчининг яқин қариндошлари кредит суммасига кафил бўлишлари мумкин. Бунда, одатда, агар ўз иш ҳақингиз банкнинг ойлик тўловларини тўлашга етмаса, банк томонидан яқинларингиз (ота-онангиз)нинг иш жойидан охирги йилдаги иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома сўралиб, кредит тўловига кафил ёки қўшимча қарздор сифатида киритилишлари мумкин. Гаров мулки сифатида сиз сотиб олаётган кўчмас мулкнинг ўзи киритилишини маълум қиламиз.
49-савол: Muddatli harbiy xizmatga (1 yillik) talabgorlarning bõyi va vazni belgilanganmi belgilangan bõlsa qancha? Oldindan raxmat.

Жавоб: Муддатли ҳарбий хизмат чақирилиш ёшидаги фуқароларнинг оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида, шунингдек муқаддам ҳарбий хизматни ўтамаган офицерларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида Қуролли Кучлар сафидаги мажбурий хизматидир.
Муддатли ҳарбий хизмат муддати календарь ҳисобида ўн икки ой этиб белгиланади.
Муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш уларни ҳарбий рўйхатга олиш, уларнинг сонини, ҳарбий хизматга қай даражада яроқли эканлигини, умумтаълим ва жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Фуқароларни қайд этиш туман (шаҳар) мудофаа ишлари органлари ҳузурида ташкил этиладиган чақирув участкаларида амалга оширилади ва рўйхатга олинаётганларнинг турар жойларида ўтказилади.
Фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш улар умумтаълим мактабидаги ёки ўрта-махсус таълим муассасасидаги охирги ўқиш йилининг апрель-май ойларида амалга оширилади.
Чақирув участкасида қайд этилиш учун фуқаролар чақирув қоғозида кўрсатилган муддатда мудофаа ишлари органларига келишлари ва зарур ҳужжатларни тақдим этишлари шарт.
Фуқароларни туманлардаги (шаҳарлардаги) чақирув участкаларида қайд этиш учун таркибига мудофаа ишлари органлари вакиллари, мутахассис врачлар киритиладиган тегишли комиссиялар тузилади.
Чақирув участкаларида қайд этиладиган фуқароларни тиббий кўрикдан турли йўналишдаги врачлар, шу жумладан жарроҳ, терапевт, невропатолог, психиатр, кўз касалликлари, қулоқ, томоқ, бурун касалликлари, тиш касалликлари мутахассислари, зарурат бўлганда эса, бошқа ихтисосдаги врачлар ўтказади.
Зиммасига ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг рўйхатини юритиш вазифаси юклатилган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган муддатларда тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига чақирув участкаларида қайд этилиши лозим бўлган фуқароларнинг рўйхатини берадилар.
Чақирилувчиларга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳарбий рўйхатга олиш ва ҳарбий хизматга тайёргарлик тартиби тушунтирилади. Қайд этилган вақтдан бошлаб фуқаролар ҳарбий рўйхатга киритиладилар.
Сиз берган савол бўйича айнан бўй ва вазни масаласида бизда аниқ маълумот йўқ. Бунда маълум бир ҳарбий қўшин тури талаблари эътиборга олиниши мумкин.
50-савол. Bir advokat bilan oldi berdimiz bor edi, tórt yildan beri qaytaramayapti. Ikki oycha oldin ammalab bir yarim oyda qaytaraman deb tilxat yozib berdi. Muddat tugadi yana qochib yuribdi. Yaqinda ishxonasiga borib qaytarmasang tilxatingni interda e'lon qilaman dedim. Qonuniy jihatdan notugri bulmaydimi?

Жавоб: Сизнинг адвокат билан олди-бердингиз айнан у билан адвокатлик масаласидаги келишув асосида рўй берганми ёки бошқа масаладами, буниси бизга номаълум. Адвокат билан сизнинг ўртангизда Юридик хизмат кўрсатиш тўғрисидаги битим талабларидан келиб чиқса, шартнома талаблари бажарилмаганлиги юзасидан судга мурожаат қилишингиз мумкин. Адвокатнинг сизга ёзиб берган тилхатида ёзилган матн ҳам бизга маълум эмас. Юқоридагиларга кўра, Адвокат билан ўртангиздаги оғзаки ёки ёзма келишув ва унинг бажарилмаслиги устидан шикоят қилиб, судга ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишингиз мумкинлиги тушунтирилади.
51-савол. Мen ikkinchi mutaxasislik buyicha unversitetda uqiyman sirtqi va iwlayman maktabda savolim shuki men bugalterimizga oylik ish haqqimdan kontraktimga utkaziwini surasam u sizni yoshingiz 26 yoshdan utgan oylik ish haqqingizdan utkazolmaysiz dedi shu tugrimi?

Жавоб: Иш хакингизни контракт туловига утказишингиз мумкин.
Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олишга (ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов йўналтириладиган суммалари даромад солиғига тортилмайди, яъни, уларнинг ойлик иш хақларидан 12% миқдорда даромад солиғи олинмайди.
Бундан келиб чиқадики, ўзингиз йигирма олти ёшдан ошган бўлсангиз ҳам иш ҳақингиз ўқиш контракт тўловига қаратилгани учун солиқ солинмаслигини маълум қиламиз.
52-савол. Xammamiz bilamizki Özbekistonda muddatli tölov asosida mashina olib berayotgan tashkilotlar mavjud. Ya'ni, ma'suliyati cheklangan jamiyatlar. Shularga Xukumat ishonib litsenziya bergan bu tashkilotlarga ishonsak böladimi ? Misol uchun "Avto ideal xizmati" MCHJ. "Avtohamkor0 foiz" MCHJ. Shu tashkilotlarga ishonsa böladimi va ularga ishongan taqdirda aldanib qolsak qanday tölagan pul mablag'ini qaytarsa böladi?
Жавоб: Сиз юқорида айтиб ўтган "Avto ideal xizmati" МЧЖ, "Avtohamkor 0 foiz" МЧЖ ва бошқалар билан тузиладиган шартномани кўрмагунча алданиб қолиш ёки ишониш тўғрисида бир нарса деёлмаймиз. Агар алданиб қолган тақдирингизда сиз юқорида таъкидланган МЧЖлар жойлашган жойдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишингиз мумкин. Яхшиси, шартнома тузишдан олдин ушбу корхоналарни ўрганиб, адвокат ёки юрист билан маслаҳатлашган ҳолда шартнома тузганингиз мақсадга мувофиқ бўлади.
53-савол. Men yoshlar ittifoqi yetakchisiman. Bundan tashqari haftada 7 soat mutaxassisligim bo'yicha dars ham beraman. Yaqinda yetakchilar dars berishi mumkin emas, bu qonunga zid degan gaplar chiqdi? Bu qanchalik to'g'ri? Yetakchi necha soat dars berishi mumkin? Javob uchun oldindan raxmat

Жавоб: Агар сиз меҳнат шартномаси асосида ёшлар иттифоқида ишлаётган бўлсангиз сиз меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этишингиз лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2012 йилдаги Қарорига асосан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низомда ўриндошлик асосида ишлашда ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (соғлиқни сақлаш тизими врач ходимлари бундан мустасно). Ходим асосий иш жойидаги меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод бўлган кунларда у ўриндошлик асосида тўлиқ иш кунида ишлаши мумкинлиги белгиланган. Меҳнат кодексининг 123-моддасида кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати эса ўн икки соатдан ортиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган.
54-савол. Qishloqda turamiz. Dadam sovet davrida kolxozda ishlagan. O‘shanda kolxoz yeridan 12 sotix bizga qolib ketgan ekan. Yaqinda kadastr hujjat qildik. Arxivdagi qarorda bizga o‘sha paytda dastlab qonuniy berilgan yer 13 sotix ekan. Va biz yuqorida aytgan 12 sotixni ham qo‘shib jami 25 sotixga kadastr xujjat qildik. Endi soliq idorasidagilar 12 sotixni hujjatsiz yer deb soliq stavkasining 3 baravari, yani sotixiga 43920 so‘mdan soliq to‘lashimizni aytishdi. Endi butun umr shu yerga 3 baravar soliq to‘lab yuramizmi? Bu vaziyatda nima qilishimiz mumkin?
Жавоб: Амалдаги Солиқ кодексининг 437-моддасига асосан Ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда, солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг уч баравари миқдорида белгиланади. Сиз уч баробар солиқ тўламаслигингиз учун сиздаги 12 сотихни қонуний расмийлаштиришингиз талаб этилади.
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат келтириб ўтилган, унга кўра мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат). Сиз агар ушбу 12 сотих ерга олдиндан (15 йилдан кўпроқ давр мобайнида) эгалик қилиб келаётган бўлсангиз, ушбу ер жойлашган жойдаги Фуқаролик ишлар бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб ерга нисбатан мулк хуқуқини белгилаб беришни суддан сўрашингиз мумкинлигини маълум қиламиз.
55-савол. Ман Бизнес килмокчи булиб бир кампанияга тел килсам айтадики Юридик шахсла билан ишлаймиз дейди Юридик шахслар кимлар ва кайерга мурожат килиш керак Юридик шахс булиш учун жавоб учун олдиндан РАХМАТ!!!
Жавоб: Фуқаролик кодексининг 39-моддасида Юридик шахс тушунчаси келтириб ўтилган. Унга кўра, ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади.

Юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак.

Бугунги кунда қуйидаги ташкилий хуқуқий шаклдаги юридик шахслар мавжуд:
Тўлиқ ширкат;
Коммандит ширкат;
Масъулияти чекланган жамият;
Қўшимча масъулиятли жамият;
Акциядорлик жамияти;
Шўъба хўжалик жамияти;
Қарам хўжалик жамияти;
Ишлаб чиқариш кооперативлари;
Унитар корхона ва б.
Юридик шахс ташкил этиш учун ўзингиз яшайдиган ёки исталган тумандаги Давлат хизматлари марказига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

@Advokat_maslahat
56-савол. Turmush o'rtog'im bilan ajrashayapmiz, o'rtada ikkita farzandimiz bor, turmush o'rtog'im bilan Kamolot uylaridan olganmiz. Kreditga uzoq muddatga. Xabaringiz bor, Kamolot yani Yoshlar uyi fan ta'lim sohasida respublika, xalqaro miqyosda yutuqqa erishgan yoshlarga beradi. Mani talabalik davrimda ingliz tilidan respublikada 1 o'rinni olganim yutuq sifatida olindi va Yoshlar ittifoqi tafsiyasi bilan uy berildi. Ammo uyni erim o'z nomiga registratsiya qilgan va kreditini avgustdan buyon o'zi to'lab kelmoqda. Mani savolim quyidagicha, ajrimdan so'ng kreditga olingan uy aynan imtiyozli yoshlar uyi(yani qarzdorlik hali 20 yil tolash kerak) kimga tegishli bo'ladi? Man onamni uyiga ketganman. Shundan so'ng bir ayol bilan ishqiy munosabatda bolib endi ular farzand kutayapti, ayol undan ketmoqchi emas, man bunaqa holatda yashay olmayman deb ketdim. Lekin turmush o'rtog'im meni o'z ishlayotgan joyini mavqeidan foydalanib, ikki bolani ham uyni ham sanga tutqazmayman deb dag'-dag'a qildi. Yillar davomida uning axloqidan shikoyat qilib bergan koplab xalq qabulxonasi va prokuratura portaliga qilgan murojaatlarim izsiz yo'qolgan yoki yo'qotgan. Men endi qo'rqayapman, shuncha nohaqliklardan so'ng nahotki qonun u organ xodimi bo'lgani uchun unga imtiyoz berib, mani ko'chaga chiqarvoradi mening imtiyozimga berilgan uyni olib qo'yib unga beradimi?

Жавоб: Оила кодексининг 28-моддасига мувофиқ, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда улушларни аниқлаш келтириб ўтилган унга кўра эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда ҳамда уларнинг шу мол-мулкдаги улушларини аниқлашда, агар эр ва хотин ўртасидаги никоҳ шартномасида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, эр ва хотиннинг улушлари тенг деб ҳисобланади.
Суд вояга етмаган болалар манфаатларидан ва (ёки) эр ва хотиндан бирининг эътиборга лойиқ манфаатини ҳисобга олиб, жумладан, агар эр ёки хотин узрсиз сабабларга кўра даромад олмаган бўлса ёхуд эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини оила манфаатларига зарар етказган ҳолда сарфлаган бўлса, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушлари тенглигидан чекинишга ҳақлидир.
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда эр ва хотиннинг умумий қарзлари уларга белгиланган улушларга мутаносиб равишда ҳар иккаласи ўртасида тақсимланади. Агар никоҳ шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, сизлар ўртада олган уй тенг бўлинади. Эр ва хотиннинг умумий мол-мулки деганда эса, эр ва хотин никохдан кейин орттирган мол-мулки тушунилади.
Ҳозирда ипотека кредити асосида олинган кўчмас мулкнинг бугунга қадар тўланган қисмигина эр-хотин ўртасида тақсимланади. Эр-хотин ўртасида ўзаро келишувга эришилмаса, уй кимнинг номига олинган бўлса, у тўлашда давом этади. Тегишли ҳужжатларни ва ваъжларни кўрсатган ҳолда уйни ўзингизнинг номингизга расмийлаштиришни сўраб судга мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.
57-савол. Тошкентда ишлаш даврида бир онахон билан яшадим.
-Онахон турмушга чикмаганлар
-фарзандлари йук
-2 та жиянлари (мархум акасининг фарзандлари) бор
Улар умуман хабар олишмайди.

Онахон парваришга мухтож холдалар ёшлари 82 да. Онахонни тошкентда уйлари бор. Банкда 5000$ пуллари хам. Ман онахонни уйимга Самаркандга олиб келдим. Хозир биз билан яшайдилар. Манга огзаки равишда уйни сотгин, банкдаги пулларни ол. Манга улгунимча карасанг болди деганлар. Уйни сотиб самарканддан уй олганман. Банкдаги пулларни хам олганман.
Лекин хозир эс хушлари юколябти. Нима деганларини эслолмай колябтилар. 3 йил олдин автохалокатга учраганлар. Шуни тасирида уй хакидаги, пул хакидаги гаплари хам эсларида юк. Уйни сотаётганларида нотариусга озлари борганлар. Пулни хам бирга бориб олганмиз

Жиянлари Уйни сотганимни билишмайди. Онахонни улишини кутиб яшашябти.

Ортамизда онахон томонидан хеч кандай ёзма шартнома болмаган. Факат огзаки.

Эрта кун келиб вафот этсалар жиянлари томонидан манга нисбатан конуний муаммолар болиши мумкин. Мерос масаласида?

Суд бундай холларда кандай карорлар чикариши мумкин?
Бунинг учун онахон тириклигида кандай хужжатлар килиб койишим керак.?

Жавоб: Жавобни фақат сиз берган маълумот асосида берамиз. Онахон уйни сотаётганларида нотариусга ўзлари борган экан. Банкдаги пулларни хам ўзлари олган экан. Агар онахон ўз мол-мулкини тасарруф қилиш билан боғлиқ битимларни ўзлари расмийлаштирган экан, демак, у ўз мулкини ўзи тасарруф қилган ҳисобланади. Эртага мерос қилиб қолдириладиган мол-мулкнинг ўзи мавжуд эмас. Агарда онахон тарафидан, ёки унинг жиянлари томонидан мол-мулкни ундириш масаласида асосли ҳужжатлар тақдим қилинса, суд тарафларнинг иддаоларини ўрганиб чиқиб, тегишли тартибда қарор қабул қилишини маълум қиламиз.
Forwarded from Advokat Abdusamadov
Айни пайтда савол-жавоблардан ортмайдиган ҳолатда бўлсак ҳам, биз ахборот канали очишга жазм қилдик. Kontent.uz канали ҳам ўзимизники. Аслида, янгиликларни ёритадиган каналлар кўп дерсиз.

Бироқ, биз ҳам кундалик ҳаётимиздаги энг муҳим хабарларни жамлаш ва уларни таҳлил қилишда унча-мунча машҳур каналлардан қолишмасликка ҳаракат қиляпмиз.

Савол-жавобларни ўқиш асносида ахборот каналимизга ҳам назар солиб қўйсангиз бўлади.