Advokat Amirov
7.16K subscribers
52 photos
54 videos
11 files
116 links
Ушбу каналда адвокат Амировнинг ҳуқуқий йўналишда фикр-мулоҳазалари, муносабатлари ва маслаҳатлари бериб борилади

Мурожаат учун👇
Ёрдамчим:+998907998777
@Advokat_yordamchisi_007
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Deputatlar o'zboshimchalik bilan egallangan yer uchastkalariga oid qonunni qabul qildi!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Advokat_Amirov
ДХХ: Ҳоким ўринбосари, Транспорт бошқармаси бошлиғи, МИБ ходими ва бошқаларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокимининг ўринбосари плёнка маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган хусусий корхонани “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида маҳаллий деҳқонларга плёнка етказиб берувчи таъминотчи корхона сифатида тайинлаш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Аммо, у сўралган пул маблағи ҳисобидан 15 млн. сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, ҳоким ўринбосари ўзининг қўштирноқ ичидаги холис ёрдами эвазига аввал 10 млн. сўм олганлиги ҳам маълум бўлди.
Таъкидлаш лозимки, у муқаддам Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Андижон шаҳрида кузатилган ҳолатда, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг мансабдор танишлари орқали, унинг номига масъулияти чекланган жамият ташкил этиб, “Эски шаҳар – Олтинкўл” йўналишида йўловчи ташиш бўйича аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш учун ўтказилиши режалаштирилган тендерда ғолибликни қўлга киритиб бериш эвазига 7500 АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, Андижон вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи мансабдор шахснинг ушбу ноқонуний ишга алоқадорлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.
Афсуски, мазкур шахс ҳам муқаддам судланган бўлсада, хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси катта инспектори Бюронинг марказий аппарати иш юритувидаги паррандачилик корхонаси ҳисобидан акциядорлик тижорат банки фойдасига жами 11 млн. 108 минг 629 АҚШ доллари ва 265 минг 187 евро миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро иши юзасидан, корхонага тегишли кўчмас мулкларни баҳолаш ишлари учун белгиланган хизмат ҳақини турли важлар билан баҳолаш фирмаси фойдасига оширилган нархда кўрсатиб, банк томонидан баҳолаш фирмаси ҳисобига ўтказилган ортиқча пул маблағидан ўзининг улуши сифатида 2500 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ушланди.

Фарғона вилоятида кузатилган ҳолатда, Ёзёвон тумани ҳокимлиги қошидаги “Хўжалик ҳисобидаги уй-жойларни рўйхатга олиш, алмаштириш ва тақсимлаш” бўлими бошлиғи ўзининг ваколатли танишлари орқали, маҳаллий фуқаронинг яшаш хонадони учун ордер ва кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 2500 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ҳамда ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Кредит тарихини ва скоринг балини қандай аниқлаш мумкин?

Жисмоний шахслар қуйидаги порталлар орқали ўз кредит тарихларини электрон шаклда олишлари мумкин:

🔘 portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 17000 сўмхизматдан 1 йилда 1 марта фойдаланиш бепул);

🔘 my.gov.uz портали орқали (хизмат нархи 15300 сўм - 0.045 БҲМ).

Manba: @bankmijoz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарши тумани прокуратураси терговчисининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида яшовчи, 1983 й.т. фуқаро наслли чорвани ривожлантириш мақсадида, Қарши туманида истиқомат қилувчи қариндоши раҳбарлик қилаётган масъулияти чекланган жамият номига 2021 йилнинг март ойида акциядорлик тижорат банкидан 450 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олади.

Лекин, имтиёзли кредит мақсадли йўналтирилмаганлиги сабабли, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қарши тумани бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориш учун Қарши тумани прокуратурасига юборилади.

Туман прокуратураси терговчиси иш юритувига берилган ушбу жиноят иши доирасида, жорий йилнинг 26 март куни кредит олган шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилади.

Бундан ташқари, шахсий бойлик орттиришни мақсад қилган терговчи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, кредит ажратилган МЧЖ раҳбари бўлган аёлга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига, таъмагирлик йўли билан ундан 5 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, терговчи сўралган пул маблағини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда Қарши тумани прокуратураси терговчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
🚫 Транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) мазкур транспорт воситасидан фойдаланиши ва бошқаришида ишончнома талаб этилмайди.

Бунинг учун транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида мазкур яқин қариндошлар кўрсатилган бўлиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Advokat_Amirov
🔰 Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, иш берувчи ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган ишга қабул қилишни рад этиш сабабларининг ёзма асосини ишга қабул қилиниши рад этилган шахснинг талабига кўра 3 кунлик муддатда тақдим этиши шарт.

📌 Ёзма асосни беришни рад этиш ишга қабул қилиш қонунга хилоф равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилинишига монелик қилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Advokat_Amirov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ботир Қодиров никоҳсиз фарзанд эмаслигини, Шоҳжаҳон Жўраевнинг гапирган гапидан кейин шу йўлга кирганини таъкидлабди.

Бизнинг каналлар👇
https://t.me/Advokat_Amirov
Қандай ҳолларда суд буйруғи чиқарилади?
Суд буйруғи қуйидаги ҳолларда берилади, агар:
1) талаб нотариал тасдиқланган битимга асосланган бўлса.
2) талаб ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган бўлса;
3) коммунал хизматлар ёки алоқа хизматлари тўлови бўйича қарздорликни тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;
4) вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш билан ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати билан боғлиқ бўлмаган талаб арз қилинган бўлса;
5) ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида талаб арз қилинган бўлса;
6) фуқаролардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;
7) ижара шартномасида белгиланган ижара тўловлари муддатида тўланмаганлиги сабабли ушбу тўловларни ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;
8) кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;
9) ёзма битим мавжуд бўлган тақдирда, ундирувни қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган кўчар мол-мулкка қаратиш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса.
Ichki ishlar organi xodimining o‘z vakolatlari doirasida qo‘yilgan qonuniy talablarini, shu jumladan qonunga rioya etish,
hujjatlarni,
tekshiruvlar materiallarini va boshqa ma’lumotlarni taqdim etish,
mutaxassis ajratish, ichki ishlar organiga kelish
hamda aniqlangan qonunbuzarliklar xususida tushuntirishlar berish to‘g‘risidagi, qoidabuzarliklarni,
shuningdek ularning sabablarini va sodir etilishiga imkon bergan shart-sharoitlarni bartaraf etish haqidagi qonuniy talablarini barcha davlat organlari, boshqa tashkilotlar, mansabdor shaxslar va fuqarolar tomonidan bajarilishi majburiydir.
Ichki ishlar organlarining zimmasiga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun zarur bo‘lgan axborot, hujjatlar va boshqa materiallar ularning qonuniy talabi bo‘yicha bepul taqdim etiladi.
Ichki ishlar organi xodimining qonuniy talablari ustidan shikoyat qilinishi ularning bajarilishini to‘xtatib turmaydi.
Asos: "Ichki ishlar organlari to‘g‘risida"gi qonun 10-moddasi.
қўшма қарор (2).pdf
643.4 KB
Мазкур қўшма қарор билан

"Уй-жойда тинтув ўтказиш, шахснинг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотларни олишга доир тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБ тасдиқланган.
Channel photo removed
Channel photo removed
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эҳтиёт бўлинг!

Telegram'да маълумот ўғирловчи вирус тарқатилмоқда. У карта маълумотларни ўғирлаш билан бирга, хабарномани контактингиздаги бошқаларга ҳам автоматик жўнатади.
⚡️ПЕНСИЯ МИҚДОРЛАРИ ОШИРИЛДИ

Фармон билан (ПФ-69-сон, 30.04.2024 й.) айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди

Унга кўра, 2024 йил 1 майдан қуйидагилар белгиланди:

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм;
иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 648 000 сўм;
ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм;
боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 648 000 сўм.
УЙ-ЖОЙГА СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН ОИЛАНИНГ ОЙЛИК ДАРОМАДИ ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК?

☑️Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020 йилдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун оиланинг ўртача ойлик даромади:

▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан 8 баравари(8 400 000 сўм)гача;

▪️Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан 9,2 баравари(9 660 000 сўм)гача бўлиши керак.

📌МҲТЭКМ – Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ҳозирги кунда 1 050 000 сўм.

❗️Ҳайрон бўлманг бу ҳақиқат ! Уй-жойнинг тўловини маълум қисми давлат томонидан субсидия шаклида тўлаб берилиши мумкин лекин, қолган қисми бу кредит дегани. Узоқ йиллар давомида сиз ўша кредитни ўз вақтида тўлаб боришингиз керак дегани. Шу сабабли эртага кредит тўловини тўлай олмасдан банк ходими билан ёқалашиб юрмаслигингиз учун аввал бошидан сизни тўловга қобилятлилик даражангиз юқоридаги миқдорлардан келиб чиқиб текшириб кўрилади ва шундан кейин сизга субсидия ажратилади.

https://t.me/Advokat_Amirov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
AYOLNING O'LIMIGA NIMA SABAB BO'LDI?

Жиззахда 25 ёшли аёлни эри уриб, ўлдириб қўйди.

Бунга уларнинг оиласида йиллар давомида бўлиб келган низолар сабаб бўлган.