Advokat Amirov
7.16K subscribers
52 photos
54 videos
11 files
116 links
Ушбу каналда адвокат Амировнинг ҳуқуқий йўналишда фикр-мулоҳазалари, муносабатлари ва маслаҳатлари бериб борилади

Мурожаат учун👇
Ёрдамчим:+998907998777
@Advokat_yordamchisi_007
Download Telegram
Tirik ekansiz, barchasini uddalash mumkin. O‘lim — taslim bo‘lish uchun yagona bahona bo‘la oladi. Tirik ekansiz siz uchun hadsiz-hisobsiz imkoniyatlar omili mavjud. Ulardan foydalanib, maqsadingizga yeting.

👇👇👇
https://t.me/Advokat_Amirov
⚡️Расман: Ваниҳоят ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга мулк ҳуқуқи расмийлаштирилиши тўғрисидаги қонун имзоланди.

Сенатнинг эллик учинчи ялпи мажлисида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

Муҳокама якунида мазкур Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


Каналимизга уланинг
                👇👇
👉https://t.me/Advokat_Amirov
Футбол ўз йўлига, қонун барча учун баробар: Испания футбол федерацияси жазоланиши мумкин

Гап шундаки, Испания терма жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бири Ламин Ямаль 16 ёшда. У Европа чемпионати бўлиб ўтаётган давлат - Германия қонунларига кўра вояга етмаган ҳисобланади ва соат 23:00 дан сўнг уйида бўлиши шарт. Испания терма жамоаси биринчи ўйиндан сўнг жуда кеч меҳмонхонага етиб борган ва бу Германия қонунларини бузилиши ҳисобланади.

https://t.me/Advokat_Amirov
Хавотирли тенденция

Тадбиркорлар, фуқаролар ва давлат органлари ўртасида кўрилаётган ишларда судлар асоссиз равишда давлат органларига ён босмоқда. Балки тешилиб қолган бюджетни ямашдир мақсад.

Юрак ютиб тадбиркор ва фуқаролар фойдасига одилона қарор чиқарган судьяларнинг қарорини юқори инстанция судлари давлат органлари фойдасига бекор қилмоқда.

Шу кетишда бўлса, фуқароларимизда судга бўлган, инчунун давлатга бўлган ишонч йўқолади.

Натижада, суд давлатга қарши бўлган норози кафиятдаги қатламни шакллантириб беради.

Норози қатлам бўйича штаб ташкил қилгунча, судларни одил қилинглар, ҳурматли каттаконлар!

@generalissimus_uzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Украина ва Озарбайжон фуқаролари Тошкент вилоятида нарколаборатория ташкил этишган

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона ҳамда ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, 1998 й.т. Украина фуқароси ва 2001 й.т. Озарбайжон фуқароси вақтинча истиқомат қилаётган Юқори Чирчиқ туманидаги хонадонда 411 гр. “Альфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси, 7 кг.га яқин ярим тайёр наркотик моддалар ҳамда 237 кг. прекурсорлар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Маълум бўлишича, улар ушбу манзилда яширин нарколаборатория ташкил этиб, хориждан келтирилган хом-ашёлар ёрдамида синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланишган.

Сергели туманида қайд этилган ҳолатда, қўшни республикадан халқаро йўловчи ташувчи автобус орқали юборилган 4 кг. 799 гр. “Альфа-ПВП” синтетик наркотикни қабул қилиб олган вақтида мазкур туманда яшовчи, 1985 й.т. шахс қўлга олинди. Аниқланишича, у “Телеграм” мессенжерида фаолият юритувчи наркодўкон учун омбор вазифасини бажариб келган.

Бошқа ҳолатда эса, Юнусобод туманида истиқомат қилувчи, 1999 й.т. туғилган шахс ўзининг яшаш хонадони яқинида жойлашган электр трансформатори остига келгусида сотиш мақсадида 584 гр. “гашиш” моддасини яшириб қўйганлиги аниқланиб, ушбу гиёҳвандлик воситаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Мазкур фуқаро “Телеграм” мессенжерида наркодўкон ташкил қилиб, хориждан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган.

Ҳозирда учала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, қонунбузарларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адвокатларга ҳам давлат хизматларидан фойдаланиш текин бўлиши керак

Президент билан тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқот олдидан ташкил этилган учрашувда адвокат Даврон Аҳмедов соҳа вакилларининг қатор муаммоларини келтирди. Хусусан, у адвокатлар аввал давлат хизматларидан бепул фойдалангани, ҳозир эса бу пулли эканини билдириб ўтган.

“Давлат хизматларидан хизмат олиш адвокатларга илгари текин эди. Охирги 4-5 йилда қонунчилик ўзгариб, пуллик бўлиб қолди. Терговчи билан суд битта ажримда хат билан хоҳлаган нарсасини олади, адвокат эса сўров юборади, пулини тўлайди. Маълумот олиш ҳам пуллик бизга”, — дейди у.
⚡️Эндиликда уй-жой ёки машина сотганда турмуш ўртоғини нотариусга олиб бориш шарт бўлмайди

Нотариал идорага бормасдан амалга ошириладиган нотариал ҳаракат турлари кўпайди

Унга кўра:
эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни, шу жумладан кўчмас мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиш учун хотин (эр)нинг розилик аризасини;

автомототрнаспорт воситасини тасарруф этиш (сотиш, ҳадя, қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш ва бошқа турдаги тасарруф қилиш) ишончномасини;

ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлашни видеоконференция орқали (онлайн) нотариал расмийлаштиришингиз мумкин.

« E-notarius.uz» ахборот портали орқали нотариал ҳаракатларни дунёнинг исталган жойидан туриб туриб расмийлаштиринг.


Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 https://t.me/Advokat_Amirov
❗️Кредит тарихи қарздорнинг сўнгги 5 йил ичидаги мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олади!

Кредит ахбороти субъектининг бажарилиш санасидан эътиборан беш йилдан кўп вақт ўтган пул суммасини тўлаш мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар кредит тарихига киритилмайди.

👆кредит ахбороти субъекти — кредит битими бўйича тегишинча қарз олувчи (қарздор), лизинг олувчи, кафил, кафолат берувчи, гаровга қўювчи, шунингдек суғурталовчи сифатида иштирок этувчи юридик ёки жисмоний шахс.

📌Асос: ЎРҚ-301-сон 5-модда

☑️Қуйидаги порталлар орқали ўз кредит тарихингизни электрон шаклда олишингиз мумкин:

👉 portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 17 000 сўмхизматдан 1 йилда 1 марта фойдаланиш бепул);

👉 my.gov.uz/uz/service/411 портали орқали (хизмат нархи 15 300 сўм ).

👉 my.gov.uz/oz/service/938 — Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш хизмати.

👉 portal.infokredit.uz портали орқали юридик шахслар ҳам кредит тарихини олишлари мумкин.

Каналга уланиш👇 https://t.me/Advokat_Amirov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2023 йил 1 январдан бошлаб ички ишлар органлари фаолиятига босқичма-босқич «Е-патруль» тизими жорий этилиб, фуқаронинг шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади ҳамда барча маълумотлар жойида планшет орқали текширилиб, ички ишлар органлари патруль-пост хизмати (кейинги ўринларда — патруль-пост хизмати) ходимларининг фаолияти «бодикамера»дан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши йўлга қўйилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.07.2022 йилдаги 399-сон

Каналга уланиш
https://t.me/Advokat_Amirov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Номига 400 млн сўм кредит расмийлаштирилганини эшитган фуқаро инфарк бўлиб фавот этибди!

Фирибгарлар ўзларини "Click" ходими деб таништириб, Навоийлик фуқаронинг картасидан 8 миллион сўм пулини ечиб олган, у ҳам етмагандай унинг номига 400 миллион сўм кредит ҳам олишган.

Ҳам пулидан айрилганини, ҳам 400 млн сўм кредит расмийлаштирилганини эшитган фуқаро буларни кўтаролмасдан инфарк бўлиб, вафот этган.

Каналга уланиш
https://t.me/Advokat_Amirov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Автотранспорт воситасидаги реклама МЖтКнинг 125-моддаси учинчи қисми билан квалификация қилинмайди.

Хусусан, МЖтКнинг 125-моддаси учинчи қисмида ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, рул бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд ТЕГИШЛИ РУХСАТНОМАСИЗ ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАНГАН ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ БОШҚАРИШИ УЧУН жавобгарлик белгиланган. Автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш билан боғлиқ масалалар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона низомнинг 26-иловасига мувофиқ Автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома паспортида кўрсатиб ўтилган. Мазкур паспортнинг 12-бандида автотранспорт воситаси қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати кўрсатилган бўлиб, мазкур рўйхатда автотранспортга реклама ёпиштирилиши назарда тутилмаган.
CamScanner 10.07.2024 12.52.pdf
1.3 MB
Суд карори
ADVOKATLAR O‘RTASIDA FUTBOL BO‘YICHA FARG‘ONA VODIYSI OCHIQ CHEMPIONATI!!!


2024 yil 14 iyul' kuni, Namangan viloyatida advokatlar o‘rtasida futbol bo‘yicha “Farg‘ona vodiysi ochiq chempionati” o‘tkazildi. Chempionatda Namangan, Farg‘ona, Andijon viloyati jamoalari bilan birgalikda turnirga mehmon jamoa sifatida taklif etilgan Toshkentning “Uzbekistan Lawyers” jamoasi g‘oliblik uchun bahs olib bordi.

|🌐 Paruz.uz |🚀Telegram |🔵 Facebook |🇺🇿Ўзбек Кирилл |Instagram|
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Сизга шубҳали ҳавола жўнатишди. Уни рост ёки ёлғонлигини текшириб берадиган платформа борлигини биласизми?

Киберхавфсизлик марказининг "фейк" хабарларни аниқловчи платформаси fake.cyber102.uz/ орқали сизга юборилаётган маълумотлар тўғри ёки нотўғрилигини текшириб олишингиз мумкин.

☝️Видеони батафсил кўришни ва танишларга ҳам юборишни тавсия қиламиз.

Каналга уланиш👇
https://t.me/Advokat_Amirov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ «Harakatdan to'xtamang. Agentlikni sudga berish kerak!» — Rasul Kusherbayev.

💻 Rasul Kusherbayev Huquqshunoslik fanlaridan notoʻgʻri tuzilgan test topshiriqlari yuzasidan videochiqish qildi.

https://t.me/Advokat_Amirov
E-Auksionda tanlovni o‘tkazilmagan deb hisoblash va takroriy tanlovni o‘tkazish tartibi

ELEKTRON ONLAYN-AUKSION VA TANLOVLARNI TASHKIL ETISH HAMDA O‘TKAZISH TARTIBINI TAKOMILLASHTIRISH BO‘YICHA QO‘SHIMCHA CHORA-TADBIRLAR TO‘G‘RISIDA VM qarorining
83-bandiga ko'ra tanlov quyidagi hollarda o‘tkazilmagan deb hisoblanadi:
a) tanlovda qatnashish uchun birorta ham ariza tushmagan bo‘lsa;
b) tanlovga faqat bir nafar ishtirokchi tomonidan ariza berilgan bo‘lsa;
v) tanlovning g‘olibi (salohiyatli g‘olibi) shartnomani imzolashni rad etsa;
g) mazkur Nizomda belgilangan tartibda obyektni sotib olish (ijaraga olish) taklif etilgan tanlov g‘olibi (salohiyatli g‘olibi) tomonidan belgilangan muddatda oldi-sotdi (ijara) shartnomasi rasmiylashtirilmasa.
84-bandiga ko'ra tanlov o‘tkazilmagan deb hisoblanganda, uning sabablari ko‘rsatilgan holda savdo platformasida xabarnoma e’lon qilinadi.


https://t.me/Advokat_Amirov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Модда таъсири доирасига ҳамма ҳар қачон тушиши мумкин.

https://t.me/Advokat_Amirov