Кредит тарихини ва скоринг балини қандай аниқлаш мумкин?
Жисмоний шахслар қуйидаги порталлар орқали ўз кредит тарихларини электрон шаклда олишлари мумкин:
🔘 portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 17000 сўм – хизматдан 1 йилда 1 марта фойдаланиш бепул);
🔘 my.gov.uz портали орқали (хизмат нархи 15300 сўм - 0.045 БҲМ).
Manba: @bankmijoz

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарши тумани прокуратураси терговчисининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди
Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида яшовчи, 1983 й.т. фуқаро наслли чорвани ривожлантириш мақсадида, Қарши туманида истиқомат қилувчи қариндоши раҳбарлик қилаётган масъулияти чекланган жамият номига 2021 йилнинг март ойида акциядорлик тижорат банкидан 450 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олади.
Лекин, имтиёзли кредит мақсадли йўналтирилмаганлиги сабабли, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қарши тумани бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориш учун Қарши тумани прокуратурасига юборилади.
Туман прокуратураси терговчиси иш юритувига берилган ушбу жиноят иши доирасида, жорий йилнинг 26 март куни кредит олган шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилади.
Бундан ташқари, шахсий бойлик орттиришни мақсад қилган терговчи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, кредит ажратилган МЧЖ раҳбари бўлган аёлга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига, таъмагирлик йўли билан ундан 5 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, терговчи сўралган пул маблағини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда Қарши тумани прокуратураси терговчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿

🚫 Транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) мазкур транспорт воситасидан фойдаланиши ва бошқаришида ишончнома талаб этилмайди.
✅ Бунинг учун транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида мазкур яқин қариндошлар кўрсатилган бўлиши лозим.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Advokat_Amirov

🔰 Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, иш берувчи ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган ишга қабул қилишни рад этиш сабабларининг ёзма асосини ишга қабул қилиниши рад этилган шахснинг талабига кўра 3 кунлик муддатда тақдим этиши шарт.
📌 Ёзма асосни беришни рад этиш ишга қабул қилиш қонунга хилоф равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилинишига монелик қилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Advokat_Amirov
📌 Ёзма асосни беришни рад этиш ишга қабул қилиш қонунга хилоф равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилинишига монелик қилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Advokat_Amirov
Forwarded from TDYU • ТГЮУ • TSUL
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ботир Қодиров никоҳсиз фарзанд эмаслигини, Шоҳжаҳон Жўраевнинг гапирган гапидан кейин шу йўлга кирганини таъкидлабди.
Бизнинг каналлар👇
https://t.me/Advokat_Amirov
Бизнинг каналлар👇
https://t.me/Advokat_Amirov
Қандай ҳолларда суд буйруғи чиқарилади?
Суд буйруғи қуйидаги ҳолларда берилади, агар:
1) талаб нотариал тасдиқланган битимга асосланган бўлса.
2) талаб ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган бўлса;
3) коммунал хизматлар ёки алоқа хизматлари тўлови бўйича қарздорликни тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;
4) вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш билан ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати билан боғлиқ бўлмаган талаб арз қилинган бўлса;
5) ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида талаб арз қилинган бўлса;
6) фуқаролардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;
7) ижара шартномасида белгиланган ижара тўловлари муддатида тўланмаганлиги сабабли ушбу тўловларни ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;
8) кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;
9) ёзма битим мавжуд бўлган тақдирда, ундирувни қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган кўчар мол-мулкка қаратиш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса.

Ichki ishlar organi xodimining o‘z vakolatlari doirasida qo‘yilgan qonuniy talablarini, shu jumladan qonunga rioya etish,
hujjatlarni,
tekshiruvlar materiallarini va boshqa ma’lumotlarni taqdim etish,
mutaxassis ajratish, ichki ishlar organiga kelish
hamda aniqlangan qonunbuzarliklar xususida tushuntirishlar berish to‘g‘risidagi, qoidabuzarliklarni,
shuningdek ularning sabablarini va sodir etilishiga imkon bergan shart-sharoitlarni bartaraf etish haqidagi qonuniy talablarini barcha davlat organlari, boshqa tashkilotlar, mansabdor shaxslar va fuqarolar tomonidan bajarilishi majburiydir.
Ichki ishlar organlarining zimmasiga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun zarur bo‘lgan axborot, hujjatlar va boshqa materiallar ularning qonuniy talabi bo‘yicha bepul taqdim etiladi.
Ichki ishlar organi xodimining qonuniy talablari ustidan shikoyat qilinishi ularning bajarilishini to‘xtatib turmaydi.
Asos: "Ichki ishlar organlari to‘g‘risida"gi qonun 10-moddasi.

қўшма қарор (2).pdf
643.4 KB
Мазкур қўшма қарор билан
"Уй-жойда тинтув ўтказиш, шахснинг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотларни олишга доир тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБ тасдиқланган.
"Уй-жойда тинтув ўтказиш, шахснинг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотларни олишга доир тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБ тасдиқланган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эҳтиёт бўлинг!
Telegram'да маълумот ўғирловчи вирус тарқатилмоқда. У карта маълумотларни ўғирлаш билан бирга, хабарномани контактингиздаги бошқаларга ҳам автоматик жўнатади.

⚡️ПЕНСИЯ МИҚДОРЛАРИ ОШИРИЛДИ
Фармон билан (ПФ-69-сон, 30.04.2024 й.) айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди
Унга кўра, 2024 йил 1 майдан қуйидагилар белгиланди:
➖зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм;
➖иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 648 000 сўм;
➖ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм;
➖боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм;
➖боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 648 000 сўм.

УЙ-ЖОЙГА СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН ОИЛАНИНГ ОЙЛИК ДАРОМАДИ ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК?
☑️Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020 йилдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун оиланинг ўртача ойлик даромади:
▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан 8 баравари(8 400 000 сўм)гача;
▪️Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан 9,2 баравари(9 660 000 сўм)гача бўлиши керак.
📌МҲТЭКМ – Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ҳозирги кунда 1 050 000 сўм.
❗️Ҳайрон бўлманг бу ҳақиқат ! Уй-жойнинг тўловини маълум қисми давлат томонидан субсидия шаклида тўлаб берилиши мумкин лекин, қолган қисми бу кредит дегани. Узоқ йиллар давомида сиз ўша кредитни ўз вақтида тўлаб боришингиз керак дегани. Шу сабабли эртага кредит тўловини тўлай олмасдан банк ходими билан ёқалашиб юрмаслигингиз учун аввал бошидан сизни тўловга қобилятлилик даражангиз юқоридаги миқдорлардан келиб чиқиб текшириб кўрилади ва шундан кейин сизга субсидия ажратилади.

AYOLNING O'LIMIGA NIMA SABAB BO'LDI?
Жиззахда 25 ёшли аёлни эри уриб, ўлдириб қўйди.
Бунга уларнинг оиласида йиллар давомида бўлиб келган низолар сабаб бўлган.
Жиззахда 25 ёшли аёлни эри уриб, ўлдириб қўйди.
Бунга уларнинг оиласида йиллар давомида бўлиб келган низолар сабаб бўлган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9-Май – Хотира ва қадрлаш куни...
Яқинларимизни эслаб қўямиз!
Яқинларимизни эслаб қўямиз!
⚡️БУГУН СОАТ 09:00 ДАН УЙ-ЖОЙ ОЛИШ УЧУН СУБСИДИЯГА АРИЗАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ БОШЛАНДИ!
📝 ПФ-70-сонли Фармонга мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилган:
☑️субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;
☑️2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;
☑️бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.
👉 Субсидия ажратилиши учун оиланинг даромадига бўлган талаблар ушбу ҳаволада кўрсатилган.
☑️ Субсидия учун ариза юбориш тартиби:
➖Фуқароларимиз ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун my.gov.uz портали орқали электрон тарзда ариза юборишлари мумкин.
➖Мурожаатчи my.gov.uz порталининг «Менинг аризаларим» бўлимига келиб тушган ижобий хабарномадан сўнг жавобда кўрсатилган уй-жойнинг юқори қийматидан ошмаган қийматдаги уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш юзасидан қурилиш (пудрат)ташкилоти билан шартнома тузади.
Каналга уланиш👇

✅ ЙПХ ходими томонидан транспорт воситалари қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин:
➖ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда;
➖транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл транспорт ҳодисаси ёки бошқа ҳуқуқбузарликка алоқадор эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;
➖йўл транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодиса тафсилотига ойдинлик киритиш зарурати юзага келганда;
➖ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларини бажариш жараёнида;
➖транспорт воситасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш зарурати юзага келганда;
❕Бундан чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ваколатхоналарига ва бошқа ваколатхоналарига, халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари ҳамда махсус мўлжалланган транспорт воситалари мустасно.
➖махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;
➖транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, шунингдек, транспорт воситаси ва олиб кетилаётган юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун;
❕Бундан махсус ва ҳарбий юклар, божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, божхона хизмат томонидан пломбаланган юклар мустасно.
⚠️ ЙПХ ходими томонидан бошқа асосларга кўра транспорт воситаларининг тўхтатилиши тақиқланади.