Ҳалолликнинг юксак намунаси
Чол эскириб, шалоғи чиқиб кетган велосипеди ўрнида янгисини кўриб шошиб қолди. Кимдир адашиб, меникини миниб кетибди-да, аттанг... Масжидга ундан бошқа велосипедда келмасди. Атрофга аланглади. Ичкари, ташқарига кўз ташлади. Муюлишга ўтиб, нарига – кўчага ҳам мўралади. Ўзиники йўқ эди.
Масжид деворига суяб кириб кетганди. У бирпас довдираб турди. Ўриндиғи юмшоқ, амортизатори зўр янги велосипедга ҳавас қилиб у ёқ-бу ёғини сийпалаб кўрди-ю, дарҳол қўлини тортди. Ахир бу бировники. У яна ўз велосипедини топиш илинжида жавдиради. Ўғлидан қолган уч етимни боқиб турганди-я, афсус. Йигирма йиллик беминнат хизматчиси эди.
Кампири биров қишлоқдан олиб келиб ташлаб кетадиган сутдан қатиқ ивитади. Бир парча ерига кашнич, райҳон, жамбил сепиб ундиради. Чол эса кампир қўлига тутқазганларни велосипеднинг рулига илиб, шаҳарликларга сотиб келарди.
Рўзғор нима бўлади энди? Биров масжидга янги велосипедда келган-у, кейин адашиб уникини миниб кетган. Ярми синган ўриндиқ қаттиқ ботмадимикан? Ўтирса сезарди-ку... У яна янги велосипедга кўз ташлади. Чиройли экан. Текис юрса керак. Ие, дастасига бойланган сут-қатиқдан бўшаган банкали халта уники-ку! Номоздан аввал ҳар доимгидек “дом” оралаб сут, қатиқ, барра кўкат сотганди.
Кўзи банкалар орасига солинган хатжилдга тушиб, шошиб очди. Ичида бир нечта доллар ва хат бор экан. Чол хатни ўқий бошлади:
“Ассалому алайкум ота. Сизни анчадан бери кузатаман. Ҳар куни саҳарда эски, алмисоқдан қолган велосипедда сут, қатиқ олиб келиб сотасиз. Ҳалол меҳнат қиласиз. Шу ёшда ҳам ғайратлисиз. Ҳаммага ўрнаксиз. Сизни раҳматли отамга ўхшатдим. Унинг ҳам эски велосипеди бўлиб, шаҳарнинг у бурчагидаги ишига автобусда эмас, ўзи ўрганиб қолган икки ғилдиракли уловида қатнарди. Афсус, унга ҳеч нарса совға қилолмадим. Чунки жуда эрта, болалигимдаёқ қазо қилганлар... Қутлуғ ойда сизни озгина бўлса-да хурсанд қилгим келди. Шу велосипедни мазза қилиб миниб, дунёдан ўтган отамнинг хаққига ҳам дуо қилиб қўйинг, ота!”
©
👉 @Advokat_Abdullayev

Адвокатура: Кўкрак нишони тасдиқланди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бошқарувининг жорий йилдаги 2-сонли мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда “Advokatura sohasiga qo‘shgan hissasi uchun” кўкрак нишони тўғрисида"ги Низом ҳам тасдиқланди.
Низомга кўра, ушбу кўкрак нишони билан адвокатура соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган (меҳнат қилган), ўзининг юқори касб-маҳорати, ватанпарварлик фазилатлари билан эл-юрт ўртасида ҳурмат қозонган, фаол ва ташаббускор, ёш кадрларни тайёрлаш ва уларга устозлик қилиш борасида намуна кўрсатиб, соҳани ривожлантиришда, нуфузини оширишда муносиб ҳисса қўшаётган (ҳисса қўшган) адвокатлар тақдирланади.

Адвокатура: “Адвокатнинг таниқлилик белгиси" тасдиқланди
Палатанинг бугунги Бошқарув мажлисида, шунингдек Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи адвокатлар учун таниқлилик белгиси (значок) ҳам тасдиқланиб, уни тақиб юриш тартиби белгиланди.

Тескари мантиқ
Беш минг йилдан бери оламнинг аҳволи шу: раққоса ёзувчидан кўп топади, дўмбирачи ё машшоқ новвой, дурадгор ва темирчидан кўп пул ишлайди.
Агар бугун сиз Энштейнни илмий анжуманга чақирсангиз, сўнг ярим яланғоч аёлни матбуот билан учрашувга таклиф этсангиз, оломон Эйнштейн ва илмини ташлаб, яланғоч аёлни қуршаб олади. Бунга биз айбдор эмасмиз.
Балки, айб аксар одамларнинг ҳайвонсифат, нафс ва шаҳват қули бўлишларидадир. Чунки бундайлар майда ишларни қўллаб-қувватлаб, жиддийларидан юз ўгиради.
©️ Мустафо Маҳмуд
ИМҲО: "Лола" мавзусига тушар экан...
@Advokat_Abdullayev

Эҳтиёт чораси: "Қолип" амалиётдан қачон воз кечамиз?
GENERALISSIMUS қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга оид ҳали ҳамон сақланиб қолган салбий амалиёт борасидаги фикрлари ўринли.
Бу борада аввал бир неча маротаба тўхталганмиз.
Қўшимча тарзда шуни айтишимиз мумкин-ки, Президент ҳам ўтган йилги сайловолди Дастурида айнан шу масалага тўхталиб, одамларни “қамоққа олиб тергов қилиш” амалиётини камайтириш, бунинг ўрнига гаров эҳтиёт чорасидан кенг фойдаланиш имкониятини яратиш лозимлигини бежизга урғуламаган эди.

Асрашинг керак бўлган энг нафис нарса - вақтдир. Сен эса уни осонгина зое қилмоқдасан!
© Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда
👉@Advokat_Abdullayev
© Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда
👉@Advokat_Abdullayev
Маҳкумларга масофали видео учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши мумкин
Ички ишлар вазирлигининг, амалдаги Жиноят-ижроия кодексига, озодликдан маҳрум этилган шахсларга уларнинг яқинлари билан суҳбатлашишга доир ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси таклифи муҳокамага қўйилибди.
Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 августдаги ПҚ–3200-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 645-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури" ижросини таъминлаш доирасида киритилган.
Бундан кўзланаётган мақсадлар:
➖ маҳкумларнинг оила аъзолари ва яқинлари билан доимий алоқаларини таъминлаш орқали оилавий муносабатларини сақлаб қолиш;
➖ тузалиш йўлига ўтишига кўмаклашиш;
➖ ижтимоийлашувини жадаллаштириш орқали уларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини, инсонга, жамиятга, меҳнатга, ижтимоий қоидалар ва анъаналарга нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш ёки сақлаб қолиш.

regulation.gov.uz
Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг видео-учрашув орқали онлайн учрашиш имкониятлари такомил…
Forwarded from YURISTKADR
❗️Диққат! “Меҳнат ҳуқуқи стипендияси" жорий этилади.
“Yuristkadr” лойиҳаси доирасида “меҳнат ҳуқуқи стипендияси" жорий этилишини эълон қиламиз.
Бизга юриспруденция йўналишида 10 нафар битирувчи талабалар керак. Лойиҳа доирасида уларга 2024-2025 йил ўқув йили давомида ойма-ой стипендия тўлаб борамиз. Ҳозирча стипендия миқдорини 2 млн. сўмгача деб режа қиляпмиз.
Шартлари борми? Албатта бор. Улар ўқишдан бўш вақтини имкони борича, “Юристкадр” марказида ўтказишлари, меҳнат ҳуқуқи соҳасига оид биз берган амалий вазифалар билан машғул бўлишлари ва келажакда меҳнат ҳуқуқи соҳасини ўзлари учун уствор соҳа сифатида билишлари (шу соҳадан кетишлари) зарур.
Тушунаётган бўлсангиз, уларга ҳам иш ўргатамиз, ҳам стипендия тўлаймиз. Якунда, диплом олганларидан кейин меҳнат ҳуқуқи мутахассиси сифатида иш олиб боришлари учун яхши маош берадиган компанияларга йўлланма ҳам берамиз.
Агар соҳага бефарқ бўлмаган қўшимча ҳомийлар ва меценатлар топилса, иштирокчи талабалар сонини 30 тагача кўпайтиришимиз мумкин.
Бундан мақсад нима? Мақсад жуда оддий, соҳани ривожлантира оладиган ва ўз сўзини дангал айта оладиган меҳнат ҳуқуқи мутахассислари сонини кўпайтириш. Келажакда улар шу соҳа учун жон куйдирадиган мутахассислар бўлиб етишса, шунинг ўзи етарли биз учун.
Танлов шартларини тез орада эълон қиламиз.
“Yuristkadr” лойиҳаси муаллифи
Саидали Мухторалиев
👉@yuristkadr

Ҳурматли раислик этувчи!
Суд жараёнини фото-видео қайд этилишига рухсат беришингизни сўраймиз.
👉 @Advokat_Abdullayev
Суд жараёнини фото-видео қайд этилишига рухсат беришингизни сўраймиз.
👉 @Advokat_Abdullayev
Ёки илмли бўл, ёки илмга таяниб иш тутадиган бўл, лоақал илмни тинглаб эшитадиган бўл, аммо тўртинчиси бўлма, чунки касодга учраб ҳалок бўласан.
© Маҳмуд аз-Замахшарий
👉@Advokat_Abdullayev
© Маҳмуд аз-Замахшарий
👉@Advokat_Abdullayev
Қисқа муддатли курслар кўзланмоқда
Адвокатликка янги кириб келган ҳамкасбларда, жиноий судлов фаолиятига оид қонунчиликни амалиётда қўлланилишига доир саволлар тўпланиб қолганлиги боис семинар-тренинг ташкил қилинишини сўрамоқдалар.
Шундан келиб чиқиб, яқин кунларда дастлабки эшитув институти ва амалиётдаги муаммолар масаласига оид қисқа муддатли курслар ташкил этишни мўлжалладик.
Курснинг бошланиши ва унга оид бошқа маълумотлар ҳақида камида бир ҳафта олдин батафсил хабардор қиламиз.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида қонун лойиҳаси муҳокамада.
Лойиҳада прокуратура органларига қўшимча ваколатлар берилиши назарда тутилган. Жумладан,
➖терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ҳаракатлари доирасида зарур ҳимоя чораларини танлаб олади, уларни қўллаш усулларини аниқлайди, ҳимоя чораларини ўзгартиради ва уларга қўшимчалар киритади;
➖хабар берувчига нисбатан ҳимоя ордери ва бошқа ҳимоя чораларини қўллаш тўғрисида мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади ҳамда ваколатли давлат органларига юборади;
Таклифларингизни қолдиришингиз мумкин 👉Қонун лойиҳаси

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида
Раддия: Норма қайси судьяни назарда тутмоқда?
Амалдаги Жиноят-процессуал кодексининг 76-моддаси 3-қисми қонунчиликка тафтиш институти янгилик сифатида киритилиши муносабати билан тегишли ўзгариш киритилган норма ҳисобланади.
Мазкур модда матнининг тузилишига кўра, унда ҳам биринчи, ҳам апелляция, ҳам кассация, ҳам тафтиш инстанциялари судларида ишни кўришда иштирок эта оладиган судья назарда тутилгандек, назаримизда.
Ўз-ўзидан туғилаётган савол: Бу судья ким?

Дастлабки тергов: Нафрат ҳиссини ўзингиз уйғотманг!
Айрим терговчиларни қилаётган тергов “тактика”ларини кўриб, тўғриси ёқани ушлайсиз. Наҳотки улар, жиноят иши бугун бўлмаса, эртага барибир қайта кўтарилишини ўйламасалар. Наҳотки, терговчи ҳам тергов қилиниши, жиноий таъқибга олиниши мумкинлиги айрим терговчиларнинг ёдидан чиқиб қолса.
Шундай ишларда қатнашдик ва қатнашмоқдамиз-ки, терговчи тўплаган жиноят иши ҳужжатлари, унинг ўзига нисбатан бошқа ваколатли орган томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида унинг айбдорлигига хизмат қилувчи ёзма далиллар деб эътироф этилди. Тассаввур қиляпсизми? Терговчини бошқа терговчи тергов қилиб, ишини ёзма далил деб эътироф этиб, унинг ўзини қамоққа олди.
Таҳиллар шуни кўрсатмоқда-ки, оилали, фарзандли, оқни ва қорани таниган, ёши 40 дан ўтган терговчилар, улардан кўра ёшроқ терговчиларга нисбатан камроқ процессуал хатоликларига йўл қўймоқдалар. Айб эълон қилишда ҳам каттароқ ёшдаги терговчилар ёшларга нисбатан хушёрроқ.
Ёш терговчилар кўп ҳолларда раҳбарининг "буйруғи"ни бажариб гўёки раҳбари ҳамма нарсага туриб берадигандай иш тутиб, жиддий, ўта жиддий хатоликларга йўл қўймоқдалар.
Раҳбарларга эса, шундай “лаббайчи” терговчилар керак.
Профессионал фаолиятимиз тақозоси билан шундай ёш терговчиларга дуч келмоқдамиз-ки, ҳар бир қадамини раҳбари билан маслаҳатлашади. Ҳатто, адвокат илтимосномасини қабул қилишни, эътибор қилинг, ҳали уни қаноатлантириш ёки қаноатлантирмаслик ҳақида гап кетмасидан, илтимосномани қабул қилиш-қилмаслик масаласини ҳам раҳбаридан сўрамоқда.
Биз қаерга қараб кетяпмиз. Кадрлар салоҳияти шунчаликкача боряптими? Мустақил фикрдан мосуво терговчилар командасини йиғиш "миссия"си яна қайта бошландими?
Нима бўлганда ҳам, бир нарсани такрор ва такрор айтамизки, тергов қилинаётган жиноят иши бирибир кўтарилади. Бугун бўлмаса, эртага. Унутманг-ки, қилган хатойингиз, айбингиз учун албатта жавобини берасиз, айниқса “заказ” ларни бажараётганлар.
Мақсадимиз, тизимга нафрат ҳиссини уйғотиш эмас, балки шундай ҳислар уйғонишини олдини олиш, уйғонганларини эса қайта уйқуга ётқизилишига ҳисса қўшишдир.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Тергов ўзининг версияси билан жиноятни очиши керак” – судя Миранда қоидаси ҳақида
Шахс жиноят содир этганликда гумонланиб, қўлга олинганида, ўзини йўқотиб қўйиши, нима деяётганини ўзи ҳам билмай қолиши мумкин. Шу сабабли гумонланувчи Миранда қоидаси – гапирмасликка ҳаққи борлиги, кўрсатмалари ўзига қарши ишлатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилиши шарт. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди судяси Сарвар Мамадиев Kun.uz’га берган интервюсида Миранда қонунининг келиб чиқиш тарихи ва унинг аҳамияти ҳақида тўхталди.
#Миранда
👉Манба ва батафсил

Бир қарор мисолида ҳам хато, ҳам Қонундан чиқиш
“Тўрткўл тумани Жамоатчилик назорати” телеграм каналига жойланган, Жиноят ишлари бўйича Элликқальа туман судининг 2023 йил 24 августдаги 3-2316-2301/1029-сонли, яъни айни бир маъмурий иш бўйича чиқарган иккита қарори эътиборимизни тортди.
Суд қарорларининг биридаги "О.Сабуровга" бўлиб таҳрирланиб кетиб қолган жойи техник хатолик бўлиб, кейинги қарор ушбу хатоликнинг бартараф этилган варианти эканлиги эҳтимолга жуда яқин.
Қарорнинг бундан кўра эътиборлироқ жиҳати ҳам бор-ки, унда мазмунан жиддийроқ қонунсизликка йўл қўйилган кўринади.
Гап шунда-ки, қарорнинг маъмурий жазо тайинлаш қисмида М.Х. МЖтК нинг 131-моддаси 1-қисми(транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан жарима жазоси тайинланиши кўрсатилган.
Ваҳоланки, амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси 1-қисми санкция қисми қуйидагича, яъни, "транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади." - деб белгиланган.
Эътиборни қаратилиши керак бўлган жойи шу-ки, норма санкцияси маъмурий жавобгарлик чорасини қўллаш ваколатига эга органга иккита алоҳида турдаги маъмурий жазоларнинг ҳар иккаласини ҳам тайинлаш мажбуриятини юкламоқда.
Суд эса, қонуний асосланмагани ҳолда мазкур қарор билан айбдор деб топилган шахсга фақат жарима жазосинигина тайинлаб, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим деб топмаган.
Балки суд бунга, Кодекснинг 33-моддасини асос қилиб келтирар, лекин, биринчидан, бу ҳақда суд ўз қарорининг асослантириш қисмида кўрсатиб ўтмаган.
Иккинчидан, амалдаги МЖтКнинг 33-моддасида ҳам, шунингдек, Кодекснинг бошқа нормаларида ҳам мазкур Кодекс махсус қисмининг тегишли моддасида қўлланилиши шарт деб кўрсатилган қўшимча жазони тайинламасликка ваколат берувчи қоида мавжуд эмас.
Шундай қилиб, юқоридаги суд қарорининг икки жиҳати суднинг ҳам хатоликка, ҳам қонунчиликдан ташқарига чиқиб кетишга йўл қўйганлигидан далолат бермоқда.

“Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” – судя иқрори
“Йиллар давомида суд ҳуқуқ тизимида ишлаб келдим: аввалига адлия тизимида, кейин ФҲДЁ мудираси, нотариус сифатида, бугун эса Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судясиман. Касбимни ардоқлайман, аммо оилаларни ажратиш бўйича иш кўришдан азоби йўқ.
Афсуски, ажрашишга жуда тез қарор чиқараётганлар орасида ёшлар, ҳатто ёши бир жойга бориб қолган оила вакиллари ҳам йўқ эмас. Баъзан никоҳи бекор бўлаётган оилаларда ўзимни ҳам айбдордек ҳис қила бошлайман. Имкон қадар уларни яраштиришга ҳаракат қилсам-да, айрим пайтларда аёвсиз калтакланган она, уйдаги жанжаллардан юраги безиган гўдакларнинг қалтирашидан оилани сақлаб қолишнинг иложи йўқлигини тушунаман.
Яқинда бир никоҳни бекор қилиш ишини кўриб чиқдим. Судда 9, 4 ва 2 ёшли болаларни кўрган одамнинг юраги пора бўлади. Томонларнинг айтишича, 10 йиллик никоҳ жараёнида туғилган фарзандларнинг отага кераги йўқ эмиш. Чиндан, икки ўғил ва бир қизнинг тақдири отани умуман ўйлантирмади ҳам. Безларча афти-ангор, суд жараёнидаги саволларга берилган ўйловсиз жавоблар, бемаъно кўзлар, кераксиз “хуржун”идан қутулиш истагидаги қараш... Хуллас, ота алимент тўлашга ҳам рози.
10 йиллик турмушга садоқати бўлмаган эркакнинг хуштори сабаб молу-мулки ҳам кўзига кўринмади, фақат ажрашса бўлди. Аёл эса ажрашишга рози бўлмаслигини, хиёнаткор эрининг жазмани билан қайта никоҳ қура олмаслиги учун аламини олишини, бироқ бирга яшамаса ҳам болаларига алимент ундиришни талаб қилди. Айни кунда уч гўдак учун алимент ундируви тайинланди.
Бу оила можароси худди жанжалли сериаллардек кўринди кўзимга: эр ажрашиш талаб қилишдан қолмайди, аёл эса норози. Қонунчиликда томонларнинг бири никоҳини бузишини истамаса, оиланинг ажрашишига розилик берилмайди.
Эркак хиёнати туфайли ажрим ёқасидаги оилаларни маҳалла-кўй, ёши улуғ кексалар насиҳати билан қайтаришга эришиляпти баъзида. Бироқ кейинги пайтларда судларда аёллар хиёнати видеоёзувлар билан исботланаётгани аянчли.
Шундай суд мажлиси Қизилтепа туманида яшовчи фуқаролар билан содир бўлди. “Оила қуриш осонмас, келин бир адашибди, кечиринг болам”, деган маҳалла оқсоқолига эркак “...сиз ўзингиз хиёнаткор аёл билан яшармидингиз?” дея савол берди. Унинг бу гапидан суд мажлисида оғир сукунат пайдо бўлди. Бир нафар фарзанди тарбиясини она розилиги билан ўзига қолдирган ота хиёнатни кечирмади. Аёл эса оиласидан, фарзандидан воз кечиб, чет элга кетди.
Навоий шаҳридаги бир оилани ҳам зўравон эр туфайли асраб қолишнинг имкони бўлмади. Эр ичкиликка ружу қўйган. Руҳий азобдаги аёл ўзига суиқасд қилиши мумкинлигини шифокорлар ёрдамида аниқлашга муваффақ бўлдик. Гўдаклар онасиз қолишининг олдини олиш мақсадида никоҳ бекор қилинди. Афсуски, бу каби никоҳларни бекор қилиш ҳолатлари судяларни, жумладан мени ҳам бездиради, аммо ҳаётнинг бешафқат ҳақиқатлари олдида жимман.
Навоий вилоятида 2024 йилнинг биринчи чорагида 312 та оиланинг никоҳи бузилди. Мазкур рақамни шунчаки айтиш мумкин, аммо бу юзлаб болалар ота ёки она меҳридан, тарбиясидан йироқ, кўнгли ўксиб улғаяди дегани”,
Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судяси Диляра Аминова
Манба: Kun.uz

қўшма қарор (2).pdf
643.4 KB
Мазкур қўшма қарор билан
"Уй-жойда тинтув ўтказиш, шахснинг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотларни олишга доир тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБИ тасдиқланган эди.
#тинтув #эшитув

Мижозларимиз ҳайрон: нега сизларнинг қонунларингизда стабиллик йўқ, деб.
“Dentons” халқаро юридик фирмаси юристи, адвокат Нодирбек ХУДОЙҚУЛОВ:
“Ўзбекистонга келадиган чет эллик инвесторларни энг кўп хавотирга соладиган омил – бу солиқ қонунчилигининг беқарорлиги. Муттасил ўзгариб туради, йилига юздан ортиқ ўзгартириш киритилади: қандайдир нормалар қўшилади, бекор қилинади, яна киритилади... Мижозларимиз ҳайрон: нега сизларнинг қонунларингизда стабиллик йўқ, деб.
Масалан, инвестор 100 млн доллар сармоя тикмоқчи. Сўрайди: “Фалон иш билан шуғуллансам, қанча солиқ тўлашим керак бўлади, қанча фойда оламан?” Ўша пайтдаги қонунчилик бўйича ҳисоблаб берамиз. Ишни бошлайди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай солиқ турлари, миқдорлари ўзгаради ёки кечагина амалда бўлган имтиёз бекор бўлади!..
Менинг жуда кўп кейсларим шунақа ҳолатлар билан боғлиқ”.
(Мақоланинг тўлиқ матнини “Advokat” журналининг 2-сонида ўқинг).
Манба: AdvokatNews