𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶
5.14K subscribers
2.36K photos
16 videos
2 files
3.27K links
* * *
Ёдингдами, айтчи сен туғилган он,
Барча хандон эди, сен эса гирён.
Шундай яшагилки кетар чоғингда,
Барча гирён қолсин сен боргил хандон.

© Абдураҳмон Жомий
https://t.me/Adabiyot_olami
Download Telegram
* * *

Xato qildim , sevgilim,
Xato qildim beomon.
Yo'q endi borar yo'lim,
Bog'imda so'ldi gulim,
Bag'rimga to'ldi xazon.

Xato qildim, sevgilim,
Xato qildim bilmasdan,
Qani yutilsa tilim,
Qaltirab turar qo'lim.
Jigarimni yulmasdan.

Xato qildim ,sevgilim,
Xato qildim bilmasdan.
Men suyib xato qildim,
Men kuyib xato qildim.
O'lib xato qilmasman...

Rauf Parfi
@Adabiyot_olami
БОЛАЛИК БАХТИ

Кўркам Ватан қўйнида,
Очилди гул-лолалар.
Мадҳ этамиз шодликни,
Биз бахтиёр болалар.

Осмонимиз мусаффо,
Тиниқ отар тонгимиз.
Келажакка нур сочар -
Ёлқин мисол онгимиз.

Болаликнинг софлигин,
Шалолага қиёслар.
Бахтимизни кузатиб
Чақнаб кетар қуёшлар.

Кўнглимизда ҳаяжон,
Хуррамлик – катта бойлик.
Болаликнинг қадрига
Болаликда етайлик!

Яйратади дилларни,
Ўйин-кулгу, яллалар.
Қувончимиз ҳар дилда –
Камалакдай рангланар.

Тинч бўлсин Ер курраси,
Олов қалблар гурласин.
Мадҳиядир оламга -
Болаларнинг «урра»си!

Тингланг, янграган хитоб
Қувноқ ўғил - қизники.
Хўп десангиз, бир кунга -
Бутун дунё Бизники!

Ориф Тўхташ
@Adabiyot_olami
ИНДАМАСЛАР ОЛАМИН

Индамаслар оламин сайр айладим.
Сайр этиб мен бериё хайр айладим.

Энг ажаб олам экан бу олами,
Сайр қилсин бўлса ҳар кимнинг ғами.

Унда беравзан экан ҳар бир бино,
Ул биноларнинг ичида йўқ ҳаво.

Сўриси йўқ, саҳни йўқ, айвони йўқ.
Ақраболар йўқ, азиз меҳмони йўқ.

Бе ўчоғу бе палосу бе танур,
Бе таому бе либосу қайда нур?

Аксарин томин босибдур хору хас,
Соҳиби бор-ку валекин бе нафас.

Томи ҳам, девори ҳам туфроқ эрур,
Эски ғордан ҳам қоронғуроқ эрур.

Устида сонсиз чумоли йўрғалар,
Турли-турли қурту қўнғиз ўрмалар.

Қору ёмғир томларин қилмиш хароб,
Лойга айланмиш тани олижаноб.

Бу бинолар ёнма-ён, катта-кичик,
Баъзиси кимнинг уйи, номи битик.

Баъзисин устида нақшинкорлик,
Санги мармарга битик ёдгорлик.

Эрми, хотинми, қарими, ёшми,
ЁКИ жодукўзми қиғоч қошми?

Камбағалми, бойми, ё олиммиди,
Ёки ҳоким, ё ҳаким, ул ким эди?

Ё гадоми, ё ҳалим, ёки чапан,
Ким таниб олгай суякнинг рангидан!

Бир-биридан фарқи йўқ ҳеч кимсанинг,
Пўсти йўқ, сўнгак фақат жисми анинг.

Минг такаббур бўлса ҳам даъвоси йўқ,
Нозанинлар нозу истиғноси йўқ,

Макр этишга ҳоли йўқ маккорнинг,
Ҳоли йўқ тоат учун диндорнинг.

Бир нафар ҳам оғзи сассиқ маст йўқ,
Сўккучи тил, ургучи зўр даст йўқ.

Қўйди-чиқди йўқ бунинг рўзғорида,
Урди-йиқди йўқ бунинг бозорида.

Бирни юзга, юзни мингга сотгучи,
Ажралиб сармоядан жим ётгучи.

Элни беҳуда маломат айлаган
Оғзидан гул ўрнига чиқмиш тикан.

Кимсада йўқ мадҳу васфу лофу қоф,
Йўқ ғараз ҳам дағдага, жангу масоф.

Кўзгу йўқ деворида, кўрмас ўзин,
Қанча кир бўлсун юволмайдур юзин.

Беш қўлин оғзига тиққан нафси бад,
Комига туфроқ тўлибдур то абад.

Ким риёкору мунофиқ, беҳаё,
Қолмиш элнинг лаънатига доимо.

Беадаб безорию хулқи ёмон,
Улфати бўлмиш у манзилда илон.

Бунда мансаб йўқ, хушомадгўй йўқ,
Зебу зийнат бирла рангу бўй йўқ.

Бунда йўқ ҳеч кимга таҳқири назар,
Хор кимдур билмадим, ким мўътабар.

Балки майгул лабдан унмиш лолалар,
Лола юзлар қайда, йўқдур волалар.

Жим ётур ман-ман деган боз-бозлар,
Бетида туфроқ эрур пардозлар.

Тадбиру пуркорлик қўл келмамиш,
Ҳийлаю айёрлик қўл келмамиш.

Ишлатолмай тилни иғвогар хомуш,
Қолмамиш оқилда ҳам бир ақлу ҳуш.

Қўл узатмайдур тамаъ бирлан гадо,
Йўқ сахий аҳлида ҳам лутфу сахо.

Пора-пора порахўрлар жисми ҳам,
Эл аро буткул йўқолмиш исми ҳам.

Ноилож золим ётибдур бемажол,
Нотавон мазлумда ҳам йўқ қийлу қол.

Оғзида туфроқ хасис, очкўз, бахил,
Ҳаммасин ер ебди қўймай йилма-йил.

Алдаёлмасдан ётур алдоқчилар,
Комга қум тўлган ётур айғоқчилар.

Қўйнида йўқдур қаламкаш дафтари,
Йўқ эрур қонхўр қўлида ханжари.

Йўқ уларда ихтиёру иқтидор,
Қишми, кузми, бехабар ёзми, баҳор.

Қанча минг йиллар эрур ким кун ботур,
Қанча минг йиллар эрур ким тонг отур.

Кеча-кундуздан хабарсиздур улар,
Буткул эрмас бу тасаввур мухтасар.

Тек ётур, хомуш ётур, жим-жит ётур,
Туфроғин баъзан шамол бир қўзғотур.

Ота-она бирла фарзанд бир-бирин
Чеҳрасига ташлаёлмас кўз қирин.

Эру хотун бирла хешу ақрабо,
Бир-биридан бехабардур мутлақо.

Бу сўзум эрмас хурофотдан дарак,
Бу ҳақиқат олами, ибрат демак.

Соате бунда саёҳат айладим,
Не саёҳат, минг надомат айладим.

Кўзда ёшим бўлган эрди пардадор,
Йиғлади дил парда ичра зор-зор.

Ваҳмдан лекин тетик тутдим ўзим,
Бир томонга ногаҳон тушди кўзим.

Бир маконки, менга бўлди жилвагар,
Устидан унмиш гўиё найшакар.

Кўрдиму кўнглимга етди бир сурур,
Жилваси қалбим аро бахш этди нур.

«Кел» дегандай бўлди менга шул замон,
Бу нидони тинглади жисмимда жон.

Кўз юмиб шул дам дедим: «Эй найнавоз,
Най рамузидан хабар бергил бир оз.

Не сабаб жойингда ўзга файз бор,
Бу маконинг нега гўё лолазор.

Сен ким эрдинг, бунда келмасдан бурун,
Бир хабар бер менга ҳолингдан бу кун.

Деб кўзим юмдим қилиб бошимни хам,
Келди гўё менга бир овоз шу дам.

Айди: «Эй фарзанд, мен айтай, тинглағил,
Не десам мен зарра шак келтирмағил.

Аввало мен поку беозор эдим,
Элни шод этгучи парҳезкор эдим.

Умр ўткардим ҳалол меҳнат билан,
Элни хурсанд айладим санъат билан.

Доимо қилдим бахилликдан ҳазар,
Яхшиликни ўйладим шому саҳар.

Ота-она дилларин шод айладим,
Руҳларин ҳар лаҳзада ёд айладим.

Яхши ният эрди қалбимда чироқ,
Мен эдим кина-кудуратдан йироқ.

Ҳ
еч бир инсонга хиёнат қилмадим,
Ҳеч ёмон ишларга одат қилмадим.

Эл учун ҳар ишда қилдим мардлик,
Қилмадим нокаслигу номардлик.

Тўғри йўл бирлан кечирдим мен ҳаёт,
Юрт-у халқим менга қилди илтифот.

Менда ҳаргиз йўқ эди кибру ҳаво,
Шул сабабдан бўлди эл мендан ризо.

Шул сабаблардан маконим файзлик,
Қил амал сенда агар бўлса билик.

Бу рамузни най тили бирла деди,
Индамаслар олами хомуш эди.

Ногаҳон келди бир овозе ҳазин,
«Тут қулоқ бир лаҳзае мен ҳам дейин.

Бор эди севган қатор фарзандларим,
Кўзларимнинг нурию дилбандларим.

Эркалатдим-, меҳрибонлик айладим,
Сизладим, ширинзабонлик айладим.

Бир совуқ шаббода ҳам кўрмай раво
Хасталанса тинмай истардим даво.

Ўстирардим минг машаққатлар билан,
Қўлларим бошида шафқатлар билан.

Гоҳи озғин, гоҳи тўзғин мен ўзим,
Янги қийсин деб жигарбандим, қўзим

Гоҳи пулдор, гоҳи бўлдим қарздор,
Юз берарди турли ташвишлар қатор.

Вояга етгунча у кўз қоралар,
Қоматим хам бўлди, бағрим поралар.

Қолдирарман деб уларга боғу роғ,
Мен олиб келдим дилимда қанча доғ

Қолди унда зарнигор кошона ҳам,
Қолди ёру ошино, бегона ҳам.

Ризқ учун ёлғон-яшиқ сўз ишлатиб,
Баъзида бир пул учун бошим қотиб.

Дўмпайиб турган шу туфроқ пастида
Мен ётибдурман оёқлар остида.

Келмади йилдур кўзимнинг равшани,
Яъни, у фарзанди дилбандлар қани?

Бу маконим устига бир йўл қара,
Борми айт, қатто, ёғочдан панжара.

Бу мени ҳайрону лол айлар эди,
Бу тасаввур поймол айлар эди.

Ўзга ёндан келди-шул дам бир нидо,
Айди менга, тут қулоғинг мутлақо:

«Бу садо жондан келур, инсон эшит,
Эй тирик юрган, тирик қадрига ет.

Эсласин руҳимни авлодим десанг,
Ўтган аждодингни сен қам ҳурмат эт.»

Мен бу маънони эшитдим жон билан,
Ҳам қабул этдим буни виждон билан.

Элга ҳам бул сўзни изҳор айладим,
Бир эмас, такрор-такрор айладим.

Индамаслар оламига сол назар,
Сен ўзингдан қил уларни баҳравар.

Ота-она руҳин эсла, шод қил,
Яъни ётган масканин обод қил.

Кўз очиб бу ўю бу фикрат билан,
Ташқари қўйдим қадам ҳайрат билан.

Мен дедим: Кел, Чустиё, ҳушёр бўл,
Яхши ният бирла беозор бўл..

Тўғри бўл, қилғил ёмонликдан ҳазар,
Эл мозоринг лавҳига раҳмат ёзар.

ЧУСТИЙ "шеъри"
@Adabiyot_olami
ШОИР СЕВГИСИ

Танимайман дейсиз,
Билмайман дейсиз.
Ёрижон, нозми бу,
Шўхликларингиз?..
Мени танир ҳатто,
Киприкларингиз,
Сиз эса шоирни
Севмайман дейсиз.

Кўриб-кўрмасликка
Олмоқлар осон.
Сизку кўрсангиз ҳам
Олмайсизу тан,
Мени таниб, ҳатто
Ҳар кун кўчамдан,
Сочингиз қўл силкиб
Ўтар ёрижон.

Биламан тахминан
Шундай ўйлайсиз:
Шоирлар - девона,
Тузалмайдилар.
Шоирнинг севгиси
Ўткинчи дейсиз,
Шоирлар одамдек
Севолмайдилар.

Ёна-ёна бир кун
Кўйингизда мен,
Адо бўладирғон
Қулга ўхшайман.
Энг гўзал шеъримни
Тўйингизда мен,
Пойингизга гулхан
Қилиб тўшайман.

Қўрқманг.
Янграр қўшиқ.
Тугамас ўйин.
Кўрганлар сиздан кўз
Узолмайдилар.
Шоирлар бузолмас
Бировнинг тўйин,
Бировнинг уйини
Бузолмайдилар...!

Муҳаммад Юсуф
@Adabiyot_olami
Men seni deb savoblarga urdim bosh,
Men seni deb xatolarga qayrildim.
Men seni deb gunoh qildim bag'ritosh,
Men seni deb bu dunyomdan ayrildim.

"Tangrim" dedim - bir bandacha bo'lmading,
"Tangrim" dedim tubanlarga qayrilding.
Yuz o'girdim - hayolimda so'nmading,
Men seni deb u dunyomdan ayrildim.

Oh, lahzada yo'qlar etding, bor etding.
Borimga ham, yo'g'imga ham sen yorsan.
Meni qanday gunohlarga yor etding,
Ikki dunyom yo'qdir faqat sen borsan.

Usmon Azim
@Adabiyot_olami
КУЙ АВЖИДА УЗИЛМАСИН ТОР

Куй авжида узилмасин тор,
Шеър ярмида синмасин қалам.
Яшаб бўлмай умрини зинҳор
Бу дунёдан кетмасин одам.

Қўлдан тушиб синмасин қадаҳ,
Лаб текканда тўкилмасин май.
Тўхтамасин уриб турган қалб
Бошлаб қўйган қўшиғи битмай.

Эркин Воҳидов
1964
@Adabiyot_olami
ҚАДРЛАНГ УЛУҒЛАНГ ЁЛҒИЗ АЁЛНИ

Аёл номи ўзи, қанчалар эъзоз,
Ёлғиз аёл шани, гўё оқ либос.

Иймонига эҳтиром-қилар қурдати,
Нафосат, назокат - дардли сурати.

Тоғдек бўлса ҳамки, сабру қаноат,
Қадамида учрар, таъама маломат.

Заррача аламлар қийнайди ёмон,
Нақадар изтироб, демоқлик "жувон’’.

Оҳисата боқса ҳам, хаёл пинжида,
Зийнатдир, иффатдир хаё аслида.

Беҳос назар тушиб, нигоҳ ташласа,
Кўҳна ўкинчлари, қалбин ғашласа.

Айбга буюрманг, жилмайиб қўйса,
Ажаб эмас, қайғудан бағрини ўйса.

Қувончи кўздадир, қалбида эмас,
Етим боласи деб, юмуши битмас.

Нафс учун боқса гар, баъзи номардлар,
Аёлни асраб турар, сонсиз малаклар.

Ёлғиз аёлни хўрлаб юрмангиз яна,
Жамийки шайтонлар, қилур тантана.

Қалбини тирнайди, ғаюр миш-мишлар,
Кимни лол қолдирмас, ҳаётий ишлар.

<<Эй менинг кўкламда, сарғайган ерим,
Энг гўзал аёлга, бахшида шеърим>>.

Унга бераверманг дайди саволни,
Қадрланг, улуғланг, ёлғиз аёлни ..!

Абдувоҳид Сувонов
21.04.2018
@Adabiyot_olami
Мени ёдга олармикансан

Тун қўйнида ёлғиз қолганда,
Кун бўйи чарчаб толганда.
Қалбинг мени сўроқлаганда,
Мени ёдга олармикансан?

Дунё ғазаблантирса сени,
Ташвиш келар излаб ташвишни,
Қилолмай қолганда бир ишни,
Мени излаб қолармикансан?

Дардли куйлар бўлганда сенга,
Оҳларинг сиғмаса самога,
Додларинг айланса навога,
Мени куйга солармикансан?

Сароб бўлди умид-орзулар,
Ҳижрон бўлди оташин тунлар,
Қалбим тиғлар ўша туйғулар,
Армоним деб куярмикансан?

Умидларинг асло сўнмасин,
Омад, қувонч сен билан бўлсин.
Соғлик сенга ҳамнафас юрсин,
Менга шуларни тилармикансан?

Ишқ азоблаб қўймаса сени,
Гумон тунлар чорласа сени,
Соғинч доим қийнаса сени,
Севгилим деб эслармикансан?

Сўроқ қилса сени одамлар,
Ёдга солса ўткан оқшомлар,
Сенга азоб берса у дамлар,
Мени шу дам севармикансан?

Бу дамлар ҳам ўтади сендан,
Бахтиёрлик келар сенга ҳам,
Балки шунда мени эсларсан,
Мени унута олармикансан?

Ахтарарсан балки дунёда,
Ахтарасан чексиз саҳрода,
Зор бўларсан муҳаббатимга,
Лекин мени топармикансан? !

Абдувоҳид Сувонов
@Adabiyot_olami
* * *

Сен тонгда уйғондинг. Газга қўйдинг чой.
Бу меҳр мен учун эмас, ҳойнаҳой.

Сен оппоқ кўйлакка урасан дазмол.
Бу ишни мен учун қилмоғинг - маҳол.

Уйни супирасан, поклайсан чангдан.
Супириб отмайсан мени бу ғамдан.

Овқат пиширасан. Мўл-кўл дастурхон...
Овқатингни мақтар ўзга бир инсон.

Болангнинг кўзига боқиб тўймайсан.
Сен менинг боламни ўпиб қўймайсан.

Аммо ёлғиз қолсанг эгилар бошинг -
Кўзингдан сўрамай оқади ёшинг.

Мени соғиндингми? Куйдингми?.. Раҳмат!..
Кўз ёшинг меники, кўз ёшинг фақат...

Усмон Азим
@Adabiyot_olami
"НИГОҲИНГ ЮРАКДА"

--Бу қандай учрашув ? Сендан сўрадим...
Кўзларинг айтади -- Оддий "тасодиф"...
--Сен бахтли-мисан ? Саволим бердим...
--Жуда ҳам бахтли-ман...Дединг аёвсиз...
--Толиққан кўзларинг... -- Айтолмас буни ?
--У кўзлар шунчаки аламда. дединг...
--Наҳотки пайқамам, нафис туйғуни ?
--Муҳаббат севинчи бор манда. дединг...
--Қўйгин алдамоқлик керакдир кимга ?
--Ҳаётнинг синови нозик елкамда...

Мен эса тингладим, бир сўз деёлмай,
Нима ҳам дер эдим боқдим ийманиб...
Қуршовда қолдимда савол беролмай,
Энтикиб қарайсан, менчи жилмайиб ...
--Улғайиб қолгандир болаларингиз ?
Шу онда юрагим тўхтади бир зум...
--Мен яна қарайман мунгли кўзингга,
Саволлар домидан қутулмоқ учун ...
Ва яна сўрадинг атайлаб уни,
--"Етказиб қўйинг-да бу саломимни"...

Шу сўзинг мен учун қанчалар оғир...
Ниҳоят "оҳҳ" чекиб тўхтадинг бирдан...
--Майли хайр энди ўзгадир қисмат ?
--Хайр: Яратганганим берсин матонат...
Ўз йўлинг, томонга ташладинг қадам,
Маҳзунсан, дилҳунсан, гулдайин бирам...
Аммо қарайвердинг ортинга тинмай,
Кузакнинг фаслида туғилган эй гул.
Қуёшга терс чиқиб очилгин сўнмай--
"Нигоҳинг юракда" асирдир бутқул...

Абдувоҳид Сувонов
02.06.2018
@Adabiyot_olami
СЕВАМАН

Мен сени севаман, ғунча лабида
Ўпичдай титраган шабнам мисоли.
Мен сени севаман, ҳижрон шабида
Эриб адо бўлган бир шам мисоли.
Мен сени севаман, чўққини қучиб
Жарликка осилиб турган қоядай.
Мен сени севаман, ўзидан қочиб
Ўзига эргашиб юрган соядай.
Мен сени севаман…
О, бундан ортиқ
Севишимни талаб қилмагин, гулим.
Бундан ортиғини этолмам тортиқ,
Бундан ортиқ севги бўлади ўлим!

Амир Худойберди
@Adabiyot_olami
СОҒИНЧ...

Ҳаловат ўрнига соғинч алмашиб,
Куйдириб, ёндириб ўртайди ҳижрон.
Алвон-алвон дардлар доғида жўшиб,
Сени яна эслаб чекаман армон.

Куртаклар очилди, чиқди бойчечак,
Офтобдан қизарди лолақизғалдоқ.
Соғинч азобидан бу жоним ҳалак,
Юрак урган сайин қалбим палахмон.

Орзуйимни айтай бир кўрсам сени,
Мени тарк этмоқда мусаффо осмон.
Бир кўлнинг устида икки оппоқ қуш,
Бағримни тунлари тиғлайди ҳижрон.

Атрофда парийлар кезиб юргандек,
Бу шеър ҳам сен учун ёзилди севгим.
Гўёки севгимиз ухлаб қолгандек,
Висолнинг боғидан қувилди севгим.

Ёз келди, бир онда ҳамма шод-хурсанд,
Мен учун фироқдан яқини йўқдир.
Неки бўлса бўлар бари тақдирдан,
Сен бахтли бўлсанг бас, бу кўнглим тўқдир...

Абдувоҳид Сувонов
@Adabiyot_olami
ЎША МЕН

Азизам, ардоғим, фариштам менинг,
Ҳаё-ю иймонда сариштам менинг.
Дилимга хуш ёқар қарашларингиз,
Рашк билан қалбимни сўрашларингиз.

Девона бу дилим хор бўлгани рост,
Ва роҳат кўрмайин зор бўлгани рост.
Бу олам кенг дея яшнаган чоғим,
Садоқат сўқмоғи тор бўлгани рост.

Мен ҳам арзир эдим хуш муҳаббатга,
Қалқоним дил эди мингта заҳматга.
Ғўрлигим ортидан хўрлигим келиб,
Бу юрак сандиғим тўлди нафратга.

Мен энди барини кечирдим мана,
Шул кечирган куним севилдим яна.
Қалбимга бегона бўлмоқда оғриқ,
Ҳаётни севганим сиз билан боғлиқ,

Ўша мен девона, ақли йўқ бола,
Жин урcин, бўлибман ҳаёт эрмаги.
Бизни бахт қасрига бошлагай фақат,
Ул Шаҳризоданинг хаёл эртаги.

Абдулазиз Рустам ўғли
@Adabiyot_olami
ЙИГИТ БЎЛСАНГ

Йигит бўлсанг кўксингда,
Ғурур бўлсин қоматинг.
Пок қалбингда заррача,
Бўлсин сабр тоқатинг.
Сабру-тоқат қилгину,
Ўлжа билмас шер бўлма.
Қайда бўлма, не қилма,
Бир ўткинчи йўл бўлма.
Олғирликни билганлар,
Шамолларга синмайди.
Дўст қадрини билганлар,
Қалқон бўлиб яшайди.
Ёв юзига боққанда,
Ўт чақнасин кўзингдан.
Ҳар қандай одам тинглаб-
Титраб қолсин сўзингдан...
Сен, отанг ё оғанинг,
Соясинда турмагин.
Пана истаб юрганнинг,
Сафларида бўлмагин...
Дўстлар турфа хил бўлар,
Ғийбатингни қилдирма.
Писиб ётган мард эмас,
Тупургину, билдирма...
Бўри ёлғиз юради,
Чувалашиб юрмайди.
Мардлар ўзлигин билар,
Тоғасини бурмайди ...
Фақат қўрқ яратгандан,
Бандасини қил ҳурмат.
Шунда сенга ёр бўлар,
Енгиб бўлмас жасорат.
Йигит бўлсанг кўксингда,
Ғурур бўлсин қоматинг.
Не бўлмасин қисматда,
Тангрим берсин омадинг.
Чин кўнгилдан изласанг,
Мағлуб бўлмас ирода.
Виждонни бойлик билсанг,
Номинг қолар дунёда.
Билсанг лочин, бургутни,
Ўлжаси эмас хаста.
Овчиларнинг юраги,
Тутқун бўлмас қафасда...
Шеърим ўқиб сен ўзинг,
Зинҳор қилма ҳархаша.
<<Бўри циркда ҳеч қачон,
Кўрсатмаган томоша>> !

Абдувоҳид Сувонов
@Adabiyot_olami
Алдаган

Гулдай умринг кулдай тўзиб кетмоқда, 
Кимни кутиб ёшинг қирқдан ўтмоқда, 
Ёлғизмисан энди сен бу чорбоқда, 
Энди йўқлаб келмасму у алдаган?..

Ўт ҳам ўсар бир-бирига суйкалиб, 
Сен на ёрсан, сен на тулсан, эй ғариб, 
Ҳеч бўлмаса кўнгил учун ахтариб, 
Бир бор келса бўлмасму у алдаган?.. 

Очил гулим, айт ўзимга дардингни, 
Гулфурушлар қайдан билсин қадрингни. 
Ёмғирман деб юзинг силаб, баргингни 
Тўкиб кетган дўлмасму у алдаган?.. 

Не мунчоқ, у тенги йўқдир, тизимсиз, 
Не олчоқ, у, руҳи жонсиз — жисмсиз, 
Йиллар билан ич-ичингга исмсиз 
Чўкиб кетган кўлмасму у алдаган... 

Гулдай умринг кулдай тўзиб кетмоқда, 
Кимни кутиб ёшинг қиркдан ўтмоқда. 
Елкангдаги етти қатор сиртмоқда 
Осилибгина ўлмасму у алдаган... 

Юзларингни кўргандайман қайдадир, 
Қўл ушлашиб юргандайман қайдадир, 
Неки қилсанг, ахир бир кун қайтадир, 
Айт, мабрдо менмасму у алдаган?!.

Муҳаммад Юсуф
@Adabiyot_olami
ДИМА ҚАЮМ ДЕРЛАР ЖЎМАРД ОТИМНИ!

Ўмардинг тонналаб тиллоларимни,
Маҳв этдинг муқаддас имлоларимни,
Қувдинг, қатл қилдинг муллоларимни,
Бас, етар, ортиқ сен жонимга тегма!

Фитрат, Қодирийлар бошини единг,
“Халқим!” деганни “Халқ душмани!” дединг,
Асил халқ душмани асли сен эдинг,
Амир Темир, Ўзбекхонимга тегма!

Тобакай шериксан ошига элнинг,
Тобакай балосан бошига элнинг,
Эй қузғун, чанг солган лошига элнинг,
Коса ошим, бурда нонимга тегма!

Мансабу мартаба қўлингда сенинг,
Ялтоқилар ўнгу сўлингда сенинг,
Нафсу ҳирсинг ҳамроҳ йўлингда сенинг,
Лоақал бир ҳовуч донимга тегма!

Имон-эътиқоддан йироқ бандасан,
Нафсига қул бўлган жирканч тандасан,
Шармисор, шарманда, манфур гандасан,
Тоза имонимга, қонимга тегма!

Наздингда ўзингдай доно олим йўқ,
Аслида сен каби қонхўр золим йўқ,
Худо урсин сени, менинг холим йўқ,
Қалбимдай беғубор конимга тегма!

Каттаю кичикка озор қиларсан,
Имонингни сотиб бозор қиларсан,
Жаннатдай юртимни мозор қиларсан,
Масрур ҳаттоки бир онимга тегма.

Тўнғиздай семирдинг поралар билан,
Бор будим кемирдинг поралар билан,
Юртни ҳам емирдинг поралар билан,
Сўнгги умидимга – понимга тегма!

Токи ҳеч сўнги йўқ паст санъатингни,
Янчарман элга ёв салтанатингни,
Янчарман беаёв шайтанатингни,
Қодир халқман, саноқ-сонимга тегма!

Дима Қаюм дерлар менинг отимни,
Баланд парвоз дерлар қўш қанотимни,
Агар суриштирсанг асил зотимни,
Ўзбекман! Шавкату шонимга тегма!

Дилшод Болтабоев
@Adabiyot_olami
ҚИЗЛАР ҚЎШИҒИ

Қиз йўқ уйда сарин сабо эсмайди,
Қиз йўқ уйда жамбил-райҳон ўсмайди.
Ўғилларнинг ота билан иши йўқ,
Қиз отасин ҳар қадамда эслайди.
Кўзларига сургай юрган изингиз,
Қай ўғилдан камдир, айтинг қизингиз...

Қиз йўқ уйда тонглар эрта отмайди,
Томда офтоб, айвонда ой ётмайди.
Ўғил қандай дўст бўлади, билмадим,
Қиз дўст бўлса — сирингизни сотмайди.
Оғир кунда жавдиратмас кўзингиз,
Қай ўғилдан камдир, айтинг қизингиз...

Умр дарё, толега ким кафилдир,
Қизнинг борар жойи бўлак соҳилдир.
Қиз дардига етмаганлар ғофилдир,
Қиз бор уйда ёруғ бўлар юзингиз,
Қай ўғилдан камдир, айтинг, қизингиз...

Дунё кўрки — шу кўзлари шаҳлолар,
Қизлар билан чаманзордир саҳролар.
Бир қайрилиб Қайсни Мажнун айлаган,
Тоҳирларни Тоҳир қилган — Зуҳролар.
Қиз туфайли бутдир ризқу рўзингиз,
Қай ўғилдан камдир, айтинг қизингиз...

Айтинг кимнинг паймонаси тўлмаган,
Қиз бор — ота ёт бағирда ўлмаган.
Ўғлим йўқ деб ўкинганлар — жоҳиллар,
Ҳатто, Пайғамбарнинг ўғли бўлмаган!..
Билиб айтинг айтганда ҳар сўзингиз,
Қай ўғилдан камдир, айтинг, қизингиз?!.

Муҳаммад Юсуф
@Adabiyot_olami
Кечагина

Кечагина ғўр шоир эдим,
Ғўр эдим-у, зўр шоир эдим.

Шеър тўқирдим дангал, қўрқмасдан
Ва ўқирдим ҳар гал қўрқмасдан.

Бугун эса ўйлаб ёзаман,
Битта шеърни ойлаб ёзаман.

Ғазал битсам, бирор жононга 
Тегмасмикан қуда томонга?

Атрофимда қиз кўп, аёл кўп,
Жавоб берай десам савол кўп.

На кўнглимни тўка оламан,
На ўғлимни сўка оламан.

Шаббодалар сўз бўлиб оқар,
Юлдузлар ҳам кўз бўлиб боқар.

Унвони бор катта шоирман,
Лек ўлгудай латта шоирман.

Кечагина ғўр шоир эдим,
Ғўр эдим-у, зўр шоир эдим...

Иқбол Мирзо
@Adabiyot_olami
* * *
Деразадан боқар соҳибжамол ой,
Нигоҳлари тўла карашма, чирой.
Кечиргин, бўлибман ойга маҳлиё.
Ишон, энди унга қилмайман парво.

Ойнинг сочларини майли, ўрмайман,
Мен сени ойларга бермайман.

Сулув келинчакдек безанмиш баҳор.
Далалар ҳам гулзор, боғлар ҳам гулзор.
Гулларга боққандим. кулиб, очилиб,
Ёшларинг кетдилар нурдай сочилиб.

Баҳор гулларини майли, термайман,
Мен сени гулларга бермайман.

Шеър чорлар, бир лаҳза асир бўламан.
Ёнаман, куяман, тошиб-тўламан.
Сен-чи, унут бўлиб ғариб бурчакда
Турибсан... ғам тоши чўкар юракка...

Илҳом билан, майли, суҳбат қурмайман,
Мен сени ҳеч кимга бермайман...

Қанча ширин дамдан кечмоғим мумкин,
Фақат сен ўйнагин. қувонгин, кулгин.
Сен менинг тақдирим, охир азалим,
Сен менинг баҳорим. ойим, ғазалим.

Қалбимсан!
Мен қалбсиз сира юрмайман,
Қалбимни ҳеч кимга бермайман...
Мен сени ҳеч кимга бермайман...

Усмон Азим
@Adabiyot_olami