Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
707 subscribers
466 photos
570 videos
20 files
2.29K links
📌Шиоримиз:

1.Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.

Устоз: 🎙Абдулҳамид Ҳанафий Мотрудий саҳифалари.
Download Telegram
Ummatning solihligi ulamolarining solihligi bilan ro‘yobga chiqadi.

🔸Ma’nosi: Ummatning solih bo‘lishi yoki fasod bo‘lishi ulamolarning solih bo‘lishi yoki fasod bo‘lishi bilan bo‘ladi. Ulamolar ichida insonlarga rahmat bo‘lganlari bor. Insonlar ularga ergashish ila baxtli bo‘ladilar. Yana ulamolar ichida ummatga fitna (sinov) bo‘lganlari ham bor.
Ularga taqlid qilgan kishilar halok bo‘ladilar.

Shayx Saloh Abulhoj hafizahullohning Qalbni sug‘organ hikmat ziloli kitobidan

@Abdulhamid_Hanafiy
Soliha ayol eriga toat-ibodatlarda ko‘makdosh bo‘ladi.
Erning himmati susayib qolgudek bo‘lsa, ayoli uni undab, taqvosini eslatib turadi.
Soliha ayol eri haloldan rizq topishiga alohida ahamiyat berishi kerak. Haloldan topganda qiyinchiliklarga yo‘liqsa ham, luqmaga nopoklik aralashtirishga yo‘l qo‘ymasin.
Qasrlaru hashamatlar Rahmonning qahriga uchraydigan yo‘llardan kelsa, bundan yuz o‘girsin.

Shayx Yusuf Xattor Muhammad
«Oila — saodat maskani» kitobidan


@Abdulhamid_Hanafiy
10725. Мўмин бугун ғарибдир. Динини худди қўлида чўғ тутгандай тутиб турибди.
Амал нима? Сабр.
Амал нима? Сен ҳозир ўзингни ислоҳ қил, оммани ишини қўйиб тур.
Амал нима? Фаҳмлаш, англаш ва саъйи-ҳаракат қилиш.
Амал нима? Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннати. У иккисига қайтиб иш кўргин ва у иккиси билан ишларингни якунла.
Амал нима? Аллоҳ. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканини билгин ва албатта Аллоҳ Азим (улуғлик эгаси) эканини ҳис қилгин.

Доктор Али Жума.

@Abdulhamid_Hanafiy
#Мўмин_одоби

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Иймон келтирмагунингизча жаннатга кирмайсиз. Бир-бирингизни яхши кўрмагунингизча иймон келтирмайсиз. Сизларга бир нарсани ўргатайми? Агар уни қилсангиз, ўзаро муҳаббатли бўласиз: ораларингизда саломни ёйинглар!»

Имом Муслим ривоят қилган.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
10735. Нега тунги намозга қодир бўлолмаймиз?
Абу Сулаймон Дороний раҳимаҳуллоҳ деди: “Қанчалаб (ҳаром ила топилган, тайёрланган) егуликлар борки, тунги намоздан тўсиб қўювчидр? Қанчалаб (асли қараш ҳаром ўринлардаги) назарлар борки, (Қуръони каримдаги ) суранинг қироатидан тўсиб қўювчидир!”
“Ҳилятул авлиё” асаридан.
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ деди: “Тунги намоз ва кундузги нафл рўзага қодир бўлмаяпсанми, демак, ёмонликларинг сени ўраб, боғлаб олгани боис бу неъматдан маҳрумсан”.

Ибн Ражабнинг “Латоифул маъориф” асаридан.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
10737. Мавъиза
Алий розияллоҳу анҳу қабристонга кирган вақтлари: “Эй қабристон аҳли, уйларингиз тинч ва осуда бўлиб қолди, молларингиз меросхўрлар ўртасида тақсимланди, аёлларингиз бошқаларга никоҳланиб кетишди. Бу биздаги хабарлар. Хўш, сизларда қандай янгиликлар?”. Сўнгра ёнларидаги ҳамроҳларига қараб: “Агар ушбу қабристон аҳли гапира олганларида эди, бизнинг саволимизга жавобан: “Бу ерга келиб, энг яхши сафар озуқаси тақво эканини билдик” деган бўлардилар”, дедилар.

“Ақдил фарийд” китобидан.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#саййидул_айём

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🕌 Кунларнинг саййиди Жума муборак бўлсин.

🍃 Аллоҳ Таоло ушбу кунда барча мусулмонларнинг гуноҳларини мағфират қилсин
#амийн

📌📌📌 Ушбу улуғ кунда Расули Акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га саловот айтишни унутманг!📿

Яқинларни табриклаб қўйинг

@Abdulhamid_Hanafiy 📖
#саловот

Аллоҳумма солли аъа саййидина ва ҳабийбина ва шафийъина Муҳаммад ва аъла алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн🍃

@Abdulhamid_Hanafiy 📚📖
📌 #эслатма 🔔

Жумъа куниниг суннатларидан бири – Каҳф сурасини ӯқишликдир📖📿

@Abdulhamid_Hanafiy 📚
#дуо

Аллоҳумма саббитил-Қуръана фий қолбий ва атлиқ биҳи лисаний📿🤲

@Abdulhamid_Hanafiy
#исломий_маърифат

📌ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.


@Abdulhamid_Hanafiy — Илм истовчи қалблар учун🍃
Аёл кишининг овози кўтарилган уйдан барака қочади.

Тобеъинлар саййиди деб ном олган Саид ибн Мусаййиб роҳимаҳуллоҳнинг аёли "биз аёллар эрларимизга худди сизлар амир-халифаларингизга хитоб қилгандек хитоб қилардик" дейди. Яъни, ҳурмат билан, овоз кўтармай!

@Abdulhamid_Hanafiy 📚
Ота-онанинг фарзандида ўн ҳаққи бор:

1.Ота-она оч қолса, тўйдиради.

2.Либосга муҳтож бўлса, кийинтиради.

3.Иш буюрса, бажаради.

4.Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради.

5.Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади. Кўнглини олади.

6.Ота-онага юмшоқ гапиради.

7.Исмларини айтиб чақирмайди.

8.Уларнинг ортида юради.

9.Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсасини ота она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди.

10.Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди – мағфират тилайди.

Сиз юқоридаги амалларни бажараётган бўлсангиз, сизнинг фарзандларингиз ҳам сизга худди шундай муомала қилишади.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#таржима

Бахтсизликнинг беш келиб чиқиш сабаби:
- Намоздан узоқлашиш.
- Ота-онага итоатсизлик.
- Қуръондан узоқлашиш.
- Ёмон суҳбатдошлар билан бирга ўтириш.
- Тақдирга рози бўлмаслик.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
🤲🏻 Оила тинчлиги учун ўқиладиган #дуо

📌
Аёллардан бири айтади: "Узоқ пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган, Ибн Ҳиббон ривоят қилган ушбу:

اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ

✳️ "Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ заата байнина, ваҳдинаа субулас саломи"

деб зикр қилинган дуони айтиб юрдим.

❇️ Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат ва ораларимизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига ҳидоят эт).

Ӯша аёл таъкидладики: "Илгари бу дуога эътиборсиз бўлган эканман. Субҳаналлоҳ! Ушбу дуони ўқиб юриш ила уйимда, фарзандларим, эрим, аҳлим ва атрофимдаги барча инсонлар билан муросада яшаб, сокинлик ва хотиржамликни топдим".

‼️ Сизлар ҳам ушбу дуони ёдлаб олинглар. Уйларимизнинг аҳволини Аллоҳ ислоҳ қилсин!".


https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
☝️ Хотирани кучайтирувчи оят

Қирқ бир кун мобайнида ҳар куни тонгда Аъла сурасининг олтинчи оятини –


➡️«Сануқри`ука фа лаа тансаа иллаа маа шаа Аллоҳ»⬅️

(Биз сизга қироат қилдирамиз ва сиз Аллоҳ Ўзи (унутишингизни) хоҳлаган оятлардан бошқасини унутмассиз)
оятини етти марта ўқиш.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Sog‘inch

Bolaligimda otamni eshik oldida kutib olish odatim bor edi. U kishi harbiy ofitser edi. Ko‘pincha onam: “Dadangning ishdan qaytar vaqti bo‘ldi, hozir kelib qoladi”, deyishi bilan darvoza oldiga chiqib olar va otamni uzoqdan ko‘rishim bilan oyog‘imni qo‘limga olib yugurar edim. Dadam meni quchoqlab, yuzlarimdan o‘pardi. Keyin qo‘llarimdan yetaklab uyga olib kirardi-da, kichkinagina qog‘oz paketni qo‘limga tutqazib:
“Bu senga, qizalog‘im”,
der edi. Paket ichida men yaxshi ko‘radigan shokoladlar bo‘lardi. O‘shanda yanayam xursand bo‘lib ketardim.
Dunyodagi eng yaxshi dada go‘yo mening dadam edi. Ayniqsa, harbiy kiyim kiysa - bormi, juda faxrlanardim. Shunda dunyodagi qo‘rqmas, eng kuchli ota go‘yo mening dadam bo‘lardi. O‘shanda dadam ishdan juda charchagan holda kelsa-da, doim bir gapni takror-takror aytardi: “Qizim, sening kutib olishing hamma charchoqlarimni yozib yuboradi, kayfiyatim tog‘dek ko‘tariladi”.
Oradan yillar o‘tdi. Dadajonimni juda sog‘inaman. O‘sha damlarni yuragim ezilib eslayman.
Ba’zida eski uyimizning oldidan o‘tib qolsam, yana bolaligimga qaytishni orzu qilaman...

Doktor Abdulloh Muhammad Abdulmu’ti
" Farzand tarbiyasida 700 saboq " kitobidan


https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
O‘rinbosar boshliq

Kattalar uyda bo‘lmaganlarida bolalarning o‘zaro tortishib, janjallashishlari turgan gap. Shuning uchun bo‘lsa kerak, onam ishga ketishlaridan avval: “Yo‘qligimda hamma gapiga quloq solsin”,  deya katta akamni bizlarga bosh qilib ketar edilar. Biz onam kelgunlaricha ular boshchiligida onam tayinlab ketgan vazifalarni bajarar edik. Onam ishdan kelganlaridan so‘ng uydagi holatni so‘rab-surishtirar, bordi-yu, nimadir bo‘lgan bo‘lsa, nimaga bunday bo‘ldi, qay payt bo‘ldi, akam o‘rtamizdagi tortishuvni qanday hal qildi – hamma-hammasini so‘rardilar. Har birimizni, hatto eng kichigimizgacha eshitib chiqardilar. Keyin boshliq akam to‘g‘ri qilgan bo‘lsa, “to‘g‘ri”, bo‘lmasa, “noto‘g‘ri qilibsan” derdilar-da, nima qilish kerakligini tushuntirar edilar va kim boshliqqa itoat qilmagan bo‘lsa, uni jazolardilar.
Shu tariqa onam bizlarga o‘zlari yo‘qlik paytlarida tartib saqlab o‘tirishimizni, kichiklar kattalarga itoat qilishini va kattalar ham  o‘z o‘rnida kichiklarga mehribon bo‘lishini uqtirardilar. Onam bizga yana shunday deb nasihat qilardilar: “Katta akangizni  hurmat qiling, uning gaplarini ikki qilmang, bir-biringizga nisbatan hurmatda-izzatda bo‘lsangiz, birdam bo‘lsangiz sizlarga hammaning havasi keladi, oilamiz mustahkam bo‘ladi”.
Mana, vaqt o‘tib onajonim aytganlaridek hamma havas qilgudek og‘a-inilar bo‘lib voyaga yetdik.
Onajonimning umrlari uzoq bo‘lsin, baxtimizga sog‘ bo‘lsinlar!

Doktor Abdulloh Muhammad Abdulmu’ti
" Farzand tarbiyasida  700 saboq " kitobidan


https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
10738. Биз ҳаётларини дарс қилиб ўрганаётган ва сўзларида таъсирланаётган кўплаб раббоний олимлар бундан аввал Аллоҳнинг йўлидан тойилган ва гуноҳларга шўнғига ҳолда бўлишган. Демак, ҳеч ким бир осий гуноҳкор инсонни кўрганда уни жаҳаннамга тушади дея юқоридан қарамаслиги ва бирон инсон ёки қавмни фикрларида, ақидада, мазҳаб, йўналиши ва раъйиларида ноаниқликни кўрганда уни паст санамаслиги керак. Ва Аллоҳ таолонинг ишига ўзини шерик билиб, бошқалар ҳақида жазм-қарор қилиш, уни ҳукм қилиш ва унга қандай хоҳласа ўшандай чора қўллашни ўзига олмаслиги лозим бўлади.
(Одамлар мавқеъсини ва хотимасини белгилаш Аллоҳнинг ишидир.)
Шом аҳли имоми доктор Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy