Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
707 subscribers
466 photos
570 videos
20 files
2.29K links
📌Шиоримиз:

1.Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.

Устоз: 🎙Абдулҳамид Ҳанафий Мотрудий саҳифалари.
Download Telegram
#дуо

Роббимиз, бизларга дунёда ва охиратда яхшиликларни ато этгин ва бизни жаҳаннам азобидан сақлагин

(Амиин)

@Abdulhamid_Hanafiy
🕌Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

#дуо
🌙Аллоҳим ушбу кун фазилатидан аҳли оилангизга барака берсин.

📌Ушбу улуғ кунда Расули Акрам (С.А.В)га кўп саловот айтишни унутманг.

@Abdulhamid_Hanafiy 📖
#дуо

Я Аллоҳ, албатта ўзинг Афув(авф қилувчи) зотсан, авф қилишни яхши кўрасан, бизни афв қилгин (гуноҳларимизни кечиргин)

@Abdulhamid_Hanafiy 📚📖
📌 #таржима

🔶️ Агар сен масжидни тарк қилсанг, сендан бошқаси келади
🔶️ Агар сен Қуръонни унутсанг, бошқа киши уни ёдлайди
🔶️ Агар сен Аллоҳдан узоқлашсанг, бошқа киши унга яқинлашади


🔶️ Ва сен яқин орада, сендан ўзга пушаймон бўлмаслигини билиб оласан.

Роббингни қовлини диққат билан кузатиб тааммул қилгин:

[Ва Аллоҳ Ғоний - (беҳожат)зотдир, ва сизлар фақирдирсизлар. Агарда сизлар бош тортсангиз, у(Аллоҳ) сизларнинг ўрнингизга бошқа қавмни келтиради. Сўнгра улар сизлар каби бўлмаслар]

#дуо
Аллоҳим, бизни ўз динингда истиқома ва собитлик билан ризқлантиргин...Амиин

@Abdulhamid_Hanafiy 📚📖
#дуо

Аллоҳумма саббитил-Қуръана фий қолбий ва атлиқ биҳи лисаний.

@Abdulhamid_Hanafiy 📖🍃
#дуо

Аллоҳумма саббитил-Қуръана фий қолбий ва атлиқ биҳи лисаний📿🤲

@Abdulhamid_Hanafiy
🤲🏻 Оила тинчлиги учун ўқиладиган #дуо

📌
Аёллардан бири айтади: "Узоқ пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган, Ибн Ҳиббон ривоят қилган ушбу:

اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ

✳️ "Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ заата байнина, ваҳдинаа субулас саломи"

деб зикр қилинган
дуони айтиб юрдим.

❇️ Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат ва ораларимизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига ҳидоят эт).

Ӯша аёл таъкидладики: "Илгари бу дуога эътиборсиз бўлган эканман. Субҳаналлоҳ! Ушбу дуони ўқиб юриш ила уйимда, фарзандларим, эрим, аҳлим ва атрофимдаги барча инсонлар билан муросада яшаб, сокинлик ва хотиржамликни топдим".

‼️ Сизлар ҳам ушбу
дуони ёдлаб олинглар. Уйларимизнинг аҳволини Аллоҳ ислоҳ қилсин!".

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
📌 #дуо

Илмни зиёда қилиш дуоси

﴿رَبِّ زِدْنِي عِلْماً﴾

Ўқилиши: "Робби зидний ъилман".

Маъноси: "Роббим, илмимни зиёда қилгин" (Тоҳа сураси, 114-оят).

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#дуо

Я Роббий, динингни севдирувчилардан айла бизни, нафратлантирувчилардан эмас!

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#Дуо
🍃Розилик сўраш ва дўзах оташидан нажот берувчи
дуо

اللهمّ اغفرلنا وارحمنا وارض عنّا و تقبّل منّا و أدخلنا الجنّة و نجّنا من النّار و أصلح لنا شأننا كلّه

📖Ўқилиши: Аллооҳуммағфир ланаа варҳамнаа вардо ъаннаа ва тақоббал миннаа ва адхилнал жаннаҳ ва нажжинаа минан наар ва аслиҳ  ланаа ша‘нанаа куллаҳ.

🔖Маъноси: Эй Аллоҳ! Бизни раҳм қил, биздан рози бўл, биздан қабул эт, бизни жаннатга киргиз, бизни дўзахдан қутқар ва бизнинг аҳволимизни барчасини ислоҳ эт.

📚Ибн Можа 3826 – р, Аҳмад 21158, 21176 – рақам ривояти.

Канал:
@Abdulhamid_Hanafiy
#дуо

Дунёга муҳаббатни сўндириш учун ўқиладиган дуо:

اللَّهُمَّ لاَ عَيْشَ إِلاَّ عَيْشُ الْآخِرَةِ

Ўқилиши: «Аллоҳумма ла аъйша илла аъйшул ахироҳ».

Таржимаси: Аллоҳим! Ҳақиқий ҳаёт - охират ҳаётидир.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#дуо

Солиҳ фарзанд сўраш дуоси:

﴿رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ﴾

Ўқилиши: “Робби ҳаб лий минас сооли­хийн”.

Маъноси: “Роббим! Ўзинг менга солиҳ (фарзанд)лардан ато этгин!”

(Соффат сураси, 100-оят).

Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#дуо

Ҳидоят ва мағфират сўраш дуоси:

اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَاهْدِنِي وَعَافِنِي وَارْزُقْنِي

Ўқилиши: Аллоҳумма иғфир лий варҳамний ваҳдиний ва ъаафиний варзуқний.

Маъноси: Аллоҳим, мени мағфират қил, раҳм айла, ҳидоят қил, офият этиб ризқлантиргин.

(Имом Муслим ривояти).

Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#дуо

Аллоҳумма саббитил-Қуръана фий қолбий ва атлиқ биҳи лисаний.

@Abdulhamid_Hanafiy 📖🍃
#дуо

Оила тинч бўлиши учун ўқиладиган
дуо:

اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ

Ўқилиши: Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ заата байнина, ваҳдинаа субулас саломи.

Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат ва ораларимизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига ҳидоят эт.

(Ибн Ҳиббон ривояти).

Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy/1209
#дуо

Турли касаллик ва балолардан паноҳ сўраш дуоси:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْبَرَصِ وَالْجُنُونِ وَالْجُذَامِ وَمِنْ سَيِّئِ الْأَسْقَامِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика минал бароси вал жунууни вал жузоми ва мин саййиьил асқоми.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила песликдан, жинниликдан, моховдан ва ёмон касалликлардан паноҳ тилайман.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#дуо

Гуноҳлар кечирилишини ва дўзах азобидан паноҳ сўраш дуоси:

﴿رَبَّنَا إِنَّنَا آَمَنَّا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ﴾

Ўқилиши: "Роббанаа иннанаа ааманнаа фағфир ланаа зунуубанаа ва қинаа ъазаабан наар".

Маъноси: "Роббимиз, бизлар Сенга иймон келтирганмиз. Бас, бизнинг гуноҳларимизни кечир ва бизни дўзах азобидан асра!".

(Оли Имрон сураси, 16-оят).

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#Дуо

Аллоҳга ёлворишлар жамланган дуо

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَخَذَ بِيَدِهِ وَقَالَ: يَا مُعَاذُ إِنِّي وَاللهِ لأُحِبُّكَ أُوصِيكَ يَا مُعَاذُ لاَ تَدَعَنَّ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلاَةٍ تَقُولُ اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ 
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг қўлларидан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, албатта, мен сени яхши кўрурман. Эй Муоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин «Аллоҳумма аъинни ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика» демоқлигингни тарк қилмасликни тавсия қиламан», дедилар».

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ривоятдаги дуонинг маъноси: «Эй бор Худоё, менга зикрингни, шукрингни ва ҳусни ибодатингни қилишга Ўзинг ёрдам бергин».

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
#дуо_зикр..

Роббим, рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин:

Кимки мақтовларнинг энг чиройлиси билан Аллоҳни мақтайман, деб қасам ичса,

لاَ أُحْصِي ثَنَاءً عَلَيكَ أَنْتَ كَمَا أَثْنَيتَ عَلَى نَفْسِكَ

«Лаа уҳсий санаан ъалайка анта кама аснайта ъала нафсика» деб айтиши билан қасамини бажарган бўлади.
Баъзилар:
فَلَكَ الحَمْدُ حَتَّى تَرْضَى

«Фалакалҳамду ҳатто тарзо» (Рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин), дейилган гапни зиёда қилишган.

Абу Наср Таммор Муҳаммад ибн Назр роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилиб келтиришларича, Одам алайҳиссалом:
«Эй раббим, касби корим мени машғул қилиб қўйди. Менга бир нарса ўргатгинки ана шу ҳамма ҳамд ва тасбиҳларни ўз ичига олсин», дедилар.

Шунда Аллоҳ таоло у зотга ваҳий қилиб: «Эй Одам қачон тонг оттирсанг уч марта ва кеч киргизсанг уч марта «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийна ҳамдан ювафий ниъамаҳу ва юкафиъу мазийдаҳу» деб айт, мана шу ҳамд ва тасбиҳларни ҳаммасини ўз ичига олгандир», деб айтди..

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#Дуо
ТАСБЕҲ ВА ДУО
Намоз тугагач, ушбу зикрлар ўқилади:

«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар».
Яъни, «Aллоҳни поклик ила ёд қилурман ва ҳамдларим Aллоҳга хосдир ҳамда Aллоҳ ягона ва буюкдир».

«Маша Aллоҳу кана ва ма лам яшаъ лам якун».
Яъни, «Aллоҳнинг марҳамати билангина гуноҳлардан юз ўгирмоғимиз ва ибодатга юзланмоғимиз мумкин, йўқса, мумкин эмас!»

«Aллоҳу ла илаҳа иллаҳу алҳайюл қойюм. Ла тахузуҳу синатув ва ла навм лаҳу ма фис-самавати ва ма фил арз. Ман заллази яшфаъу ъиндаҳу илла биизниҳи яъламу ма байна айдиҳим ва ма холфаҳум ва ла юҳитууна бишайъим мин-ъилмиҳи ила бимаа шааъ васиъа курсийюҳус-самавати вал-арза вала яъудуҳу ҳифзуҳума ваҳувал-ъалийюл-ъазийм».
Яъни, «Aллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ. Фақат Унинг Ўзи бордир. У тирик ва абадий тургувчидир. Уни на мудроқ, на уйқу олмайди. Самовот ва йердаги бор нарсалар Унингдир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди. У уларнинг (барча одамларнинг) олдиларидаги ва орқаларидаги бор нарсани билади. Ва улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг арши - курсиси осмонлар ва ердан кенгдир. Ва Уни осмонлар ва ерни ҳифзу ҳимоятда сақлаб туриш қийнамайди. У энг юксак ва буюкдир».

- Ушбу зикр-оятлар ўқилгандан сўнг қайси амал келади?
- Ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Aлҳамдулиллаҳ», ўттиз уч марта «Aллоҳу акбар» айтилади. Сўнг қўлларни кўкрак тўғрисигача кўтариб ушбу дуо ўқилади.
«Aллоҳумма тақоббал минна солатуна ва сиямуна ва қиямуна ва қироатина ва рукуъуна ва сужудуна ва қуъудуна ва тасбеҳина ва таҳлилина ва таҳшана ва тазарруъуна. Aллоҳумма тамаа тақсируна ва тақоббал тамамана вастажиб дуаъана вағфир аҳяина варҳим мавтана я мавлона. Aллоҳумма тақоббал минна ҳазиҳис-солатил-фарзи маъас-суннати маъа жамиъи нуқсонатиҳа бифазлика ва каромика ва ла тазриб биҳа вужуҳина. Я илаҳал ъаламинн ва я хойрин насирин таваффана муслимина валҳиқнаа бис-солиҳина ва соллалоҳу таъала ъала хойри холқиҳи Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъин!»
Маъноси:
«Илоҳо, бизларнинг намозимизни, қиёмимизни, рўзамизни, рукуъмизни, таҳлилимизни, тавозеъмизни, илтижомизни ва жами амалларимизни қабул қилгин ҳамда дуоимизни ижобат қил, ёрлақагин, ўтганларни раҳмат қил, бало ва иллатлардан сақлагин! Бизларни иймонли ҳолимизда бу ўткинчи дунёни тарк этишимизда кўмаклашгин. Яратилганларнинг энг яхшиси Муҳаммад алайҳиссаломни ва унинг оиласини, дўстларини раҳмат қилгин!

"Ибодати исломия"дан.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy