Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
707 subscribers
466 photos
570 videos
20 files
2.29K links
📌Шиоримиз:

1.Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.

Устоз: 🎙Абдулҳамид Ҳанафий Мотрудий саҳифалари.
Download Telegram
​​​​​​АШУРО РЎЗАСИ

#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ

☝️ Ким ўтган йилги гуноҳлардан покланишни истаса Ашуро кунининг рўзасини тутсин!

АШУРО КУНИ 2023-йилнинг 28-июл - Жума кунига тўғри келади. Суннат мукаммал бўлиши учун яна бир кунни ёки икки кунни қўшиб рўза тутиш афзал ҳисобланади. Бунинг учун қуйидаги уч кўринишнинг бирини танлашингиз мумкин:
(🅰+🅱; 🅱+🅾; 🅰+🅱+🅾)

🅰 27-июл-2023 = 9-муҳаррам-1445
🅱 28-июл-2023 = 10-муҳаррам-1445
🅾 29-июл-2023 = 11-муҳаррам-1445

🕰 Оғиз ёпиш  ва очиш вақти: (Тошкент)

Пайшанба :   03:37 — 19:50
Жума :   03:38 — 19:49
Шанба : 03:39 — 19:48

Рўзанинг нияти:

Навайту ан асуума совма шаҳрил муҳарроми (Жума куни ушбуни қўшиб айтилади: ЯВМА АШУРОО А,) минал фажри илал мағриби хоолисал лиллааҳи таъаалаа Аллооҳу акбар.

Оғиз очиш дуоси:

Аллооҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афтарту, фағфирлии йаа ғоффаару маа қоддамту ва маа аххорту. Бироҳматика йаа арҳамар рооҳимийн.

❗️ЭСЛАТМА: Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

АВВАЛ: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

КЕЙИН: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Буни шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар! Сиз сабаб бўлиб АШУРО кунини рўзадорлик билан ўтказарлар! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият!

БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! 🤲

♻️ Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!
🤲 Аллоҳ қилаётган ожизона ҳаракатларимизни муносиб тақдирласин. Омин.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

@Abdulhamid_Hanafiy
📌 #мулоҳаза

Кўпчиликда савол туғиладики, фиқҳ + ақида + тасаввуфнинг фарқи нима?

Фиқҳ: Ибодат қилишни ўргатувчи фан
Ақийда: Кимга ибодат қилишни ўргатувчи фан
Тасаввуф: Қалб ҳотиржамлигини ўрганувчи фан.

Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васаллам:
《 Ким ўз нафсини таниса,
Роббисини танибди 》–
дедилар.

Инсон уч нарсадан иборат:
1.Жасад
2.Нафс
3.Руҳ


Нафс билан жасадни бирлаштириб турувчи бу Руҳдир.
Руҳ илоҳий қувват.Парвардигордан берилган қувватдир.
Жасад бу то қабрга ётгунимизча бизни инсон қилиб турадиган нарса бу жасад.

Нафс:
Нафс бу инсондир.
Қуръони Каримда ҳам инсонга "Эй нафс" дея хитоб қилинган.
Нафс икки ҳил бўлади:
1.Ҳавойи нафс
2.Рози бўлган нафс.
Ҳавойи нафсига эргашган киши саодат топмайди.
Рози бўлган нафс бу Аллоҳни қадарига рози бўлган ва Аллоҳни рози қилган нафсдир.

Жасад маишатларни хушлайди.
Кимки жасадини маишатлар, ўйин кулгу билан роҳатлантириб юравераркан дархақиқат у бадбахт бўлибди.

Нафс эса, жасад маишатни хушлагани каби, нафс ҳам ибодатни тоатни хушлайди.

Росулуллоҳ айтадилар:
"Кимки нафсини таниса у Роббисини танибди"
Нафсини тарбия қилиб, уни таниган шахс у икки дунё саодатига эришади.


@Abdulhamid_Hanafiy 📚📖
🌙Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

📣Ҳурматли илмсевар биродарлар!

Эндиликда Аллоҳнинг изни билан Устоз Абдулҳамид Ҳанафийнинг расмий каналларида Юнус Эмро #сериал'идан ҳар куни 1 қисм (сериа) жойлаб борилади

🌙🔔 @Abdulhamid_Hanafiy 📚📖
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Cериал

"Юнус Эмро" сериалининг 1-қисми.

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/+04LhcaoYOZ5kYmEy

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Росулуллоҳ ﷺ айтканлар:
«Мен Аллоҳдан Ашуро кунининг рўзасини ўтган йилга каффорат қилишини умид қиламан».

Имом муслим ривояти

Ашуро кунига ундан аввалги тўққизинчи кунни қўшиб рўза тутса, ажри янада улуғрок бўлади. Фақат ўнинчи куннинг ўзида рўза тутса ҳам улкан ажрга эришади, иншааллоҳ.


https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
📌#кун_ояти

﴿ وَبَشِّرِ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ أَنَّ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ ۖ كُلَّمَا رُزِقُوا مِنْهَا مِن ثَمَرَةٍ رِّزْقًا ۙ قَالُوا هَٰذَا الَّذِي رُزِقْنَا مِن قَبْلُ ۖ وَأُتُوا بِهِ مُتَشَابِهًا ۖ وَلَهُمْ فِيهَا أَزْوَاجٌ مُّطَهَّرَةٌ ۖ وَهُمْ فِيهَا خَالِدُونَ﴾
[ البقرة: 25]

Иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганларга улар учун остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар борлигининг хушхабарини бер. Ҳар гал уларнинг мевасидан ризқлантирилганларида: «Аввал ҳам бундан ризқлантирилган эдик», – дерлар. (У) уларга ўхшаш қилиб берилгандир. Уларга у ерда покиза жуфтлар бор ва улар у ерда мангу қолувчидирлар.
Бақара сураси, 25-оят.

@Abdulhamid_Hanafiy 📚📖
Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
📌#кун_ояти ﴿ وَبَشِّرِ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ أَنَّ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ ۖ كُلَّمَا رُزِقُوا مِنْهَا مِن ثَمَرَةٍ رِّزْقًا ۙ قَالُوا هَٰذَا الَّذِي رُزِقْنَا مِن قَبْلُ ۖ وَأُتُوا بِهِ مُتَشَابِهًا ۖ وَلَهُمْ…
Ушбу ояти каримада Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга хитоб қилиб, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга башорат – суюнчилик хабар беришни буюрмоқда.

Демак, дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатга кириш учун иймон келтириш, яъни Аллоҳга, пайғамбарга, Қуръонга ва иймон келтириш лозим бўлган бошқа нарсаларга иймон келтириш ҳамда амали солиҳларни, яъни Қуръон ва суннатда яхши деб таърифланган ишларни қилиш зарурдир.
Аҳли жаннат фақат жаннатга кириш билан кифояланиб қолмайдилар, балки у ерда турли ноз-неъматларга сазовор бўладилар.


@Abdulhamid_Hanafiy 📚
📌#ҳикмат

Дунё асли зулматдир! Магар уламолар мажлисигина мустасно

©️Ҳасан ал-Басрий

@Abdulhamid_Hanafiy 📖📚
#кун_ҳадиси

Одам боласи вафот этганда, унинг амали кесилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам боласи вафот этганда, унинг амали кесилади. Фақат уч нарсадан:
🔸️садақаи жориядан
🔸️фойдали илмдан
🔸️унинг ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан кесилмайди»,
дедилар».

Термизий ривоят қилган.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy 📚📖
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Cериал

"Юнус Эмро" сериалининг 2-қисми.

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/+04LhcaoYOZ5kYmEy

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#дуо

Роббимиз, бизларга дунёда ва охиратда яхшиликларни ато этгин ва бизни жаҳаннам азобидан сақлагин

(Амиин)

@Abdulhamid_Hanafiy
Audio
#Тасҳиҳ
📌Биргаликда қироатни тўғирлаймиз!

🎙Шайх Айман Сувайд Рушдий

Қуръони Каримдан 6-бет

@Abdulhamid_Hanafiy
Эркаклар! Эртага 28 июл — ашуро куни

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: «Кимки Ашуро куни оиласига кенглик қилса, Аллоҳ йил бўйи унга кенглик қилади».

Имом Табароний «Мўъжамул Кабийр»да ривоят қилган.

Қўшимча: Суфён ибн Уяйна роҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:

«60 йилдан бери шуни тажрибадан ўтказиб келамиз, доим барака кўрганмиз».


@Abdulhamid_Hanafiy | Rasmiy kanal 📌
📌 #ҳикмат
#руҳий_тарбия

Имом Раввос айтадилар:

Мажлисларни бекорчи, ботил, ғийбат, намима ва йолғон қўшилган гаплардан сақлаш керак. Чунки бу мажлислардаги одоб, илм, ҳикматли сўзлар, солиҳ амалларда намуна бўлишлик, яхши гаплар (даъват) — қавмга ва умматга хизмат қилувчи бўлсин!

@Abdulhamid_Hanafiy 📚📖
🕌Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

#дуо
🌙Аллоҳим ушбу кун фазилатидан аҳли оилангизга барака берсин.

📌Ушбу улуғ кунда Расули Акрам (С.А.В)га кўп саловот айтишни унутманг.

@Abdulhamid_Hanafiy 📖
📌 #кун_ояти

{إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا} الأحزاب (56)

Албатта Аллоҳ ва унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар, сизлар ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг.


🔎 Аҳзоб сураси, 56-оят

@Abdulhamid_Hanafiy 🌙📖
#дуо

Я Аллоҳ, албатта ўзинг Афув(авф қилувчи) зотсан, авф қилишни яхши кўрасан, бизни афв қилгин (гуноҳларимизни кечиргин)

@Abdulhamid_Hanafiy 📚📖
👉Солиҳлардан бири деди:
   «Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим».

@Abdulhamid_Hanafiy 📚📖