Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
707 subscribers
466 photos
570 videos
20 files
2.29K links
📌Шиоримиз:

1.Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.

Устоз: 🎙Абдулҳамид Ҳанафий Мотрудий саҳифалари.
Download Telegram
📌 #кун_ҳадиси
📿 #зикр

Саййидул-истиғфор — банда: 《Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла ант, холақтаний ва ана ъабдука ва ана аъла аъҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абу:у лака биниъматика аълайя, ва абу:у биźамбий; фағфирлий; фаиннаҳу ла яғфируз-зуну:ба илла ант》, деб айтмоқлигидир.

Кимки у(саййидул-истиғфор)ни унга ишонган ҳолатда тонг оттирганда айтса ва ўша кунда вафот топса, жаннатга киради. Ва уни ким кеч унга ишонган ҳолатда кеч киргизган чоғида айтса, ва ўша вафот топса, жаннатга киради.

Ҳадиснинг ҳукми: Саҳиҳ.

Ибн Таймия ривоят қилган

@Abdulhamid_Samarqandiy_Hanafiy — Илм истовчи қалблар учун
📌 #кун_ҳадиси

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Қуръонни ўқинглар. чунки у(Қуръон) Қиёмат кунида ўқигувчиларига шафеъ (шафоат қилувчи)бўлади", деб айтганларини эшитдим.

Имом Муслим ривояти

@Abdulhamid_Hanafiy — Илм истовчи қалблар учун
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 #кун_ҳадиси

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : ( إِذَا عَطَسَ أَحَدُكُمْ فَلْيَقُلْ : الْحَمْدُ لِلَّهِ ، وَلْيَقُلْ لَهُ أَخُوهُ أَوْ صَاحِبُهُ : يَرْحَمُكَ اللَّهُ ، فَإِذَا قَالَ لَهُ يَرْحَمُكَ اللَّهُ فَلْيَقُلْ : يَهْدِيكُمُ اللَّهُ وَيُصْلِحُ بَالَكُمْ ) .
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, у киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан айтадиларки: "Агар бирингиз акси урса Алҳамдулиллаҳ десин, ёнидаги биродари, шериги унга Ярҳамукаллоҳ деб айтсин, (шериги) Ярҳамукаллоҳ деса, (акси урган киши шеригига) Яҳдийкумуллоҳ ва юслиҳ баалакум деб жавоб қайтарсин"

روى البخاري (6224)
Имом Бухорий ривояти (6224-ҳадис)

@Abdulhamid_Hanafiy — Илм истовчи қалблар учун
📔 #кун_ҳадиси

Абу Ҳурайра розиялоҳу анҳудан ривоят крлинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ѐд олса, жаннатга киради. Албатта, Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўради», дедилар».


( Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган.)

@Abdulhamid_Hanafiy
📌#кун_ҳадиси

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр», деб ўн марта айтса, Исмоил зурриётидан тўрт кишини озод қилгандек бўлади», дедилар».

(Маъноси: “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир”).

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@Abdulhamid_Hanafiy 📖📚
#кун_ҳадиси

Одам боласи вафот этганда, унинг амали кесилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам боласи вафот этганда, унинг амали кесилади. Фақат уч нарсадан:
🔸️садақаи жориядан
🔸️фойдали илмдан
🔸️унинг ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан кесилмайди»,
дедилар».

Термизий ривоят қилган.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy 📚📖
📌#кун_ҳадиси

حديث ابن مسعود (رضي الله) أن رسول الله ﷺ قال: أولى الناس بي يوم القيامة أكثرهم علي صلاة رواه الترمذي، وقال: حديث حسن.

Ибн Масъуд (р.а)дан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

📿《Қиёмат
куни мен учун инсонларнинг энг афзаллари менга энг кўп саловот айтувчиларидир.》

📚Ҳадис ҳукми: Ҳасан
Термизий ривоят қилган

©️🌙 @Abdulhamid_Hanafiy 🌙©️
📌#кун_ҳадиси

عن أنس بن مالك قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: «طلب العلم فريضة على كل مسلم»
 
Анас ибн Маликдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон ва муслима учун фарздир", – дедилар

Сунан ибн Можа

@Abdulhamid_Hanafiy 📖📚
#кун_ҳадиси

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир тепалик ёки довонга чиқа бошладилар. Унинг устига чиқилганда бир киши баланд овоз билан: «Лаа илаҳа иллаллоҳу, Аллоҳу акбар!» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хачирларининг устида туриб: «Сизлар кар ёки ғойиб Зотга дуо қилаѐтганларингиз йўқ. Эй Абу Мусо! Ёки эй Абдуллоҳ! Сенга жаннат хазинасидан бўлган калимага далолат қилайми?!» дедилар. «Ҳа», дедим. «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи», дедилар».

(Тўртовлари ривоят қилишган).

Шарҳ:
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»нинг маъноси ўзгариш ҳам, қувват ҳам Фақатгина Аллоҳ ила бўлади, демакдир. Ким ихлос билан «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни айтиб юрса, жаннатнинг хазинасига эга бўлар экан.

@Abdulhamid_Hanafiy 📚
📌 #кун_ҳадиси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
👉 «Жаннат аҳлидан бўлган аёлларингиз ҳақида хабар берайми? (Эрига) муҳаббатли, кўп туғадиган, фойда келтирадиган, зулм кўрса «мен сизнинг ихтиёрингиздаман, мендан рози бўлмагунингизча мижжа қоқмайман» дейдиган аёл» (Табароний ва Дорақутнийдан ривоят қилинган).

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#кун_ҳадиси

Инсонга берилган неъматлар, имкониятларнинг энг бебаҳоси ва қадри баланди бу – вақтдир. Вақтнинг қийматини, жавобгарлигини ҳис қилиш учун ушбу ҳадис кифоя қилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:

“Қиёмат
кунида банданинг қадами то тўрт нарсадан сўралмагунча жойидан жилмайди:

🔸️умрини қандай ўтказгани
🔸️ёшлигини нимага сарфлагани
🔸️молини қаердан топиб
🔸️қаерга сарфлагани ва илмига қай даражада амал қилгани ҳақида” (Имом Термизий ривояти)



Ҳадисга эътибор беринг: қиёмат кунида бандадан энг аввал сўраладиган тўрт неъматнинг аввалги иккитаси айнан вақт ҳақидадир. Умри ва ёшлиги. Аллоҳ таолонинг бандага берган беҳисоб неъматлар ичида энг аввало вақт ҳақида сўрашининг ўзи ҳам, бу неъматнинг қадри қанчалар улуғлигини намоён этади.

@Abdulhamid_Hanafiy 🍃
📌 #кун_ҳадиси

«Расулуллоҳ с.а.в. айтганлар:
«Кимнинг учта қизи бўлса, уларни жойласа, кифоясини қилса, раҳм-шафқат қилса, ўша одамга албатта жаннат вожиб бўлади», дедилар».
Шунда қавмнинг ичидан бир одам:
«Эй Аллоҳнинг Расули, иккита бўлса-чи?» деди.
«Иккита бўлса ҳам», дедилар».

@Abdulhamid_Hanafiy
📌📌📌 #ИБРАТ
📚 #кун_ҳадиси

Soliha ayolning vasfi

Rasululloh sallallohu alayhi vasallam:

Sizlarga jannatdagi ayollar haqida xabar beraymi?
Eriga muhabbatli va tugʻadigan xotin boʻlib, agar gʻazab qilsa yoki unga nisbatan yomonlik qilinsa (yoki eri gʻazab qilsa): ”Mana bu qoʻlim sizning qoʻlingiz ustidadir, yaʼni men sizning izmingizdaman. To rozi boʻlmaguningizcha uxlamayman “, deb aytadigan xotindir ”, dedilar.

[Nasaiy va Tabaroniy rivoyati]

Agar huddi shuni aksi boʻlsa doʻzaxiy ayollardan boʻlishi ahtimoli kotta boʻladi shuning uchun kibrni yoʻqotib xoʻp deb ayb kimdan oʻtsada uzur soʻrash kerak jannatga kirish uchun.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Каналга уланиш учун

👇👇👇
https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
📌 #кун_ҳадиси

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Асҳобларимни сўкманглар! Агар сизлардан бирингиз Уҳуд тоғича тилла садақа қилса ҳам, улардан бирларининг бир муд ё ярим муд садақасига тенглашолмайди”.

Муттафақун алайҳ.

@Abdulhamid_Hanafiy
#кун_ҳадиси

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан ким бир мункар ишни (ёмон иш, зулм, ҳақсизлик) ни кўрса, уни қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, қалби билан қайтарсин (яъни ҳеч бўлмаганда бу ишга рози бўлмасин, нафрат қилсин) ана ўша энг заиф иймондир», дедилар».

Қуртубий роҳимаҳуллой айтадилар:

"Маъсият ишлари содир бўлаётган мажлисда ўтириб, уни инкор қилмаган ҳар қандай инсон (агар бевосита ўзи қилмаган бўлса ҳам) улар билан гуноҳда ва ёмонликда тенг бўлади"

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#кун_ҳадиси

🔴 ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🔴

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.


▪️Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

📚Ибн Сунний ривояти

☝️☝️☝️ Валлоҳу аълам

t.me/Abdulhamid_Hanafiy