Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
870 subscribers
465 photos
568 videos
20 files
2.29K links
📌Шиоримиз:

1.Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.

Устоз: 🎙Абдулҳамид Ҳанафий Мотрудий саҳифалари.
Download Telegram
📌 #иқтибос

《أعزّ اللهُ الناسَ بسبب العلم》
Аллоҳ инсонларни исм сабабидан азиз қилади

@Abdulhamid_Hanafiy
📌 МАҲРАМСИЗ БОРИШИ МУМКИН БЎЛГАН МАСОФА

Ассалому алайкум! Аёллар махрамсиз авратлари ёпиқ ҳолда зарурий эхтиёжлари учун қанча масофага бориб кела оладилар?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шаръий сафар масофасигача. Бу 88 км бўлади. Валлоҳу аълам!

©️ «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


➡️ https://t.me/+04LhcaoYOZ5kYmEy
📌 #зикр

Тарозида оғир ва Аллоҳга маҳбуб бўлган 2 калима бор:

Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи
Субҳаналлоҳил-ъазийм

@Abdulhamid_Hanafiy
Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
Рухий тарбия – Ruhiy tarbiya 4 dars
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 #нукта

Руҳий тарбия 4-дарсдан парча
Тақвонинг таърифи


@Abdulhamid_Hanafiy — Илм истовчи қалблар учун
📌 #ибрат

Ҳофиз ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

Гуноҳ учун энг оғир жазо:
Иймондан ва дуо- илтижоларнинг лаззатидан маҳрум бўлиш;
Қуръонни унутиш;

Истиғфорга эътибор бермаслик....

– Ва энг енгил жазо – бу дунёда жасадда содир бўлган нарсалардир...

Мазаммат қилинган нафс, 210-бет.

@Abdulhamid_Hanafiy
📌 #насиҳат

Эй одам фарзанди, бунча мол-у дунёни ортидан югурганиниг бефойда, асло унутмагин... Фақат солиҳ амалларинг ҳамроҳинг бўлади!

@Abdulhamid_Hanafiy
📌 #муҳим

🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Эслатма! 2023 йилнинг 19 июль куни – янги 1445 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2023 йилнинг 28 июль, жума кунига тўғри келади.

🌙 Муҳаррам ойи қандай ой?   Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.

Ашуро қандай кун?   Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).

🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.   Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.


@Abdulhamid_Hanafiy
📌 #дуо

Турли ёмон хулқлар ва касалликлардан сақловчи дуо:

اللّهمّ إنّي أعوذبك من منكرات الأخلاق والأعمال و الأهواء والأدواء.

Ўқилиши: Аллооҳумма инний аъуузу бика мин мункароотил ахлаақи вал аъмаали вал аҳвааи вал адва.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Хулқларнинг ёмони, амалларнинг ёмони, хавои нафснинг ёмони ва касалликларнинг ёмонидан Сендан паноҳ тилайман. Термизий 3515 – рақам ривояти.

Обуна бўлинг:
@Abdulhamid_Hanafiy
📌 #насиҳат

Эшитган нарсани гапиравериши кишининг гуноҳкор бўлишига кифоя

Динимизда мўминнинг сўзи амали каби эътиборлидир. Тилнинг тоати ҳам, исёни ҳам катта бўлади. Масалан, имон келтириш – тилнинг тоати ва куфр келтириш – тилнинг исёнларидан биридир. Ҳар бир эшитганини гапиравериши кишининг гуноҳкор бўлишига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло бандаларининг ҳар бир сўзи ҳисобда эканини бизга билдириб, шундай дейди:

مَا يَلْفِظُ مِنْ قَوْلٍ إِلَّا لَدَيْهِ رَقِيبٌ عَتِيدٌ
(سُورَةُ ق الْاَيَةُ-17)
яъни: “У бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (сўзни ёзиб олувчи фаришта) бордир” (Қоф сураси, 17-оят).

©️ А. Мустафоев

@Abdulhamid_Hanafiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 #кун_ҳадиси

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : ( إِذَا عَطَسَ أَحَدُكُمْ فَلْيَقُلْ : الْحَمْدُ لِلَّهِ ، وَلْيَقُلْ لَهُ أَخُوهُ أَوْ صَاحِبُهُ : يَرْحَمُكَ اللَّهُ ، فَإِذَا قَالَ لَهُ يَرْحَمُكَ اللَّهُ فَلْيَقُلْ : يَهْدِيكُمُ اللَّهُ وَيُصْلِحُ بَالَكُمْ ) .
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, у киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан айтадиларки: "Агар бирингиз акси урса Алҳамдулиллаҳ десин, ёнидаги биродари, шериги унга Ярҳамукаллоҳ деб айтсин, (шериги) Ярҳамукаллоҳ деса, (акси урган киши шеригига) Яҳдийкумуллоҳ ва юслиҳ баалакум деб жавоб қайтарсин"

روى البخاري (6224)
Имом Бухорий ривояти (6224-ҳадис)

@Abdulhamid_Hanafiy — Илм истовчи қалблар учун
#зикр

🔸️Астағфируллоҳ

🔶️Субҳаналлоҳ

🔸️Вал-ҳамдулиллаҳ

🔸️Ва ла: илаҳа иллаллоҳ

🔸️Валлоҳу Акбар

🔸️Ва ла: ҳавла ва ла: қуввата илла биллаҳ

Обуна бўлиш учун
манзилимиз🔻

➡️
@Abdulhamid_Hanafiy
#тафаккур

1. Сен Аллоҳдан узоқлашганда
2. Сен Аллоҳ билан бўлганингда


Кимки Аллоҳга суянса:

🔸️хор бўлмайди
🔸️кам бўлмайди
🔸️залолатга кирмайди
🔸️малолланмайди


@Abdulhamid_Hanafiy — Илм истовчи қалблар учун
📌 #насиҳат

‼️ ​​Илм талаб қилувчи дастлабки босқичда ихтилофларга қулоқ солмаслиги керак. Бу нарса унинг ақлини лол ва зеҳнини шол қилиши мумкин. 

Илм талаб қилувчи ҳар бир нарсадан энг яхшисини олмоғи лозим. Чунки ҳамма илмларни олишга умр етмайди. Асосий қувватни энг шарафли илмга сарф қилиш керак. Ўша илм охиратга боғлиқ илмдир. Валлоҳу аълам.

Илм талаб қилувчининг одоблари қуйидагилар:

1. Илм талаб қилувчи нафс поклигини ахлоқий разолат ва ёмон сифатлардан юқори қўймоғи лозим. Зотан, илм қалбнинг ибодатидир.

2. Илм талаб қилувчи ўзини чалғитувчи нарсалардан алоқани кесмоғи лозим. Чунки фикр бўлинса, ҳақиқатларни идрок қилишдан ожиз бўлиб қолади. Салафи солиҳлар илмни бошқа барча нарсадан юқори қўйишар эди. Баъзилари илмда кўзлаган мақсадига эришмай туриб, бошқа нарсаларга қўл урмас эди.

3. Илм талаб қилувчи худди бемор ўзини табибга топширгани каби, тамомила устози ихтиёрига топширмоғи, унга тавозе кўрсатмоғи ва хизматида қоим бўлмоғи керак.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан дарс олар эди. Зайд ибн Собит хонадан чиқиб, отига минмоқчи бўлса, Ибн Аббос отнинг жиловидан ушлаб турарди. Зайд бундан қайтарди. 
Шунда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: "Уламоларимизни шундай ҳурмат қилишга буюрилганмиз", деди.

4. Илм талаб қилувчи такаббур бўлса, жоҳиллик қилган бўлади. Чунки ҳикмат мўминнинг излаб юрган нарсасидир. Уни қаердан топса, олади. У муаллимининг фикрига эргашсин. Чунки устозининг хатоси унинг тўғри топганидан кўра фойдалидир.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўзлари улуғ олим ўлароқ, илм толибларига насиҳатлар ҳам қилар эдилар. Ибн Абдулбарр, ал-Марҳабий ва ал-Хатиблар келтирган ривоятда  Али розияллоҳу анҳу  толиби илмга қуйидаги насиҳатни қиладилар:

"Олимнинг сенда бўлган ҳаққи: 

Унга кўп савол бермаслик. 
Жавобни қаттиқ талаб қилиб, уни чарчатмаслик.
У хоҳламаса, маҳкам ёпишиб олмаслик. 
Агар танбаллик қилса, кийимидан тутмаслик.
 Устозга қўл билан ишора қилмаслик. 
 Унга кўз қисиб ҳам ишора қилмаслик.
 Одамлар билан мажлис қуриб ўтирганда сўрамаслик. 
Унинг адашишининг пайида бўлмаслик. 
 Агар адашса, қайтишини кутиш ва тавбасини қабул этиш. 
«Фалончи сиз айтганнинг хилофини айтди”, демаслик. 
Унинг сирини фош қилмаслик. 
Унинг ҳузурида ҳеч кимни ғийбат қилмаслик.
Уни ҳозирлигида ҳам, ғойиблигида ҳам муҳофаза қилиш. 
Одамларга умумий салом бериб, унга алоҳида табрик айтиш. 
Унинг рўпарасида ўтириш. 
Унинг ҳожати бўлса, бошқалардан кўра олдин хизматини қилиш. 
Олим суҳбатининг узунлигини малол олмаслик.
У бир хурмога ўхшайди. Сен ундан ўзингга қачон манфаат тушишига интизор бўлиб турмоғинг керак.
Албатта, олим Аллоҳнинг йўлида рўза тутган мужоҳид кабидир. Қачон бир олим вафот этса, Исломда бир тешик пайдо бўлур ва у қиёматгача тўсилмас. Толиби илмни осмоннинг муқарраб фаришталаридан етмиштаси кузатиб юрур.


@Abdulhamid_Hanafiy
Audio
#Тасҳиҳ
📌Биргаликда қироатни тўғирлаймиз!

🎙Шайх Айман Сувайд Рушдий

Қуръони Каримдан 3-бет

@Abdulhamid_Hanafiy
Assalamu alaykum va rohmatulloh


‼️Eslatma‼️

📌BUGUN O‘ZBEKISTON VAQTI BILAN 20:30 DA DARSIMIZ BOR!

Guruhga yaqinlaringizni ham taklif eting
➡️ https://t.me/+LAFjxZnnfJ1iOWU6 ⬅️



Kanalimiz:
@Abdulhamid_Hanafiy
#кун_ояти

يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَٰكُم مِّن ذَكَرٍۢ وَأُنثَىٰ وَجَعَلْنَٰكُمْ شُعُوبًا وَقَبَآئِلَ لِتَعَارَفُوٓاْ ۚ إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ ٱللَّهِ أَتْقَىٰكُمْ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ

Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишларингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир.


@Abdulhamid_Hanafiy
📌 #руҳий_тарбия

​​​​ТАҲАЖЖУД НАМОЗИГА ТААЛЛУҚЛИ ҚИСҚА МАЪЛУМОТЛАР

1️⃣ Таҳажжуд намозининг фазилати

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фарз намозлардан кейинги энг афзал намоз таҳажжуд намозидир», деганлар. 
(Муслим ривояти) 

2️⃣ Таҳажжуд намози – "тунги намоз" ёки "қиёмул-лайл" деб ҳам аталади. Унинг ӯқилиш вақти ҳуфтон намозидан сӯнг то тонг отгунга қадар давом этади. Бироқ, таҳажжуд намозини туннинг охирги учдан бир қисмида, бироз ухлаб туриб ӯқиш афзалроқдир.

3️⃣ Ҳозирги кунларда туннинг охирги учдан бир қисми таҳминан соат 00:30 дан то 02:40 оралиғига тӯғри келади. Демак, мана шу вақтлар орасида уни ӯқиб олиш жоиздир.

4️⃣ Шу ерда, инсон баъзи узрли сабабларга кӯра таҳажжуд намозини қай пайтда ӯқиши афзалроқ, деган саволга уламолар, агар айнан кӯрсатилган вақтда уйғонишга ишончи комил бӯлмаган инсон, ҳуфтондан сӯнг витр намозидан аввал ӯқиб олса ҳам бӯлади, деб йӯл кӯрсатадилар. 

5️⃣ Тунги таҳажжуд намозининг адади ҳақида гапирадиган бӯлсак, Аллоҳ қодир қилганча 2-4-6 ракъат ҳам ӯқийвериш мумкин. Чунки бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ бӯлиб, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан келган ривоятда: "Тунги намоз икки ракъат-икки ракъатдан (бӯлиб) ӯқилади", дейилган.
(Бухорий ва Муслим ривояти)

6️⃣ Кӯпчилик уламолар Оиша розияллоҳу анҳодан келган ривоятга асосланиб, тунги намоз энг кӯпи билан ӯн бир ракъатдан ошмаслиги ҳақида кӯрсатма берадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рамазон ойидаги тунги намозлари ҳақида Оиша розияллоҳу анҳодан сӯралганда шундай жавоб берганлар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазонда ҳам, ундан бошқа ойларда ҳам ўн бир ракъатдан ортиқ (тунги намозини) ўқимас эдилар..." 
(Бухорий ривояти).


7️⃣ Таҳажжуд намозини кайфиятга кӯра, яъни уйқудан уйғониб ӯқилишини ҳисобга олиб, енгил икки ракъат намоз билан бошлаш ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган қуйидаги ҳадис ҳам бу фикримизга мисол бӯлади: "Қачон бирингиз кечаси (таҳажжудга) турса, намозини енгилгина икки ракъат билан очсин (бошласин)".
(Муслим ва бошқалар ривояти) 

Азизлар, юқорида сизларга таҳажжуд намози, унинг ӯқилиш вақти ва адади ҳақида қӯлдан келганича мухтасар маълумот беришга ҳаракат қилдик. Шояд, сиз ушбу нафл намозлар ичида энг улуғи бӯлган таҳажжуд намози ҳақида тӯлиқ маълумотга эга бӯлиб, уни қодир бӯлганингизча адо этишни одат қилсангизлар. 
Валлоҳу аълам

@Abdulhamid_Hanafiy