Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
697 subscribers
467 photos
570 videos
20 files
2.3K links
📌Шиоримиз:

1.Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.

Устоз: 🎙Абдулҳамид Ҳанафий Мотрудий саҳифалари.
Download Telegram
Дуо ибодатдир

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан

"Аллоҳуммағфирлий, варҳамний, ваҳдиний, ваъаафиний, варзуқний”
Маъноси: “Аллоҳим, мени мағфират қил, менга раҳм қил, мени ҳидоят қил, менга офият бер ва мени ризқлантир”

☪️ Агар бирон киши Исломни қабул қилса, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам унга намознинг масоиллари, шартлари ва рукнларини ўргатардилар, сўнгра уни ушбу калималар билан дуо қилишга амр этардилар:

🔹гуноҳларимни ўчириш билан Аллоҳим, мени мағфират қил,
🔹манфаатлар ва яхшиликлар етказиш билан менга раҳм қил;
🔹омонлик, саломатлик йўлига йўллагин ёки истиқомат манҳажида собит қилганинг ҳолда мени ҳидоят қил;
🔹қалб касалликлари бўлсин, бадан касалликлари бўлсин, улардан менга офият бер;
🔹ризқ яъни, жисм учун ейиш, ичиш, либос ва маскан каби унинг қоим бўлишига зарур нарсалар ва шунингдек, қалб учун зарур бўлган фойдали илм ва солиҳ амал каби ризқ билан мени ризқлантир.

Юқоридаги ҳадисни Ториқ ибн Айшам Ашжаъий розияллоҳу анҳудан имом Муслим ривоят қилган.

Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида «Аллоҳуммағфирлий, варҳамний ва ъаафиний, ваҳдиний варзуқний», дер эдилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.


T.me/Abdulhamid_Hanafiy
#тил_офатлари

Иккинчиси, уни бу ишдан қайтариши , унга панд- насиҳат қилиши, бу ишининг хунуклигини унга эслатиш лозим.
Аллоҳ таоло дейди:" Яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар" ( Луқмон, 17).
Учинчиси, Аллоҳ учун ундан нафратланиш лозим. Чунки чақимчидан Аллоҳ ғазабланади. Кимки Аллоҳ таолонинг ғазабига лойиқ экан, ундан нафратланиш лозим.
Тўртинчиси, ғойиб биродаринг ҳақида ёмон гумонга бормаслигинг керак. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу сўзлари далил: "Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир!" ( Ҳужурот, 12).
Бешинчиси, эшитганларингни тасдиқлаш учун  жосуслик қилмаслигинг керак.
Аллоҳ таоло дейди:" ( Ўзгаларнинг айблари ортидан)  жосуслик қилиб юрманглар" ( Ҳужурот, 12).
Олтинчиси, чақимчини бу ишдан қайтарар экансан, ичингда ҳам бу қарор қатъий бўлиши лозим. "Фалончининг айтишича, анави ишлар фалон- фалон экан" дейишинг билан ўзинг ҳам чақимчи ва ғийбатчига айланиб қоласан.
Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир киши унинг олдига кириб, ким ҳақдадир баъзи гапларни айтди. Шунда Умар унга:" Хоҳ, нохоҳ, биз ҳозирги гапингдан сўнг шундай мулоҳазага бордик, агар ёлғончи бўлсанг , ушбу оятда айтилганлар жумласидан: "Эй мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун ( у фосиқ кимса олиб келган хабарни ) аниқлаб телшириб кўринглар!" ( Ҳужурот, 6 )
Агар рост гапираётган бўлсанг, ушбу оятда айтилганлар жумласидан:" ( Эй Муҳаммад алайҳиссалом) яна Сиз ҳар бир тубан қасамхўр, ғийбатчию , гап ташувчи кимсага итоат этманг!" (Қалам, 11-12).
Агар хоҳласанг, сени афв қиламиз"- деди.
- Афв этинг, ё амирал мўъминин , энди ҳеч қачон бундай қилмайман, деди у киши ".
Бир киши донишманд дўстини зиёрат қиларкан, унга баъзи биродарлари ҳақида гапирди. Шунда донишманд унга:" Ҳозир учта гуноҳ ишни қилиб, зиёратингнинг савобини камайтирдинг: бир биродаримдан ғазабландинг; хотиржам қалбимни паришон қилдинг; пок нафсингни булғадинг "- деди.

" Тил офатлари" китобидан


Яқинларингизга ҳам улашинг!

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
#тил_офатлари

Ривоят қилинишича, Сулаймон ибн Абдулмалик кимлар биландир суҳбат қуриб ўтирарди. Зуҳрий ҳам шу ерда эди.  Шу пайт бир киши кириб келди, Сулаймон унга:
- Менга етказишларича, сен мен ҳақда фалон-фалон гапларни айтибсан,деди.
- Мен бундай иш қилмадим, бундай демадим, деди ҳалиги киши.
- Менга етказган одам ростгўй эди!- деди Сулаймон унинг гапини кесиб.
Шунда Сулаймонга Зуҳрий:
- Чақимчи ростгўй бўлмайди, деди.
- Тўғри айтдинг, деди Сулаймон Зуҳрийнинг гапини тасдиқлаб. Сўнгра, борақол, омон бўл, деди ҳалиги кишига.
Ҳасан Басрий айтган эди: " Кимнидир сенга чаққан одам, сени ҳам бировга чақади". Бу чақимчидан нафратланиш лозимлигига , унинг на сўзига, на ростгўйлигига ишониб бўлмаслигига ишорадир. Қандаям нафрат қилинмасин, ҳолбуки у кибздан, ғийбатдан, сотқинликдан, ҳиёнатдан, хусуматдан, ҳасаддан, нифоқдан, одамларнинг орасида бузғунчилик қилишдан, ҳийла- найранглар холи бўлмаса?! Ҳолбуки у Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни узадиган ва ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган кимсалар жумласидан бўлса?!
Аллоҳ таоло дейди:" Фақат одамларга зулм қиладиган ва ерда ноҳақ ҳадларидан ошадиган кимсалар(ни айблаш ва зулму зўравонликлари учун жазолаш)гагина йўл бордир" ( Шўро, 42). Чақимчи ҳам шулар жумласидандир.
Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар:" Одамларнинг ёмони одамлар унинг ёмонлигидан қўрқадиганларидир" ( Муттафақун алайҳ) . Чақимчи шундайлар жумласидандир.
Яна дедилар: "Узувчи жаннатга кирмайди". "Ким у узувчи?"- сўрашди. " Одамлар ўртасини ( яъни, одамлар орасидаги алоқани) узувчи!"- дедилар.  Бу чақимчидир. Бошқа қавлда:" Қариндошлик алоқасини узувчи",- деб ҳам айтганлар.

" Тил офатлари" китобидан


Яқинларингизга ҳам улашинг!

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Доимо яхши гумонда бўлинг

Бир аёл деди:
«Худо хоҳласа, мен албатта солиҳ инсонга турмушга чиқаман! У билан бахтли ҳаёт кечираман». Айтгани бўлди.
Деди:
«Мен университетда ўқишга қабул қилинишимга ишонаман ва шунга интиламан! Ўзим истаган мутахассисликга кираман!». Айтгани бўлди.
Унга дедилар:
«Етар шунча туққанинг! Болалар чарчатишдан бошқасига ярашмайди».
Деди:
«Аллоҳ ёрдам беради. Фарзандаларим қобил, кўзимнинг қувончи бўлишади». Айтгани бўлди.
Эри катта туҳматга қолиб қамалди. Дедилар:
«Эринг туҳматга қолиб қамалди. Яқин орада чиқмаса керак. Унинг фақат ўлиги чиқади».
Деди:
«Йўқ, Худо хоҳласа, албатта чиқадилар. Мен уларни жуда ҳам чиройли кутиб оламан». Айтгани бўлди. Эрининг қандай чиққани ҳаммани ҳайратда қолдирди.
Бир киши деди:
«Мен ишдан ҳайдалишдан қўрқаман. Шунинг учун ишсиз қоладиган кунларимга ҳам пул йиғмоғим керак!» Айтгани бўлди. Ишдан бўшатилди.
Нимага бизнинг айтганларимиз рўёбга чиқади?
Чунки Аллоҳ таоло: «Бандам Мени қандай ўйласа, шундайман!» дейди. Агар Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилса, ўзига яхши. Ёмон ўйласа, ўзига ёмон.
Шунинг учун ҳам Мусо алайҳиссалом Нил дарёсига келиб, қочишга йўл қолмаганда ҳам Роббилари ҳақида чиройли гумон қилдилар. Қавмлари: «Энди қўлга тушдик» дейишса ҳам, улар: «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур» дедилар. Аллоҳ уларнинг айтганларини рўёбга чиқарди. Ақл бовар қилмас ҳолда дарё қоқ иккига бўлинди. Йўл очилди.
Ҳатто арзимас нарсалар ҳақида гапириш, ўйлашда ҳам диққат қилинг!
Доим некбин (оптимист) бўлинг! Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилинг! У - КАРИМ, РОҲИМ!
Ёмонлик ҳақида ўйламанг! Агар қийин вазиятга тушиб қолсангиз, Мусо алайҳиссалом айтганларидек:

«قَالَ كَلَّا إِنَّ مَعِيَ رَبِّي سَيَهْدِينِ»

У (Мусо) «Йўқ! Албатта, Роббим Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур», деди, деб айтинг
Шуаро: 61, 62 оятлар.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
173-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
174-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
🌙 2024 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди, унга кўра:

☪️ЗАКОТ
Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40.000.000 (қирқ миллион) сўм этиб белгиланди.
Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

☪️ ФИТР
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:

буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.

☪️ФИДЯ
Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши кифоя қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Ота-она ва барча мўминларнинг ҳаққига қилинадиган дуо:

﴿رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ﴾

Ўқилиши: “Роббанағфир лий ва ли ваалидаййа ва лилмуминийна йавма йақуумул хисааб”.

Маъноси: “Роббимиз! Ҳисоб-китоб
қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!”
(Иброҳим сураси, 41-оят).

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг!

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
175-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
176-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шейх Муҳйиддин Курдий

Каҳф сураси

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу

🕋Кунларнинг саййиди - ЖУМЪА муборак бўлсин!

🗒Жуманинг суннатлари:

📌Каҳф сурасини ӯқиш;
📌Мисвок ишлатиш;
📌Ғусл қилиш;
📌Хушбӯйлик суриш
📌Дуо ва истиғфорни кӯпайтириш
📌Масжидга эрта бориш
📌Саловот айтиш

Яқинларингизни ҳам табрикланг!

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
177-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
178-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Ҳаёт уйқудир, ўлимла уйғонур инсон. Сен шошил, ўлмасдан
аввал уйғон.

✍️Жалолиддин Румий

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Ҳасадчининг ҳасадига сабр қилгин,
Албатта сенинг сабринг уни ўлдиради.
Билки, олов ёндиришга ҳеч нима топа олмаса,
Албатта ўзидан бошлаб ейишни бошлайди.

Ибн Мўътазз.

Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳасаддан сақланинг! Чунки ҳасад яхшиликларни худди олов ўтинни егандек, еб юборади», дедилар». Абу Довуд ривояти
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳасадни худди зарарли оловга ўхшатмоқдалар. Ёнғин чиққан ерда олов ҳамма нарсани еб битирганидек, ҳасад ҳам аввало ҳасадчининг ичини куйдиради. Кейин аста аланга олиб, йўлида нима яхшилик бўлса, ҳаммасини куйдириб битиради.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
1-juz.pdf
19.8 MB
1-juz: Fotiha - Baqara, 141

1-hizb: Fotiha - Baqara, 74
2-hizb: Baqara, 75 - Baqara, 141

T.me/Abdulhamid_Hanafiy