Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
697 subscribers
467 photos
570 videos
20 files
2.3K links
📌Шиоримиз:

1.Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.

Устоз: 🎙Абдулҳамид Ҳанафий Мотрудий саҳифалари.
Download Telegram
Forwarded from محمد نقشبندي
ELON📣📣📣

Assalomu alaykum va rohmatullohi va barakatuhu!

Azizlar har kuni Istanbul soati bilan 18:30
Uzbekistan soati bilan 20:30 da
Shayx G'asson Harun (Erkaklar Uchun) darslari guruhida faqatgina erkaklar uchun Online chat orqali Daloilul Xoyrot(Salovatlar) hamda Hizbul a'zom o'qilmoqda va bundan tashqari Qur'on hatmlari ham o'qilmoqda. Bu Daloilul Xoyrot (Salovatlar) hamda Hizbul a'zom va Qur'on Hatmlarda ishtirok etishingizni so'rab qolamiz!!!

https://t.me/Shayx_Gasson_darslari
Кишига билганингни ўргат-у, ақл ўргатма. Бошқаларга қулоқ тут, бироқ айтилган гапларнинг барини тўғри деб ўйлама. Сукут сақлаган кишини бевоқиф, кўп гапирган кишини ақлли, деб билма. Ҳаммани ўзингдай кўр. Ким бўлишидан қатъи назар, кишини паст деб топиш – аҳмоқлик, кўкка кўтариш – қўрқоқликдир. Онгли равишда содир этилган жасоратгина ҳақиқий жасорат, саводсизликдан келган жасорат – жаҳолатдир.

✍️Жалолиддин Румий

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мавлоно Румий ҳазратларидан сўрашди:

ㅡ Синган кўнгил яна сева оладими?
🌷
Мавлоно жавоб берди:
ҲА , СЕВА ОЛАДИ!

ㅡ Унда айтингчи, синган пиёлада сув ичасизми?

Мавлоно эса нимтабассум билан:

Сиз пиёла синди дея сув ичишни тарк қилдингизми..?! деди.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ота-онага қилинадиган яхшиликларнинг энг олийси – ғамларинг, муаммоларинг ва оғриқларингни уларга айтмаслигингдир. Чунки, улар ўша нарсаларга сендан кўра ўн чандон кўпроқ ғам-алам чекадилар...
(Hikmatlar Xazinasi)

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
#тил_офатлари

Айтилишича, қабр азобининг учдан бири чақимчилик туфайлидир.
Ибн Умар Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилади:" Аллоҳ таоло жаннатни яратгач, унга:" Гапир!"- деди. "Менга кирганлар саодат топди"- деди жаннат. Шунда улуғ ва қудратли Зот: "Иззатим ва улуғлигимга қасамки, одамлардан саккиз тоифаси сенда маскан тутмайди: хамрга (маст қилувчи ичкиликка) муккасидан кетган киши; зинога берилган киши; лоқитот, яъни чақимчи; даъюс; ( адолациз) миршаб; муханнас; яқинлари билан алоқани бузувчи; "фалон- фалон ишларни қилмайман" деб Аллоҳга аҳд бериб, ваъдасига вафо қилмайдиган киши" ( Насоий ривояти).
Каъбул Ахбор ривоят қилади":Бану Исроилга қурғоқчилик етди. Мусо алайҳиссалом бир неча марта сув сўраб дуо қилди, бўлмади. Аллоҳ унга шундай вахий қилди: "Токи орангизда гап ташишдан чарчамайдиган чақимчи бор экан, сенинг ҳам, сен билан бирга бўлганларнинг ҳам дуосини ижобат этмайман.
- Раббим, ким у, менга кўрсат, уни уйимиздан ҳайдаб солай?!- деди шунда Мусо алайҳиссалом.
- Эй Мусо! Ўзим чақимчилик қилиб, сизларни чақимчиликдан қайтарайми?!- деди Аллоҳ таоло.
Барчаси дарҳол тавба қилдилар. Кейин Аллоҳ уларга мўл-кўл сув берди".
Айтилишича, бир киши етти саволига жавоб топиш учун ҳаким бир зот изидан юриб, етти юз фарсах масофа йўл босди. Ул зотнинг олдига келгач: "Мени Аллоҳ таолонинг сизга берган илми ҳузурингизга етаклайди. Айтингчи, осмондан ҳам оғирроқ нарса борми? Ердан кенгроқ нарса нима у? Тошдан қаттиқ нарса-чи? Оловдан иссиқ нарса нима? Замҳарир қаҳратондан ҳам совуқроқ нима у ? Нима у денгиздан ҳам чуқур? Етимдан ҳам хорроқ ким?"- дея саволларга кўмиб ташлади.
Донишманд унинг саволларга шундай жавоб берди: айбсиз кишига қилинган бўхтон осмонлардан оғирдир; ҳақиқат ердан кенгдир; қаноатли қалб денгиздан чуқурдир; ҳирс ва ҳасад оловдан иссиқдир; муваффақияцизликка учраганингда яқинларингга муҳтож бўлишинг қаҳратон совуқдан ҳам совуқроқдир; кофирнинг қалби тошдан ҳам қаттиқдир; чақимчининг чақимчилиги очилар экан, у етимдан ҳам хорроқдир".

" Тил офатлари" китобидан


Яқинларингизга ҳам улашинг!

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
163-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
164-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
23-дарс.
Ҳасанхон Қори. Тартил дарслари


📖Араб – тилини тажвиди билан ўрганинг.

📨Тажвид ўрганиш истагидаги яқинларингизни чорланг !!!

•┈┈┈┈┈ • • ✦ 🌐 ✦ • • ┈┈┈┈┈•

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
165-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
166-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
24-дарс.
Ҳасанхон Қори. Тартил дарслари


📖Араб – тилини тажвиди билан ўрганинг.

📨Тажвид ўрганиш истагидаги яқинларингизни чорланг !!!

•┈┈┈┈┈ • • ✦ 🌐 ✦ • • ┈┈┈┈┈•

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
👶 Фарзандингиз ёлғон гапиряптими? (Муҳим мавзу!!!)

ЕЧИМИ: Унга хотиржамлик инъом этинг. Бола агар қўрқмаса, босим ва таҳдид остида бўлмаса у ёлғон гапирмайди. Унга осойишта ва тинчликни хис эттиринг.

👶 Фарзандингиз қайсарми?

ЕЧИМИ: У ўжарлик қилиб турганда, сиз унга хилоф иш қилманг. Чунки у сизнинг акс иш қилаётганингизни кўрса, қайсарлигини оширади!
Унга муҳаббатингизни бериб, бағрингизга олинг.

👶 Фарзандингиз сер ҳаракатми?

ЕЧИМИ: Уни ҳаракатли фаолиятлар билан машғул этинг. Шоколад танаввул этишини камайтиринг. Чунки шоколад унинг энергиясини ошириб юборади. Унга бирон-бир ёшига мос масъулятликни топшириб қўйинг.

👶 Фарзандингизнинг озиқланиши заифми?

ЕЧИМИ: Уни асло бунга мажбур этманг. Балки, уни ўйнаётганида овқатлантиринг ёки ака-укалари билан рақобат уюштириб, озиқлантиришга ҳаракат қилинг. Таомларини рангли мевалар билан безаб беринг.

👶 Фарзандингиз кичик укаларини ураяптими?

ЕЧИМИ: Уни кичик укалари билан солиштирманг. Уларга берадиган меҳр-муҳаббатингизни адолатли этинг. Бири қолиб бошқасига эҳтимом кўрсатаётганингизни уларга зинҳор билдирманг.

👶 Фарзандингиз электрон ўйинларига ўчми?

ЕЧИМИ: Ўйин вақтларини секин асталик билан камайтириб боринг. Тўсатдан уни ўйинлардан маҳрум этманг. Акс холда ўйинга бўлган эҳтироси илгарига нисбатан янада кучлироқ бўлиб, зўрайиб кетади.

👶 Фарзандингиз ахлоқсиз ва одобсиз сўзларни талаффуз этаяптими?

ЕЧИМИ: Унга овозингизни кўтариб оввора бўлманг. Балки, юмшоқлик билан тшунтиринг. Ва унга "тилнинг поклиги дилнинг покизалигидан" деб айтинг ва масдарини ҳам келтиришга ҳаракат қилинг.

👶 Фарзандингиз намоз ўқимаяптими?

ЕЧИМИ: Аллоҳга бўлган муҳаббатини оширинг. Жамиики неъматлар шунингдек, ўйинчоқлар ва ширинликларнинг бари Аллоҳдан эканлигига хис этдиринг.

👶 Фарзандингизда бармоғини сўриш ёки тирноғини тишлаш одати борми?

ЕЧИМИ: Демак фарзандингиз осойишталикга муҳтож. Унда бирон-бир таҳдиддан ёки ёмон нарсаларни сезиш эвазига, қўрқиш хисси бор.

👶 Фарзандингизнинг ғазаби тезми?

ЕЧИМИ: Унга ғазаб билан жавоб қайтарманг. Балки, ғазабланганида таҳорат олишни ўргатинг. Сўнгра унга "тинчлан, кейин келишиб оламиз" деб айтинг.

👶 Фарзандингизнинг шахсияти заифми?

ЕЧИМИ: Унга ишонч бахш этинг. Ёшига мос келган бирон-бир нарсага бўлган масъулиятликни топшириб қўйинг. Унга осойишталикни ато этинг. Унга шахсияти заиф эканлигини билдирманг ва уни спорт клубларига аъзо эттиринг. Чунки спорт руҳи ва бадани учун фойдалидир.

👶 Фарзандингиз ўғирлик қилдими?

ЕЧИМИ: Уни "ўғри" деган сўз билан ҳақорат қилманг. Балки, танхоликда унга насиҳат қилинг. Олган нарсасини дарров қайтарсин. Ва уни ўғирлик қилишига сабаб бўлган масдарни аниқлаб, фарзандингизни даволанг. Унинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиринг.

👶 Фарзандингизда балоғатлик аломатлари билиндими?

ЕЧИМИ: Уни поклик одобига ўргатинг. Ва унинг ўзига бўлган ишончини мустаҳкам этинг. Асло унинг кўринишидан ва овозидан кула кўрманг. Бундан буён ўз ахлоқлари учун ўзи масъул эканлигини билдиринг.

👶 Ўғлингизда аёлларга хос аломатларни пайқадингизми?

ЕЧИМИ: Секин асталик билан қизлар билан бўлган алоқасини четлатиб, уни кўпроқ эркаклар сафига қизиқтиринг. Ҳамда бироз дағалликни ҳам ўргатинг.
Агарда қизларда эркакларга хос ҳаракатларни сезсангиз, бунинг аксини қилинг.

👶 Фарзандингиз қайсарлик қилиб, уйғониши билан йиғлайдими?

ЕЧИМИ: Унинг бошини меҳр билан силанг ва унинг севган лақабларини айтиб эркаланг. Сўнгра «оят ал-курси»ни паст овоз билан ўқинг.

👶 Фарзандингиз ўйинчоқлар дўконида қайсарлигини қила бошладими?

ЕЧИМИ: Уни асабийлашмасдан чалғитинг. Асло унинг талабига, тинчланганида ҳам кўна кўрманг. Йўқса, ушбу одатга кўникиб қолиши ҳеч гап эмас.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
167-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
168-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
25-дарс.
Ҳасанхон Қори. Тартил дарслари


📖Араб – тилини тажвиди билан ўрганинг.

📨Тажвид ўрганиш истагидаги яқинларингизни чорланг !!!

•┈┈┈┈┈ • • ✦ 🌐 ✦ • • ┈┈┈┈┈•

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
ИМОМ БУХОРИЙНИНГ МАТОНАТИ

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайх талаби илм вақтида оч қолар эди. У зот вақти келганда барг ва ўт-ўлан еб кун ўтказар эди. Баъзи вақтларда йўқсилликдан ҳатто кийимларини сотишгача ҳам борган. Ҳаётларини аксарият қисмида гўшт емаган. Бир марта касал бўлиб қолганда табиблар у зотнинг бавлини кўриб: “Бу бавл гўшт емайдиган роҳибларда бўлади”, деди. Шунда Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ: “Мен қирқ йилдан бери гўшт емайман”, деди. Шунда табиб у зотга муолажа сифатида гўштли таом буюрди. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайх эса, гўшт ейишни рад этди. Олим ва шайхлар у зотдан такрор-такрор гўшт ейишни сўрашди. Шунда у зот нон билан шакар истеъмол қилишга рози бўлди.

Ибрат: Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ “Муҳаддислар султони” деган номга осонликча эришмаганлар. Бунинг остида мустаҳкам тақво, очлик, қийинчилик, йўқчилик, ёлғизликка сабр қилиш ва ихлос ётади.

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
169-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
170-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy