Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
760 subscribers
465 photos
568 videos
20 files
2.29K links
📌Шиоримиз:

1.Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.

Устоз: 🎙Абдулҳамид Ҳанафий Мотрудий саҳифалари.
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тил_офатлари

Бировни хасад туфайли ғийбат қилсанг, иккита азоб ичра қоласан: кимгадир берилган дунё неъматини кўролмай,бу дунёда ҳасад ўтида қовриласан ва охиратда жаҳаннам оловида ёнасан. Демак, дунё ва охиратингга зиён етказдинг, ўзингни иккита жазога дучор қилдинг. Ҳасад қилган кишингга зарар бераман деб, нафсингга зарар етказдинг ва ҳасад  қилган кишингни ғийбат этиб, савобларингни унга ҳадя қилдинг. Унга дўст бўлдинг, ўзингга душман. Қилган ғийбатинг унга эмас, ўзингга зиён етказди. Яхшиликларинг унга ўтди ёки унинг гуноҳлари сенга юкланди. Сен шу тарзда бузғунчи ҳасадга аҳмоқлик жаҳолатини қўшдинг. Кўпинча сенинг ҳасадинг ҳасад қилинаётган кишининг фазилатини ёйишга сабаб бўлади:
Сен қанча ичкари кирма, беркинма,
Аллоҳнинг хоҳиши- очиқ дарвоза.
Сен қанча яширган фазилатингни
Ҳасадгўйнинг тили қилар овоза.
Бировни ўзи йўғида масхара қилиш ҳам ғийбатга сабаб бўлувчи  иллатлардандир. Бунда сен кимнидир одамлар олдида таҳқирлайсан. Энди сен ўзингни худди шундай ҳолатда Аллоҳ таолонинг ҳузурида, фаришталарнинг , пайғамбарларнинг олдида масхаралашингни кўз ўнгингга келтир. Агар Қиёмат кунидаги ҳастарингни , сен истеҳзо қилган кишининг гуноҳи сенга юкланган, жаҳаннамга ҳайдалган  кунингдаги хижолату хорлигингни фикрлай олсанг, бу ўй дўстини масхара қилаётган кишини, яъни сени даҳшатга соларди! Агар ўзингни таниганингда ўзинг ўзингнинг устингдан кулган бўлардинг. Чунки сен уни бу дунёда бир неча одамлар олдида масхара қилдинг ва ўзингни охиратда улкан шармандаликка дучор этдинг. У Қиёмат куни халойиқ олдида қўлингдан ушлаб, гуноҳларини елкангга ортиб, эшакни оловга ҳайдаган каби сени ҳайдайди. Истеҳзо қилиб устингдан кулади.  Шармисорлигинг унга қувонч бағишлайди. Аллоҳ таолонинг сени мағлуб этиш учун унга берган ёрдамидан, сендан олган интиқомидан сурурга тўлади.

“Тил офатлари” китобидан


Яқинларингизга ҳам улашинг!

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Тадаббур

📕 Аллоҳ таоло айтади: “Куфр келтирганларга: «Тезда мағлуб бўласизлар ва жаҳаннамга тўпланасизлар, у қандай ҳам ёмон жой!» – деб айт”, Оли Имрон сураси, 12-оят.

Аллоҳ таоло хабар берганидек, мўминларга уларнинг душманлари бўлмиш мушриклар, яҳудий ва насоролардан иборат кофирлар устидан ғалаба воқеъ бўлган. Бу иш(ғалаба, нусрат)ни Аллоҳ жалла жалалуҳу бандаларига ва мўминларнинг қўшинларига то қиёмат кунигача ато этади. Бу ибрат ва Қуръони карим оятларида келган бир манзарадир. Шунингдек, бу ўринда қиёмат куни кофирлар йўлиқадиган жазо, уқубат қандай ҳам ёмон жазо бўлажак эканининг ҳам баёнидир. (“Тафсири Саъдий”дан).

Аллоҳнинг душманларини дунёда ҳам охиратда ҳам ҳайратланиш, аччиқ умидсизлик кутмоқда. Дин ҳақиқатларидан узоқдалигимиз сабабидан, асли мағлублик битилган душманлар (баъзан) бизнинг устимиздан устун, ғолиб келадилар.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Ҳеч кимни ўлар даражада севма! “Севгилинг ким?” деб эмас, “Раббинг ким?!” дея сўрайдилар.
Алишер Сабрий таржимаси

Роббим Аллоҳ..
Албатта ҳеч кимга нисбатан муҳаббат Аллоҳга бўлганчалик,Росулимиз ﷺ
га нисбатан бўлганчалик бўлмаслиги керак,бўлмайди ҳам..
Аммо қалбга яқинлар,ота она,ака ука,опа сингил..
Фарзандлар,жуфти ҳалолга,дўсту дугоналарга бўлган меҳр муҳаббат ҳам бор..
Буни Роббим ҳис қилдирган албатта..
Яқинларимизни яхши кўрамиз..
Уларга баъзан меҳримизни изҳор қилишга сўз тополмай қоламиз...
Ширин сўзлар сўзлаб туришни ҳам билиш керак..
🕊
Гўзал сўзлар гўзал амалларга айланмаса ҳеч қандай қийматга эга эмас.

Сизни тушунадиган, айбламайдиган ва қўллаб –қувватлайдиган инсонлар бўлса, уларга ҳиссиётларингизни ифодалашдан тортинманг.

Хайрли тун..

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
101-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
102-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
24-дарс.
Жаҳонгир қори. Тажвид | Идғом Мутоқорибайн


📖Aраб – тилини тажвиди билан ўрганинг.

📨Тажвид ўрганиш истагидаги яқинларингизни чорланг !!!

•┈┈┈┈┈ • • ✦ 🌐 ✦ • • ┈┈┈┈┈•

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#ибрат

Ибн Муборак раҳимаҳуллоҳдан:
- Инсонга берилган энг яхши нарса нима?-деб сўрашди.
-Ақл ,-дедилар.
-Агар, у бўлмаса-чи?-дейишди.
- Чиройли одоб ,-дедилар.
-Агар , у ҳам бўлмаса-чи?.
- Маслаҳат берадиган меҳрибон дўст,-дедилар.
-Агар, у бўлмаса-чи?.
-Узун сукут,-дедилар.
- У ҳам бўлмаса-чи? - деб сўрашди.
-Тезда ўлиш,-дедилар.
Гуноҳларга миниш қалбларни ўлдиради,доим гуноҳ қилавериш  хорликни келтиради, гуноҳларни тарк этиш қалбларнинг ҳаётидир. Сен нафсингга қарши исён қилишни ихтиёр эт!

Абдуллоҳ ибн Муборак

Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
​Туям сеники бўла қолсин, фақат бир илтимосим бор...
🍃
Туясида чўлда кетаётган бадавий ҳар сафар дам олиш учун туясини чўкаллатганда Аллоҳ таолога ўзи ва ўлкаси учун ҳеч бир нарсанинг тескари келмаслигини сўраб дуо қилар эди. Бир вақт қаршисидан ўзига қараб тўғри келаётган бир кишини кўриб қолди. Яхши ниятли инсон бўлгани туфайли учратган одамидан бирор ёмонликни гумон қилмади.
У одам бадавийдан сув сўради. Бадавий озгина суви қолган бидонни унга узатди. Сувни охиригача симириб ичган одам бадавийни итариб ташлаб туяни етаклаб қочишга тушди.
Бадавий унинг орқасидан хотиржам овозда:

– Майли, туя сеники бўла қолсин, фақат сендан илтимос, бу туяни мендан олиб қочганингни асло бировга айта кўрма, -деди.

Бу гапни эшитган одам ҳайрон бўлиб тўхтаб, бунинг сабабини сўради. Ниҳоятда яхши тилакли бўлган бадавий унга:
– Агар бу воқеани бирор кишига гапириб берсанг, у хабар тезда атроф-оламга ёйилиб кетади. Натижада инсонлар чўлда қолган муҳтожларга асло ёрдам бермай қўядилар... – дея жавоб берди.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Сен учун сомон хаси қадар қийматга эга бўлмаган бир Ғарибнинг (вайрон бўлган дардли) кўнгли,
Арши-Аълодан ҳам,
Курсийдан ҳам,
Лавҳул-Маҳфуздан ҳам,
Қаламдан ҳам устундир…


Мавлоно Румий

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Турмушдаги энг аҳамиятли жумлалар

🌸 Сиз ҳақсиз!
✔️ Бўлиши мумкин.
🌺Сизни Аллоҳ учун яхши
кўраман!
✔️Сизни яхши тушунаман!
🌷
Қўлингиз дард кўрмасин!
🍀 Сиз ягонасиз!
🌹 Мени кечиринг

🍃 Сизни ўрнингиз бошқа

🥀
Ҳаммаси яхши бўлади!
📿 Сиз мен учун Аллоҳдан мукофотсиз!
✔️ Бу муаммо эмас!
🌷 Раҳмат.
🌼 Сиздан аччиқланаётганим йўқ.
🤲 Ҳаққингизга дуодаман.
🍀 Менга бир оз вақт беринг!
🌿 Сиз ундай қилмайсиз.
✔️ Омон бўлинг!
🌹 Ажойиб бўлибди!
🌺 Ҳаққингизга рози бўлинг!

🕌 Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh

📣 📣 E'lon 📣 📣

Ilmsevar tolib(a)larni Ustoz ABDULHAMID HANAFIYNING Yangi

-Tasavvuf
darslariga taklif etamiz.

Dars vaqtlari:

🔸Har Seshanba

O'zbekiston 21.00

Turkiya 19.00

Amerika 11.00

Darslar mutlaqo ⭕️BEPUL⭕️

Alloh yo'lida ilm olmoqchi bo'lgan birodarlaringizga ham ulashib qo'ying, zero, bu amalingiz sadaqai joriyadir

dars guruhi:
➡️ https://t.me/Americamusulmonlari

Ustozning rasmiy sahifalari:
➡️ t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
103-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
104-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
25-дарс.
Жаҳонгир қори. Тажвид | Зидди йўқ сифатлар

📖Aраб – тилини тажвиди билан ўрганинг.

📨Тажвид ўрганиш истагидаги яқинларингизни чорланг !!!

•┈┈┈┈┈ • • ✦ 🌐 ✦ • • ┈┈┈┈┈•

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Тадаббур

☪️ ...Унинг ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан эҳтиёт бўлсинлар”, Нур сураси, 63 – оят.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрига хилоф қилаётганлар устларига бало ёки ёмонлик тушишидан ёки дунё ва охиратда аламлантирувчи бирон азоб етишидан эҳтиёт бўлсинлар, сақлансинлар.

🔹“Расул сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар”, Ҳашр сураси, 7-оят.
Бу эса дин усуллари ва фаръларини, зоҳири ва ботинини, Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам бандалар учун нимаики келтирган бўлса уни олишни ва эргашишни тайин этувчи шомил кўрсатмадир. Унга қарши чиқиш, хилоф қилиш асло мумкин эмасдир.

🔹“Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлса, бас, батаҳқиқ, очиқ адашиш-ла адашибди”, Аҳзоб сураси, 36-оят.
Кимки Аллоҳ ва Унинг Расулига осийлик қилса, сиротул мустақийм- тўғри йўлдан очиқдан-очиқ адашибди.

🔹Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ: “Кимки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисини рад этса, ҳалокат ёқасига келибди”, дедилар. (манба: “Тафсири муяссар”, “Тафсири Саъдий”, “Тафсири мухтасар”)

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Намоз ўғриси бўлишдан эҳтиёт бўл!
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларнинг ичида ўғирлик жиҳатидан энг ёмонлари намозидан ўғирлик қиладиганларидир», деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, намозидан қандай қилиб ўғирлик қилади?» деб сўрашди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Ўша ўғри) рукусини ҳам, саждасини ҳам тўлиқ қилмайди», дедилар.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сажда ва рукусида орқасини (белини) тик қилмаган кишини намози намоз эмас», дедилар.

Ибн Можа ривояти.
Шарҳ:"Сажда ва рукусида орқасини (белини) тик қилмаган кишини”, яъни, намозида руку ва саждада белини текис қилмаган киши тоқати етганича белини текис тутишга уриниши лозим.Чунки руку, саждада белни текис тутмаслик намозни нуқсонли қилади. “Намозидан ўғирлик қиладиган”дан мурод, руку ва саждани текис қилиб, шошилиб кетмасдан хотиржам туриш лозимлигига ишора.

@Abdulhamid_Hanafiy
#zikr

Шайтон сизни мағлуб этмасин!

Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Йўлда, дастурхон атрофида, бозорда юрганингизда, қаерда бўлманг истиғфорни кўп айтишни одат қилинг. Чукни Аллоҳнинг мағфирати қаерда нозил бўлишини билмайсиз”.
Шунда Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: “Биз Роббимизга истиғфор айтамиз. Лекин яна гуноҳ қилаверамиз. Истиғфор айтганидан сўнг, яна гуноҳга қайтса, сўнгра яна истиғфор айтиб кейин яна гуноҳга қайтишдан банда Роббисидан ҳаё қилмайдими?”.
Ҳасан Басрий жавоб бердилар: “Шайтон мана шу борада ҳам сизни мағлуб этишни истайди. Ҳеч қачон истиғфор айтишдан тўхтаманглар!”.

“Астағфируллоҳа Роббий мин кулли занбин ва атуубу илайҳ”.

@Abdulhamid_Hanafiy
Эй бечора инсон!
Ғурур ва манманликка берилма.
Қор каби ёғиб ер юзини қопласанг ҳам
, қуёшнинг борлиғи билан йўқ бўлиб кетасан!

Жалолиддин Румий

@Abdulhamid_Hanafiy