Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
819 subscribers
465 photos
568 videos
20 files
2.29K links
📌Шиоримиз:

1.Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.

Устоз: 🎙Абдулҳамид Ҳанафий Мотрудий саҳифалари.
Download Telegram
Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Батамом гуноҳдан тийилмасдан истиғфор айтиш ёлғончиларларнинг тавбасидир.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Дуо
Барча ишларда ёрдам сўралувчи дуо

يا حيّ يا قيّوم برحمتك أستغيث ، أصلح لي شأني كلّه و لا تكلني إلي نفسي طرفة عين.

Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн.

Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.
(
Абу Довуд 4426 – р, Аҳмад 19535 - рақам ривояти.)

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Эй тақводор инсон, сен содиқ инсонларни суҳбатини лозим тутгинки, токи уларнинг сирлари сенга ҳам ўтсин. Мажлисда бирга ўтирган киши суҳбатдошидан таъсирланади. Агар ундай бўлмаганда, Роббимиз жалла ва ъало мана бундай демаган бўларди: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар!”, Тавба сураси, 119 – оят.
Аллоҳ таолодан икки дунёда саодатга эришиш учун содиқ ва сиддиқ бандаларни ортидан маҳкам тутувчилардан қилишини сўраймиз. Албатта, У ҳар ишга қодирдур.

Валҳамдулиллаҳи роббил аламийн, ва лаа ҳавла, валаа қуввата илла биллааҳил ъалийил ъазийм. Васоллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъалаа алииҳи ва саҳбиҳи васаллам.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Ҳидоят қиссаси

Аллоҳ кимни ҳидоятга солса, ўша ҳидоят топувчидир. Кимни адаштирса, ўшалар – ўзлари зиён кўрувчилардир”, Аъроф сураси, 178 – оят.

🤲Ҳаётини ўзгартирган 10 секунд...

Француз продюсери ва режиссери Жулиан Дрюлон (Julien Drolon) Исломни қабул қилди ва мусулмон бўлиши тарихини шундай ҳикоя қилади: “Мен Худони топиш учун минглаб километр йўл босдим. Мен Уни излардим, У билан ҳаёлан сўзлашардим ва менинг ҳаётимда менга Ўзини кўрсатишини, билдиришини ёлбориб сўрардим. Мен Худога ўз билганимча, масиҳийлар каби ибодат қилардим. Бир куни YouTube каналида томоша қилиб ўтирардим. Унда Қуръони каримда келган ёмғир ҳақидаги оят ўқиларди. Мен оятни ўқий бошларканман, қандайдир 10 секунд мобайнида уйим деразаси олдида ёмғир ёғиб ўтди... Бу ёмғир бошқа ерда эмас, фақат менинг деразам олдида ёққанди... Тушундимки, мен истаётган саволга Аллоҳ жавоб берган эди.... Мен йиғлай бошладим...
Калимаи шаҳодат(!)ни айтарканман, мендаги ҳис-туйғулар худди миллиард доллар ютиб олган кишидай (ўта хурсанд ва кўтаринки)эди. Агар менга кимдир келиб: “Сенинг банкдаги ҳисоб рақамингга 1 миллирд доллар қўяман. Бунинг эвазига сен одамлар олдида мусулмон эмаслигингни эълон қиласан” деса, мен унга: “Менга миллиард доллар керакмас. Мен ҳозир бунданда бадавлатроқ, бойроқман”, дея жавоб берган бўлардим”.

Ҳидоят қилувчи - Ҳодий зот Аллоҳ қандай ҳам покдир! Ислом неъмати учун Унга ҳамд бўлсин! Эй қалбларнинг ўзгартирувчи Зот, қалбларимизни динингда собит қилгин!

P.S. Жулиан Дрюлон, ёши 41 да. Продюсер, режиссер-документалист ва репортёр. Дунёнинг 50 ортиқ давлатида бўлган. Аллоҳ қалбини Исломга буришидан аввал буддизмни қабул қилган бўлган.

Калимаи шаҳодат (гувоҳлик калимаси, иқрорлик калимаси): «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ» "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман”.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Ким илм истаса, Аллоҳга тақво қилсин:
1. “Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм берадир”, Бақара сураси, 282-оят.
2. Ким ризқ истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўяди. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур”, Талоқ сураси, 2-3 оятлар.
3. Ким ишларида енгиллик истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг ишида осонлик қилиб берадир”, Талоқ сураси, 4-оят.
4. Ким ҳақ билан ботилни таниб олишга тавфиқ истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон қилиб беради”, Анфол сураси, 29 – оят.
5. Ким охиратда нажот истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Сўнгра тақво қилганларга нажот берамиз ва золимларни унда тиз чўккан ҳолларида қолдирамиз”, Марям сураси, 72 – оят.
6. Ким жаннат истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Ана ўша – бандаларимиздан тақводор бўлганларига мерос қилиб берадиган жаннатимиздир”. Марям сураси, 63 – оят.
7. Ким Аллоҳнинг валиййи, дўсти бўлишни истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар. Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир”, Юнус сураси, 62 – оят.
8. Билингки, Аллоҳга тақво қилишга тавсия барча аввалгилару охиргиларга бўлган тавсиядир: “Батаҳқиқ, сиздан олдин китоб берилганларга ҳам, сизга ҳам: «Аллоҳга тақво қилинглар», – деб тавсия қилдик”, Нисо сураси, 131 – оят.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
81-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
82-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14-дарс.
Жаҳонгир қори. Тажвид | "Ро" ҳарфининг ҳолати

📖Aраб – тилини тажвиди билан ўрганинг.

📨Тажвид ўрганиш истагидаги яқинларингизни чорланг !!!

•┈┈┈┈┈ • • ✦ 🌐 ✦ • • ┈┈┈┈┈•

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Руҳинг (қалбинг) сакинатини қаердан топсанг ўша ерда тургин. Ана ўша ер, сен учун асл Ватандир...

Ҳазрати Шамс Табрезий

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#hasad

Солиҳлардан бири қишлоқда яшайдиган 120 ёшли мўйсафидни кўриб, ҳайрон қолди. Савол қилди:

-Отахон, бу ёшда ғайрат қаердан?!

Мўйсафид айтди:

Ташладим ёмон иллат ҳасадни,
Худо берди бу ғайратли жасадни.


Ҳасад бумеранга* ўхшайди. Бировга отсанг, ўзинга тегади.

*Бумеран-ўроқсимон, турли нарсалардан ясаладиган нарса. Олдинлари уни ов учун қурол сифатида ишлатишган.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Дуо
Барча ишларда ёрдам сўралувчи дуо

يا حيّ يا قيّوم برحمتك أستغيث ، أصلح لي شأني كلّه و لا تكلني إلي نفسي طرفة عين.

Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн.

Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.
(
Абу Довуд 4426 – р, Аҳмад 19535 - рақам ривояти.)

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қул я айюҳал каафируун” сураси Қуръоннинг тўртдан бирига тенгдир”.

Имом Аҳмад ва Табароний ривояти.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Бир ҳакимдан: «Нима учун сизга ёмонлик қилишса ҳам, яхшилик қилаверасиз?» деб сўрашди. У шундай деди: «Яхшилигим билан унинг ҳаётини афзал, ўзимнинг кунимни гўзал, тамойилларимни кучли, руҳимни тоза, нафсимни мусаффо қиламан», деб жавоб берган экан.

Севиш, бу бошқалар кўра билмаган гўзалликни кўра олишликдир. Севги, бу атрофни ранг баранг эканлигини кўра олиш, қоронғиликдан ёруғликни топа олиш.
Севги хар биримизда мужассам бўлсада, аммо баъзан севгига ёпиламиз. Хаёт гўзаллигини кўрмасдан, қалбимиз ёпиқ холда ўтиб кетамиз. Оилангиз, яқинларингиздан меҳрингиз, муҳаббатингизни, ширин сўзингизни аяманг. Хаётингиз севгидан, гўзалликдан иборат бўлсин. Келаётган янги ҳафта барчамизга хайрли келсин!

Тундаги ибодат ва яхши дуоларингиз қабул бўлсин!

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
83-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
84-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
15-дарс.
Жаҳонгир қори. Тажвид | Мад қисмлари

📖Aраб – тилини тажвиди билан ўрганинг.

📨Тажвид ўрганиш истагидаги яқинларингизни чорланг !!!

•┈┈┈┈┈ • • ✦ 🌐 ✦ • • ┈┈┈┈┈•

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта ҳали ортларингизда сабр замони бор. Ўша вақтда сабрни маҳкам тутганга сизлардан элликта шаҳиднинг ажри бўлади».

Табаронийнинг «Мўъжам ал-Кабир»даги ривояти.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Фарзандларнинг ёшига қараб тарбия уларга уч босқичда берилади.

1-Босқич: 7-12 ёшлар оралиғи, бу яхши ва ёмонни ажрата оладиган ёш. Бу пайтда болага изн сўраш ва назар солиш одоби ўргатилади.

2-Босқич: 12-16 ёшлар оралиғи, бу балоғат ёши бўлиб, Бу вақтда ўғил болада эҳтилом ва қиз болада ҳайз бўлади.

3-Босқич: 16-17 ёшлар оралиғи, бу камолга етиш ёши ҳисобланади.
Шунга кўра динимиз кўрсатмалари ва миллий урф-одатларимизни ўргатиб борилади.


https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
«Эй Набий, албатта, Биз сени гувоҳлик берувчи, хушхабарчи ва огоҳлантирувчи… ва Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилувчи ҳамда нурли чироқ қилиб юбордик», Аҳзоб сураси,45- 46 - оятлар.
Оятда башорат, хушхабар бериш, огоҳлантириш, қўрқитишдан муқаддам келмоқда. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламда хислатларида табшийр, хушхабар бериш устунроқдир. Шунингдек, у зот умматида мўминлар кўплиги боис ҳам оламларга раҳматдир. (Ибн Ошур тафсиридан).

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Сўзингни даражасини кўтар! Овозингни даражасини эмас! Гулларни ўсишига сабаб бўладиган нарса ёмғирдир, момақалдироқ эмас!

Жалолиддин Румий

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Ҳотам Асомга дейишди: Таваккул борасида ишингизни ниманинг асосига бино қилдингиз?
Жавоб берди: “Тўрт нарсага биноан:
1.Ризқимни мендан бошқа емаслигини билганимдан сўнг у хусусда хотиржам бўлдим.
2.Ишимни мендан бошқа амалга оширмаслигини билгач, мен ўша иш билан машғул бўлдим.
3.Ўлим менга тўсатдан етишини билдим ва унга ҳозирлик кўрдим.
4.Ҳамиша Аллоҳнинг кузатувидан холи эмаслигимни билдим ва (гуноҳ маъсият қилишдан Ундан) ҳаё қилдим.

“Сияру аъламин нубало” китобидан.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy