Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
864 subscribers
465 photos
568 videos
20 files
2.29K links
📌Шиоримиз:

1.Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.

Устоз: 🎙Абдулҳамид Ҳанафий Мотрудий саҳифалари.
Download Telegram
Тарих

🕌 Фаластин анбиёлар юртидир


У ерда Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Юсуф Довуд, Сулаймон ва бошқа пайғамбар алайҳиссаломлар яшаб ўтишган. У ер мусулмонларнинг илк қибласи, уч ҳарамнинг биридир. Унда масжидул Ақсо бор. У ер Қуръон таърифига кўра, “атрофи баракали қилинган ер”дир. У ерда ер юзида илк бино қилинган шаҳар Арийҳо бор. Ушбу баракали ерда яшаб ўтган пайғамбарларнинг баъзилари:

1. Иброҳим алайҳиссалом. У зот Фаластин ва Макка ўртасида кўчиб яшаганлар. Маккада ўғлилари Исмоил бўлган эди. Исмоил алайҳиссалом туғилганларидан сўнг, Иброҳим алайҳиссалом аёллари Ҳожар ва ўғлилари Исмоил билан Роббиларининг амрига кўра Арабистон яриморолидаги белгиланган жойга кўчиб ўтадилар. Ўша ерда машҳур воқеа (Исмоил алайҳиссаломнинг қурбонликка буюрилиши, Ҳожар онамизнинг Сафо Марвада сув излаб югуришлари, замзам суви чиқиши каби ишлар) содир бўлади, сўнгра Исмоил алайҳиссалом билан Каъбани бино қилишади.

2. Лут алайҳиссалом. Иброҳим алайҳиссалом Ироқдан Фаластин ерига ҳижрат қилганларида Лут алайҳиссалом ҳамроҳлик қилганлар. Бу ҳақда Қуръонда оят бор.

3. Исмоил алайҳиссалом. У зот Иброҳим Халилуллоҳнинг Ҳожар аёлларидан дунёга келган. Фаластинда туғилган. Эмизикли вақтида онаси Ҳожар билан Маккага кўчиб боришган. Ўша ерда ўрнашиб яшаб, ўша ерда вафот қилган.

4. Исҳоқ алайҳиссалом. У зот Иброҳим алайҳиссаломнинг Сора онамиздан кўрган иккинчи фарзандлари. Исмоил алайҳиссаломдан 13 йил ўтиб туғилганлар. Фаластинда яшаб, ўша ерда вафот қилганлар.

5. Яъқуб алайҳиссалом. Иброҳим алайҳиссалом ҳаётлик вақтларида Фаластинда туғилганлар. Сўнгра Ҳеронга кўчиб кетганлар. Узоқ муддати у ерда яшаб, қайтиб келиб Иброҳим алайҳиссалом билан топишганлар. Сўнгра фарзандлари Юсуф, ўғиллари, набиралари ва 72 та яқинлари билан Мисрга кўчиб кетишган.

6. Юсуф алайҳиссалом. Ҳерондан оталари Яъқуб алайҳиссалом ва акалари билан Фаластинга кўчиб ўтишган. Қуръонда қиссаси келтирилган (акаларининг хиёнати, қудуқ, қул қилиб сотилиш, саройдаги ҳаёт ва бошқа) воқеа ҳодисалар бўлиб ўтган. Охирида Юсуф алайҳиссалом Миср ҳазиналарига масъул даражасига кўтарилган. Мисрда яшаб вафот қилган.

7. Йушаъ ибн Нун алайҳиссалом. Мусо алайҳиссалом вафотидан сўнг юборилган пайғамбар. Канъонийлар устидан ғолиб келиб қавмлари билан Фаластин ерига кирганлар. Узоқ йиллар давомида ҳукм юритганлар. Фаластинда вафот этиб, ўша ерга дафн этилганлар.

8. Довуд алайҳиссалом. Аллоҳ таоло юборган пайғамбарлардан бири. Кучли давлат барпо қилиб 40 йил давомида ҳукмронлик қилганлар.

9. Сулаймон алайҳиссалом. Довуд алайҳиссаломнинг вафотларидан сўнг ўғиллари сифатида ҳукмни мерос қилиб олганлар. 40 йил давомида ҳукмронлик қилганлар. Одам алайҳиссаломдан сўнг иккинчи марта Масжидул Ақсони қайта бино қилганлар. Вафотларидан сўнг Фаластин ерига дафн этилганлар.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсон учун кофир бўлиб қолишдан катта бадбахтлик борми?
Қайси зикрларни қилсак, гуноҳларимиз ўчирилади?
Саййидул истиғфор қандай дуо?

Кундузги зикрларнинг энг яхшиси БОМДОД намозидан кейинги зикрлардир!

⚡️"АЗКОР" сабоқлари
15-дарс

🎙Устоз Анвар Аҳмад


Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 11 декабрь санасидаги 03-07/9270-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Мўмининг нафсига оғир келадиган уч нарса:

1. Қуръон тиловати;
2. Аллоҳни зикр қилиш;
3. Тунда таҳажжуд ўқиш.
Агар ушбу ишларда нафсга хилоф қилсанг, сенда тоат ҳаловатининг завқи ҳосил бўлади. Тоат-ибодат аслида, ўз зотига кўра машаққатли амал эмас. Лекин у нафсга оғир кўринади. Мана шу машаққат тоат ҳаловатини тотиш ила кетади.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
ДУОЛАР ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН МАКОНЛАР

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мен ва умматимга ер юзининг ҳамма жойи пок ва саждагоҳ қилиб берилди”, - деган ҳадисларига кўра, дуолар қаерда қилинишидан қатъий назар қабул бўлади. Лекин Аллоҳ наздида шундай эътиборли маконлар борки, ҳадисларга асосланган ҳолда, у ерда қилинган дуолар шубҳасиз қабул бўлади, деб айтиш мумкин.
Буларнинг аввалида Каъбаи муаззама туради. Бу ерда ўқилган намоз бошқа ерларда ўқилган намоздан юз минг марта устун эканлиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганлар. (Ибн Можа)
Иккинчи ўринда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжиди туради. Бу ерда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган намоздан минг марта устунлиги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан билдирилган. (Муслим)
Қуйида келтирилган маконларда қилинган дуолар ҳам, иншааллоҳ, қабул қилинади.
1. Қуръон тиловат қилинган жойда.
2. Илм ўқилган жойда.
3. Масжидул Ҳаромда.
4. Масжидул Ақсода.
5. Каъба ёнида.
6. Мулжазам (Каъба эшиги ёни)да.
7. Ҳатим (Каъба ёнидаги ажратилган майдон)да.
8. Рукни Ямоний (Каъбанинг шу номли тарафи)да.
9. Ҳажарул-асвад (Қора тош) ёнида.
10. Мақоми Иброҳимда.
11. Замзам булоғи ёнида.
12. Сафо тоғи устида.
13. Марва тоғи устида.
14. Нур тоғи устида.
15. Савр тоғи устида.
16. Масжидун Набий (мадина)да.
17. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаларида.
18. Жаннатул-Бақиъ қабристони ёнида.
19. Уҳуд тоғида.
20. Қубо масжидида.
21. Икки қиблали масжидда.
22. Етти масжидли жой (Ҳандақ)да.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уч жойда қилинган дуо рад этилмайди, - деб марҳамат қилганлар:
1. Танҳо жойда қилинган дуо.
2. Душман қаршисида ёлғиз қолган вақт қилинган дуо.
3. Туннинг охирги қисмида қилинган дуо.
Тасуввуф илмида “Хилват дар анжуман” деган ибора мавжуд бўлиб, бу зоҳиран инсонлар билан бирга, лекин ботинан Аллоҳ ила қалби билан бирга бўлишдир. Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, Унинг азамати, қудрати ва марҳаматини ўйлаган, Унинг азобидан қўрқиб, марҳаматидан умидвор бўлиб дуо қилган, қалби ва руҳи билан Аллоҳга юзланган, Аллоҳ учун кўзидан бир томчи бўлса ҳам ёш тўккан инсоннинг дуоси қабул бўлиши билан бирга Аршнинг соясидан бошқа соя топилмайдиган қиёмат куни Аллоҳ уни Аршнинг соясига олишига васила бўлади. (Бухорий).

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
الدعاء بين صلاتي الظهر والعصر يوم الأربعاء مستجاب:

بسم الله الرحمن الرحيم الحمد لله رب العالمين وأفضل الصلاة وأتم التسليم على سيِّدِنا محمد النبي الأمين وعلى آله وصحبه أجمعين٠
اللهم يا ذا الرحمة الواسعة ، يا مطلعا على السرائر والضمائر والهواجس والخواطر ، يا من لا يعزب عنك شيء ، نسألك فيضة من فيضان فضلك ،
وقبضة من نور سلطانك ، وأنسًا وفرجًا من بحر كرمك ، أنت بيدك الأمر كله ومقاليد كل شيء ، فهب لنا ما تقر به أعيننا ، وتغنينا عن سؤال غيرك ، فإنك واسع الكرم ، كثير الجود ، حسن الشيم ، في بابك واقفون.، ولجودك الواسع المعروف منتظرون يا كريم يا رحيم ، اللهم أغفر لنا ذنوبنا التي تهتك العصم ، اللهم أغفر لنا الذنوب التي تنزل النقم ، اللهم أغفر لنا الذنوب التي تغير النعم ،

اللهم أغفر لنا الذنوب التي تحبس الدعاء ، اللهم أغفر لنا الذنوب التي تنزل البلاء ، اللهم أغفر لنا كل ذنب الذنوب والخطايا ، اللهم ارضنا بقضائك و بما قسمته لنا ، واجعلنا من الحامدين لك في السراء والضراء ، اللهم يا من لطفه بخلقه شامل ، وخيره لعبده واصل ، لا تخرجنا وذرياتنا وجميع المسلمين من دائرة الألطاف ، وآمنا من كل ما نخاف ، وكن لنا بلطفك الخفى الظاهر ،

اللهم فارج الهم ، كاشف الغم ، مجيب دعوة المضطرين ، رحمن الدنيا والآخرة ورحيمهما ، أنت ترحمنا فارحمنا رحمة تغنينا بها عن رحمة من سواك ، اللهم بلغنا رجب وشعبان ورمضان يارحيم يا رحمن يا رب العالمين ، ربنا آتنا في الدنيا حسنة وفي الآخرة حسنة وقنا عذاب النار وأدخلنا الجنة مع الأبرار يا عزيز يا غفار ، اللهمَّ صلِّ عَلى سَيدنَا مُحمدٍّ صلاةً فيها حرزُ الحمايةِ ، وَ لطفُ الوقايةِ ، وَ عينُ العنايةِ، وَ بَركةُ الكفايةِ ، وَ سرُّ الوِلايةِ ، وَ على آلهِ وَ صحبهِ وَ سلمْ في كلِّ أمرٍ وَ غايةْ
٠

Чоршанба куни пешин ва аср намозининг орасида қилинган дуо ижобатдир

Бимиллаҳир роҳманир роҳийм, Алҳаамдулиллаҳи роббил ъаламийн, ва афзалус солаата ва атиммат таслийма ъалаа саййидинаа Муҳаммадин набиййил амийн, ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн.

Аллоҳумма йа зур роҳматил васиъати, йа мутоллиъан ъалас сароири ва зомааири вал ҳаважиси вал ҳоваатир. Йа ман лаа яъзибу ъанка шайун, нас,алука файзатан мин файазани фазлик, Ва қобзатан мин нуури султоника, ва анисан ва фаржан мин баҳри каромика.
Анта биядикал амру куллуҳу, ва мақолийду куллу шайин, фаҳиб ланаа маа тақирру биҳи аъйунинаа, ва туғниянаа ъан суали ғойрука.
Фаиннака ваасиъул кароми, касийрал жууди, ҳусниш шайми, фий баабика вафиқуун. Ва лижуудикал ваасиъал маърууфи мунтазирууна йа Карийму ва Роҳийм.

Аллоҳуммағфирланаа, зунуубана аллатий туҳтикал ъасом, Аллоҳуммағфир ланаз зунууба аллатий танзилун ниқом. Аллоҳуммағфир ланаз зунуубиллатий туғоййирун ниқом.

Аллоҳуммағфир ланаз-зунуубаллатий туҳбисуд дуъаи, Аллоҳуммағфир ланаз зунуубаллатий тунзилул балаи,

Аллоҳуммағфир лана кулли занбиз зунууби ва хотойа, Аллоҳуммарзинаа бақозоика ва бимаа қосомтаҳу лана, важъалнаа минал ҳаамидийна лака фис соррои ва ваззоррои,
Аллоҳумма, йа ман лутфиҳи биҳолқиҳи шаамил, ва хойроҳу лиъибаадиҳи ваасил, лаа тухрижнаа ва зурриятинаа ва жамийъил муслимийна мин дааиротил алтаафи, ва ааминна мин кулли маа нахофу, ва кун ланаа билутфикал хофийаз зооҳир.
Аллоҳумма, фаарижил ҳамми, каашифал ғамми, мужийбуд даъватил музторрийн, роҳмаануд дунйа вад ахироти роҳиймаҳумаа, анта тарҳимнаа. Фарҳамнаа роҳматан туғнияанаа биҳаа ъан роҳмата мин сиваака.
Аллоҳумма, баллиғнаа ражаба ва шаъбана ва рамазона, я Роҳийму ва роҳмаану, йа роббил ъаламийн. Роббана атина фид дунйа ҳасанатав ва фил ахироти ҳасанатан ва қинаа ъазаабан наари. Ваадхилнал жанната маъал аброори йа Азийзу йа Ғоффар.
Аллоҳумма, солли ъалаа саййидина Муҳаммадин солаатан фийҳаа ҳирзул ҳимааяти ва лутфул виқояти ва ъайнул инаяти ва барокатул кифаяти ва сиррул вилаяти, ва ъалаа алиҳи ва саҳбиҳи ва саллама фий кулли амрин ва ғояти.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
#тил_офатлари

Ажабланган кўйи ғийбатга қулоқ тутган киши ҳам ғийбатчидир. Чунки у ўзининг таажжуби билан ғийбатчининг ғайратини оширади,янада кўпроқ ғийбат қилишга ундайди. Гўё шу йўл билан унинг ичидаги ғийбатни суғуриб чиқаради. Масалан, айтади:” Ажабо! Мен унинг бундайлигини билмас эканман, шу пайтгача мен уни яхши деб ўйлардим-а?” ёки “Мен уни бошқачароқ деб ўйлардим. Аллоҳ бизни унинг балосидан сақласин!”
Буларнинг барчаси ғийбатчини тасдиқлашга киради. Ғийбатни тасдиқлаш ҳам ғийбатдир. Ғийбат қилинаётган пайтда жим туриш эса ғийбатчига шериклик ҳисобланади. Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар:”( Ғийбатни) тингловчи ҳам ғийбатчининг биридир” ( Табароний ривояти).
Аллоҳ рози бўлсин, Абу Бакр ва Умардан ривоят қилинади. Улардан бири бошқасига деди:” Фалончи жуда кўп ухлайди-да…”
Кейин улар Пайғамбар алайҳиссаломдан нон билан ейиш учун идом ( ейимлик тури) сўрашди.
- Ҳозиргина едингиз,- дедилар Расули акрам.
- Нимани?- дейишди улар.
Шунда Расули акрам:
- Ҳа, ҳозир икковингиз биродарингизнинг гўштини едингиз,-дедилар” ( Абу Аббос Дағулий ривояти).
Қара, Расули акрам икковини қандай жамлади? Ҳолбуки, улардан бири гапираётган, бошқаси эшитаётган эди.
Тингловчи ғийбатчи деган гуноҳни кўтармаслиги учун сўзи билан, агар нимадандир хавфсираса, қалби билан ғийбатни инкор қилиши лозим. Агар ғийбат гапирилаётган жойдан туриб кетишга ёки ғийбатни бошқа сўз билан кесиб қўйишга қодир бўлатуриб, шуни қилмаса, энди уни аниқ ғийбатчилар  қаторида санаш лозим бўлади. Агар ғийбатчига тилида “жим бўл” деса-ю, дилида ғийбатга рағбат бўлса, бу мунофиқликка киради. Токи ғийбатни қалбдан ёмон кўрмас экан, ғийбат гуноҳидан халос бўлолмайди. Шунинг учун ғийбат қилаётган кишига “жим бўл” деган маънода қўли билан ёки кўзи , қоши билан ишора этиб қўйиши киёфа эмас. Чунки бунда номи қораланаётган кишига нисбатан таҳқир, нописандлик бор. Аслида, бу ҳолатда ғийбат қилинаётган шахсга катта ҳурмат сезилиши ва очиқ, кескин сўзлар билан у ҳимоя этилиши керак.
“Кимки ёрдам беришга қодир бўлатуриб, мўминни  хорласа, Қиёмат кунида Аллоҳ уни халойиқ олдида хорлайди” деган мазмунда ҳам ҳадис бор. ( Табароний ривояти).
Абу Дардо айтади:( Пайғамбар алайҳиссалом дедилар : ”Кимки биродарини ғийбат қилиб, унинг шаънини тўкса, Қиёмат кунида бу ғийбатчидан биродари ҳаққини олиб бериш Аллоҳнинг зиммасида бўлади”( Ибн Абу Дунё ривояти).
Яна айтилди: ”Кимки биродарини ғийбатдан ҳимоя қилса, уни дўзахдан халос қилиш ҳаққи Аллоҳнинг зиммасида бўлади”( Аҳмад ва Табароний ривояти).

“Тил офатлари” китобидан

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
63-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
64-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5-дарс.
Жаҳонгир қори. Тажвид | Раҳова шидда ва байния

📖Aраб – тилини тажвиди билан ўрганинг.

📨Тажвид ўрганиш истагидаги яқинларингизни чорланг !!!

•┈┈┈┈┈ • • ✦ 🌐 ✦ • • ┈┈┈┈┈•

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу

🕋Кунларнинг саййиди - ЖУМЪА муборак бўлсин!

🗒Жуманинг суннатлари:

📌Каҳф сурасини ӯқиш;
📌Мисвок ишлатиш;
📌Ғусл қилиш;
📌Хушбӯйлик суриш
📌Дуо ва истиғфорни кӯпайтириш
📌Масжидга эрта бориш
📌Саловот айтиш

Яқинларингизни ҳам табрикланг!

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Мусулмон олимлар ва Ғарб олимлари ўртасидаги илмий фаолияти ва кашфиётлари ўртасидаги фарқлар
1.Чарльз Дарвин – Одам маймундан тарқаган деган (ўйдирма) қиссани ўйлаб топган ва дарвинизм ғоясига асос солган. Унинг натижасида атеизм ва ирқчилик ғоялари ҳам келиб чиқиб тарқалган.
2. (Мусо) ал-Хоразмий – ақлли жиҳозлар ва компютерга асос бўлган алгоритмларни ўйлаб топган, кашф қилган.
3. (Зигмунд) Фрейд – психология ва психоанализдан фаҳшбозлик, порнографияни ёйиш, декаданс (аҳлоқни тубанлашуви) ва инцестни (ўз маҳрамлари билан зино қилиш) оқлаш учун фойдаланган
4. Ибн Халдун – Социология, жамиятшунослик фанига асос солган ва унга замонавий асосларни барпо қилган.
5. (Фридрих) Ницше – Атеизм- даҳрийликни тарғиб қилган, заифларни паст санаган ва Иккинчи Жаҳон урушини келтириб чиқарган Гитлер ва Муссолини каби золимларнинг таъсири остида бўлган.
6. (Абулқосим) аз- Заҳровий – Хирургия – жарроҳлик соҳасининг муассиси, бугунги кундаги кўплаб жарроҳлик асбобларини ихтирочиси.
7.– Карл Маркс коммунизм ғоясининг асосчиси. Коммунизм атеизмни тарқатган ва ушбу ғоялар таълимоти остида (Ленин, Сталин каби диктаторлар ҳукм сурган даврларда) геноцид ва очлик билан миллионлаб инсонлар ўлдирилган, қатл қилинган.
8. Ибн Ҳайсам - Нур, ёруғликнинг синиши тадқиқотлари ва (бугунги кундаги замонавий) камеранинг ихтирочиси. Ушбу (оптика ва офтальмология соҳаларидаги) кашфиётлари сабаб инсоният ривожланишда бир босқичдан бошқа бир босқичга қадам қўйган.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
​​Ҳабибимизга ﷺ қисқа салавотлар айтиш

🔹
صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ

Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"

🔹 صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"

🔹 عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ

Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"

🔹 اللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"

🔹 اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга ва Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"

🔹 صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зотнинг оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Тарих

🕌 Фаластиндаги соат миноралари

Фаластин соат миноралари у ерда сақланиб қолган кейинги асрларнинг муҳим меъморий ёдгорликлардан ҳисобланади. Ушбу миноралар Усмонийлар сулоласи бошқаруви даврида бино қилинган. Уларнинг қурилиши 1901 йилда, султон Абдулҳамидхон Сонийнинг тахтга ўтирганининг 25 йиллигида бошланган.

Бундай соат миноралари Фаластиннинг 7 та шаҳарида - Қуддус, Яффо, Ҳайфа, Аққо, Софад, Носира ва Наблус шаҳарларида қурилган. Улардан биттаси, Қуддусдаги соат минораси шаҳарга бостириб кирган британ аскарлари томонидан бузиб ташланган.

Соат минораси тўртбурчак шаклда тўрт қаватли кўринишда, юқори қисмида айвони билан ўта мукаммал меъморий ечимда қурилган. Унинг тўрт томонида катта соатлар ўрнатилган бўлиб, шаҳар аҳолиси узоқдан бўлсада, бемалол вақтни билишлари имконияти бўлган.

Ушбу минораларнинг энг қадимгиси Носира шаҳридаги соат минораси бўлиб у Усмонийлар империяси амирларидан бири Зоҳир Умар Зайдоний томонидан 1730-1740 йилларда бино қилинган. У ер шаҳар маъмурияти маркази бўлиб фаолият кўрсатган.

Фаластинда Усмонийлар ҳукмронлиги Султон Салим Биринчининг Қуддусга киришидан, яъни 1517 йилдан бошланган. Усмонийлар сулоласи ундан сўнг 400 йилча ушбу диёрларда ҳукм юритганлар. Ўша даврларда улар шаҳарларнинг ободончилигига, фаровонликка ҳам катта эътибор берганлар. Жумладан, сув танқислиги муаммосини ҳал этиш учун шаҳарда қурилган 7 та фонтан, сув ҳовузлари ҳам ўзига хос маданиятнинг кўриниши сифатида намоён бўлади.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
65-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
66-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
6-дарс.
Жаҳонгир қори. Тажвид | Истеъло ва Истефола, интифоҳ ва итбоқ

📖Aраб – тилини тажвиди билан ўрганинг.

📨Тажвид ўрганиш истагидаги яқинларингизни чорланг !!!

•┈┈┈┈┈ • • ✦ 🌐 ✦ • • ┈┈┈┈┈•

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга:
- Аввалги халифаларнинг даврида бу қадар фитна йўқ эди. Нега Сизнинг даврингизда бундай бўляпти? – дедилар.
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳунинг бу иддаога жавобларини эшитинг ва тафаккур қилинг:

- Аввалги халифаларнинг ортида биз бор эдик. Бизнинг ортимизда эса сизлар борсиз...

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», Аъроф сураси, 180-оят.


☪️ ал Афувв жалла жалалуҳу

Аллоҳ таоло айтади: "...албатта, Аллоҳ ўта афв қилувчидир, ўта қодирдир", Нисо сураси, 149 - оят.

Афувв - афвнинг муболағасисидир. Яъни, Алллоҳ таоло кўп авф қилувчидир. Авф қилиш маҳв қилиш, ўчириш ва гуноҳдан ўтиб юбориш ва у гуноҳга иқоб бериш, жазолашни тарк қилишдир. Албатта Аллоҳ таоло ёмонликларни ўчириб юборувчи, маъсиятларни кечириб, ўтиб юборувчи ва уларнинг асоратларини кетказиб юборувчи ўта авф қилувчидир, Афуввдир.
Аллоҳ таолонинг Афувв исми Ғофур исмига яқиндир. Лекин ундан кўра маъноси кенгроқдир. Чунки ғуфроннинг маъноси сатр қилиш, беркитишдир. Афвнинг маъноси эса ўчиришдир.

📕 Ҳаррос раҳимаҳуллоҳ айтади: "Агар У зотнинг ғуфронининг камоли ва ҳилмининг кенглиги бўлмаса эди, унинг устида содир қилган маъсиятларининг кўплиги сабабли Ер юзи унинг аҳли билан бирга йўқ бўлиб, чўкиб кетган бўларди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан Ўз карами ила бизни авф қилишини сўраймиз.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
​#Ражаб_ойи

🌙 РАЖАБ ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

🔸“Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?
– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

🔸Ражаб ойи қандай ой?
– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

🔸Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?
– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

🔸Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?
– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш  кеча  борки,  унда  дуолар  рад  этилмайди: ражаб ойининг  аввалги  кечаси; шаъбон ойининг  ярмидаги  кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).

🔸Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

🔸Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана ва баллиғна рамазона” (Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Уламолардан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган.
Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!
Ғафлатда қолмайлик, азизлар, вақт ғанимат, умр бевафо!

Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади.
Манбаа:
Muslim.uz

Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Uyqudan uyg‘onishdagi sunnatlar

1 . Uyqu dangasaligi va uning asoratini qo‘l bilan yuzdan aytmoq . Imom Navaviy va Ibn Hajar rohimahumalloh buning sunnat ekaniga quyidagi hadisni keltirganlar :
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam uyg‘onib , o‘tirdilar va yuzlarini ishqalab uyquni aritdilar " ( Imom Muslim rivoyati ).
2. Duo . U quyidagicha:
"Bizlarga ruhimizni olganidan keyin qayta hayot baxsh etgan Allohga hamdlar bo‘lsin . Qayta tirilib borish Uning huzurigadir "(Imom Buxoriy rivoyati )

3. Misvok tutish. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam tunda uyqudan turganlarida og'izlarini misvok bilan tozalar edilar (Muttafaqun alayh)

4. Burun qoqish . U zot sollallohu alayhi va sallam aytadilar:
"Sizlardan biringiz uyqudan tursa ,burnini uch bor qoqib yuborsin , zero shayton uning dimog‘iga tunab qo‘ygan bo‘ladi " (Muttafaqun alayh ).

5 . Qo‘llarni uch marta yuvmoq .
U zot sollallohu alayhi va sallam aytadilar:
" Sizlardan biringiz uyqudan tursa , idishga solmasdan kaft-qo‘llarni uch marta yuvsin "( Muttafaqun alayh).



Shayx Husaynxon Yahyo Abdulmajid hazratlarining " Kundalik sunnat amallar " kitobidan

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy