Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
697 subscribers
467 photos
570 videos
20 files
2.3K links
📌Шиоримиз:

1.Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.

Устоз: 🎙Абдулҳамид Ҳанафий Мотрудий саҳифалари.
Download Telegram
БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ё Аллоҳ! Умматимнинг барвақт қилган ишларига барака бер!" деб ҳақимизга дуо қилганлар. Бу дуо мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Улар фарзандларини ҳам шунга ўргатиб боришган.

Инсон эрта тонгда туриб, юз-қўлини ювиб, Яратганга шукроналар айтиб, ибодатдан сўнг ишга киришса, иши баракали бўлади. Бу ҳамма соҳага тегишли. Илм олишни мисол қилиб келтирадиган бўлсак, тонг саҳарда китоб ўқилса, маълумотлар хотирада яхши сақланади. Чунки уйқу вақтида дам олган мия маълумотларни яхши қабул қилади.

Динимиз таълимотларига кўра, инсон барвақт уйқудан туриб, ишларини бажариб, хуфтондан сўнг эртароқ уйқуга ётади. Иложи бўлса, шомдан кейин кўчага чиқмаган маъқул.

Ҳадиси шарифларда айтилишича, хуфтондан кейин ўзаро гаплашиб ўтириш, беҳуда ишлар билан машғул бўлиш маъқул эмас. Айрим одамлар тун ярмигача телевизор кўриб, алламаҳалда уйқуга кетади. Натижада эрталаб жуда кеч уйғонади. Бундай кишилар рўзғорида барака, ишида унум бўлмайди. Бунақа ҳаёт тарзи киши соғлиғига ҳам зарар келтиради.

Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Ризқ талабида барвақт ҳаракат қилинглар! Зеро, эрталабдан ҳаракат қилиш барака, муваффаққият келтиради” (Имом Табароний ривоят қилган).

Баъзи одамлар ризқи торлигидан шикоят қилади, “Қанча ҳаракат қилсам ҳам бирим икки бўлмайди!” деб зорланади. Уларнинг ҳолатига қуйидаги ҳадиси шариф изоҳ беради.

“Тонгги (уйқу) ризқ (келишини тўсади” (Имом Аҳмад ривоят қилган).

Ким кунини хайрли суратда бошласа, қолган қисми ҳам хайрли бўлади, ишлари бароридан келади, Аллоҳ тарафидан ўша банда ризқига барака берилади.
Ривоятларда келишича, қуёш чиққунча бўлган вақт оралиғида ризқлар тақсимланади. Ризқ тақсимотида иштирок этмаган банда ундан маҳрум бўлган билан баравар. Чунки тонг отгач ҳам уйқудан уйғонмаган банда ўрнидан ланж, дили хира бўлиб туради. Натижада унда ғайрат-шижоат бўлмайди, бирон ишни ҳафсала билан қилмайди. Шунинг учун ризқидан барака кетади.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Бир одамнинг тонгда ажали етиб, жонини олиш учун олдига Азроил келибди ва унга куни битганини айтибди. Соппа-соғ юрган ҳалиги одам ҳали ўлимга тайёр эмаслигини, битириб улгурмаган ишлари борлигини айтиб, уч кунга муҳлат сўрабди. Шунда Азроил: "Яратган сенинг олдингга юбораётган пайтида шуни олдиндан билиб мени огоҳлантирган эди. Унинг изни билан сенга уч кун муҳлат бераман, лекин бир шарт билан. Шарт шуки, бугун барча дўстларингни айланиб чиқасан, агар уларнинг ичида сенинг яшашингни чин дилдан хоҳлайдиган ва ўлимингдан қаттиқ қайғурадигани топилса, сен айтган муҳлатни бераман. Топилмаса, Яратганнинг амри билан кечқурун жонингни оламан", деб кўздан ғойиб бўлибди.
Ўша одамни шу куни қабрга қўйишибди.
Эй инсон, билгинки, кимнинг тириклиги ҳеч кимни хурсанд қилмаган бўлса, ўлими ҳам ҳеч кимга ташвиш туғдирмайди. Атрофингдаги дўстларингга қара! Дўст бўлиш осон, лекин дўстликни ушлаб туриш қийин. Дўст учун бирор нарсасидан кечган одамнинг чин дўсти бўлади.

Тарбия” китобидан

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Тўрт нарсани кундалик ҳаётингизда асло ташлаб қўйманг:

1. Фарз намозни ўз вақтида ўқиш.
2. Тонг ва кечки зикрларни доимий ўқиб юриш.
3. Қуръон тиловатида мунтазам бўлиш.
4. Ота онанинг ҳаққига дуода бўлиш.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥀Ухлашдан олдин қодир бўлганингизча бу амалларни бажаринг...

🌙...Таҳорат олинг, юзингиз нурли бўлади. Тонггача Фаришта ҳаққингизга дуо қилиб чиқади.

🌙...Оят ул-курсийни ўқинг, бало - офатлардан омонда қоласиз! 

🌙...Зикрларни ўқинг, Аллоҳни кўп зикр қилувчилардан бўлинг!

🌙...Мулк сурасини ўқинг, қабр азобидан тўсади.

🌙...Инсонларни кечиринг, шу сабаб жаннатга киришингиз мумкин!

🌙...Тавба қилинг, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади.

🌙... Ва энг асосийси Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловатлар айтишни унутманг...

ХАЙРЛИ ТУН!!!
🌙

🤲🏻Хотиржам холатда уйқуга ётиб, Аллоҳнинг барокати ила тонг орттириш барчамизга насиб этсин.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
57-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
58-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2-дарс.
Жаҳонгир қори. Тажвид | Лаҳн таърифи


📖Aраб – тилини тажвиди билан ўрганинг.

📨Тажвид ўрганиш истагидаги яқинларингизни чорланг !!!

•┈┈┈┈┈ • • ✦ 🌐 ✦ • • ┈┈┈┈┈•

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Тадаббур

📖 Бахтсизлик тўрт нарсада жам бўлолмайди

1. Дуо. Кимки сурурида ҳам ҳузнида ҳам дуони лозим тутар экан,у бахтсиз бўлмайди: "У деди: «Роббим, менинг суякларим мўртлашди, бошга оқ туташди, Роббим, Сенга дуо қилиш-ла бахтсиз бўлмаганман". Марям сураси, 4 - оят

2. Биррул волидайн. Ота-онага яхшилик қиларкансан, сен асло бахтсиз бўлмайсан: "Мени волидамга меҳрибон қилди ва жабрчи, бадбахт қилмади". Марям сураси, 32 - оят

3. Қуръон. Аллоҳ таоло уни жаннатга далил, раҳмат ва нур қилди. Қуръон билан бирга бўларкан, киши асло бахтсиз бўлмайди: "Сенга Қуръонни бахтсиз бўлишинг учун нозил қилганимиз йўқ". Тоҳо сураси, 2 - оят

4. Ҳидоятга эргашиш. Кимки Унинг буюрганига эргашса ва қайтарганидан четланса, албатта дунё ва охиратда адашмайди ва у иккисида бадбахт бўлмайди: " Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида, ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас". Тоҳо сураси, 123 - оят

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
ЭНГ ЗАРУР ТИББИЙ ЎГИТЛАР

ЭСЛАТМА

Илиқ кўк чой асал билан ичилганда мияга кўп фойда беради.

😄 Тишларингизни тоза тутинг.

🥕 Ётишдан олдин сабзи истеъмол қилиш соғлиққа фойда.

💨 Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.

🍷 Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.

🍶 Ҳар қандай касалликни даволашни ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади.

🚶‍♀ Оёғингиз доим тоза, қуруқ, иссиқ бўлсин.

Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди.

⛹‍♀ Ётишдан олдин енгил бадантарбия қилинг.

🍎 Уйқудан олдин қуйидагиларни истеъмол қилиш мумкин: олма, бир қошиқ асал, бир стакан кефир ёки асал қўшилган бир стакан илиқроқ сут.

🍯 Уйқуси қочган одам асал яласин.

🍶 Тез-тез қатиқ зардобини ичиб туриш қоннинг ифлосланиши (уремия) касаллигидан асрайди.

🕊 Чумчуқ ва бедана шўрва одамни ҳар тарафлама бақувват қилади.

🍗 Инсон жигари тўрт нарсани: хом карам, творог, қаттиқ нон, асални яхши кўради.

🚿 Ёзда тез-тез совуқ сувда ювиниб турсангиз, юрагингиз, жигарингиз иш фаолияти яхшиланади.

🍚 Ширгуруч инсон умрини узайтиради, эркаклик уруғини кўпайтиради.

😬 Ҳаммомдан кейин тишни ювсангиз, тез оқаради.

🍹 Наматакни қайнатиб чой ўрнида ичиш ниҳоятда фойдали.

🚶Мунтазам ўтириб ишлайдиган одам ҳар соатда ўрнидан туриб юрсин.

🍏 Олма инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беради. Ҳар куни икки дона олма ейиш кифоя қилади.

🙃 Ошқозон оғриганда наҳорда ҳамда ётиш олдидан бир қошиқ доғланган зайтун мойи ичиш тавсия этилади.

😪 Кези келганда меъёрида йиғлаб туриш соғлиққа фойдали.

🍶 Кимда-ким ҳар 10-15 кунда бир марта шомда 1 литр қатиқ зардобини ичиб, ичини ювса, қон босими, қанд, бавосир, ошқозон оғриғи каби хасталиклардан халос бўлади.

Сабзавот, кўкатлардан унумли фойдаланиш умрни узайтиради.

Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам ўсма (рак) касалига чалинмайди.

Спорт турлари ичида энг фойдалиси югуришдир.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#tafakkur

Яхшиликка банд бўлмасангиз, ёмонликка банд қилинасиз

Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Агар сен ўзингни ҳақ билан машғул қилмасанг, ботил сени банд қилиб қўяди".
Чунки нафс ҳеч қачон жим турмайди. Агар у тезда яхшилик, тиришқоқлик ва доимий натижага эришиш устида ишламаса, тез орада бетайин фикрлар уни эгаллаб олади ҳамда у хом хаёл ва беъманиликлар ичида қолиб кетади.

Инсон ҳаётини муҳофаза этишининг энг яхши йўли бу – ўзи учун бутун вақтини қамраб оладиган режа тузиш ва шайтон ўз васвасаларини қўллаши ёки йўлдан оздиришига имконият бермасликдир.

Нафсга ботил нарса билан машғул бўладиган бўш муддат қолдирмаслик керак, чунки у бундан олдин ҳам ҳақ билан машғул бўлмаган.
Инсон иш билан банд пайтида безовталикни ҳис қилмайди, лекин бўш вақтлари энг хафвли муддатдир. Дам олаётган вақтда инсонни безовталик аталмиш "шайтон" васвасага солади.
Агар биз бирор юмуш билан банд бўлмасак, миямиз бўш (вакуум) ҳолатга яқинлашади. Физика билан шуғулланувчилар яхши биладики, табиат бўшлиққа асло тоқат қила олмайди.

Сизга тажриба керакми? Агар лампочкага тешик ҳосил қилинса табиат унга ҳавони зарб билан юбориб, у ердаги назарияда айтилган бўшлиқни тўлдиради. Табиат бекор турган мияни ҳам худди шу тарзда шошилинч равишда тўлдиришга интилади. Нима билан? Ҳиссиётлар билан, албатта.

Нега?
Чунки безовталик, қўрқув, нафрат ва ҳасад каби ҳиссиётлар мисоли чангалзорнинг тизгинсиз кучи ва қуввати билан ҳаракатга келади. Бундай ҳиссиётлар шу даражада кучлики, улар бизнинг руҳимиздан барча хотиржам, хуш ўй-фикрлар ва ҳисларни йўқ қилади.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Hasan Basriy rahmatullohi alayh aytadi:"Insonlarning Allohga bo‘lgan muhabbatlarining alomati Uning Rasuli sunnatiga ergashish ila bo‘ladi".

Musulmon kishining Alloh taoloning nazdidagi martabasi  Uning Rasuliga ergashishi bilan o‘lchanadi. U sunnatni qancha ko‘p tatbiq etsa , Alloh taoloning nazdida shuncha oliymaqom va mukarram bo'ladi.  Shu boisdan ham musulmonlarning kundalik hayotida ,ibodatlariyu istirohatlarida , yeyish-ichishlarida , odamlar bilan muomalalarida,  kirdi-chiqdilari , barcha harakatlari va sakanotlarida  Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning sunnatarini tiriltirish maqsadida ushbu mo'jazgina to‘plamni tuzdik.

Agar insof bilan o‘ylab ko'rilsa,  birortamizning bir moddiy mablag'imiz yo'qolib qolsa , qanchalar g‘am - tashvishga tushamiz, uni jon-jahdimiz bilan qidirib topilmasligiga qo‘ymaymiz. Ammo qanchadan -qancha sunnatlar hayotimizdan uzoqlashib qolyapti, biz bunga o‘shancha tashvishlanamizmi?  Uni hayotimizga tatbiq etishga tirishyapmizmi? 

Bizni hayotda qiynaydigan asosiy musibat:biz molu mulk va pulni sunnatdan ko'ra ko'proq ulug‘laydigan bo'lib qolganmiz.
Farazan agar bizlarga "Kim bir sunnatga amal qilsa , unga falon mablag' beriladi " deyilsa , odamlarning ertayu-kech har bir hollarida sunnatni tatbiq etayotganlarini ko‘rar edik.
Zero ular bu sunnatlarning ketidan tezda bir mablag'ga erishadilar. Koshki  bu mulk mulk qabrga qo'yilib,  ustimizga tuproq tortilgandan so‘ng biror foyda bersa...


Husaynxon Yahyo Abdulmajid hazratlarining "Kundalik sunnat amallar "  kitobidan.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Дунё сенинг қаршингда ҳайбатли ва бепоён бўлса-да, Аллоҳ қудрати
қаршисида зарра ҳам эмас.
Денгиз суви доимо фармон остидир: ё Раббий сув ҳам сеники, олов ҳам.

Сен истасанг олов сувга айланади, истамасанг, сув ҳам олов бўлади.
Бизнинг шу ниятимизни ҳам сен кўнгилга солдинг, зулмдан қутилишимиз сенинг эҳсонингдир. Сен бизга бу истакни биз сўрамасимиздан бердинг, ҳадсиз-ҳисобсиз эҳсонлар қилдинг. Яхшиликлар Ҳақдан келади, аҳволнинг ўзгариши ҳам ундандир. Ҳақ бу қудрати, кучини тафаккур аҳлига кўрсатмоқда.


Мавлонo Румий

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
ER KISHINING SHU’URI VA AYOL KISHINING IFFATI

Er kishilarning obro‘-e’tiborlariga bo‘lgan g‘ayratlari qayerda qoldi?!
Er kishi o‘z ayolining yoki qizining yengil-yelpi yurishiga, ularni erkaklarning ko‘z oldilarida yem qilishga qanday toqati yetmoqda?!
Xatib Bag‘dodiy Qozi Muso ibn Is’hoqning huzuriga arz qilib chiqqan ayolning hikoyasini keltiradi.
Ushbu voqea Ray shahrida hij. 286-yil bo‘lib o‘tgan.

Ayolning vakili erining zimmasida 500 dinorga yetadigan mahri bor ekanini da’vo qildi.
Er buni inkor qildi.
Qozi ayolning vakiliga guvohlarni keltirishini aytdi.
Guvohlar turishdi va ulardan biri guvohlik berish asnosida ishora qilish uchun ayolga qarashi kerakligini aytdi.
Ayoldan turishini so‘radi.
Er: "Nima uchun turadi?", dedi.
Vakil: "Ayolingga yuzi ochiq holatda qarashliklari va ishonch hosil qilib olishliklari uchun", dedi.
Er: "Men zimmamda uning da’vo qilgan mahri bor ekaniga guvohlik beraman. U yuzini ochmaydi", dedi.
Ayol erining gaplarini eshitgach: "Va men ham qoziga bu mahrni erimga hadiya qilganimga va dunyo va oxiratda zimmasidan xalos ekaniga guvohlik beraman", dedi.
Ikki tomondan ham sodir bo‘lgan bu ko‘rinish naqadar go‘zal!
Bu bir musulmon shaxsning shon-sharafini himoya qilish rashqi emasmi?!
Bu ayol erining shafqatini taqdirlash va mukofotlash emasmi?!
Ulug‘ va sharafli bosh uni chiroyli ko‘rsatadigan ziynatli tojga ehtiyoj sezmaydi.
Fazilat bilan to‘la gavda taqdirlash uchun medal qadashga ehtiyoj sezmaydi.
Kishi bor-budini berib, ayolining yuzini hech kim ko‘rmasligi uchun qilgan mudofaasini ko‘rdingizmi?!
Shon-sharafni himoya qilish xislati boshqa xislatlardan ustun emasmi?
Qani aytingchi, ayollariga boshqalar bilan raqsga tushishga yoki sohil bo‘yi va suv havzalarida yarim yalang‘och yurishga ruxsat berayotganlar nima deb o‘zlarini oqlashar ekan?!

Hasson Shamsiy Poshoning " Oqshom go‘zalliklari" kitobidan

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Ayol eridan nima istaydi?

Ayol eridan asosan uch narsa istaydi.
Bularga erishsa, saodatni tuyadi, eridan rozi bo‘ladi:
- Eri uni ayolligi uchun sevishini
- Mehr berishini va bu mehrni farzandlari va oilaga ham ulashishini
- Hurmat kutadi. Bu hurmat orqali xonadon malikasi va bekasi bo‘lishni xohlaydi.

Er ayolini sevsa, uning erkakligini his etadi, ayol sifatida unga taslim bo‘ladi.
Ayol ayol bo‘lishni istaydi, eri uni shu ayollik latofati bilan ko‘rishini xohlaydi.
Er ayoliga mehr bersa, ayol erining go‘zal xulqini va hurmatli shaxsiyatini ko‘ra boshlaydi. Shundagina u eriga, farzandlariga va xonadoniga ehtirom ko‘rsatadi, ularning rioyasini qiladi.
Jufti haloliga ehtirom ko‘rsatsa, u ham eriga yaxshi munosabatda bo‘ladi. Uni uyda, oilasida podshohdek qaraydi.

Shayx Yusuf Xattor Muhammad
«Oila — saodat maskani» kitobidan


https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#тил_офатлари

Ғийбатларнинг энг хунуги-ўзини ибодатга берилган қилиб кўрсатадиган риёкор “ обид”ларнинг  ғийбати. Чунки улар ўзларини ғийбатдан сақланган бир яхши одам сифатида кўрсатиб ғийбат қиладилар. Жоҳилликлари туфайли икки бузуқликни- ғийбат ва риёни жамлаганларини англамайдилар. Масалан, сарой кишиларидан бирининг номи тилга олинди, шунда у:” Бизни султоннинг олдига киришдан, арзимаган нарсалар талабида паст кетишдан сақлаган Аллоҳга шукр!” Ёки “ Эй Аллоҳ!” Бизни беорликдан сақла!”- дея номи тилга олинган одамнинг айбини назарда тутган ҳолда дуо қилади.
Ёки ғийбат қилмоқчи бўлган одамни аввал роса мақтайди:” Фалончи қандай яхши одам- а! Ибодатларида қусур йўқ. Лекин дангасалиги бор-да. Барчамизда бўлганидек, унга ҳам сабр етишмайди”.
Шундай қилиб, ўзгани ёмонлашдан иборат мақсадини мақтовнинг ортига яширади. Гўё ўзини яхшиларга ўхшатиб, нафсини мазаммат қилиб ҳам қўяди ва бу билан у ғийбатчи, риёкор, ўз нафсини оқловчи кишига айланади, бир амалда уч бузуқликни жамлайди. Нодонлиги туфайли ўзини ғийбатдан сақлайдиган солиҳ кишилар жумласиданман, деб ўйлайди.
Шунинг учун ҳам шайтон илмсиз ибодатга шўнғиган жоҳиллар билан ўйнашади, уларни эргаштиради. Турли ҳийла-найранглари билан уларнинг амалларини йўққа чиқаради, устларидан кулиб,масхара қилади.
Ўзганинг айби айтилганида, айтувчига танбеҳ бериш ўрнига:” Субҳаналлоҳ ! Наҳотки, шундай бўлса-я?”- дея ғийбатга мойиллик билдирган киши ҳам ғийбатчидир. Негаки, у айтилганни эшитди, нима дейилганини англади, ҳатто бу ёмонликнинг юзага чиқишида Аллоҳнинг номини восита қилди.
Баъзан айтишади:” Дўстимизга қилинган ҳурмацизлик мени ғамга ботирди. Аллоҳ унга осон қилсин!”
Бу кишининг: “ Дўстим учун ғам чекаяпман “ деган даъвоси ва унинг учун қилган ошкоро дуоси чинга ўхшамайди. Агар ҳақиқатан дўстига қайғурганида, кўпчиликнинг ичида, унга нисбатан қилинган кўнгилсизликни тилга олмасди. Дуони ҳам хилватда, намоздан сўнг махгий қиларди. Агар дўсти учун ҳақиқатан ғам чекканида, унга ёқмайдиган нарсани ошкор қилишдан ҳам ғаъм чеккан бўларди.
Баъзан: ” Бу шўрлик катта балога йўлиқди. Аллоҳ унинг ҳам, бизнинг ҳам тавбамизни қабул қилсин”- дея носамимий, ошкоро дуони кўпайтиришади. Ҳолбуки, Аллоҳ қалбда нималар яширин эканини кўриб тургувчи Зотдир. Жоҳиллар кўпчилик ичида гапириб, нафратга йўлиқадилар. Улар эса нодонлиги туфайли, жоҳиллар йўлиққанидан ҳам улканроқ нафратга юзма-юз бўлганларини билишмайди.

“ Тил офатлари “ китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
59-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
تلاوة للشيخ محمود خليـل الحُصَري
🎙𝐌𝐚𝐡𝐦𝐮𝐝 𝐗𝐨𝐥𝐢𝐥 𝐀𝐥 𝐇𝐮𝐬𝐨𝐫𝐢𝐲 tilovati

#Qurʼoni_Karimdan
60-sahifa

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
3-дарс.
Жаҳонгир қори. Тажвид | Тезлик даражалари

📖Aраб – тилини тажвиди билан ўрганинг.

📨Тажвид ўрганиш истагидаги яқинларингизни чорланг !!!

•┈┈┈┈┈ • • ✦ 🌐 ✦ • • ┈┈┈┈┈•

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Бомдод намозига ўз вақтида туриш учун бази бир амалий воситаларни баён қилиб ўтамиз.

1️⃣) Бомдод намозига таълуқли, барча оят-ҳадисларни ёдга олиб юришлик.🕌

2️⃣) Кечки уйқудан олдин ният ва ирода бўлишлиги.☝️

3️⃣) Гунохлардан четланиб юриш ҳам бомдод намозига туришга сабаб бўлади. Бир киши Ҳасан Басрига: "Эй Абу Сайид менга нима бўлдики тахорат билан ётсам ҳам тахажжудга (яъни тунги намозга) тура олмаяпман" деганида у зот: "Гунохларинг сени боғлаб қўйибди. Сен кундузингни тўғирласанг тунинг сен учун тўғирланади", деб жавоб берибдилар. Азизлар! Саҳоба ва Тобиънларнинг қайғулари тахажжуд (тунги)намозини ўқиш бўлган, минг афсуслар бўлсинки бизнинг ташвишимиз эса бомдод намозига туришдир.🥀

4️⃣) Ғафлатга олиб борадиган ишлардан йироқ бўлиш масалан: ярим кечагача телвизор кўриш, интернетда ўтириш, мало-яъни гапларни гаплашиб ўтириш ва хаказо.

5️⃣) Уйқудан олдин тўйиб овқат емаслик.

6️⃣) Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўргатган уйқу олдидаги зикрларни айтиб, тахорат билан ётиш.📿

7️⃣) Уйғотгични қўйиб ётиш.Бироқ кишида қатиийлик бўлмаса, уни ўн мартта ўчириб ҳам ухлайвериши мумкин.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўлимдан олдин!

40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Крисда Родригес вафот этишидан олдин шундай ёзган эди:

1. Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда.

2. Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган.

3. Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ.

4. Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман.

5. Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман.

6. Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман.

7. Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ.

8. Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳозир касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак.

9. Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир.

Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди.

"Ўлимдан бошқа ҳақиқий нарса йўқ.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#tafakkur

Гуноҳнинг кичиги бўлмайди

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Гуноҳларни кичик санашдан сақланинг, чунки улар тўпланиб, кишини ҳалок қилади”.

Саъд ибн Жунода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳрога бордик. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Тўпланглар! Ким бирор нарса топса, олиб келсин. Ким суяк ёки тиш топса ҳам олиб келсин", деб буюрдилар.
Ровий айтади: "Бир соатдан кам вақт ичида улкан уюм пайдо бўлди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кўряпсизми, худди ҳозир йиғаётганингиздек, гуноҳлар ҳам шундай йиғилади. Аллоҳдан қўрқинг! Бирор киши катта ҳам, кичик ҳам гуноҳ қилмасин, чунки ҳаммаси ёзиб (ҳисоблаб) қўйилади" (Табароний ривояти).

Ақлли инсонлар ўз таржибаларидан яхши билишадики, одам ўзи аҳамият ва эътибор бермаган ҳолатда кичик хатоларга йўл қўяди. Аммо бунга бошқалар эътибор қаратишади ва турли фикрларга боришади. Гоҳида эса булар даҳшатли натижаларга олиб келиши ҳам мумкин.

Шунинг учун инсон қилаётган ҳар бир ишига эътиборли бўлиши керак. Чунки гоҳида у кичик деб аҳамият қаратмаган нарсалари улкан ёмонликларга олиб бориши мумкин.
Кичик нарсаларнинг тўпланиши инсон ҳаёти учун хавфли бўлади. Арзимас хатоларнинг бирортасини қилинган барча яшиликларни ювиб юборадиган даражада катта қилиб кўрсатиш ҳам инсофдан эмас.

Аллоҳ таоло мўминларнинг кичик хато ва гуноҳларини кечиради: “Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг катталаридан сақлансангизлар, қилган кичик гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил — жаннатга киритурмиз” (Нисо сураси, 31-оят).
Аллоҳ таоло одамларнинг феъл-атворидаги хато ва тойилишларини кечиради. Шундай экан, инсонларнинг ҳам бир-бирлари билан муносабатларда кечиримлик тамойилига риоя қилишлари жуда гўзал бўлади.

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy