Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
707 subscribers
466 photos
570 videos
20 files
2.29K links
📌Шиоримиз:

1.Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.

Устоз: 🎙Абдулҳамид Ҳанафий Мотрудий саҳифалари.
Download Telegram
#tafakkur

Кўзимизга кўринмаса, у йўқ дегани эмас!

“Осмонлар-у ердаги нарсалар, иккисининг ўртасидаги ва тупроқ остидаги нарсалар ҳам Уникидир”
(Тоҳа сураси, 6-оят).
Ушбу ояти карима нозил бўлганига ўн тўрт асрдан ошди. Ояти каримадаги “тупроқ остидаги нарсалар” ҳақида кўпчилигимиз фикр юритиб кўрмаган бўлсак керак.
Тупроқ, ер остидаги нарсалар яқин кунларгача биз учун номаълумлигича қолганди. Лекин Аллоҳ таоло бизга унинг остидаги яширин хазиналарни топиб, улардан фойдаланишимизни хоҳлади. Олтин, кумуш, темир каби нафис ва қимматбаҳо маъданларни кашф қилдик.
Аллоҳ таоло кўзимизга кўринмаган нарсалар аслида ҳам йўқ бўлавермаслигига яна бир далил келтирди. Бу дунёда ҳеч ким ер ости бойликларини “мен яратганман” деб айта олмайди. Ҳатто энг катта олимлар ҳам бундай даъвони қила олмайдилар. Нефт конларини, олтин, кумушга ўхшаган қимматбаҳо маъданларни ҳеч ким ихтиро қилмаган.
Ер остида ҳали биз билмаган бойликлар ҳам бордир. Кўзимиз кўрмасада Аллоҳ таоло уларни яратгандан бери улар тупроқ остида турган. Улар яқинда пайдо бўлиб қолмаган, уларни инсон зоти яратмаган. Демак, Аллоҳ таоло бизга яна бир бор ўша ҳақиқатни исботламоқда: кўзимизга кўринмаган нарса аслида ҳам йўқ бўлавермайди.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Ҳаким ибн Ҳаммом айтдилар:

«Қуръонга машғул бўлиш – умрда барака, илмда барака ва ризқдаги барака демакдир.»

Яқинларингизга ҳам улашинг!
T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚАНОАТ ҳақида
Аёллар эшитинг!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
T.me/Abdulhamid_Hanafiy
• Бойлар билан ўтирганнинг дунёга ҳаваси ортади;
• Фақирлар билан ўтирганнинг шукур қилиши ортади;
• Амирлар билан ўтирганнинг кибри ортади;
• Аёллар билан ўтирганнинг уларга мойиллиги ортади;
• Болалар билан ўтирганнинг ўйинга мойиллиги ортади;
• Гуноҳкорлар билан ўтирганнинг гуноҳга журъати ортади;
• Солиҳлар билан ўтирганнинг ибодатга ҳаваси ортади;
• Олимлар билан ўтирганнинг эса тақвоси ва илми ортади.


T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Айтаманки: Дунёда Қуръондан афзал муршид йўлбошчи йўқдир. Демак Қуръондан афзал муршид йўқ экан. Барчамиз Қуръонни тадаббур билан ўқимоғимиз, унинг аҳкомларига амал қилмоғимиз, унинг аҳлоқи билан хулқланмоғимиз, унинг одоби билан одобланмоғимиз, ваъзларидан насиҳат олмоғимиз ҳамда жисм ва қалбларимизга ундан шифо, даво исташимиз лозим. “Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз”, Исро сураси, 82-оят.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Сабр учун бериладиган ажрни билганингизда эди, дардларингизни севар эдингиз...

Сабр - ичингда шунча дардни сақлайсан, аммо инсонлар олдида табассум қиласан...

Сабр - кўзларинг ичи тўла ёш, сизиб тушай дейди, аммо буни ҳеч ким пайқамайди. Чунки сен кўз ёшларингни ҳеч кимга сездирмай дарров артиб, яна табассум қиласан...

Сабр - кимдир сенга тош отсада, сен уни кўрмагандек эътибор бермай йўлда давом этаверасан...

Сабр - гулзорни орзу қилиш, аммо тиконзорни босиб ўтишдир...

Сабр - насибангда борига ва йўғига рози бўлишингдир...

Сабр - Аллоҳ сен билан бирга эканлигини ич ичингдан ҳис қилишингдир.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Оқшом хайрли бўлсин...

Оқшомнинг хайрлиси қандай?!

Қайғудалигингизда илтижойингиз тунлар бағрига фонус ёқадиган...

Хотиржамликда шукроналарингиз лабингизга кўчадиган...

Ва сиз Муҳаймин Зотнинг паноҳ чодирида ҳар қандай зарардан ҳоли, осуда, нафасларингиз зикрга айланган тун - бу хайрлидир...

Балки тун ўртасидаги биргина сажда- сизнинг бутун зулмат ҳаётингизни ёритиб юборишга қодир бўлар...

Таҳажжудли оқшом хайрлидир!

Дуоларнинг энг сарасини зикр шодасига теринг!

Зеро машойиҳлар айтганидек:

Дуо бу банданинг- эшик қоқмоғидир...

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Самодан баҳор фармони келмагунча тупроқ ўз сиррини очмас.
Жалолиддин Румий...

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,!
Бугун 30 ноябрь, пайшанба,



Алҳамдулиллаҳ Аллоҳга шукур

Биз фақат сония ва дақиқа, соат ва соатлар ҳамда бир кундан иборатмиз.
Бомдод азонини эшитиб, янги кунни, янги ҳаётни Намоздан бошланг.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтмагунча барча дуонинг ижобат бўлиши тўсилиб турилади».

Имом Байҳақий ривояти.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
#Дуо

Аллоҳга ёлворишлар жамланган дуо

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَخَذَ بِيَدِهِ وَقَالَ: يَا مُعَاذُ إِنِّي وَاللهِ لأُحِبُّكَ أُوصِيكَ يَا مُعَاذُ لاَ تَدَعَنَّ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلاَةٍ تَقُولُ اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ 
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг қўлларидан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, албатта, мен сени яхши кўрурман. Эй Муоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин «Аллоҳумма аъинни ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика» демоқлигингни тарк қилмасликни тавсия қиламан», дедилар».

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ривоятдаги дуонинг маъноси: «Эй бор Худоё, менга зикрингни, шукрингни ва ҳусни ибодатингни қилишга Ўзинг ёрдам бергин».

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Taom yeyishdagi sunnat va farzlar‼️

Таом ейишда 4 (тўрт) нарса фарздир:
1) Таомни фақат ҳалолдан ейиш;
2) Насиб қилган ризқни Аллоҳдан деб билиш;
3) Насиб қилган ризққа рози бўлиш;
4) Еган таомнинг қуввати кетгунча гуноҳ қилмаслик.

Таом ейишда 4 (тўрт) нарса суннатдир:
1) Бошлашда “бисмиллоҳ” айтиш;
2) Тамом бўлганда “алҳамдулиллоҳ” дейиш;
3) Таом ейишдан олдин ва кейин иккала қўлни ювиш;
4) Таом ейишда чап оёғининг устига ўтириб, ўнг оёғини тикка қилиб ўтириш.

Таом ейишда 4 (тўрт) нарса мустаҳабдир:
1) Ўз олдидан олиб ейиш;
2) Луқмани кичик-кичик қилиб олиш;
3) Яхшилаб чайнаб ейиш;
4) Бировнинг олган луқмасига қарамаслик.

Таом ейишда 2 (икки) нарса даводир:
1) Дастурхонга тушган ушоқларни териб ейиш;
2) Товоқни, коса ёки лаганни ялаб қўйиш.

Таом ейишда 2 (икки) нарса макруҳдир:
1) Таомни ҳидлаб кўриш;
2) Таомни пуфлаш.

📚“Тафсири Руҳ ул-баён”дан. 836-бет.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Чиройли бўлишинг учун гўзал бўлишинг шарт эмас.
Суюкли бўлишинг учун мақтовда бўлишинг зарур эмас.
Бахтиёр бўлишинг учун бой бўлишинг керак эмас.
Чиройли, суюкли ва бахтиёр бўлишинг учун Роббингни рози қилишинг кифоя....

Агар 99 та тўғри иш қилиб бир марта хато қилсанг шу биргина хато билан сени айблаб 99 тадан воз кечадилар.
Одамлар мана шундай.

Агар 99 та хато қилиб бир марта тўғри иш қилсанг Аллоҳ ўша 99 тани кечиб юборади.
Мана бу менинг Роббимдир.
Холимизга нима бўлганки одамлар ва миш-мишларга ташна бўлиб Аллоҳдан узоқлашамиз?!


Шайх Али Тонтовий

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ё Аллоҳ! Умматимнинг барвақт қилган ишларига барака бер!" деб ҳақимизга дуо қилганлар. Бу дуо мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Улар фарзандларини ҳам шунга ўргатиб боришган.

Инсон эрта тонгда туриб, юз-қўлини ювиб, Яратганга шукроналар айтиб, ибодатдан сўнг ишга киришса, иши баракали бўлади. Бу ҳамма соҳага тегишли. Илм олишни мисол қилиб келтирадиган бўлсак, тонг саҳарда китоб ўқилса, маълумотлар хотирада яхши сақланади. Чунки уйқу вақтида дам олган мия маълумотларни яхши қабул қилади.

Динимиз таълимотларига кўра, инсон барвақт уйқудан туриб, ишларини бажариб, хуфтондан сўнг эртароқ уйқуга ётади. Иложи бўлса, шомдан кейин кўчага чиқмаган маъқул.

Ҳадиси шарифларда айтилишича, хуфтондан кейин ўзаро гаплашиб ўтириш, беҳуда ишлар билан машғул бўлиш маъқул эмас. Айрим одамлар тун ярмигача телевизор кўриб, алламаҳалда уйқуга кетади. Натижада эрталаб жуда кеч уйғонади. Бундай кишилар рўзғорида барака, ишида унум бўлмайди. Бунақа ҳаёт тарзи киши соғлиғига ҳам зарар келтиради.

Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Ризқ талабида барвақт ҳаракат қилинглар! Зеро, эрталабдан ҳаракат қилиш барака, муваффаққият келтиради” (Имом Табароний ривоят қилган).

Баъзи одамлар ризқи торлигидан шикоят қилади, “Қанча ҳаракат қилсам ҳам бирим икки бўлмайди!” деб зорланади. Уларнинг ҳолатига қуйидаги ҳадиси шариф изоҳ беради.

“Тонгги (уйқу) ризқ (келишини тўсади” (Имом Аҳмад ривоят қилган).

Ким кунини хайрли суратда бошласа, қолган қисми ҳам хайрли бўлади, ишлари бароридан келади, Аллоҳ тарафидан ўша банда ризқига барака берилади.
Ривоятларда келишича, қуёш чиққунча бўлган вақт оралиғида ризқлар тақсимланади. Ризқ тақсимотида иштирок этмаган банда ундан маҳрум бўлган билан баравар. Чунки тонг отгач ҳам уйқудан уйғонмаган банда ўрнидан ланж, дили хира бўлиб туради. Натижада унда ғайрат-шижоат бўлмайди, бирон ишни ҳафсала билан қилмайди. Шунинг учун ризқидан барака кетади.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Албатта бир кун ҳает тугайди.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#ал_Азкор_2

عن أبي ذرّ رضي اللّه عنه قال‏:‏ قال لي رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم‏:‏ ‏»‏ألا أُخْبِرُكَ بِأَحَبِّ الكَلامِ إلى اللَّهِ تَعالى‏؟‏ إِنَّ أحَبَّ الكَلام إلى اللَّه‏:‏ سُبحانَ اللَّهِ وبِحَمْدِهِ،

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам менга:
"Аллоҳ таолога энг маҳбуб бўлган каломни айтайми? Аллоҳ таоло учун каломларнинг энг яхшиси

سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ

Субуҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи [1] деб айтишингдир", дедилар.

سئل رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم‏:‏ أيّ الكلام أفضل‏؟‏ قال‏:‏ ‏»‏ما اصْطَفى اللَّهُ لِمَلائِكَتِهِ أوْ لعبادِهِ‏:‏ سُبْحانَ اللَّهِ وبِحَمْدِهِ‏»‌‏.‌‏

Бошқа ривоятда "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламдан:
Қайси калом афзал? деб сўрашди.
У Зот: Аллоҳ фаришталари ёки бандалари айтишни ихтиёр қилган Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи калимасидир  дейилган.

(Муслим ва ат Термизий ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида Саҳих йўл билан келтирганлар)

[1] Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Етти ҳақиқат.

Иброҳим ибн Адҳам айтади: “Уйимга меҳмонлар келишди. Улар Аллоҳнинг дўстлари эканини билдим. Уларга: “Менга Аллоҳ таолодан қўрқишни насихат қилинглар, токи сизлар каби тақводор бўлайин”, дедим.
Улар: “Сенга етти нарсани насиҳат қиламиз деди:

1) кўп гапирма, кўп гапириш қалбни ўлдиради;

2) кўп ема, чунки кўп ейиш ҳикматни кетказади;

3) инсонлар билан беҳуда мулоқот қилма, акс ҳолда ибодатларингда ҳаловат йўқолади;

4) дунёга муҳаббат қўйма, чунки бойликнинг хотимаси яхши эмас;

5) жоҳил бўлма, қалбинг қораяди;

6) золим билан дўстлашма, динингда истиқомат йўқолади;

7) ким бойлик илинжида инсонларни рози қилмоқчи бўлса, Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#tafakkur

Кундузини ёруғлик қилиб қўйдик

“Биз кеча ва кундузни (қудратимизни кўрсатиб турадиган) икки белги қилиб қўйдик. Кечанинг белгисини ўчирдик. Кундуз аломатини эса, Роббингиздан фазл (ризқ) исташларингиз учун ҳамда йиллар саноғини ва ҳисобини билишингиз учун ёруғлик қилиб қўйдик. Барча нарсани батафсил баён қилиб қўйганмиз” (Исро сураси, 12-оят).
Ушбу оятдаги мўъжиза иймон келтириш учун етарли аслида. Аллоҳ таоло “кундузни ёруғлик қилдик” демоқда. Аллоҳ таоло кўрсатиш манбаи сифатида кундузни айтмоқда. Лекин тасвирларни бизнинг кўзимиз кўрсатадими ёки кундузми? Кўпчилик тасвирларни кўзлар кўрсатади деб ўйлайди. Бироқ илмий ҳақиқат шуки биз ёруғлик туфайлигина кўра олар эканмиз. Олимлар аниқлашича қуёшнинг нури бир нарсага тегиб синади. Кейин кўз соққамизга келиб урилади ва биз ўша нарсани кўрамиз.
Демак, кўзимиз ўзи мустақил равишда тасвирларни кўра олмас экан. Нарсаларга тушган нур туфайли кўра олар эканмиз. Агар нур йўқ бўлса кўзимиз ҳеч нарсани кўра олмайди. Шундай экан, Аллоҳ таолонинг куздузни кўрсатувчи қилганини англаш қийин эмас. Мана шунинг ўзи энг катта мўъжизалардан бири эмасми, ахир.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам «Сажда» ва «Таборак» сурасини ўқимай уйқуга кетмасдилар.

Термизий, Насоий, Доримий, Байҳақий, Табароний, ривоят қилган.
Ривоят санади саҳиҳ.

Эслатинг. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Заарийаат,55)
T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Қанчалаб кўзи ожизларнинг фасоҳатли, зийрак қалблари бор, қанчалаб қалблар борки, қалб кўзлари ожиз. Сўзларнинг яхшиси ҳарфлари кам бўлганию, маъноси балоғатли ва таъсирли бўлганидир.

T.me/Abdulhamid_Hanafiy