Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
707 subscribers
466 photos
570 videos
20 files
2.29K links
📌Шиоримиз:

1.Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.

Устоз: 🎙Абдулҳамид Ҳанафий Мотрудий саҳифалари.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Cериал

"Юнус Эмро" сериалининг 3-қисми.

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/+04LhcaoYOZ5kYmEy

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#Динда_саволим_бор: Туҳмат қилганга қандай гуноҳлар ёзилади?

Менга, фарзандимга ноҳақ туҳмат қилишди. Туҳмат ҳақида динимизда нима дейилган? Туҳмат қилганга қандай гуноҳлар ёзилади?

❗️ Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир одамни айблаб, унда йўқ нарсани айтган бўлса, Аллоҳ таоло уни айтган нарсасидан халос бўлгунча жаҳаннам оловида куйдириб туради”, дедилар (Имом Табароний ривояти).

Бошқа бир ривоятда эса “Қандоқ қилиб ҳам халос бўлар эди”, дейилган.

Туҳматни гуноҳи улкандир. Сиз Аллоҳ ва виждонингиз олдида тўғри бўлсангиз, ҳеч хавотирланманг. Ўша туҳмат қилганлар сиз рози бўлмагунингизча бу ҳақдан қутула олишмайди. Шунинг учун, сиз Аллоҳни ҳузуридаги ажрлардан умидворликда давомли бўлинг. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

@Abdulhamid_Hanafiy
📚 Tolibi Ilm Gunohlardan Saqlan!

Ali Ibn Hisham aytadi:
" Vakiyning qo'lida qanday kitob ko'rmayin hammasini yod olgan edi. Men undan xotirani baquvvat qiluvchi dorilar haqida so'radim. U kishi menga: " Agar o'sha dorini aytsam undan foydalanasanmi?! ",- deb so'radilar. Shunda men: " Allohga qasamki, Ha ",- dedim. U kishi "Buning dorisi gunohlarni tark qilishdir. Xotiraga bundan boshqa foydali dorini bilmayman",- dedilar.

{ Imom Zaxabiy " Siyaru Alam An Nubalaa " kitobidan.

@Abdulhamid_Hanafiy
10640. Доктор Али Жума дейди: “Агар шайтон келиб сени ҳали сен билан содир бўлмаган келажакдан қўрқитса, уни Аллоҳга ҳусни зонн – яхши гумон қилиш билан хорлагин ва ўзингга қарата: “Ўтган кунларим, умрим давомида мени икром қилган Зот эрта келажакда ҳам мени албатта икром қилгусидир”, дегин.
Доктор Оиз Қарний дейди: “Агар сени шайтон васваса қилиб, Аллоҳ таоло сени содир қилган гуноҳларинг сабабидан асло кечирмайди, деса унга: “Қандай менга ижобат этмасакан, ахир халқларининг ичида энг ёмон бўлганинг ҳолда ҳатто сенга ижобат қилганку?!” «У: «Менга улар қайта тирилтириладиган кунгача муҳлат бер», – деди. У Зот: «Албатта, сен муҳлат берилганлардансан», – деди!». (Аъроф сураси, 14-15 – оятлар).

@Abdulhamid_Hanafiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энг кучли олим ва энг кучли саркардалар юрти

Ҳазрат каби уламоларни улғайтириш учун ОНАларимиз нима қилиши керак?

@Abdulhamid_Hanafiy
• Ҳазрати Юсуф алайҳиссаломни ўлдирмоқчи бўлишди, ўлмадилар.
• Қул қилиб сотишди, У зот эса Султон бўлдилар.
Шундай экан, одамларнинг ҳийла ва ёмонликлари учун ташвиш чекма. Чунки Аллоҳнинг иродаси инсонларнинг иродасидан устун ва олийдир.


Мужаддид Шайх Маҳмуд афанди ҳазратлари.

@Abdulhamid_Hanafiy
📌#кун_ояти

إِنَّا أَنذَرْنَاكُمْ عَذَابًا قَرِيبًا يَوْمَ يَنظُرُ الْمَرْءُ مَا قَدَّمَتْ يَدَاهُ وَيَقُولُ الْكَافِرُ يَا لَيْتَنِي كُنتُ تُرَابًا

Албатта, Биз сизларни яқин келажакдаги азобдан қўрқитдик. У кунда, ҳар киши қўли тақдим қилган нарсага назар соладилар. Ва кофир: 《Кошки тупроқ бўлиб кетсам》, — дейди

Набаъ сураси, 40-оят

@Abdulhamid_Hanafiy 📚
Ruhiy tarbiya 5 dars
Рухий тарбия
📌Ruhiy tarbiya 5-dars

🔴Ustoz Abdulhamid Hanafiy

Sofvatu maqoma:ti sa:iriyna ilalloh (صفوة مقامات سائرين إلى الله)-Allohning yo'lida yuruvchi kishilarning darajalarining tanlab olingani

01:10 — Farzand tarbiyasida maslahatlar
04:40 — Kirish
05:12 — Muroqoba
09:30 — Ahmad ibn Ato (r.a) so‘zlari
13:50 — Muroqoba va muhasaba
16:56 — Nafsini tarbiyalovchi kishi bekorchi narsalarga vaqt sarflamaydi
18:02 — Ahmad Ar-Rifoiy (r.a) ning so‘zlari
28:29 — Zuhd bobi
34:21 — Rasululloh (S.A.V) hadislari
44:10 — Orif (Allohni tanuvchi kishi)ning sifatlari
46:19 — Var' (الوَرع)— taqvoning eng yuqori darajasi
52:04 — Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning Abu Hurayra rodiyallohu anhuga nasihatlari
56:05 — Safo maqomi — qalb sofligi
59:40 — Taqvodor bandalarning yuzi nurliligi
1:03:42 — Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning sahobatlariga nasihatlari
1:05:56 — Savollarga javoblar
1:20:56 — Imom Ravvosning she'rlari
1:24:00 — Xotima

#Ruhiy_tarbiya

Obuna bo‘ling:
@Abdulhamid_Hanafiy 🌙📚
📌 #кун_ояти

Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир!

“Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ака-укаларига ё ака-укаларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё аёлларига ё ўз қўлларида мулк бўлганларга ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчиларга ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса майли). Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар.
Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар”.

🔎 Нур сураси, 30-31-оятлар

@Abdulhamid_Hanafiy 📚📖
📌 #насиҳат

Дунё ҳамма учун, (лекин) жаннат итоат қилувчилар учундир!

@Abdulhamid_Hanafiy 📚📖
📌#кун_ҳадиси

عن أنس بن مالك قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: «طلب العلم فريضة على كل مسلم»
 
Анас ибн Маликдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон ва муслима учун фарздир", – дедилар

Сунан ибн Можа

@Abdulhamid_Hanafiy 📖📚
📌 #мулоҳаза

Аллоҳ инсонни илм билан азиз қилади😊
Толиби илмлик даражасини фақат хос бандаларига беради.

@Abdulhamid_Hanafiy
Erining xatolarini izlab, kutib yashash oilalarni xarob qiladigan, oilaviy aloqalarning tomiriga bolta uradigan ishdir. Ey ayol, unutma, Rabbing senga yozib qo‘ygan ishlardan boshqa narsa bo‘lmas.
Barcha ishlaringni Allohga topshir. Alloh eringni hidoyat qilishini, sen uchun solih er qilib berishini duo qilib so‘ra.
Eng muhimi keyinchalik afsuslanmaslik uchun bugun totuv yasha!

©️ Shayx Yusuf Xattor Muhammad
📖 «Oila — saodat maskani»
kitobidan

👉 @Abdulhamid_Hanafiy
Oilaviy xabarlar doskasi

Oila a’zolarining bir-birlariga bo‘lgan munosabatlari, muomalalari juda go‘zal bo‘lmog‘i, ayniqsa, kattalar kichiklarga o‘rnak bo‘lishi lozim. Mana shundagina oila qo‘rg‘oni mustahkam bo‘ladi.
Shuningdek, oila a’zolari o’zaro har bir holatlaridan xabardor bo‘lishlari, masalan, ishxonadagi yoki ta’lim olish jarayonidagi o‘zgarishlardan, moddiy va ma’naviy ahvollaridan, hatto ichki kechinmalaridan ham boxabar bo‘lib turishlari kerak.
Shuning uchun ham men farzandlarimga oilada bir-birlari bilan o‘zaro mustahkam aloqada bo‘lishlari hamda har bir holatlaridan xabardor bo‘lib turishlari zaruratini o‘rgatmoqchi bo‘lib, uyga bir doska o‘rnatdim va uning nomini “Oilaviy xabarlar doskasi” deb atadim. Farzandlarimni chaqirdim-da, ularga o‘zlarining shaxsiy hayotlarida qandaydir o‘zgarish yoki yangilik bo‘lsa, mana shu doskaga yozib qo‘yishlarini aytdim. Ularga bu ishni dadasi ham, men ham qilishimizni ma’lum qilib qo‘ydim.
Qarabsizki, xabarlar birin-ketin yozila boshladi.
🔹Masalan, “Dadam bugun oylik oldilar, hammangiz tayyor bo‘lib turinglar!”, “Onam betoblar, jiddiy e’tibor qaratmog‘imiz lozim”, “Bozorlik qilib kelish kerak”, “Bugun Muhammad jamoasi musobaqada yutqazdi, Muhammad tasalliga muhtoj”, “Hind bugun mahzun, biroz muddat o‘zi yolg‘iz qolmoqchi, ikki soat hech kim bezovta qilmasin”, “Buvimiz ertaga mehmonga keladilar”, “Tog‘angiz kasal bo‘lib qolibdi, xabar olish kerak”...

Biz doskadagi yozuvlar bilan tanishib, tezda chorasini ko‘rdik va ko‘zlagan maqsadimizga erishdik.
Mana, farzandlarimiz bolalik paytlarida qo‘llashni boshlagan bu tadbirimiz hozirgacha davom etib kelmoqda.
Men aniq ishonib ayta olamanki, biz qo‘llagan aynan mana shu tadbir sabab farzandlarimiz oilali bo‘lib, alohida yashab ketgan bo‘lsalar ham, hali-hanuz o‘zaro munosabatlari mustahkam va bir-birlaridan doimo boxabar bo‘lib turadilar.

©Doktor Abdulloh Muhammad Abdulmu’ti
" Farzand tarbiyasidan 700 saboq " kitobidan

@Abdulhamid_Hanafiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўзлари очиқ кўрадиганлар учун,очиқ ойдин ибрат олса бўлади.Қандай ҳам неъмат берганлигини.Кўзлари ожиз бўлсада қалб кўзи очиқ инсон экан.

@Abdulhamid_Hanafiy
📌 #насиҳат

Эй пул билан болаларини олим қилмоқчи бўлган! Қоплаб пул сарфла, барибир болаларингга илмни сотиб ололмайсан! Зеро, бу илм пул билан олинадиган нарса бўлганда эди, унинг заррача қадри бўлмасди!

Ахир кўрмайсанми, аҳли илм кишиларнинг аксари камбағал оилалардан чиққан. Кўплаб қийинчиликлар кўрган.

Илмга машаққат билан эришилади. Уйқисиз тунлар, кўз ёшлар, устозлар даккилари, бошлар, оёқлар, беллар, кўзлар оғриғи билан! Матонат, сабр - бардош билан!
Бироқ асло ПУЛ билан эмас! Ялқовлик ва танбаллик билан эмас!

Шунинг учун ҳам,  "Саҳиҳ"ида ҳадисдан бошқасини зикр қилмаган имом Муслим Яҳя ибн Касирнинг мана бу сўзларини ҳудди ҳадисларни келтиргандек келтиради:

لا يستطاع العلم براحة الجسم

Маъноси:

Илмга жисм роҳати билан эришилмайди!

©️ Маҳмуд Усмон

@Abdulhamid_Hanafiy 📚
Audio
#Тасҳиҳ
📌Биргаликда қироатни тўғирлаймиз!

🎙Шайх Айман Сувайд Рушдий

Қуръони Каримдан 7-бет

@Abdulhamid_Samarqandiy_Hanafiy