#тил_офатлари
Қанча сўзлар бор, улар туфайли жаннатда қасрлар бино қилинади! Наҳотки инсон, шу сўзлар туфайли хазиналарни қўлга киритиши мумкин бўлгани ҳолда, бу боқий бойликларни ўрнига бефойда, турган-битгани зиёндан иборат, увадаланиб йўқ бўлиб кетадиган гувалаларни йиғиш билан овора бўлса?!
Бу мисол Оллоҳ таолоннинг зикрини тарк этиб, беҳуда гапларга умрини сарфлаётганларга тегишли. Гарчи уларнинг беҳуда сўзлари гуноҳ саналмасада, зиён кўраётганлари аниқ. Чунки улар улуғ фойдани Оллоҳ таолонинг зикрини бой беряаптилар. “Албатта мўминнинг жимлигида фикр, назарида ибрат, нутқида зикр бўлади деганлар. Пайғамбаримиз ( Муҳаммад ибн Закариё ривояти).
Вақт мўминнинг сармояаси. Уни қанчалик беҳуда нарсаларга сарфласа, у билан охират савобини ғамламаса, сармояаси куяди. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз айтганлар: “Эр кишининг Исломи беҳуда нарсаларни тарк қилиш билан гўзал бўлади” (Термизий ривояти).
"Тил офатлари" китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulhamid_Hanafiy

#siyrat
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия қилган ўсимлик
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зайтун ёғини енг ва уни суртинг. Чунки у муборак дарахтдандир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
Зайтундаги Е моддаси инсоннинг тез қаришини олдини олади. Зайтун дарахтининг баргларидан қон босимини олдини олувчи дорилар тайёрланади. Шунингдек, зайтуннинг ошқозон шиллиқ пардаси яллиғланишига қарши самарали фойдаси бор.
Соллаллоҳу алайка ё Расулуллоҳ

#assalamu_alaykum_va_rohmatulloh
Juma Ayyom muborak! 🕌🌙
Allohning siz-u biz uchun bergan yana bir Jumasi Muborak bo’lsin!
Alloh har birimizga, oila a’zolarimizga, Jamiki Ummati Muhammadga
xayrli, barokatli, fayzli qilib bergan bo’lsin! 🤲🏻
Ushbu ulug' kunda Nabiyyimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallamga salovot aytishni unutmang🍃
Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad
Allohumma solli va sallim va ba:rik alayh 📿
Allohumma solli a'la sayyidina Muhammadin va a'la alihi va sohbihi ajma'in 📿
YAQINLARINGIZNI SAYYIDUL AYYOM BILAN TABRIKLANG✨🌙
Kanalga obuna bo'lish uchun:
👉 t.me/Abdulhamid_Hanafiy

📿

#Жума_муборак
🍃 Унда дуо ижобат қилиниб, гуноҳлар мағфират этилувчи Жумъа куни муборак бўлсин!
✨Азиз диндошим, Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин!
📌 Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ

#кун_ҳадиси
🔴 ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🔴
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
▪️Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
📚Ибн Сунний ривояти
☝️☝️☝️ Валлоҳу аълам
t.me/Abdulhamid_Hanafiy

Telegram
Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
📌Шиоримиз:
1.Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.
✅ Устоз: 🎙Абдулҳамид Ҳанафий Мотрудий саҳифалари.

#Ҳолис_Эслатма
عن أبي عبيدة بن الجراح، عن النبي صلى الله عليه وسلم، قال: «إن أفضل الصلوات صلاة الصبح يوم الجمعة في جماعة، وما أحسب شهدها منكم إلا مغفورا له».
أخرجه البزار في مسنده (4/ 106)
وأخرجه الطبراني في الكبير المعجم الكبير للطبراني (1/ 156).
Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
«Намозларнинг энг афзали жума куни жамоат билан ўқилган бомдод намозидир. Сизлардан унга қатнашган (кишиларнинг гуноҳлари) албатта мағфират қилинади деб умид қиламан».
Баззор "Муснади"да ривоят қилган, ( 4/ 106) ва Табароний "Мўъжамул кабир"да, (1/ 156).
t.me/Abdulhamid_Hanafiy 🍃

🌙 СУННАТДАГИ ИЛМИЙ МЎЖИЗАЛАР
Бурунга сув олиб ювиш
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бирортангиз таҳорат олса, бурнини сув билан ювсин ва қоқиб ташласин”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Доктор Мустафо Шаҳота айтади: “Бурун бўшлиғида микробларнинг жуда кўплаб турлари пайдо бўлади ва ривожланади. Ҳар куни таҳоратда бурун бўшлиғининг ювилиши, унинг яллиғланиши ва микробларнинг кўпайишини кеткизади”.

#kun_hadisi
📚Rasululloh ﷺ dedilar: «Agar Alloh taolo biror qavmga azob yuborsa, u azob oʻsha qavmning yaxshisi-yu yomoniga birdek yetadi. Lekin qiyomatda amallariga qarab qayta tirilishadi»
Buxoriy va Muslim rivoyati
(Ibn Umar rodiyallohu anhudan)
📚Rasululloh ﷺ «bizga yetti narsaga odat qilingiz! — dedilar:
1. Janozaga qatnashmoqni
2. Kasalni borib koʻrmoqni
3. Chaqirilgan joyga bormoqni
4. Mazlumga yordam bermoqni
5. Qasam ichsa, qasamida turmoqni
6. Salomga alik olmoqni
7. Aksa urgan kishi «Alhamdulilloh» desa, unga «Yarhamukalloh» demoqni»
Imom Buxoriy rivoyati.

#Кун_ҳикмати
Ўзининг айбини билганда одам, бошқалар айбини сўзламасди ҳам.
Абулқосим Фирдавсий

Устоз жабри...
Мағриб томонда бир муаллимни кўрдим: юзи буришган, сўзи аччиқ, дилозор, гадойтабиат. Бир синф бола унга ишониб топширилган. Гоҳ уларнинг оппоқ юзига шапалоқ урар, гоҳ нозик оёқларига кишан соларди. Муаллимнинг ишидан воқиф бўлган ота-оналар уни мактабдан ҳайдашди. Ўрнига содда, солиҳ кишини қўйишди. Янги устоз заруратсиз сўз очмас, мулойим эди. Беозор ва ювошлиги туфайли ўқувчилар ундан қўрқмай қўйишди. Шўхликлари тутиб, безорилик қила бошлашди.
Икки ҳафтадан сўнг мактаб ёнидан ўтдим. Аввалги ўқитувчи ўз ўрнига қайтарилибди, эшитиб хафа бўлдим.
Жаҳон кўрган бир киши кулиб деди:
Подшоҳ ўғлини берди мактабга,
Кумушдан тахтасин солиб қўйнига.
Тахта бошига ёзилган олтиндан:
“Устоз жабри яхши ота меҳридан”.

Саъдий Шерозий, “Гулистон”.
t.me/Abdulhamid_HanafiyАЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ МУҲАББАТИНИ ЖАЛБ ҚИЛУВЧИ САБАБЛАР
Мазкур сабаблар ўнтадир:
1. Қуръони Каримни тадаббур ила, маъноларини фаҳмлаб қироат қилиш.
2. Фарз ибодатларни тугал қилгандан кейин нафл ибодатлар ила Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш. Бу нарса муҳаббат даражасидан ўтиб, маҳбубиятга эриштиради.
3. Барча ҳолатларда - тил, дил, амал ва ҳол билан Аллоҳ таолонинг зикрида бардавом бўлиш. Банданинг зикрдан бўлган насибасига қараб, муҳаббатдан бўлган насибаси белгиланади.
4. Ҳавойи нафс ғалаба қилганда Унинг муҳаббат қилган нарсаларини ўзинг муҳаббат қилган нарсалардан устун қўймоғинг.
5. Қалбнинг У Зотнинг исмларини, сифатларини яхши мутолаа ва мушоҳада қилиши ҳамда таниши. Бас, ким Аллоҳ таолони исмлари, афъоллари ва сифатлари билан таниса, шубҳасиз, Унга муҳаббат қилади.
6. У Зотнинг зоҳирий ва ботиний яхшилигини, эҳсонини, неъматларини мушоҳада қилиш.
7. Аллоҳ таолонинг олдида қалбнинг бутунлай синиши.
8. Илоҳий нузул вақтида (кечанинг учдан бири қолганда) У Зот билан холи қолиб, муножат этиш ва каломини тиловат қилиш. У Зотнинг ҳузурида бандалик одобларини ўрнига қўйиш ва бу ҳолни истиғфор ҳамда тавба ила хатм қилиш.
9. Содиқ муҳаббатлилар мажлисларида ўтириб, уларнинг каломларидан энг ширин меваларни териш.
10. Аллоҳ таоло билан қалб орасида тўсиқ бўладиган ҳар бир нарсадан узоқда бўлиш.
Аллоҳнинг муҳаббати ҳақидаги оятлар:
Аллоҳ таоло Моида сурасида бундай деб марҳамат қилади:
"Эй иймон келтирганлар! Сизлардан ким динидан қайтса, Аллоҳ албатта Ўзи севадиган ва улар ҳам Аллоҳни севадиган қавмни келтирур..." (54-оят).
Аллоҳ таоло Ўз динининг ер юзида барқарор бўлишини ирода этган. Бу иродани юзага чиқаришда баъзи бандаларини восита - сабаб қилади. Ушбу шарафли ишга мусулмон уммати танланган.
Аллоҳ таоло Ўз динининг ер юзида барқарор бўлишига восита қилган бандалари алоҳида сифатларга эгадирлар:
Биринчиси - ўзаро муҳаббат.
"Аллоҳ албатта Ўзи севадиган ва улар ҳам Аллоҳни севадиган қавмни келтирур".
Яъни Аллоҳ таоло уларни севади, улар ҳам Аллоҳни севадилар. Бу ўзаро муҳаббат энг катта ва қувватли боғланишдир. Аллоҳнинг динига хизмат қилувчиларга, ўша динда мустаҳкам турувчиларга Аллоҳ таоло муҳаббат қилар экан.
Аллоҳнинг севгисини қозонган бандалар Аллоҳни севадилар. Демак, севги-муҳаббат икки тарафламадир. Аллоҳни севиш қандай улкан бахт!
Бу севги дунёдаги ҳамма севгилардан устун турадиган севгидир.
Бу севги жо бўлган қалбда бошқа севгилар ҳам соғлом бўлади.
Мазкур бандаларнинг сифатларидан иккинчи ва учинчиси...
Бинобарин, Аллоҳ таолонинг муҳаббатини ихтиёр қилган қавмдан бўлиш:
"Бу Аллоҳнинг фазли бўлиб, Ўзи хоҳлаган кишисига берадир. Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир".
Аллоҳнинг бундай кенг фазли-карамидан баҳраманд бўлган кишилар бу улуғ иноятнинг қадрига етишлари лозим.
"Руҳий тарбия" китобидан.

Ибрат бўлсин...
Сафарда юрган бир инсон жуда қаттиқ йиғлаетган экан. Ака нега бунчалик йиғлаяпсиз, дея сўрашибди. У киши жавоб берибди:
- Қори ака ман сизни бугун онамни эхсонларига олиб кетяпман. 64 ёшда онам дунедан ўтиб кетдилар.
Отасиз катта қилиб, ота ўрнида ота бўлиб, она ўрнида она бўлиб, ҳаётни кўп синоатларини бошдан кечирган онам. Ўзи емай, менга едирган. Оёққа турдим, дунё топдим. Бугун Эмиратда бўлсам, эртага Туркияда бўлиб, орзу ҳавас қондирдим. Онам "Болам бир фурсат топгин, озгина ёнимда ўтиргин. Дийдоринга мен ҳам бир туйиб олай. Бугун биз бормиз эртага йўқмиз. Жонга омонат харидор келганидан кейин топширмасдан иложимиз йўқ. Ўтиргин" деганда, "Ҳали онам ёш, ҳали онам бақувват" деб ғафлатда бўлибману,
Онамнинг жонига харидор келишидан бехабар қолибман. Мана 64 ёшларида онам дунёдан ўтиб кетдилар. Ибодат қиламан. Кечаси хуфтон намозига турганимда, Аллоҳга илтижо қилиб сурайман. Ё Раббим, бугун тушимда озгина бир фурсат бўлса ҳам онамнинг дийдорини кўрсатгин. Тушимда онамни курсам ҳам майлийди, мен розиман Аллоҳим" деб илтижолар қилдим. Кийимларини ҳидлаб, ҳидларини топа олмадим.
Тушларимда ҳам онамни кўра олмадим. Мана шу жиҳатларим билан, ғафлатда қолганим, ўзимга таъсир қилиб кўзимга ёш келади" деган экан.
Шу ривоятдан жуда таъсирландим. Ғафлатда юрган диндошларимиз бўлса, ғафлатдан уйғониб ҳаёт бўлган ота-онасини йўқлаб, дуоларини олишсин.

Бу дунёдаги можаро, зиддият ва хусуматларнинг кўпига тил сабаб бўлади. Сен, сен бўл! Калималарга ортиқча ўралашиб қолма. Ишқ диёрида, тил зотан ҳукмини йўқотади.
Ошиқ тилсиз бўлади.
Ҳазрати Шамс Табризий
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Мусаффо тонг неъмати ила ризқлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Агар сиз бирор нарсага ишонсангиз ҳамда уни бор қалбингиз ва юрагингиз билан кутсангиз, у албатта амалга ошади.
Роббимиз Каломида:
«Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан»*,
дея ваъда бергач, нечун сўрамайлик!?
Шу боис ўзингизга нима керак бўлса, ваъдасига хилоф қилмайлиган Зотдан ҳожатларингизни сўраб олинг.
Кун хайрли ўтсин, азизлар!
*(Бақара сураси, 186-оят)

Талаба учун китоб ўқишга киришдан аввалги ният
Аллоҳим, ҳар бир нафас, қараш ва кўз очиб юмгунчалик ер аҳли, осмонлар аҳли ва барча мавжуд ва бор бўлган нарсаларнинг илми ҳузурингдадир.
Аллоҳ таолонинг розилиги учун таълим олишни ният қилдим. Илм тарқатишни ва уни таълим беришни, шаръий фойдаларидан фойдаланишни, Аллоҳ таолонинг аҳкомларини етказиш, таблиғ этишни, илмдан зиёдалик бўлишини, шарафли шариат илмларини тирилтиришни, ҳақнинг зоҳир бўлишини давом эттиришга, ботилнинг йўқ қилишга, савоб, тўғриликни ошкор этишга, ҳаққа қайтишга ният қилдим.
Шунингдек, Аллоҳ таолонинг зикри учун жамланишга, мусулмонларга, солиҳ салафларга, уммат учун хайрни давом этишига, олимларини кўп бўлиши, савобларни кўплаб жамлашлари ҳамда ушбу ўрганаётган илм (китоб) ким билан якунланса, ўшаларнинг ҳаққига дуо қилишга ният қилдим. Уларнинг дуолари баракотидан менга тараҳҳум қилишлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва илм ўртасидаги силсилага киришни, ваҳий ва унинг аҳкомларини етказувчилар сафидан бўлишни, ўзимдан ва бошқадан жаҳолат, билимсизликни кетказишни Аллоҳ учун ният қилдим.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кечанинг вирдлари
| РУҲИЙ ТАРБИЯ
23-ДАРС
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг "Руҳий тарбия" асарларини Устоз Анвар Аҳмад шарҳлаб берадилар
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
| РУҲИЙ ТАРБИЯ
23-ДАРС
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг "Руҳий тарбия" асарларини Устоз Анвар Аҳмад шарҳлаб берадилар
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Тақдир қулфи жудаям буюкдир. Уни фақатгина Аллоҳ оча олади. Шунинг учун сен Унга таслим бўл, Унинг ризосига маҳкам ёпиш.
Коинотнинг ҳар зарраси калит бўлса ҳам, ҳеч бир ишга ярамайди. Чунки қазо ва қадар калитини, Аллоҳдан ўзгаси очолмайди.
Эй Аллоҳ!
Сени, етарлича идрок этолмаяпмиз!
Сен, жонда ва кўнгилдасан.
Аммо жон ҳам, кўнгил ҳам Сендан бехабар (ғафлатда)
"Ла" қиличи ила Аллоҳдан ўзга ҳар нарсани кесиб ташла. "Илла" дан сўнгра зотан фақатгина "Аллоҳ" қолади...
Ҳар қандай мақсадинг бўлса, Аллоҳ бермасин!
Бу Кўнгил нима яхши, нима ёмонлигини билмайди, фақат ҳоҳлайди.
Хайрлиси нима бўлса, ана ўшани берсин!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг.
«Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади.
Эрталаб ишга кетаётганизда: «Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг» денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади.
Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу холни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деганлар.
Фарзандингиз "Ота-онамга икки дунё саодатини ва хаж ибодатини насиб эт, Аллоҳим..." дея дуо қилсин...

Қуръони каримни ҳурматлаш одоблари
1. Таҳорат билан ушлаш. Мусҳафни бетаҳорат ушлаш жоиз эмас.
2. Ўнг қўлда ушлаш. Уни бировга беришда ҳам, олишда ҳам, очиб ёпишда ҳам, варақлашда ҳам ўнг қўлни ишлатиш.
3. Юқори тутиш ва юқори жойга қуйиш. Тик турган ва ўтирган одам уни киндикдан қуйи тутмаслиги керак.
4. У томон оёқ узатмаслик. Мусҳафга ëки фиқх китобларига оёқ узатиш макруҳдир.
5. Устига ҳеч нарса қўймаслик. Мусҳаф энг олий китобдир, устига ҳеч нарса қўйиб бўлмайди. Китобларни тахлаганда ҳам Мусҳафни энг юқорига қўйиш керак.
Ўқишдан бошқа мақсадда ишлатмаслик. У билан бирор нарсани туртиш, унга таяниш, суяниш ва ҳоказо.
7. Ҳожатхона ва шу каби Аллоҳни зикр этиш нолойиқ бўлган жойга Мусҳаф олиб кирилмайди.
8. Мусҳафни отиш, орқа ўгирган холда узатиш жоиз эмас.
9. Тоза ва хушбўй тутиш.
10. Авайлаш. Масалан, Мусҳафни
унинг учун махсус тикилган ёки ясалган, уни чангдан, намдан сақлайдиган махсус ғилофга солиб юриш.
11. Ўпиш ва кўзга суртиш. Ҳазрат Умар розийаллоху анху ҳар куни эрта билан Мусҳафни олиб, ўпардилар.
12 . Ҳурмат билан тилга олиш. Масалан, "Мусҳафи шариф" дейиш, у ҳақда сўзлаганда ҳурматни изҳор этиш.
13 .Унга қараб ўқишни тарк этмаслик. Гарчи ҳофизи Қуръон бўлса ҳам, мусҳафга қараб ўқиб туриш кепак.
14 .Ўқиб бўлганидан кейин очиқ ташлаб кетмаслик.
15. Ўнг тарафини юқорига қилиб ёпиш. Қуръони карим ўнг тарафдан ўқилгани учун ёпишда ҳам Фотиҳа сурасини тепага қилиб ёпиш лозим.
16 .Яроқсиз ҳолга келса, пок жойга кўмиш. Баъзи уламолар кўмишга имкон топилмаган тақдирда ёқиб юбориш мумкинлигини айтганлар. Бу одоблар улуғ, савобли ишлар бўлса-да, бироқ энг муҳим иш Мусҳафни ўқиш, ўрганиш ва ундаги кўрсатмаларга амал қилишдир. Зеро, бу нафақат одоб, балки Мусҳафнинг ҳақи ҳисобланади.

ОТА ВА ЎҒИЛ
🍂
Отаси қўй гўштидан тайёрланган кабобни жуда яхши кўрарди.
Буни билган ўғил у кишини яхши бир ошхонага олиб борибди... Аввалига ота кабобини ўзи ейишга ҳаракат қилибди... Ҳар сафар овқатини оғзига олиб борганида қарилиги сабабли қўллари титраб таоми соқоли-ю атрофига тўкилибди.
Ошхонада ўтирганларнинг назари уларга қаратилди... Пастназар қарашлар, масхаромуз жилмайишлар ва кайфияти бузилган чеҳралар. Ўғил эса сабр билан отасига таомини едиришни бошлади. Ниҳоят таом тугади, ўғил отасини сув олдига етаклади, оғиз-қўлларини, ёғ томган соқолини ювиб қўйди, кўзойнагини артиб тақиб қўйди. Кейин эса отасини қўлтиқлаб чиқиш томон юрди. Норози назарларга қарамай ўғил хурсанд эди, чунки у отасини хурсанд қилган эди.
Овқат пулини тўлаб чиқиб кетаётган ўғил ортидан бир амакининг овози эшитилди:
— Хой ўғлим бу ерда бир нарса қолдирдинг унутма...
Яна назарлар улар тарафга бурилди.
Бир оз ўйланган йигит:
— Ҳеч нарса қолдирмадим амаки, – деб жавоб берди.
Амаки:
— Болам, сен бу ерда жуда қимматбаҳо нарса қолдирдинг!
Шошиб қолган йигит:
— Нима қолдирибман амаки ?!
— Сен бу ерда ҳар бир фарзанд учун дарс, ҳар бир ота учун умид қолдириб кетаяпсан!
Бир муддат ошхонани сукунат қоплади, ҳамма қилган ишидан, фикрларидан уятда қолди.
Бу кишилар унутишган эди бир пайтлар оталаридан нажот топганларини:
— ОТА менга шуни олиб беринг...
— ОТА мен шуни хоҳлайман...
— ОТА мен фалон жойда ўқишни хоҳлайман..
— ОТА пулим тугади...
— ОТА ўртоқларим билан фалон жойга айлангани бормоқчимиз...
— ОТА...
— ОТА...
Аммо бирор марта айтишмаган эдики:
— Ёнимда эканлигингиз мен учун ҳар нарсадан афзалдир ОТА!!!
— Сиз ҳам мендан ўзингиз учун бирор нарса сўранг ОТАЖОН!

"Ким бир яхшилик билан келса, унга ўн баробар қилиб берилади" ("Анъом сураси, 160-оят).
"Ким келса", деди, "Ким қилса", демади. Тоинки солиҳ амал қилишга фақат қасд ва қарор қилган одам ҳам савобларга эга бўлсин деб.
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
"Ким келса", деди, "Ким қилса", демади. Тоинки солиҳ амал қилишга фақат қасд ва қарор қилган одам ҳам савобларга эга бўлсин деб.
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Зикр ҳақида
Зикр зикр қилинувчи (Аллоҳ)нинг муҳаббатига элтувчи василадир. Сенга зикр эшиги очиларкан, тақво эшиги ҳам очилади. Агар тақво эшиги очиларкан, кашф эшиги ҳам сенга очилади. Кашф ёрдамида ҳақни ботилдан ажрата оласан. Яхшидан кўра яхшироғини ажрата оласан. Кимгаки кафш эшиги очиларкан, Аллоҳ таолонинг изни билан ютуққа эришади. Унинг учун кўп хилват ва зикр лозим бўлади. Ҳатто зикр қалбда собит бўлади ва мустаҳкам ўрнашади, истиқрор топади. Зикр қалбда истиқрор топса, солик ғафлатидан чиқади ва Роббиси азза ва жалла билан ҳозирликка ўтади. Сўнгра унда шавқ пайдо бўлади. Албатта ихлосни зикр ва ҳозирлик билан жам бўлиши сабабидан Аллоҳ таборока ва таолонинг изни ила унда тараққий, юксалиш ҳосил бўлади.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий қаддасаллоҳу таоло сирраҳу.
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
.