Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
707 subscribers
466 photos
570 videos
20 files
2.29K links
📌Шиоримиз:

1.Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.

Устоз: 🎙Абдулҳамид Ҳанафий Мотрудий саҳифалари.
Download Telegram
#nasihat

RIZO
Ibrohim ibn Adham rohimahulloh g‘amga tushib qolgan bir insonni ko‘rib qolib dedi:
- Men sendan uchta narsani so‘rayman. Shularga javob ber!
- So‘rang!
- Bu borliqda Alloh istamagan biror ish sodir bo‘lishi mumkinmi?
- Yo‘q!
- Alloh senga bitgan rizqni birov tortib olishi mumkinmi?
- Yo‘q!
- Alloh senga yozgan muhlatingdan biror lahza kamayishi mumkinmi?
- Yo‘q!
- Unda nega mahzun bo‘lasan?

Sizga ham savol:
Nega mahzunsiz? Aqidangizni to‘g‘rilang, qalbingiz xotirjam bo‘ladi. Siz uchun yaralgan narsa albatta sizniki bo‘ladi. Qo‘lingizdan chiqqan narsa aslida sizniki bo‘lmagan.
Bu dunyo farz qilingan qadarlardan iboratdir. Bunda faqat qanoatlilar saodatlidir!

Abdulqodir Samarqandiy

Yaqinlaringizga ham ulashing!

@Abdulhamid_Hanafiy
#Ибрат

ҚАЛБ КАСАЛЛИГИНИНГ БЕЛГИСИ.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ қалб ҳақида шундай дейдилар: Беш нарса қалб бузилганлигининг белгисидир:

1. Тавба умидида гуноҳ қилишлик.
2. Илм ўрганиб туриб, унга амал қилмаслик.
3. Амалларда ихлос бўлмаслиги.
4. Ризқ еб туриб, шукр қилмаслик.
5. Маййитларни дафн қилиб туриб, ибрат олмаслик.

"Сукунэ қалб—Қалб ороми" китобидан.

@Abdulhamid_Hanafiy
#duo

Манзилга етиб борганда ўқиладиган дуо

﴿رَبِّ أَنْزِلْنِی مُنْزَلًا مُبارَکاً وَ أَنْتَ خَیْرُ الْمُنْزِلِینَ﴾

Ўқилиши: "Робби анзилний мунзалан мубаарокан ва анта хойрул мунзилийн".

Маъноси: "Роббим! Мени бир муборак манзилга туширгин, Сен (манзилга) туширувчиларнинг яхшисидирсан" (Муминун сураси,
29-оят).


@Abdulhamid_Hanafiy
ҲИММАТ ЭГАЛАРИ ҲАРАКАТДАДИРЛАР, ҲИММАТСИЗЛАР ЭСА ҚАСРУ-САРОЙЛАРДА ЎТИРУРЛАР

Бир Саудялик тижоратчи бор эди. Унинг ёшлиги камбағаллик, йўқсиллик, етимликда ўтган. Ўзи онаси билан бирга жуда машаққат, қийинчиликда яшарди. У уйидан мамлакат пойтахти Риёз шаҳрини қасд қилиб чиқиб кетди. Йўлда одамлар уни ўзларининг машиналарига текинга, бепулга чиқариб олдилар. У Риёзга этиб олди. (Бу олтмиш йил олдин бўлган вокеа) Шу эрда бир дўконда ишлади. Ундан кейин бошқа жойга кўчиб ўтди. Бинолар қурилишларида ишлади, сўнгра эса кўчмас мулклар бўйича ишга кирди. Олди-сотдиси билан шуғулланди, музораба қилди, фойда олди. Кейин ишлари, бойлиги кенгайиб, кўпайиб кетди. Ҳовлилари, қасрлари, ширкатлари, кўчмас мулклари сифатлаб бўлмайдиган даражада кўпайиб кетди. Дунё, ризқлар унга ҳар тарафдан оқиб келарди. Шу билан бирга кўп эҳсон қилиши билан ҳам танилди. Одамлар орасида зарбулмасал бўлди. Одамларга хайр-эҳсон қиларди. Муҳтожларга ёрдам берарди. Етимларни кафилликка оларди. Масжидлар қурдирарди. Ўз молу-дунёси билан бахтли яшади. Мол-дунёга қул бўлиб қолмади. Балки, мол-дунёни сахийлик билан сарфлади. Ўзи хотиржам эди. Қалби кенг, очиқ эди. Аллоҳ берганларга хурсанд эди. Аллоҳнинг ҳақларини адо этарди.

Сиз ҳам ҳаётингизда бошингиздан ўтаётган машаққат, қийинчиликларга сиқилманг. Баъзан у сизни сайқаллайди. У сизга адаб-тарбия беради, сизни тозалайди, поклайди, тайёрлайди, олий-олий ишларга ҳозирлайди. Зафар, муваффақият зиналарига олиб чиқади. Сиз жидди-жаҳд қилишдан тўхтамасангиз бўлди. Роббингиздан ёрдам сўранг, амалингизни пухта қилинг. Илмда ҳам, ризқда ҳам, бирор фойда олишда ҳам яхшилик манбаларини қидиринг. Дангаса, умидсиз бўлиб қолманг. Аллоҳ таолога таваккул қилинг, албатта Аллоҳ таваккул қилувчиларни севади, яхши кўради.

“Ниҳоят саодатни топдим“ китобидан.

@Abdulhamid_Hanafiy
✒️КЕЧИКТИРИБ ЎҚИЛГАН НАМОЗ...

Шом киришига ўн беш дақиқа қолибди.
- «Яна кечиктирибман намозни», деди ўзига-ўзи.
Тезгина таҳорат олиб, юз-қўлини артмасдан хонасига югурди...
Яна шундай тезлик билан ибодатини адо этди.
Тасбеҳ ўгириб ўтираркан, хаёлидан бувиси кетмасди...
- «Бу ҳолимни кўрганларида уришиб берган бўлардилар. Қандай намоз ўқирдилар-а бувим...»
Дуо қилиб бўлгач, устидан қандайдир юк босаётганини ҳис қилди ва астагина саждага узанди. Кўзлари юмилиб кетаётган эди.
- «Роса чарчабман бугун» деб ўйлади. Шу тарзда ухлаб қолганини сезмай қолди.

ҚИЁМАТ ҚОИМ...
Маҳшаргоҳда одам қайнайди... Кимдир донг қотиб қолган, нима қилишини билмай ҳаракатсиз турар, кимлардир эса ҳар қаёққа чопган, яна кимдир бошини икки қўлининг орасига олганча тиз чўккан... Унинг юраги қинидан чиқиб кетгудай урар, вужудидан муздек тер оқарди. Ҳаётлигида қиёмат, савол-жавоб, тарози ҳақида ўқиган, билган эди. Бироқ Маҳшарнинг бунчалик ваҳимали бўлишини ҳеч ўйламаганди. Ҳисоб-китоб давом этмоқда. Бир пайт унинг исми ўқилди. Ҳайрат ичида бир ўнгга, бир чап томонга қаради... «Менинг исмим ўқилдими?» дея титради лаблари. Шу дам оломон иккига бўлиндию рўпарасида узун йўл пайдо бўлди. Икки фаришта икки қўлтиғидан олиб, олдинга сургилай бошладилар. Тарозибоннинг ҳузурига етганларида фаришталар ғойиб бўлишганди. Бутун ҳаёти кўз ўнгида бир-бир ўтаётган эди. «Шукрлар бўлсин, деди ўзига-ўзи.
- Умрим давомида фақат дин йўлида хизмат қилганлар билан бирга бўлдим. Отам мол-давлатини Ислом учун сарф қилди. Уйда амри-маъруфлар ўтказарди, онам эса келган меҳмонларни кутиб олар, дастурхон тузарди. Мен ҳам одамларга хизмат қилдим, уларга Аллоҳнинг динини тушунтирдим. Намоз ўқидим, рўза тутдим, нимаики фарз бўлса, ҳаммасини бажардим. Харомдан қочдим». Кўзларидан ёшлар дув-дув тўкиларкан, «Раббимни севаман, Раббимни севаман» дея такрорларди... «Нима қилган бўлсам ҳам, Жаннатга киришим учун етарли эмас, умидим фақат Аллоҳимдан». Ҳисоб-китоб чўзилгандан-чўзилди. Унинг эса бутун вужуди титрар, терлар, хаёлида турли фикрлар ғужғон ўйнарди. Бир маҳал қўлида қоғоз тутган фаришта оломонга ўгирилиб, ҳукмни ўқишга киришди. Энг аввал унинг исми ўқилди. Оёқлари тамомила мажолсиз эди, йиқилай-йиқилай деб турибди, аммо жон қулоғи билан фариштанинг оғзига кўз тутган. Оломон бир қалқиб тушди: У Жаҳаннамга маҳкум этилибди.! Нима? Қулоқларига ишонмади. «Бўлиши мумкин эмас!...» бақирди бор овози билан у... Телбаларча ҳар томонга югура бошлади. «Қанақасига ЖАҲАННАМИЙ бўларканман? Ахир бутун умр динимга хизмат қилдим-ку.!» Фаришталар яна икки қўлтиғидан олишди. Оёқларини ерга теккизмай олови осмонга ўрлаган жаҳаннам томон судраб кетишди. У эса тинмай чирпанарди. Лабларидан ярим-ёрти сўзлар чиқарди: «Хизматларим... тутган рўзаларим... Қуръон ўқиганларим... намозларим. Ҳеч бири қутқариб қолмайдими мени?» Бақириб-чақириб, ёлворишга тушди. Қани энди фаришталар қулоқ солса. Жаҳаннамга жуда яқин келиб қолдилар, ҳатто оловининг тафти сезила бошлади. Пайғамбар алайҳиссалом «Уйининг олдидан оқиб ўтадиган сувда кунига беш марта ювинган одам қандай тозаланса, кунига беш маҳал ўқилган намоз ҳам одамни худди шундай гуноҳлардан поклайди» деган эдилар. «Ундай бўлса, намозларим мени қутқариб қолмайдими?» дея ўйлади. «Намозларим.. намозларим.. намозларим.» Фаришталар унинг ёлворишларига мутлақо бепарво эдилар. Жаҳаннам ўрасининг бошига келишди. Ундан чиқаётган олов тафти юзларини ёндириб юборгудек даражада эди. У умид тўла кўзлари билан ортига ўгирилиб қаради: Йўқ, ҳеч қандай нажот йўқ.! Қўлларидан тутиб турган панжалар бўшалди ва уни ЖАҲАННАМ томонга итариб юборди. Худди шу маҳал кимдир унинг қўлидан тутиб колди.

Ё Раб...!

Бошини кўтариб юқорига қаради. Оппоқ соқолли нуроний бир чол уни жаҳаннам ўрасидан тортиб олаётган эди.
- Сиз кимсиз? сўради у даҳшат маконидан узоқлашаркан.

Нуроний чол: - Мен сенинг намозларингман.. КЕЧИКТИРИБ ЎҚИЛГАН НАМОЗЛАРИНГМАН! деди.

@Abdulhamid_Hanafiy
Саловат айтишнинг муҳимлиги

Шайх ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтадилар:
«Кўп нафл рўза тута олмайдиган ва нафл намозларни ўқий олмайдиган киши Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиши лозим. Чунки сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиз билан Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга бир марта айтган салавоти солиштирилса, сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиздан кўра Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга айтган биргина салавоти оғир келади. Чунки сиз ўз даражангизга мос намоз ўқийсиз, ибодат қиласиз. Аллоҳ таоло эса Ўз буюклигига муносиб салавот айтади.
Аллоҳ таолонинг биргина салавоти сизнинг бутун умр қилган ибодатингиздан устун келади. Энди У Зот сиз учун ўн марта салавот айтишини тасаввур қилиб кўринг-а!!!
Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади», деганлар».
(Аллоҳ таолонинг бандаларига айтган салавоти – раҳматидир.)

@Abdulhamid_Hanafiy
#тил_офатлари

Қанча сўзлар бор, улар туфайли жаннатда қасрлар бино қилинади! Наҳотки инсон, шу сўзлар туфайли хазиналарни қўлга киритиши мумкин бўлгани ҳолда, бу боқий бойликларни ўрнига бефойда, турган-битгани зиёндан иборат, увадаланиб йўқ бўлиб кетадиган гувалаларни йиғиш билан овора бўлса?!

Бу мисол Оллоҳ таолоннинг зикрини тарк этиб, беҳуда гапларга умрини сарфлаётганларга тегишли. Гарчи уларнинг беҳуда сўзлари гуноҳ саналмасада, зиён кўраётганлари аниқ. Чунки улар улуғ фойдани Оллоҳ таолонинг зикрини бой беряаптилар. “Албатта мўминнинг жимлигида фикр, назарида ибрат, нутқида зикр бўлади деганлар. Пайғамбаримиз ( Муҳаммад ибн Закариё ривояти).

Вақт мўминнинг сармояаси. Уни қанчалик беҳуда нарсаларга сарфласа, у билан охират савобини ғамламаса, сармояаси куяди. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз айтганлар: “Эр кишининг Исломи беҳуда нарсаларни тарк қилиш билан гўзал бўлади” (Термизий ривояти).

"Тил офатлари" китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Abdulhamid_Hanafiy
#siyrat

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия қилган ўсимлик

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зайтун ёғини енг ва уни суртинг. Чунки у муборак дарахтдандир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Зайтундаги Е моддаси инсоннинг тез қаришини олдини олади. Зайтун дарахтининг баргларидан қон босимини олдини олувчи дорилар тайёрланади. Шунингдек, зайтуннинг ошқозон шиллиқ пардаси яллиғланишига қарши самарали фойдаси бор.

Соллаллоҳу алайка ё Расулуллоҳ

@Abdulhamid_Hanafiy
#assalamu_alaykum_va_rohmatulloh
Juma Ayyom muborak! 🕌🌙

Allohning siz-u biz uchun bergan yana bir Jumasi Muborak bo’lsin!
Alloh har birimizga, oila a’zolarimizga, Jamiki Ummati Muhammadga
xayrli, barokatli, fayzli qilib bergan bo’lsin! 🤲🏻

Ushbu ulug' kunda Nabiyyimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallamga salovot aytishni unutmang🍃

Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad 📿
Allohumma solli va sallim va ba:rik alayh 📿
Allohumma solli a'la sayyidina Muhammadin va a'la alihi va sohbihi ajma'in 📿


YAQINLARINGIZNI SAYYIDUL AYYOM BILAN TABRIKLANG🌙

Kanalga obuna bo'lish uchun:
👉
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#Жума_муборак

🍃 Унда дуо ижобат қилиниб, гуноҳлар мағфират этилувчи Жумъа куни муборак бўлсин!

Азиз диндошим, Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин!

📌 Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ

👉 t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#кун_ҳадиси

🔴 ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🔴

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.


▪️Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

📚Ибн Сунний ривояти

☝️☝️☝️ Валлоҳу аълам

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#Ҳолис_Эслатма


عن أبي عبيدة بن الجراح، عن النبي صلى الله عليه وسلم، قال: «إن أفضل الصلوات صلاة الصبح يوم الجمعة في جماعة، وما أحسب شهدها منكم إلا مغفورا له».
أخرجه البزار في مسنده (4/ 106)
وأخرجه الطبراني في الكبير المعجم الكبير للطبراني (1/ 156).



Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:

«Намозларнинг энг афзали жума куни жамоат билан ўқилган бомдод намозидир. Сизлардан унга қатнашган (кишиларнинг гуноҳлари) албатта мағфират қилинади деб умид қиламан».

Баззор "Муснади"да ривоят қилган, ( 4/ 106) ва Табароний "Мўъжамул кабир"да, (1/ 156).

t.me/Abdulhamid_Hanafiy 🍃
#siyrat

🌙 СУННАТДАГИ ИЛМИЙ МЎЖИЗАЛАР

Бурунга сув олиб ювиш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бирортангиз таҳорат олса, бурнини сув билан ювсин ва қоқиб ташласин”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Доктор Мустафо Шаҳота айтади: “Бурун бўшлиғида микробларнинг жуда кўплаб турлари пайдо бўлади ва ривожланади. Ҳар куни таҳоратда бурун бўшлиғининг ювилиши, унинг яллиғланиши ва микробларнинг кўпайишини кеткизади”.

Соллаллоҳу алайка ё Расулуллоҳ

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#kun_hadisi

📚Rasululloh ﷺ  dedilar: «Agar Alloh taolo biror qavmga azob yuborsa, u azob oʻsha qavmning yaxshisi-yu yomoniga birdek yetadi. Lekin qiyomatda amallariga qarab qayta tirilishadi»
Buxoriy va Muslim  rivoyati
(Ibn Umar rodiyallohu anhudan)

📚Rasululloh ﷺ  «bizga yetti narsaga odat  qilingiz! — dedilar:
1. Janozaga qatnashmoqni
2. Kasalni borib koʻrmoqni
3. Chaqirilgan joyga bormoqni
4. Mazlumga yordam bermoqni
5. Qasam ichsa, qasamida turmoqni
6. Salomga alik olmoqni
7. Aksa urgan kishi «Alhamdulilloh» desa, unga «Yarhamukalloh» demoqni»
Imom Buxoriy rivoyati.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#Кун_ҳикмати

Ўзининг айбини билганда одам, бошқалар айбини сўзламасди ҳам.

Абулқосим Фирдавсий

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Устоз жабри...

Мағриб томонда бир муаллимни кўрдим: юзи буришган, сўзи аччиқ, дилозор, гадойтабиат. Бир синф бола унга ишониб топширилган. Гоҳ уларнинг оппоқ юзига шапалоқ урар, гоҳ нозик оёқларига кишан соларди. Муаллимнинг ишидан воқиф бўлган ота-оналар уни мактабдан ҳайдашди. Ўрнига содда, солиҳ кишини қўйишди. Янги устоз заруратсиз сўз очмас, мулойим эди. Беозор ва ювошлиги туфайли ўқувчилар ундан қўрқмай қўйишди. Шўхликлари тутиб, безорилик қила бошлашди.
Икки ҳафтадан сўнг мактаб ёнидан ўтдим. Аввалги ўқитувчи ўз ўрнига қайтарилибди, эшитиб хафа бўлдим.

Жаҳон кўрган бир киши кулиб деди:
Подшоҳ ўғлини берди мактабга,
Кумушдан тахтасин солиб қўйнига.
Тахта бошига ёзилган олтиндан:
“Устоз жабри яхши ота меҳридан”.

Саъдий Шерозий, “Гулистон”.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ МУҲАББАТИНИ ЖАЛБ ҚИЛУВЧИ САБАБЛАР

Мазкур сабаблар ўнтадир:
1. Қуръони Каримни тадаббур ила, маъноларини фаҳмлаб қироат қилиш.
2. Фарз ибодатларни тугал қилгандан кейин нафл ибодатлар ила Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш. Бу нарса муҳаббат даражасидан ўтиб, маҳбубиятга эриштиради.
3. Барча ҳолатларда - тил, дил, амал ва ҳол билан Аллоҳ таолонинг зикрида бардавом бўлиш. Банданинг зикрдан бўлган насибасига қараб, муҳаббатдан бўлган насибаси белгиланади.
4. Ҳавойи нафс ғалаба қилганда Унинг муҳаббат қилган нарсаларини ўзинг муҳаббат қилган нарсалардан устун қўймоғинг.
5. Қалбнинг У Зотнинг исмларини, сифатларини яхши мутолаа ва мушоҳада қилиши ҳамда таниши. Бас, ким Аллоҳ таолони исмлари, афъоллари ва сифатлари билан таниса, шубҳасиз, Унга муҳаббат қилади.
6. У Зотнинг зоҳирий ва ботиний яхшилигини, эҳсонини, неъматларини мушоҳада қилиш.
7. Аллоҳ таолонинг олдида қалбнинг бутунлай синиши.
8. Илоҳий нузул вақтида (кечанинг учдан бири қолганда) У Зот билан холи қолиб, муножат этиш ва каломини тиловат қилиш. У Зотнинг ҳузурида бандалик одобларини ўрнига қўйиш ва бу ҳолни истиғфор ҳамда тавба ила хатм қилиш.
9. Содиқ муҳаббатлилар мажлисларида ўтириб, уларнинг каломларидан энг ширин меваларни териш.
10. Аллоҳ таоло билан қалб орасида тўсиқ бўладиган ҳар бир нарсадан узоқда бўлиш.
Аллоҳнинг муҳаббати ҳақидаги оятлар:
Аллоҳ таоло Моида сурасида бундай деб марҳамат қилади:
"Эй иймон келтирганлар! Сизлардан ким динидан қайтса, Аллоҳ албатта Ўзи севадиган ва улар ҳам Аллоҳни севадиган қавмни келтирур..." (54-оят).
Аллоҳ таоло Ўз динининг ер юзида барқарор бўлишини ирода этган. Бу иродани юзага чиқаришда баъзи бандаларини восита - сабаб қилади. Ушбу шарафли ишга мусулмон уммати танланган.
Аллоҳ таоло Ўз динининг ер юзида барқарор бўлишига восита қилган бандалари алоҳида сифатларга эгадирлар:
Биринчиси - ўзаро муҳаббат.
"Аллоҳ албатта Ўзи севадиган ва улар ҳам Аллоҳни севадиган қавмни келтирур".
Яъни Аллоҳ таоло уларни севади, улар ҳам Аллоҳни севадилар. Бу ўзаро муҳаббат энг катта ва қувватли боғланишдир. Аллоҳнинг динига хизмат қилувчиларга, ўша динда мустаҳкам турувчиларга Аллоҳ таоло муҳаббат қилар экан.
Аллоҳнинг севгисини қозонган бандалар Аллоҳни севадилар. Демак, севги-муҳаббат икки тарафламадир. Аллоҳни севиш қандай улкан бахт!
Бу севги дунёдаги ҳамма севгилардан устун турадиган севгидир.
Бу севги жо бўлган қалбда бошқа севгилар ҳам соғлом бўлади.
Мазкур бандаларнинг сифатларидан иккинчи ва учинчиси...
Бинобарин, Аллоҳ таолонинг муҳаббатини ихтиёр қилган қавмдан бўлиш:
"Бу Аллоҳнинг фазли бўлиб, Ўзи хоҳлаган кишисига берадир. Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир".
Аллоҳнинг бундай кенг фазли-карамидан баҳраманд бўлган кишилар бу улуғ иноятнинг қадрига етишлари лозим.

"Руҳий тарбия" китобидан.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Ибрат бўлсин...

Сафарда юрган бир инсон жуда қаттиқ йиғлаетган экан. Ака нега бунчалик йиғлаяпсиз, дея сўрашибди. У киши жавоб берибди:
- Қори ака ман сизни бугун онамни эхсонларига олиб кетяпман. 64 ёшда онам дунедан ўтиб кетдилар.
Отасиз катта қилиб, ота ўрнида ота бўлиб, она ўрнида она бўлиб, ҳаётни кўп синоатларини бошдан кечирган онам. Ўзи емай, менга едирган. Оёққа турдим, дунё топдим. Бугун Эмиратда бўлсам, эртага Туркияда бўлиб, орзу ҳавас қондирдим. Онам "Болам бир фурсат топгин, озгина ёнимда ўтиргин. Дийдоринга мен ҳам бир туйиб олай. Бугун биз бормиз эртага йўқмиз. Жонга омонат харидор келганидан кейин топширмасдан иложимиз йўқ. Ўтиргин" деганда, "Ҳали онам ёш, ҳали онам бақувват" деб ғафлатда бўлибману,
Онамнинг жонига харидор келишидан бехабар қолибман. Мана 64 ёшларида онам дунёдан ўтиб кетдилар. Ибодат қиламан. Кечаси хуфтон намозига турганимда, Аллоҳга илтижо қилиб сурайман. Ё Раббим, бугун тушимда озгина бир фурсат бўлса ҳам онамнинг дийдорини кўрсатгин. Тушимда онамни курсам ҳам майлийди, мен розиман Аллоҳим" деб илтижолар қилдим. Кийимларини ҳидлаб, ҳидларини топа олмадим.
Тушларимда ҳам онамни кўра олмадим. Мана шу жиҳатларим билан, ғафлатда қолганим, ўзимга таъсир қилиб кўзимга ёш келади" деган экан.

Шу ривоятдан жуда таъсирландим. Ғафлатда юрган диндошларимиз бўлса, ғафлатдан уйғониб ҳаёт бўлган ота-онасини йўқлаб, дуоларини олишсин.


t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Бу дунёдаги можаро, зиддият ва хусуматларнинг кўпига тил сабаб бўлади. Сен, сен бўл! Калималарга ортиқча ўралашиб қолма. Ишқ диёрида, тил зотан ҳукмини йўқотади.
Ошиқ тилсиз бўлади.

Ҳазрати Шамс Табризий

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Мусаффо тонг неъмати ила ризқлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Агар сиз бирор нарсага ишонсангиз ҳамда уни бор қалбингиз ва юрагингиз билан кутсангиз, у албатта амалга ошади.

Роббимиз Каломида:
«Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан»*,
дея ваъда бергач, нечун сўрамайлик!?
Шу боис ўзингизга нима керак бўлса, ваъдасига хилоф қилмайлиган Зотдан ҳожатларингизни сўраб олинг.
Кун хайрли ўтсин, азизлар!

*(Бақара сураси, 186-оят)

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Талаба учун китоб ўқишга киришдан аввалги ният
Аллоҳим, ҳар бир нафас, қараш ва кўз очиб юмгунчалик ер аҳли, осмонлар аҳли ва барча мавжуд ва бор бўлган нарсаларнинг илми ҳузурингдадир.
Аллоҳ таолонинг розилиги учун таълим олишни ният қилдим. Илм тарқатишни ва уни таълим беришни, шаръий фойдаларидан фойдаланишни, Аллоҳ таолонинг аҳкомларини етказиш, таблиғ этишни, илмдан зиёдалик бўлишини, шарафли шариат илмларини тирилтиришни, ҳақнинг зоҳир бўлишини давом эттиришга, ботилнинг йўқ қилишга, савоб, тўғриликни ошкор этишга, ҳаққа қайтишга ният қилдим.
Шунингдек, Аллоҳ таолонинг зикри учун жамланишга, мусулмонларга, солиҳ салафларга, уммат учун хайрни давом этишига, олимларини кўп бўлиши, савобларни кўплаб жамлашлари ҳамда ушбу ўрганаётган илм (китоб) ким билан якунланса, ўшаларнинг ҳаққига дуо қилишга ният қилдим. Уларнинг дуолари баракотидан менга тараҳҳум қилишлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва илм ўртасидаги силсилага киришни, ваҳий ва унинг аҳкомларини етказувчилар сафидан бўлишни, ўзимдан ва бошқадан жаҳолат, билимсизликни кетказишни Аллоҳ учун ният қилдим.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy