Абдукаххор Ташмухамедов блоги
785 subscribers
804 photos
252 videos
2 files
157 links
ИТ тадбиркор, Smartup ва Verifix корхоналарни автоматлаштириш тизимлари асосчиси.
B2B сохасида 17 йиллик тажрибага эга тадбиркор.
Бугунги кунда савдо ва савдо маркетинги учун ERP тизимини яратиш билан шуғулланмоқдаман.
#sales #trademarketing #hrm #kpi
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қарор қабул қилиш ва катта варрак учириш учун дух керак!

Ҳаётда ҳар қандай ўзгаришнинг бошланиши — бир қарордан бошланади.
Аммо бу қарорни қабул қилиш учун, оддий ақл ва билим етарли эмас — дух керак!

🪁 Катта варрак — баланд парвоз, катта мақсад рамзи. Лекин уни учириш осон эмас:
– шамолга қарши туриш керак,
– баландликдан қўрқмаслик керак,
– елкаларингда масъулиятни ҳис қилиш керак.

Шунинг учун...
⚡️ Ҳар қандай катта қарор ҳам, катта варрак ҳам — журъатсиз учмайди.
⚡️ Агар сизда мақсад бор бўлса — аввал дух йиғинг.
⚡️ Парвоз учун биринчи қадам — қарор.

#қарор #дух #варақ #мақсад #ҳаёт #мотивация
ИТ мутахассисига интернетнинг нима кераги бор? Узиб ташла. Стартап-партап деяверади.

Тушунарли иш қилсанг-чи, укам, катта бўлиб қолдинг.
Forwarded from Pivot.UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлигимдан ҳар куни кўриб катта бўлган Чор-су меҳмонхонаси тарихий бино эди.

Бу бино офисимиздан ҳам кўриниб турарди.

Бино авария ҳолатида бўлганлиги ва реконструкция қилиш имкони бўлмагани сабабли бузилиб, ўрнига янги бино қурилиши режалаштирилди.

Ҳар хил эътироз ва шикоятлар қилсам ҳам, соғлом ақл бунинг тўғрилигини англатди.

Шу боис бинонинг бир қисмини офисимизда сақлаб қолиш ва ҳар куни кўриб туриш имкониятини излаяпман.

#chorsu #чорсу #тарих #тошкент
Forwarded from Pivot.UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qachongacha tarix bilan maqtanib yuramiz?

🌐 Verifix va Smartup asoschisi bilan to‘liq podkastni You Tube sahifamizda tomosha qilishingiz mumkin 👉 havola.

❗️ Eslatma

Bugun Abdukaxxor Tashmuxammedov bilan soat 20:00 da Telegram kanalimizda jonli suhbat bo‘ladi.

👉 Translyatsiyaga ulanish

Instagram | LinkedIn | X (Twitter) | Facebook | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Савдода фойда бор, лекин ҳамма биладими?

Савдо — бу рақамлар ўйини. Ҳар ким фойдани ошириш ниятда ҳаракат қилади.
Лекин афсуски, кўпчилик тадбиркорлар қайси жойда фойда, қаерда зарар бўлаётганини аниқ билмайди.

🧾 Баъзан пул тушаётгандек туюлади, лекин аслида:
— нотўғри нарх сиёсати,
— маълумот етишмаслиги,
— ёки ички жараёнлардаги самарасизлик туфайли зарар остида фойда қилинаётгандек бўлади.

Нима етишмаяпти?
📉 — молиявий саводхонлик
🧠 — таҳлил қилиш қобилияти
🛠 — ишончли ҳисоб-китоб воситалари

Шунинг учун...
⚡️ Бизнесда фойдани ҳис қилиб эмас, ҳисоблаб бошқаринг.
⚡️ Шаффофлик – фойда калити.
⚡️ Самарасизликни англаш – йўқотилган пулни қайтаришнинг илк қадами.

#бизнес #молиявийсаводхонлик #фойда #таҳлил #самарадорлик #блог
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИБ тизимида ислоҳот керак шекилли.

Қилаётган ишинг қонунга қарши деса, қонун ҳимояси учун қонун бузмоқдаман демоқда.

Суд тизими ҳам ислоҳ талабида. Бўлмаса бошқача ҳолат бўлар эди.

https://kun.uz/kr/21653083

Буни ўқиб йиғлагим келди.

Юқоридаги видео билан бу мақоланинг фарқини топинг.
Бугун "Фикр Етакчилари" подкастида Хитой ҳақида гаплашдик. Хитойлик тадбиркорларнинг кичик мерчи, жуда юқори сифатда тақдим этилмоқда. Бизда ҳам шу даражага етишимиз керак, деб ўйлайман.

P.S. Хитой билан ишламайман, яқин орада бормайман
Кеча қизиқарли ва очиқ суҳбат бўлди. "Fikr Yetakchilari" подкастида иштирок этиб,
ИТ соҳаси, мутахассис етишмовчилиги, стартап муаммолари, бизнесдаги тўсиқлар,
коррупция ва сурилиш ҳақида гаплашдик.

🎯 Албатта, аксар фикрлар кимларгадир ёқмаслиги мумкин.
Лекин мақсадимиз — фойда, ҳақиқат ва ривож. Популизм эмас.

🗣 Бу ерда биз субъектив, лекин самимий фикрларимизни очиқ баён қилдик.
Агар шу подкаст битта инсонга ҳам мотивация ва фойда келтирса — ҳаракатимиз зое кетмади.

🙏 Мазмунли суҳбат учун Ҳикмат ва Лазиз акаларга катта раҳмат!

#Smartup24 #FikrYetakchilari #growth #бизнесфикрлар #подкаст #самимийсўзлар
Бизнинг куч - сифат, сабр ва ишончда

Оғир меҳнат ва қийинчиликларга қарамай, мижозларимизнинг илиқ фикрлари бизга куч бағишлайди.

10 йилдан буён Smartup дастури орқали ўрта ва йирик савдо корхоналарига ўз фаолиятларини самарали ташкил этишда кўмак бериб келмоқдамиз.

Бу давр мобайнида турли ташқи ва ички ҳужумларга дуч келдик. Баъзан "биз дастур тайерлаб, ҳаммасини синдирамиз" деган даъволар билан бозорни издан чиқаришга уринувчи кимсалар пайдо бўлган. Бундай ҳолатлар ҳозир ҳам учраб туради.

Бизнинг энг катта жавобимиз - сифатли маҳсулот, танқидий фикрлаш ва кучли жамоа.

Smartup'нинг асосий афзаллиги - корхоналарнинг бошқарув жараёнлари ва молиявий фаолиятини тўлиқ қамраб олиши. Бу - ҳақиқий самара ва ишончли натижа демакдир.

🤝 Green Line Trading жамоаси ва барча ҳамкорларимизга билдирган ишончлари учун чин қалбдан миннатдорчилик билдираман. Бу ишонч биз учун ҳам масъулият, ҳам илҳом манбаидир.

https://youtu.be/RIVTIdVxCUg?si=bzfNjww4W0m_BklQ

#Smartup24 #бизнесавтоматизацияси #сифат #дастуриймаҳсулот #ташаккур #growth #fmcg #cpg
Эртага Андижонда Инвесторлар Куни!

Инновация, имконият ва ривожланиш мавзуларида суҳбатлашиш учун эртага Андижонда учрашамиз!

📍 Инвесторлар куни — янги лойиҳалар, бизнес ғоялар ва янги шерикликлар учун ажойиб имконият.

🔹 Умид қиламан, самарали учрашув ва қизиқ мулоқот бўлади.

🤝 Куришгунча, дўстлар!


#ИнвесторларКуни #Андижон2025 #AloqaVenture #инвестиция #бизнес #ривожланиш #учрашув
Андижондаги Инвесторлар Кунидан қизиқ фактлар

📍 Бугунги тадбирда баъзи қизиқ ва ўйлантирувчи жиҳатларга гувоҳ бўлдик:

1️⃣ Жой танлови: тадбир шаҳар ташқарисидаги саноат зонасида бўлиб ўтди. Аслида, бундай тадбирлар шаҳар марказида ташкил этилиши маъқул.
2️⃣ Стартапчиларнинг ҳолати: реал бизнес тажрибаси ва тақдимотга тайёргарлик паст.
3️⃣ Пул сўрашдан қўрқиш: инвесторлардан маблағ сўрашда катта психологик тўсиқ бор.
4️⃣ Арзон сотиш синдроми: ўз маҳсулот ёки ғоясини арзонлаштириш истаги кучли.

Умид ва ишонч

🔵 Бу камчиликлар табиий. Ҳаммаси тажриба ва вақт билан тўғирланади.
🔵 Биз ишонамизки, келажакда стартапчиларимиз тайёр ва ишончли чиқиш қиладиган даражага етади.

#Андижон2025 #ИнвесторларКуни #стартап #тақдимот #бизнестаражрибаси #янгилойиҳалар