«AL-MAHDI FOUNDATION»
420 subscribers
665 photos
737 videos
12 files
1.11K links
Ассалому алайкум азиз ватандошлар!
Каналимизнинг мақсади мусофирчиликда юрган ватандошларни бирлаштириб, хабарлашиб ушбу замин (АҚШ) нинг қонунларига риоя ва қадриятларини ҳурмат қилган ҳолда ўзлигимиз, миллий анъана, урф одат ва қадриятларни унутмаслик!
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шеърият

САЛОМ   БЕРИНГ

Шахардами юрсам қишлоқда,
Турфа феълли инсон ҳар ёқда.

Кими ҳалим, кимиси қўпол,
Салом берсанг, алик ҳам малол.

Одатим шу салом  бераман,
Доимо шўҳ, шодон юраман.

Баъзиларда ҳаёл паришон,
Алик олмас саломга ишон.

Қаёққадир елиб шошади,
Баъзан кўриб ақлинг шошади.

Ӯтган -кетган бир бирин туртган,
Худди ёвга қараган, душман.

Саломлашиш урфмасми ҳозир, хато кетсам мабодо узр.

Расулуллоҳ (С А.В) айтиб ўтганлар,
Саломлашинг ўтган, кетганлар.

Инсонларга боқмайин маъсум,
Улашинглар этиб табассум.

Табассум ҳам садақа, эҳсон,
Кам бўлмайди жилмайган инсон.

Тӯрамирзо салом бер аввал,
Катта ёш, бола учраган маҳал.

Шеърим бўлса кимгадир ибрат,
Шоир учун, жуда улкан бахт.

Ёшларимиз бўлсин саломат,
Табассумни этайлик одат.

Салом, алик бўлмасин канда,
Шундай бўлар, чин муслим банда.

Тўрамирзо Орипов
📌Ассалому алайкум азиз ватандошлар!

Қўшимча эслатма хабар


▪️ ИншоАллох,
Ҳар шанба куни оқшом кеч соат 20:30 РМ да 55-11 Queens Blvd манзилидаги масжидда одатдагидек эркаклар ва аёллар учун таъзия маросими бўлиб ўтади.

Шунингдек, ҳар якшанба то Арбаинга қадар кундузи соат 12:30 да Бруклиндаги масжидда ҳам Имом Ҳусейн (а.с) таъзиа маросимлари бўлиб ўтади.

Манзил; 781 Coney Island Ave, Brooklyn, NY 11218

Барча Ахли Байт (а.с) ошиқларини азиз Имом Хусайн (а.с) азодорлик мажлисларига  лутфан таклиф қилиб қоламиз!

Ассалому алайка ё Або Абдиллоҳил Ҳусайн (а.с)

https://t.me/ALMAHDIFOUNDATION1
2
Эътибор беринг орадан хам 10 йил ўтибди...
👍43
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатуҳ!

Ўринли, долзарб ва аҳамиятга эга савол...

Шу йилги февраль ойи, муқаддас рўзи рамазон ойининг кириб келиши билан, иккинчи куни бир ватандошимизнинг яқинларининг оламдан ўтганлари муносабати билан эрталаб Бруклиндаги масжидга одатдагидек фотиха ўқиб, таъзия билдириш мақсадида кириб келдим.

Об ҳаво хам шу куни жуда ҳам изғиринли совуқ бўлиб, қор ёғиб турган эди.

Масжидга кириб у ерда ўтирган бир гурух ака укаларимиз билан салом алик, кўришиб хол авхол сўрашиб, қуръон тиловати ва дуо фотихадан сўнг, ўтирган сўхбатдошларимиздан бирлари она диёримиз Самарқандан икки кун олдин келган, ёшлари биздан катта, Машҳад, Карбало зиёрати сафарларига бирга бориб келиш насиб айлаган бир акамиздан, менга ишора қилиб, бу кишичи ўзгарганларми ёки йўқми? деб савол бердилар.

Акамиз эса кулиб туриб, - йўқ бу киши бир хил, ўзгармаганлар деб жавоб бердилар.

Мен дарҳол тушундимки, келгунимга қадар бўлаётган мавзу суҳбат мухокамаси устига келиб қолганимни ва савол нима назарга олиб бериляпти экан? деган хаёлга бордим, яъни ёш ўтган сайин инсонни физиологик кўриниш холати борасидаги табиий ўзгаришми ёки юриш туриш, ҳулқ атвор борасидами?

Бир оз иккиланиб туриб, таваккал хар холда иккинчиси долзарб муҳимроқ деб уйлаб, дастлаб бу мавзу, савол суҳбат учун ўз миннатдорчилигимни билдириб, қўшилиб, фикрларимни айтдим.

Бошқа ака укаларимиз ҳам бу борадаги ўзларини ижобий ва салбий фикрларини мисоллар келтириб, очиқлашиб билдириб, мухокама давом этди.

Албатта Америкага келиб, бу ерда бир икки сўм ортириб, кимлигини эсидан чиқариб, босар тусарини хам билмай қолаётган айримларга, бундай мавзу кўтарилган сухбатлар, саволлар жуда ҳам ўринли бўлиб, катта тарбиявия аҳамиятга эга...

Келгусида ҳам ибрат борасидаги бундай мавзулар кўтарилган сухбатлар доимий ва бардавом бўлишини тилаб қоламиз!

Сизнинг бу борадаги фикрингиз қандай?

Илтимоси дуо!
https://t.me/ALMAHDIFOUNDATION1
بسم الله الرحمن الرحيم.
Monday Dua
Dushanba kun duosi

https://t.me/ALMAHDIFOUNDATION1
Mehribon va Rahmli Alloh nomi bilan.

Osmonlar va Yerni yaratganida hech kimni guvoh qilib chaqirmagan, tirik mavjudotlarni yaratganida esa hech kimni yordamchi qabul qilmagan Allohga hamdlar bo'lsin.
🙏🙏
Dushanba кун duosidan parcha
Ey Esqimin Sultani Huseyn| Sadiq Ceferi 2018 (Frankfurt Almanya…
Sadiq Ceferi Official
Эшкимин Султони Хусейн,
Эй дардимин дармони Хусейн.
Пейгамбарин мехмони Хусейн,
Ошикларин жонони Хусейн,
Жонони Хусейн.

Вооой, Карбало, Карбало, Карбало...

https://t.me/ALMAHDIFOUNDATION1
Ман Ҳусейну бикасу биёрам эй султони Қайс

🎙Аҳлибайт Маддоҳи: Устоз Алишер Азимов...

https://t.me/ALMAHDIFOUNDATION1
1👍1
Oləmə vermaram man...
Zəhra diyar Huseyn (a.s),
Dunya diyar Huseyn (a.s).
https://t.me/ALMAHDIFOUNDATION1
Сўзларга эмас, амалларимизга зеб берайлик!

Бир муслима бемор ётган насрония қўшнисининг ҳолидан ҳабар олгани чиқди.

Унинг тўшакда ётганини кўриб салом-аликдан сўнг:
— Қўшни, келинг, сизга Қуръони Каримдан ўқиб берай, эшитинг! Тузалиб кетасиз, биз касал бўлсак, Қуръон ила шифо сўраб, дуо қиламиз, тузаламиз, — деди.

Насроний аёл:
— Майли, фақат, олдин менга озгина сув беринг, жуда чанқадим, — деди. Муслима унга сув олиб келди. Ичириб қўйди. Сўнг бошини кўтариб қўйишини сўради, ёстиқ қўйиб баландлаб қўйди. — Мен бир неча кундан бери туз тотганим йўқ, қорним оч, илтимос, бирон таом тайёрлаб беринг, қарашадиган одамим йўқ, — давом этди насрония. Муслима:
— Ҳозир, бироз кутинг, емак келтираман, — деди.

Ҳеч қанча вақт ўтмасдан, иссиққина, жудаям мазали овқат тайёрлаб келди. Насронияни таомлантирди, сув ичирди, ювиқсиз идишларни ювди. Сўнг келиб:
— Қуръондан бирор сурани ўқиб берайми? — деб яна сўради. Насрония кўзларидан кўзёш тўкиб:
— Мен ўқиб беришингиздан олдин Қуръонни сизда кўриб бўлдим, — деди ва Исломни қабул қилди.

Дарҳақиқат, энг кучли даъват бу — амалларимиздир.

Шунинг учун сўзларга эмас, амалларимизга зеб берайлик!

https://t.me/ALMAHDIFOUNDATION1