«AL-MAHDI FOUNDATION»
418 subscribers
668 photos
748 videos
12 files
1.12K links
Ассалому алайкум азиз ватандошлар!
Каналимизнинг мақсади мусофирчиликда юрган ватандошларни бирлаштириб, хабарлашиб ушбу замин (АҚШ) нинг қонунларига риоя ва қадриятларини ҳурмат қилган ҳолда ўзлигимиз, миллий анъана, урф одат ва қадриятларни унутмаслик!
Download Telegram
4 июнь куни каналларимиз орқали ватандошимиз, хамшахримиз Тоҳиржон Муратовни хайрли ишларида қўллаб турайлик, деган изоҳ - ёзув билан, "Shanyraq USA inc" томонидан болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 6 июнь шанба куни Бруклиндаги Манхатан Бич Паркда болажонлар учун байрам дастур -
тадбирларига таклифномани маълумот тариқасида эълон қилиб қўйган эдик.

Байрам тадбирида жуда ҳам кўп ватандошларимиз, хам шахарларимиз ва қўшни хамдўстлик мамлакатларидан хам турли халқ вакиллари иштирок этиб, тадбир жуда ҳам юқори савияда ва гўзал тарзда ўтказилди.

Тадбир дастурлари давомида турли конкурс жумладан, Футбол мусобақалари ўтказилиб, болажонлар томонидан муқаддас қуръон сураларини ёддан ўқиш, расм чизиш, қўшиқ рақслар билан чиқишлари намойиш этилди.

Ташкилотчилар томонидан иштирокчи болажонларга турли совға саломлар ва ширинликлар улашилиб, тадбир охирида эса барча иштирокчиларга миллий таомларимиздан мазали, ширин ош палов тарқатилди.

P. S

Мазкур тадбирга таклифномани ўзимизни барча каналларимизда қўйиб, эълон қилган бўлсакда, иштирокчи мехмонлар орасида афсус, жамоамиздан бирор бир иштирокчи меҳмонни учратмадим.

Азизлар, келажакда бундай тадбирларни "Самарқанд Миллий Маркази" миз томонидан хам ташкиллаштирилиб, ўтказилишини ният қилиб қоламиз!


https://t.me/ALMAHDIFOUNDATION1
1👍1