This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФАХР ЭТАРМАН БОШДА ДЎППИМ...

Тарихдан маълумки, ҳар бир миллату-элатларда миллий урф-одат, анъана ва қадриятларга ҳурмат билан ёндашилган.

Хусусан, дўппи, беқасам тўн, шойи белбоғ каби халқимизнинг миллий либослари бугунги кунда ҳам ўз қадрини, баҳосини йўқотмаган. Ана шу қадриятларга садоқат билан қараб, миллий анъаналарни тарғиб этиш учун янги ташаббусни бошладик.

Эндиликда Маданият вазирлиги ходимлари одатдаги иш кунида ўзбек миллий бош кийими саналган дўппи кийишади. Мазкур ташаббус орқали миллий анъаналар тарғиб этишда намуна кўрсатишни мақсад қилганмиз.

Сиз ҳам сафимизда бўлинг!

Озодбек Назарбеков
Маданият вазири
#döppi