РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Ўрикзор бозори ҳудудида иссиқ сув трубаси ёрилгани бўйича видеолар тарқалди. Шуни маълум қиламизки, ҳозирги вақтда барча коммунал тизимларда куз-қиш мавсумига синов-тайёргарлик ишлари кетмоқда. Хусусан, иссиқ сув трубаси ёрилган ушбу бозор ҳудудидан ўтган тармоқда ҳам катта босимда синов ишлари олиб борилаётган бўлган ва Ди 800 мм магистрал иссиқлик тармоғида қувур ёрилиши кузатилган. Айни дақиқада мутахассислар ҳолатни бартараф этиш бўйича ишлашмоқда.

👉https://t.me/kommunaluzb