Yuksalish — LIVE
941 subscribers
2.87K photos
451 videos
1 file
7.02K links
Хаbarlar 👉 Hammasi emas, muhimi

Мurojaat uchun: @Yuksalish_livebot
Download Telegram
"Вақф" хайрия жамоат фонди бошқарув кенгаши раиси вазифасига Абдураҳмонов Яҳё Убайдулло ўғли тайинланди.

У бугунга қадар Тошкент шаҳридаги "Шайх Зайниддин" жоме масжиди имом-хатиби бўлган.

Yuksalish_live
⚡️Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электробус синовдан ўтказилди.

▫️Электробус 20 ноябрдан бошлаб 51-сонли йўналишда (“Юнусобод 6-мавзе – Бешёғоч даҳаси) қатнайди. Унинг узунлиги 12 метр, сиғими 76 киши — “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ.

Yuksalish_live
Зироат Мирзиёева раислигидаги "Замин" фонди ташаббуси билан Бутунжаҳон болалар кунига бағишланган веб-форум ўтказилди. Форумда пандемия даврида болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи муҳокама қилинди.

Yuksalish_live
Шавкат Мирзиёев қурилиш лойиҳалари билан танишди. Жумладан, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Ўзбекистон давлат санъат музейи, Тошкент архитектура-қурилиш институти ёнида қурувчилар массиви, Темурбеклар мактаби ҳамда янги турар жойлар лойиҳалари тақдимот қилинди — Президент матбуот хизмати.

Yuksalish_live
❗️Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссияси тузилиб, регламенти тасдиқланди. Унга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов раис этиб тайинланди.

Yuksalish_live
Анвар Дамирович Асамов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари эди.

Yuksalish_live
❗️Халқаро меҳнат ташкилотининг "Саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисида"ги 81-сонли (Женева, 1947 йил 11 июль) ва "Қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисида"ги 129-сонли (Женева, 1969 йил 25 июнь) конвенциялари Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирди — ТИВ.

Yuksalish_live
⚡️Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова 82 ёшида вафот этди.

Актриса "Мафтунингман", "Келинлар қўзғолони" каби фильмларда роллар ижро этган - “Ўзбеккино” МА.

Yuksalish_live
⚡️Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси бошланди.

Онлайн ҳавола

Yuksalish_live
⚡️Ўзбекистон тарихида илк бор халқаро молия бозорларида 2 триллион сўм ҳажмида суверен облигациялар Лондон фонд биржасида жойлаштирди.

Bloomberg баҳосига кўра, Ўзбекистон МДҲ давлатлар орасида йилни ўсиш билан якунлайдиган ягона давлат бўлиши мумкин.

Yuksalish_live
⚡️Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб Комилжон Шаробиддинович Тожибоев сайланди.

У бунга қадар Ўзбекистон Фанлар Академияси Ботаника институти директори бўлиб ишлаган.

Yuksalish_live
⚡️Жонибек Музаффарович Яриев Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири бўлиб ишлаган.

Yuksalish_live
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги Технопарк фаолияти билан танишди — Президент матбуот хизмати.

▫️Бу ерда электрон газ ҳисоблагичлар корхонаси, маиший совутгичлар заводи ишга туширилган.

Yuksalish_live
⚡️АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ва Абдулазиз Комилов Афғонистон тинчлик музокараларининг ҳолатини муҳокама қилдилар.

“Биз минтақавий инвестиция жамғармасининг яқин орада эълон қилиниши умидидамиз. Шунингдек, АҚШ, Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистоннинг алоқа, савдо ва ривожланиш соҳалардаги ташаббусларини муҳокама қилиш учун юқори даражадаги учрашувни кутмоқдамиз”, — Залмай Халилзод

Yuksalish_live
⚡️Республика бўйлаб фақат СЭСдан рухсат олган мактабгача таълим ташкилотлари 2020 йил ноябрь ойининг охирига қадар ишга тушади — Мактабгача таълим вазирлиги.

▫️ Айни вақтда 5 385 та давлат МТТлари (89%) очиқ, уларга келувчи болалар сони 691 271 нафарни ташкил этади.

Yuksalish_live
⚡️Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари ва педагоглар билан мулоқот қилди.

"Тошкентда сифатли тиббий хизмат ва мактаб таълимига қандай эришамиз? Мени шу савол қийнайди. Сизлар билан учрашишдан мақсад — қуйи тизимдаги масалаларни билиш, тўғри йўл тутиш. Шифохонадан чиққан 20 та одам билан гаплашинглар, ҳаммасини айтади. Кўпчилик тиббий хизматлар сифатидан норози, – деди давлат раҳбари.

Yuksalish_live
#Индекслар

⚡️Тошкент дунёнинг яшаш учун арзон шаҳарлар бешлигига кирди.

Yuksalish_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ АҚШнинг мудофаа вазири в.б. Кристофер Миллер Абдулазиз Камилов билан учрашди.

Пентагонда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига юқори ҳурмат кўрсатилиб, Ўзбекистон байроғи кўтарилди, мадҳияси янгради.

Yuksalish_live
⚡️Халқ тилида "эски ТошМИ" дейиладиган ҳудудда 600 ўринли Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилмоқда. Шавкат Мирзиёев ушбу шифохона қурилишини бориб кўрди.

Yuksalish_live
❗️11 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари куни, деб белгиланди.

▫️ Ҳозирда республикамизда Қонун билан тасдиқланган 25 та байрам белгиланган, 9 таси дам олиш кунлари, 16 таси эса дам олмасдан нишонланадиган касб байрамларидир.

Yuksalish_live
#фотожараён 20 ноябрь — Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан Тошкент, Бухоро, Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари мовий рангга кирди.

#JahonBolalarKuni #WorldChildrensDay #ВсемирныйДеньДетей

Yuksalish_live