ХAVFSIZLIK 🇺🇿
14.3K subscribers
398 photos
489 videos
824 links
Ватан, Шараф, Жасорат
Download Telegram
Андижонда «психотроп» моддалар савдосига чек қўйилди

Ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қарийб 15 минг дона кучли таъсир қилувчи моддаларни сотишни режалаштирган 1997 йилда туғилган К.Ф ва жиноий шериги 1978 йилда туғилган М.Н қўлга олинди.

Улар М.Н га тегишли Андижон шаҳрида жойлашган «Доно болажон» номли хусусий боғчанинг томида 14 613 дона (6258 дона «Тропикамид», 3539 дона «Регапен» ва 4816 дона «Лирика») кучли таъсир қилувчи моддаларни сотиш учун сақлаб келган.
Шунингдек, тезкор тадбир давомида К.Ф нинг яқин жиноий алоқаси (акасининг турмуш ўртоғи) 2003 йилда туғилган С.Знинг ёни кўздан кечирилганида 205 дона «психотроп» моддалар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Тошкент шаҳрида табиий қимматбаҳо тошни 220 000 АҚШ долларига сотаётган фуқаролар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ҳ.Х., М.С. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 1 дона (ҳақиқий баҳоси 30 млн сўм бўлган) табиий тошни 220 000 АҚШ долларига қонунга ҳилоф равишда ўтказган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, улардан жами 4 та табиий тош ҳамда симоб моддаси ашёвий далил сифатида олинган.

Экспертиза хулосасига кўра, тошларнинг соф оғирлиги 333,8 граммни ташкил этиб, таркиби рубин, кварц, флюорит, гранат, пироп ва сапфир бирикмалардан иборат табиий қимматбаҳо тош эканлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Тошкент, Наманган ва Бухоро вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди

🟢Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ республика бўйлаб гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказди

🟢Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ijtimoiy tarmoqlarda shov-shuv ko‘tarish uchun tarqatilayotgan maʼlumotlar yuzasidan munosabat
———
Ижтимоий тармоқларда шов-шув кўтариш учун тарқатилаётган маълумотлар юзасидан муносабат

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
Андижонда «гашиш» сотмоқчи бўлган шахс қўлга тушди

Ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан Андижон шаҳри ва Мархамат туманида ўтказилган тезкор тадбирда гиёхвандлик моддаси савдоси билан шуғулланувчи муқаддам судланган, 1990 йилда туғилган Х.А соф вазни 536.93 грамм «гашиш» гиёхвандлик моддасини сотмоқчи бўлганда ушланган.

Мазкур ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Наманганда «Калашников» автоматини сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшовчи, 1983 й.т., муқаддам Жиноят Кодексининг 97- (Қасддан одам ўлдириш) ва 182- (Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) моддалари билан судланган «А.О.» Қирғизистон Республикасининг Жалолобод области Ола-буқа районига бориб, жиноий алоқасидан 1 дона АКС-74 жанговор ўқотар қуроли, 3 дона ўқдон ва 43 дона ўқ-дориларни олади ҳамда контрабанда йўли билан мамлакатимиз ҳудудига ўтказади.

ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «А.О.» ушбу қурол ва ўқ-дориларни Наманган шаҳрида сотмоқчи бўлганида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 246 ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди

Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари маҳаллий масъулияти чекланган жамият вакилидан муқаддам пора сифатида олган 14.500 АҚШ долларидан 5 минг АҚШ долларини қайтариб бераётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.

🟢Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди
 
Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1988 й.т. фуқаро 2015 йилда маҳаллий МЧЖга иссиқхона қуриши учун шаҳар ҳудудидан ажратилган 50 сотих ер майдонига нисбатан эгалик ҳуқуқини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига, ундан 60 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 20 минг доллар олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ушланди.
Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган мазкур МЧЖ таъсисчиси ҳам қўлга олинди.
Иштихон туманида яшовчи, 1997 й.т. фуқаро эса боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг иш бошқарувчиси билан келишган ҳолда, мазкур хўжаликнинг 8,5 гектар лалми ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига, ундан 84 млн. сўм олган вақтида ушланди.
 
Тошкент вилоятининг Бекобод туманидаги мева ва сабзавотларни қадоқлашга ихтисослашган МЧЖ раҳбари 21 сотих ер майдонини тегишли ташкилотлардаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 24 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.
 
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи, 1982 й.т. фуқаро ўзганинг ишончига кириб, Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳудудидан маҳаллий МЧЖга ижара асосида берилган 2,5 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 1 млн. 900 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 12 минг АҚШ долларини аванс сифатида олган вақтида ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ва Департамент ходимлари томонидан ушланди.
 
Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида яшовчи, 1980 й.т. фуқаро ўзганинг ишончига кириб, унга ўзини гўёки Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида фаолият юритувчи балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг раҳбари сифатида таништириб, ушбу хўжаликнинг 244 гектар ер майдонини юқори лавозимдаги танишлари ёрдамида аукцион савдолари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилади. Эвазига 250 млн. сўм олган вақтида ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.
 
Сирдарё вилояти Ховос туманидаги фермер хўжалик раҳбари 15 гектар ер майдонини 38 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, харидордан аванс сифатида 10 минг АҚШ доллари олган вақтида, бошқа ҳолатда эса 1971 ва 1989 йилларда туғилган, муқаддам судланган икки фуқаро Янгиер шаҳри ҳудудидаги 3 гектар ерни тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахс номига расмийлаштириб бериш эвазига 9 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.
 
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Сирдарёда ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

🟢Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда фейк (соҳта) хабарларга дуч келиш ҳолатлари кундан-кунга ортиб бормоқда. Бундай хабарларни қандай аниқлаш мумкин?

Ушбу саволга жавоб видеода📹

Маълумот учун, соҳта хабарларга раддиялар @antifake_uz каналида эълон қилиниб борилади.

🟢Манба

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Жойларда ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган текширувлар давомида, Амударё тумани халқ таълими бўлими ҳамда қурилиш-таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи 2 та МЧЖ мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, тумандаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг ўқув биноларини таъмирлаш учун ажратилган жами 1 млрд. 235 млн. сўм пул маблағининг 177,6 млн. сўмини ҳисоб-фактураларга сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиш орқали ноқонуний ўзлаштирганликлари аниқланди.

Шунингдек, Амударё туманидаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг ўқитувчиси ўз ҳамкасбининг ишончига кириб, танишлари орқали уни малака тоифаси олиш бўйича аттестациядан ўтказиб бериш эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Қашқадарё вилояти Косон туманидаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг директори эса фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилиш эвазига 400 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса 1999 й.т. шахс
2 нафар фуқарони пойтахтдаги нодавлат олий таълим муассасаларидан бирига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 24 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи, 1992 й.т., муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланган шахс 1991 й.т. фуқарони ҳокимият идораларида ишловчи танишлари орқали “Аёллар дафтари” рўйхатига киритиб, янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан 3 хонали хонадон сотиб олиши учун субсидия олишида ёрдам бериш эвазига 400 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Қалбаки пул тайёрловчи жиноий гуруҳ аъзолари ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, қалбаки пул тайёрлаш ва муомалага чиқариш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

🟢Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига қарши тадбирлар ўтказилди

🟢Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
​​ДХХ: Банк ходимининг кирдикорлари фош этилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Чиноз туманидаги тижорат банкларидан бирининг ходими “Х.А.” содир этган ноқонуний фаолият фош этилди.

Хусусан, “Х.А.” мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда, 2020 йилда турмуш ўртоғи номига деҳқон хўжалиги ташкил этиб, уни ўзи ишлайдиган банк таъминотчиси сифатида рўйхатдан ўтказган.

Сўнгра “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида 15 нафар фуқарога ажратилган жами 397,3 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағларини деҳқон хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказиб, фуқароларга нақдлаштириб бериши натижасида ушбу маблағлар мақсадсиз сарфланган.

Шунингдек, “Х.А.” 2021 йилда 3 нафар яқин таниши номига деҳқон хўжаликлари ташкил қилиб, уларни ҳам банк таъминотчиси сифатида рўйхатдан ўтказган ва “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида 71 нафар фуқарога ажратилган жами 2 млрд. 182 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағларини ушбу хўжаликлар орқали нақдлаштириб бериши натижасида мазкур маблағлар мақсадсиз сарфланган.

Бундан ташқари, 2020 йилда 10 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан мини печлар харид қилиш учун 60 млн. сўм миқдорида кредит ажратилишига эришган ва уларни ҳам ўзига тегишли таъминотчи деҳқон хўжалиги ҳисобига ўтказиб, талон-тарож қилган.

Ҳозирда “Х.А.”га нисбатан Жиноят Кодексининг 167, 205 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ жойларда ер майдонларининг ноқонуний сотилишига қарши тезкор тадбирлар ўтказмоқда

🟢Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Тошкент вилоятида ноқонуний валюта савдосининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Р.Қ. ва Л.С.лар олдиндан тил бириктириб бошқа бир фуқаро С.га 11 000 АҚШ долларини жами 125,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Тошкентда қалбаки валюталар савдосига чек қўйишди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда қалбаки пул, қимматли қоғозларни тайёрлаш ва улар билан муомала қилишни олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 3 нафар шахс олдиндан тил бириктириб, бошқа бир фуқарога 6900 АҚШ долларини ноқонуний тарзда сотаётган вақтда тезкор ходимлар томонидан қўлга олинди. Шунингдек, мазкур купюралар қалбаки эканлиги ҳам фош бўлди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿