Huquqiy axborot
220K subscribers
5.82K photos
312 videos
22 files
13K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Коррупция ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш имконини берувчи махсус мобил дастурий таъминот яратилади

💼 Фармонга кўра, Агентликни ходимлар билан тўлдириш конкурс асосида халқаро стандартларга мувофиқ Агентлик томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.

2020–2021 йилларда барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида коррупцияга қарши ички назорат тизими (“комплаенс-назорат”) босқичма-босқич жорий этилади.

🔰 Фармон билан қуйидагилар жорий этилади:

👉 Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолияти, шунингдек, ушбу соҳадаги давлат ва бошқа дастурлар самарадорлигини мониторинг қилиш ҳамда баҳолаш имконини берувчи E-Anticor.uz” электрон платформаси;

👉 коррупция ҳолатлари ҳақида Агентликни хабардор қилиш имконини берувчи махсус мобил дастурий таъминот.

🏢 Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари ташкил этилди.

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ўзбекистон ёшларига байрам табриги

Праздничное поздравление молодежи Узбекистана


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузилмаси тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

♻️ Қарорга кўра, Агентлик бошқарув ходимларининг чекланган сони 50 та штат бирлиги миқдорида белгиланди (10 та штат бирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, 40 та штат бирлиги эса Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади).

Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазирга, директор ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.

💼 Агентлик директори ўринбосарлари Агентлик директори тақдимномасига кўра Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Адлия вазирлиги барча ёшларни 30 июнь – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этади.

Ёшлартараққиётни ҳаракатлантирувчи асосий куч.

Сизларнинг чуқур мушоҳадали, вазиятни атрофлича таҳлил қила оладиган, муаммоларга қизиққонлик билан эмас, қонун доирасида ечим топишга интиладиган кенг фикрли инсонлар бўлиб камол топишингизни тилаб қоламиз.

Эзгу интилишларингизни рўёбга чиқариш йўлида бошлаган ҳар бир ишингизда улкан зафарлар ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!

Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан 2020 йилнинг 3 июль куни соат 10:00 да хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўтказилади.

Малака имтиҳони жараёнларини Адлия вазирлигининг www.minjust.uz расмий веб-сайти орқали бевосита кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Махсус_комиссия_хабари

⚡️ Республика махсус комиссияси ахбороти

Жорий йил 1 июль санасидан бошлаб:

👉 республиканинг барча ҳудудларида йирик буюм бозорлари ҳамда буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилади;

👉 “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда соат 07.00 дан 23.00 га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ҳамда 23.00 дан 07.00 га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлиш тақиқланади. Бунда фақатгина фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашганлиги, ҳомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш мақсадида дорихонага бориб-келишига рухсат берилади;

👉 “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида жамоат транспорти ҳаракати камайтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Махсус_комиссия_хабари

🔰 Коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар уч тоифага ажратилмоқда:

👉 коронавирус инфекциясининг енгил шакллари аниқланган (касаллик аломатларсиз ўтаётган) беморлар;

👉 коронавирус инфекцияси ўртача оғир кечаётган (тана ҳарорати кўтарилаётган) беморлар;

👉 коронавирус инфекцияси оғир кечаётган беморлар.

🗓 Жорий йил 5 июль санасидан бошлаб коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни даволаш билан боғлиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ЯНГИЧА ТАРТИБ жорий этилмоқда:

🔹касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар шифокор тавсиялари асосида, санитария-гигиена қоидалари ҳамда парвариш учун зарур шароитлар мавжуд бўлганда, УЙ ШАРОИТИДА даволанишига рухсат этилади;

🔹шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда НАЗОРАТДАН ЧИҚАРИШ амалиёти жорий этилади;

🔹коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор билан бирламчи МУЛОҚОТДА БЎЛГАНЛАР 14 кунлик карантин муддатини уй шароитида ёки тасдиқланган рўйхатга асосан меҳонхоналарда барча санитария-эпидемиология ва карантин чекловларига риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади;

🔹бирламчи скрининг тест таҳлиллари мусбат натижа берган намуналарни тасдиқлаш таҳлилларини ўтказиш ваколати Бош санитар шифокор кўрсатмаларидан келиб чиқиб ҲУДУДИЙ санитария-эпидемиологик осойишталик марказларига берилади;

🔹аҳолининг популяцион маълумотлар базасини яратиш мақсадида коронавирус антитаначаларига ИФА текширишларига, давлат тиббиёт муассасалари билан бир қаторда, хусусий соғлиқни сақлаш секторидаги тиббиёт муассасалари ҳам жалб этилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Президент қарори (ПҚ-4762-сон, 29.06.2020 й.) билан Саломов Уктам Раҳимович Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Адлия вазирлиги юридик техникумлари ҳақида нималарни биласиз?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди

“Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш
чора-тадбирлари тўғрисида”
Президент Фармони қабул қилинди.

🏢 Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги (Агентлик) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилди.

Агентликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари белгиланди.

☑️ Агентлик, жумладан, ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсати, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади.

🔎 Шунингдек, Агентлик ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.

📋 Фармон билан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

🌐 Дастурда, жумладан, Ўзбекистон ёшлари порталини ташкил этиш ва унда ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индекслари ҳамда ёшларга оид қонун ҳужжатлари базасини шакллантириш белгиланган.

♻️ Дастурда назарда тутилган тадбирлар Агентлик томонидан тўғридан-тўғри ёки нодавлат нотижорат ташкилотларига ижтимоий буюртма шаклида ажратиладиган давлат грантлари ва субсидиялар тақсимлаш орқали молиялаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси мустақил ННТ сифатида қайта ташкил этилади

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантириш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланди.

📝 Агентлик ҳудудлар кесимида ишсиз ёшлар рўйхатини шакллантиради ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган манзилли чора-тадбирларни амалга оширади.

💼 Шунингдек, юқори касбий салоҳиятга эга, ташаббускор ва ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этувчи ёш кадрлар захираси шакллантиради.

🔰 2021 йил 1 январдан бошлаб “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони доирасидаги:

👉 ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тадбирларни “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси
маблағлари ҳисобидан молиялаштириш, ажратилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация ва субсидиялар бериш тартиби бекор қилинади;

👉 лойиҳаларни кредитлаш бозор тамойиллари асосида тўғридан-тўғри тижорат банклари томонидан амалга оширилади.

☑️ Бунда, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан ёш тадбиркорлар бизнес лойиҳалари учун ажратилган суммаси 2 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмайдиган тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, бироқ 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тўланади.

♻️ Жамғарма 2021 йил 1 январдан мустақил нодавлат нотижорат ташкилот сифатида қайта ташкил этилади.

📌 Шунингдек, Фармонга кўра, ёшлар орасидан истиқболли кадрлар захирасини шакллантиришни назарда тутувчи ташаббускор, ислоҳотларни амалга ошириш ва жойлардаги муаммоларни ҳал этишда фаол иштирок этувчи, раҳбарлик лавозимларига муносиб ёшларни қўллаб-қувватловчи “Ватан ифтихорлари” институционал тизими жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2020

Тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ “Yoshlar media xoldingi” ташкил этилади

“Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

🏢 Қарор билан Ёшлар ишлари агентлигининг ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

Агентлик томонидан бир қатор оммавий ахборот воситалари ва нашриётлари негизида акциядорлик жамияти шаклидаги “Yoshlar media xoldingi” ташкил этилади.

🤝 Давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган ОТМнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори лавозимига номзод
Агентлик билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

❗️Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир қиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари Агентлик билан мажбурий равишда келишилади.

💼 Агентлик директори Бош вазир тақдимномасига асосан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

🔰 Мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва тиббий хизмат кўрсатиш шартларига кўра:

🔸 Агентлик директори – вазирга, унинг биринчи ўринбосари – вазирнинг биринчи ўринбосарига, ўринбосарлари – тегишли равишда вазир ўринбосарларига;

🔸 Агентликнинг марказий аппарати ходимлари – вазирликлар марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ходимлари эса – вазирликлар ҳудудий бўлинмалари ходимларига тенглаштирилади.

♻️ Қарор билан шунингдек, Тошкент шаҳар “Ёшлар ижод саройи” қошидаги Ёшлар симфоник оркестри негизида Ўзбекистон давлат симфоник оркестри ташкил этилади ва амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақланиб қолган ҳолда Маданият вазирлиги тузилмасига ўтказилади.

➡️ Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти Агентлик тузилмасига ўтказилади.

Институт асосий фаолияти ёшлар муаммоларини ўрганиш, мазкур йўналишда илмий ва таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда истиқболли ёш кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга йўналтирилган юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2007 йил 27 июндаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликдаги ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги Битимга қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённомани (Бишкек, 2019 йил 29 апрель) ратификация қилиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–624, 30.06.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонун ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида ҳарбий-техникавий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, томонларнинг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш, ўз Қуролли Кучларининг ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича қўшма тадбирларни амалга ошириш мақсадларига хизмат қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди

“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-625-сон, 30.06.2020 й.).

📌 Қонун билан киритилган ўзгартишларга кўра, жумладан, вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди.

Маҳкума аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари билан учрашувларининг алоҳида тартиби белгиланди.

❗️Жумладан, маҳкума аёлларга вояга етмаган болалари билан бир йил ичида 4 марта муддати 5 суткагача бўлган узоқ муддатли учрашув, шунингдек, манзил- колонияларда сақланаётганларга эса муассаса ҳудудидан ташқарида яшаш имконияти билан узоқ муддатли учрашувлар чекланмаган миқдорда берилади.

♻️ Шунингдек, маҳкумларни жазо ўташи даврида адолатли мезонлар асосида рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби ҳамда рағбатлантириш чораларини қўллаш комиссиясининг иш фаолияти ва уларнинг аниқ вазифалари белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга эга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

"Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти тугатилади

“Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” (ПҚ-4765, 30.06.2020 й) Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарини бошқариш тизимини янада мақбуллаштириш ва такомиллаштириш мақсадида “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти тугатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

☘️ Китоб геология миллий табиат боғи ташкил этилади

“Табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат боғини ташкил этиш тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4766, 30.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Китоб давлат геологик қўриқхонаси давлат муассасаси негизида табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат боғи ташкил этилади, бу бўйича тегишли Ҳукумат қарори қабул қилинади.

Маълумот учун: давлат қўриқхоналари табиий объектлар ва мажмуаларни муҳофаза қилишнинг қаттиқ режимига эга бўлади, унинг ҳудудида ҳар қандай фаолият тақиқланади (илмий-тадқиқот фаолияти ва атроф табиий муҳит мониторингини юритишдан ташқари).

Табиат боғларининг ҳудудлари зоналарга ажратилган бўлиб, айрим зоналарида аҳолининг истиқомат қилишига, юридик ва жисмоний шахсларнинг табиий объектлар ва мажмуаларга зарар етказмайдиган фаолиятига йўл қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қабул_2020

ОТМга қабул қилишда хотин қизлар учун тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot