Huquqiy axborot
220K subscribers
5.84K photos
312 videos
22 files
13K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
Барча хизматлар бир жойда мужассам
www.president.uz/uz/2284
--
Все услуги - в одном месте
www.president.uz/ru/2284
#Кун_тарихи
31 январь (2003 йил)

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида
низом тасдиқланган.

Низомга мувофиқ жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт (ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт) воситаларининг техник стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига мувофиқлиги тадбиркорлар томонидан ҳам баҳоланиши мумкин.

Бунда жисмоний шахслар ўз транспорт воситасини (М1 тоифадаги транспорт) техник кўрикдан ўтказиш учун ўз ҳоҳишига кўра ички ишлар органларига ёки шу хизматни кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларига мурожаат қилишлари мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Сиёсий фанлар соҳасида кадрларни тайёрлаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида сиёсатшунослик йўналиши бўйича 2019/2020 ўқув йили учун қабул квоталари қуйидагича белгиланди:
👉 “Сиёсатшунослик” бакалавриат йўналиши бўйича 20 та (5 та грант);
👉 “Амалий сиёсатшунослик” магистратура йўналиши бўйича 10 та (2 та грант);
👉 “Сиёсий фанлар” таянч докторантура йўналиши учун 4 та, докторантурада 2 та.

Қарорга мувофиқ университетда “Сиёсатшунослик” кафедраси тузилди.

Кафедра фаолиятининг асосий йўналиши сиёсатшунослик фанлари соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан кўп квартирали уйларни бошқариш тизимига “Обод уй” электрон дастурини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Мазкур чора-тадбирлар режасига мувофиқ 2019 йил 1 майга қадар “Обод уй” электрон дастури ва унинг мобил иловаси жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, “Обод уй” электрон дастури – хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларида мажбурий бадалларнинг ҳисоб-китобини юритиш ва ахборот-маслаҳат олиш имконини берадиган биллинг тизими ҳисобланади.

Ушбу тизим Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида намунавий тарзда жорий этилиб, синовдан муваффақиятли ўтган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Бола отаси, онаси, бобоси, бувиси, ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга.

Ота-онасининг никоҳдан ажралиши ёки ота-онанинг бошқа-бошқа яшаши боланинг ҳуқуқларига таъсир қилмайди.

Ота ва она алоҳида яшаган ҳолда бола уларнинг ҳар бири билан кўришиш ҳуқуқига эга.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ Тошкент ислом университетини битириб, давлат идоралари ва нодавлат ташкилотларга ишга қабул қилинадиган шахсларнинг лавозим маошларига 20 фоиз миқдорида ойлик қўшимча ҳақ тўланиши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ юридик хизмат ходимлари ҳар чоракда судгача ва суд тартибида давлат ташкилоти (давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари) фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган сумманинг 5 фоизи миқдорида мукофотланади. Бунда тўланадиган мукофот суммасининг максимал қиймати ҳозирги кунда 10 млн 136 минг 500 сўмни ташкил этади.

Мукофот пули ундирилган маблағлар ташкилот ҳисоб рақамларига ёки шахсий ғазначилик ҳисобварақларига келиб тушгандан сўнг тўлаб берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Йўл-патруль хизмати ходими жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахслар бўлган транспорт воситасининг ҳаракатига чек қўйиш мақсадида транспорт воситасининг орқасидан қувиш ҳуқуқига эга. Ушбу вазиятда йўл-патруль хизмати ходими йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳаракатлар содир этмаслиги лозим.

Бундан ташқари, йўл-патруль хизмати ходими унинг тўхташ тўғрисидаги қонуний талабини бажармаган ўз ҳаракатлари билан бошқа йўл ҳаракати қатнашчилари ҳаёти (соғлиғи)га хавф солаётган транспорт воситасини орқасидан кузатиб бориш ҳуқуқига эга.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Товарнинг ҳар қандай нуқсонлари оқибатида, шунингдек товар (иш, хизмат) тўғрисидаги маълумот нотўғри ёки етарли эмаслиги оқибатида фуқаронинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига ёхуд юридик шахснинг мол-мулкига етказилган зарар сотувчи ёки тайёрловчи (ижрочи) томонидан, уларнинг айбидан ва шартнома тузилган ёки тузилмаганлигидан қатъи назар қопланиши лозим.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
2019 йил 1 февраль – қонунчиликда нималар ўзгаради?

👉 Бугундан бошлаб Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлайди ва ҳал қилади, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий қилинади;
👉 45 та мамлакатнинг фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим белгилаш ҳақидаги норма кучга кирди, Бундан ташқари, 76 та мамлакат фуқаролари бугундан бошлаб электрон кириш визасини олиш имкониятига эга;
👉 Тошкент шаҳрининг барча туманларида туман (шаҳар) прокурорлари раҳбарлигида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган, жиноятчилик содир этилиши сабабларини тизимли таҳлил қиладиган эксперт-таҳлил гуруҳларининг фаолияти йўлга қўйилади;
👉 кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг вужудга келиши, бекор бўлиши, шунингдек улар билан боғлиқ битимлар ҳақидаги ахборот алмашинуви имкониятини берувчи ахборот-дастурий комплекси ишга туширилади;
👉 Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексининг божхона постларида бепул асосда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона юк декларациясини тўлдириш бўйича хизмат кўрсатувчи махсус шахслар гуруҳи — "фронт-офислар" фаолияти йўлга қўйилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарорига мувофиқ Нодирбек Нарзуллаевич Сайдуллаев “Асака” акциядорлик тижорат банки бошқарувининг раиси этиб тайинланди.

Н. Сайдуллаев илгари Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан Олмалиқ, Чирчиқ шаҳарларининг 2035 йилгача, Ангрен шаҳрининг 2032 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режалари тасдиқланди.

Қарорларга мувофиқ, Олмалиқ, Чирчиқ ва Ангрен шаҳарлари комплекс қурилади.

Шаҳар ерларидан мақсадсиз фойдаланишга ва ноқонуний қурилишларни амалга оширишга йўл қўймаслик бўйича қатъий назорат ўрнатилади.

Энергия тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан сув таъминоти, канализация, электр, газ, иссиқлик таъминоти модернизация қилинади.

Ҳудудларнинг шаҳарсозлик қиёфасини шакллантирувчи майдонлар, хиёбонлар ва боғлар реконструкция қилинади ва янгилари қурилади.

Шаҳарларнинг атроф-муҳитини муҳофаза қилиш тизими ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
2018 йил давомида амалга оширилган нотариал ҳаракатлар сони 4 млн 282 минг 283 тани ташкил этди.

Бунда нотариал ҳаракатларнинг нисбати (%) қуйидагича:
👉 ишончномалар бериш – 26 %;
👉 ҳужжат нусхаларининг, таржималарнинг тўғрилигини шаҳодатлаш - 9,7 %;
👉 кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимлар, жумладан уй олди-сотдиси – 8,1 %;
👉 автотранспорт воситаларининг олди-сотдиси – 8 %;
👉 мулк ижараси шартномалари – 4,6 %;
👉 бошқа нотариал ҳаракатлар (васиятнома тасдиқлаш, текин фойдаланиш шартномаси, мерос гувоҳномаси бериш ва ҳ.к.)40.6%.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Адлия вазирлиги ҳузурида ахборот-таҳлил мультимедиа маркази очилди

https://bit.ly/2BbUfsw

Каналга қўшилиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Киритилган қўшимчага кўра, суғурта полиси суғурта шартномасига киритилган транспорт воситаларининг сонига тенг нусхада расмийлаштирилади.

Шунингдек, йўловчиларни ва уларнинг мол-мулкини автомобилда ташишни амалга оширадиган ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси уч ойдан бир йилгача муддатга тузилиши мумкин. Илгари бу турдаги суғурта шартномалари ҳам бир йил муддатга тузилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
2 февраль (2018 йил)

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинган.

Фармон билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари энг аввало жойларда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларни манзилли қўллаб-қувватлашга жавобгарлиги белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди/

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан:
👉 қарзни ундириш имкони бўлмаганлиги туфайли ижро ҳужжати қайтарилган ҳолларда солиқ органлари 30 кундан кечиктирмасдан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади;
👉 банкротлик тўғрисидаги иш юридик шахснинг қарзи 60 млн сўмдан ошганда (илгари қарз 100 млндан кўп бўлиши лозим эди), якка тартибдаги тадбиркорнинг қарзи эса 4 млн сўмдан (илгари 6 млн сўмдан кўп) ошган ҳоллардагина қўзғатилади;
👉 тугатишга доир иш юритиш муддати тўққиз ойдан ошмайди (илгари бу муддат бир йил бўлган);
👉 банкрот бўлганларнинг мол-мулки “E-IJRO AUKSION”да электрон онлайн-аукцион орқали сотилади.

2019 йил 1 майдан:
👉 суд бошқарувчиларини солиқ органлари ходимларидан тайинлаш амалиёти бекор қилинади;
👉 тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган шахслар суд бошқарувчиси этиб тайинланади;
👉 суд бошқарувчиларига энг кам иш ҳақининг йигирма баравари (4 млн 54 минг сўм) миқдорида ҳақ тўланади;
👉 солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни узишда тўланган қарз суммасининг 5 фоизи миқдорида суд бошқарувчиларига қўшимча ҳақ тўланади;
👉 суд бошқарувчиларининг фаолияти “фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш” ихтисослашуви бўйича лицензияга эга бўлган ва суд бошқарувчиси аттестатини олган адвокатлар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.

2019 йил 1 апрелдан суд бошқарувчилари фаолияти махсус рейтинг асосида баҳоланади.

Изоҳ: суд бошқарувчисибанкротлик таомилларини ўтказиш мақсадида иқтисодий суд томонидан тайинланадиган шахс.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Регламентга мувофиқ, смола миқдори филтрли сигарета тутуни таркибида 10 миллиграмдан ҳамда филтрсиз сигарета тутуни таркибида 16 миллиграмдан ошиши мумкин эмас.

Шунингдек, бир дона сигаретанинг (филтрли ёки филтрсиз) тутуни таркибидаги никотиннинг миқдори 1,0 миллиграмдан ошиши мумкин эмас.

Ҳар бир тамаки маҳсулоти истеъмолчи қадоғининг юза ва орқа томонини пастки қисмида тиббий огоҳлантириш (ёки расм) жойлаштирилади ва ушбу маълумот қадоғнинг камида 40 фоизини эгаллаши лозим.

Ушбу регламент 2020 йил 2 февралдан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot