Huquqiy axborot
219K subscribers
5.9K photos
323 videos
22 files
13.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Қонунчиликдаги янгиликлар
Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомга кўра, Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчилар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг тиббиёт бўлимларидаги ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади.
Ўқувчилар тиббий кўрикдан икки босқичда, бирламчи ва якуний тиббий кўрикдан ўтказилади:
👉Бирламчи тиббий кўрикда ўқувчининг шикоятлари, соғлиғи ҳолати ҳақидаги амбулатор беморнинг тиббий картаси, ўқувчи ва унинг ота-онаси ҳақидаги асосий маълумотлар (касалликлари, жароҳатлари, ривожланиши, феъл ва хулқ-атвори) ўрганилади;
👉Якуний тиббий кўрик ўқувчининг соғлиғида бирламчи тиббий кўрикдан кейинги ўзгаришларни аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Ҳарбий-тиббий комиссиялар ўқувчининг саломатлиги тўғрисидаги барча зарур маълумотлар ва унинг жисмоний ривожланишини ҳисобга олган ҳолда ўқувчини ўқишга яроқли ёки яроқсизлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
❗️ Юқоридаги маълумотлардан фойдаланишда мазкур каналга ҳавола қилиш шарт.

@huquqiyaxborot
#Биласизми?
Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш масалалари Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2013й. 44-сон қарори билан тасдиқланган низом билан тартибга солинади.
Низомга кўра:
👉 болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам агар оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдори белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравардан ортиқ бўлмаса, тўланади;
👉 ариза берилгандан кейин маҳаллада тузилган комиссия, ариза берилган санадан бошлаб уч кун муддатда, ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида оиланинг аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдорини аниқлайди;
👉 Оиланинг жами даромадига, оила аъзолари томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:
- меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;
- мулкий даромадлар;
- якка тартибдаги тадбиркорнинг даромади;
- чет элда ишлайдиган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган оила аъзоларидан пул тушумлари суммаси;
- пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар;
- шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган даромад;
- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар.
Текшириш натижалари бўйича комиссия оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини ўрганиш далолатномасини тузади. Тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш бўйича хулоса далолатномада кўрсатилади.
Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам комиссия қарори билан тайинланади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан қўйидаги ҳаволада танишиш мумкин:
http://www.lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=2134701

@huquqiyaxborot
#Тайинлов

Равшанжон Хасанович Максудов Фарғона давлат университетининг ректори лавозимига тайинланди.

Фарғона давлат университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 1 мартдаги қарорига мувофиқ Фарғона педагогика институти негизида ташкил этилган.
@huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Эндиликда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни турар-жой билан таъминлашда бошланғич тўловлар қайтарилмаслик шарти билан тўлаб берилиши мумкин!

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (14.03.2018й. 201-сон).
Қарорга кўра:
Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари қуйидаги манбалардан шаклланади:
👉 ҳар йили 300 млрд. сўмгача бўлган миқдорда ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари;
👉 юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
👉 қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Жамоат фондининг маблағлари Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ:
👉 хотин-қизларни ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатишга;
👉 хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда;
👉 меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда кўмаклашишга;
👉 хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни ташкил этишда имтиёзли кредитлар беришга;
👉 оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш бўйича вазифаларнинг амалга оширилишини молиявий қўллаб-қувватлашга;
👉 ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий негизлари ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли ишлар олиб борилишига кўмаклашишга;
👉 оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарни турар-жой билан таъминлашда бошланғич бадалларини қайтарилмаслик шарти билан тўлаб беришга;
👉 Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва «Оила» марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва тизимда фаолият юритаётган ходимларни моддий қўллаб-қувватлашга;
👉 Ижро этувчи дирекцияни сақлашга ишлатилиши мумкин бўлади.

❗️Эслатиб ўтамиз, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Президентнинг 2018 йил 2 февралдаги ПФ–5325-сон Фармони билан ташкил этилган эди.
Юқоридаги маълумотлардан фойдаланишда мазкур каналга ҳавола қилиш шарт.
@huquqiyaxborot
#Сўраган эдингиз
Бунёдкор футбол клуби "Чемпионат Азия" сайтида эълон берган эди. Унда шу футболга борганларга совға берилиши ёзилиб, ҳар бир ўриндиққа футбол тўпи ва футболка қўйилган расми бор эди. Шу куни стадионга бордик, бироқ совға беришмади. Шу ҳолатда қонун бўйича қандай ҳуқуқларимиз бор?
Ш. Н. (Тошкент шаҳри)

Фуқаролик кодексининг 981 ва 982-моддаларига мувофиқ, эълонда кўрсатилган ҳаракатни ким белгиланган муддатда бажарса, ўшанга пул мукофоти тўлаш ёки бошқа мукофотни бериш тўғрисида ошкора эълон қилган шахс ўша ҳаракатни содир этган ҳар қандай шахсга ваъда қилинган мукофотни тўлаши шарт. Бир ёки бир неча қизиқиш билдирган шахслар эълонда кўрсатилган харакатни бажариб бўлган ҳолларда мукофот тўлашни ошкора эълон қилган шахс берилган ваъдадан воз кечишга ҳақли эмас.

Амалдаги қонунчиликка кўра, оммавий ахборот воситалари эълон қилинаётган ахборотнинг тўғрилигини текшириб кўришлари шарт ва улар тарқатилаётган ахборотнинг холислиги ва ишончлилиги, ҳаққонийлиги учун ахборот манбаи ва муаллиф билан биргаликда қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Мазкур ҳолатда фуқаро ваъда қилинган мукофотни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.

❗️ Юқоридаги маълумотлардан фойдаланишда мазкур каналга ҳавола қилиш шарт
@huquqiyaxborot
#Юридик луғат
Алиби (лот. alibi – бошқа жойда) — криминалистикада гумон қилинувчи ёки айбланувчининг ушбу шахс айбсизлигининг далили сифатида жиноят содир этилиши пайтида бошқа жойда бўлиши.
#Қонунчиликдаги янгиликлар

❗️ 2018 йил 1 апрелдан фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ўрнига хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Мазкур Низом билан хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиснинг вазифалари белгиланди.

Хусусан:
👉 хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
👉 уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш;
👉 ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;
👉 хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш;
👉 меҳнат шароитларини яхшилаш, уларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, хунармандчиликка кенг жалб этиш;
👉 оилаларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш ва тиббий маданиятини ошириш;
👉 оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва ажрашишларнинг олдини олиш бўйича самарали чоралар кўриш амалий ишларни амалга оширади.

Мутахассис лавозими оилалар сони 2000 гача бўлган фуқаролар йиғинида 1 тадан, оилалар сони 2000 ва ундан ортиқ бўлган фуқаролар йиғинларида эса 2 тадан жорий этилади.
Мутахассис меҳнатига Ягона тариф сеткасининг 7-разряди бўйича ҳақ тўланади.

Юқоридаги маълумотлардан фойдаланишда мазкур каналга ҳавола қилиш шарт.
@huquqiyaxborot
#Ҳуқуқбузарликлар_профилактикаси
Жиноят кодексининг 57-моддасига кўра, шахс мастлик ҳолатида ёки гиёвандлик воситалари, психотроп ёхуд кишининг ақл-идрокига таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этган бўлса, мастлик ҳолати жазо тайинлашда оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланади.
Ички ишлар вазирлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра:
👉Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 12 март куни соат 23.55 ларда Спутник 1-даҳа 23-уй 6-хонада яшовчи, 1977 йилда туғилган С.Раджапов таниши, Спутник 4-даҳасида яшовчи, 1974 йилда туғилган Р.Аҳмедовнинг уйида бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида С.Раджапов Р.Аҳмедовнинг кўкрак ва қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказиб воқеа жойидан яширинган. Р.Аҳмедов касалхонага ётқизилган. С.Раджаповни ушлаш чоралари кўрилган.
👉Тошкент вилоятининг Чиноз туманида 13 март куни соат 19.00 ларда Баҳор кўчаси 2-уйда яшовчи, 1960 йилда туғилган И.Рустамов, Туркистон кўчасида яшовчи 1981 йилда туғилган Ф.Шербекованинг уйида Баҳор кўчаси 30-уйда яшовчи, 1960 йилда туғилган Н.Норбеков билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида И.Рустамов Н.Норбековнинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Натижада Н.Норбеков касалхонага ётқизилган. И.Рустамов қўлга олинган.
👉Хоразм вилоятининг Урганч туманида 12 март куни соат 22.50 ларда Қипчоқ маҳалласида яшовчи, 1969 йилда туғилган О.Бабажонов маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи, 1973 йилда туғилган Н.Кариеванинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Натижада Н.Кариева воқеа жойида вафот этган. О.Бабажонов қўлга олинган.
@huquqiyaxborot
#Биласизми?
Ҳукуматнинг 2018 йил 14 мартдаги Фармойишига асосан “Умид ниҳоллари-2018” спорт мусобақаларининг финал босқичлари 2018 йил март ойининг охирги ўн кунлигида ўтказилади.

“Умид ниҳоллари-2018” ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини ҳар томонлама тарғиб қилиш, жойларда барпо этилган замонавий спорт мажмуаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Ўтказилган спорт мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчиларни тақдирлаш тадбирлари 14-19 май кунлари “Ёшлик ва спорт” байрами сифатида ташкил этилади.

“Умид ниҳоллари-2018” спорт мусобақаларининг финал босқичларида совринли ўринларни қўлга киритган жамоа ва ўқувчилар эсдалик совринлари билан, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаган туман (шаҳар) жамоалари Президенти совғаси “Damas” русумли автомобиль билан тақдирланади.
@huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги янгиликлар
Қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш механизми соддалаштирилди (АВ рўйх. рақами 2775-1, 17.03.2018 й.)

Янги тартибга мувофиқ қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) ортиқча суммасини қайтариш бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш муддати 5 иш кунига қисқартирилди. Бундан буён давлат солиқ хизмати органи ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб 15 иш куни ичида қайтаради.

Шу билан бирга бу жараёнга ахборот-коммуникация технологияларини жорий этилиши назарда тутилиб, ариза солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон ҳужжат тарзида берилиши мумкинлиги белгиланди.

Агарда ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги ариза қоғоз шаклида тақдим этилганда, унга илова қилинадиган ҳужжатлар уч нусхада бўлиши керак. Шу кунга қадар қоғоз шаклидаги аризага илова қилинадиган ҳужжатлар тўрт нусхада тақдим этилар эди.
❗️Юқоридаги маълумотлардан фойдаланишда мазкур каналга ҳавола қилиш шарт.
@huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги янгиликлар
Йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби белгиланди (АВ рўйх. рақами 2985, 17.03.2018 й.)

Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 2018 йилдан бошлаб расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланганлиги ва йиллик меҳнат таътили муддати ушбу кунларга камайтирилиши белгиланган эди.

Шуни ҳисобга олган ҳолда йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш, шунингдек фойдаланилмаган меҳнат таътили учун пуллик компенсация тўловини ҳисоблаб чиқиш тартиби ишлаб чиқилди.

Меҳнатга вақтбай, ишбай ва тарифсиз тизимларида меҳнат таътили вақтида ходимнинг сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини ҳисоблаш учун қабул қилинган тариф ставкани ташкилотда 6 ва ундан ортиқ ой ишлаган ходимларнинг тариф ставкасидан ортиқ бўлган барча тўловларни, шу жумладан ишбай қўшимча ҳақнинг тегишли қисмига ошириш орқали аниқланади.

Шу билан бирга, меҳнат таътили берилганда, уни муддатини ҳисоблаш аниқлаштирилди.
Масалан, 2018 йилда меҳнат таътилининг биринчи куни:
👉3 январдан 21 мартгача бўлган даврга тўғри келса ходимларнинг меҳнат таътили муддати – 1 иш кунига;
👉21 мартдан 1 сентябргача бўлган даврга тўғри келса ходимларнинг меҳнат таътили муддати – 2 иш кунига;
👉1 сентябрдан 2018 йилнинг охиригача бўлган даврга тўғри келса ходимларнинг меҳнат таътили муддати – 3 иш кунига камаяди.

Мазкур талаблар бюджет ташкилотлари ходимларига нисбатан қўлланилиши мажбурий ҳисобланади, бюджет ташкилотлари ҳисобланмаган ташкилотларнинг ходимлари учун эса тавсиявий хусусиятга эга.
❗️Юқоридаги маълумотлардан фойдаланишда мазкур каналга ҳавола қилиш шарт.
@huquqiyaxborot
#Сўраган эдингиз?
Куни кеча уйимизга мажбурий ижро бюроси ходимлари келиб, газдан 900 минг сўм қарз бор дейишмоқда. Қарздорликни узиш учун неча кун муддат берилади?

Табиий газдан фойдаланиш Қоидаларига кўра (ВМҚ-22, 22.01.2018й.) истеъмол қилинган табиий газ учун тўлов банк муассасалари ва коммунал тўловларни қабул қилиш кассалари, шунингдек, электрон тўловлар орқали ёки бевосита нақд бўлмаган шаклда тўлов қабул қилиш имкониятига эга бўлган Бюро вакили орқали амалга оширилиши мумкин.

👉Истеъмолчи тегишли хабарномани олгандан кейин қарзни беш кун ичида тўлаши лозим.

👉Газ таъминоти ташкилоти ҳар ойнинг 11-санасидан кечиктирмай, етказиб берилган табиий газ учун қарздор бўлган истеъмолчилар рўйхатини шакллантиради ва ягона электрон идоралараро база орқали Бюрога тақдим қилади.

👉Истеъмолчига қарздорлигини тўлаш бўйича хабарнома Бюро томонидан берилади.
@huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги янгиликлар
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатишда тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар бекор қилинади.

Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги фаолиятга ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. (ВМҚ-203, 15.03.2018 й.)

👉Қарорга асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларини тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги фаолиятга ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилинади.

👉Хусусан шу мақсадда, Ахборот технологиялари вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларини ҳисобга олишнинг идоралараро ахборот тизими яратилади.

Мазкур тизимнинг мақсади:
👉аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатувчи органлар ва ташкилотлар фаолиятини самарали назорат қилиш орқали кўрсатиладиган давлат хизматларининг сифатини ошириш;
👉тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатилаётган ва ижтимоий ёрдам олаётган кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг Автоматлаштирилган ягона электрон реестрини шакллантириш;
👉тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш учун ажратиладиган молиявий ва бошқа ресурсларни мақсадли тақсимлаш, харажатларни самарали режалаштириш;
👉тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар ва ахборот сонини қисқартириш ёки аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатишда бундай ҳужжатлар ва ахборот тақдим этиш амалиётини тўлиқ бекор қилиш орқали оптималлаштириш;
👉давлат хизматларини олиш учун тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатувчи органлар ва ташкилотларга электрон шаклда мурожаат қилиш имкониятини таъминлаш ҳисобланади.
Тизим 2018 йил 1 июнга қадар ишга туширилади.
❗️Юқоридаги маълумотлардан фойдаланишда мазкур каналга ҳавола қилиш шарт.
@huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги янгиликлар
Эндиликда, боғчалар видеокузатув мосламалари билан жиҳозланади.

Мактабгача таълим муассасаларини ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш меъёрлари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (АВ рўйх. рақ. 2986, 17.03.2018 й.).

Меъёрларга мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг жисмонан соғлом, ақлий ва интеллектуал ривожланишлари учун лозим бўлган жиҳозлар, ўйинлар ва ўйинчоқлар ва х.к. киритилган.

Хусусан, эндиликда мактабгача таълим муассасаларида болаларни жисмонан соғлом ривожланиши учун чиниқтириш ва ясси оёқликни олдини олиш учун йўлакчалар, релаксацион креслолар, ҳаво тозалагичлар (рециркулятор), стерилизаторлар, ақлий ривожланиши учун “Банк”, “Почта”, “Ферма”, “Автомобиль тураргохи” ва бошқа ўйин марказлари, интеллектуал ривожланиш учун кўп функцияли саҳналар, “Тасвирий фаолият” бурчаклари бўлиши лозим.

Шунингдек ҳар бир мактабгача таълим муассасаси ҳудуди, ўйин майдончалари интернет орқали кузатиш имкониятига эга бўлган видео кузатув техникаси билан жиҳозланади.
❗️Юқоридаги маълумотлардан фойдаланишда мазкур каналга ҳавола қилиш шарт.
@huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги янгиликлар
Ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича санитария-техник ҳолатни паспортлаштириш тартиби тасдиқланди (АВ. рўйх. рақ 2983, 16.03.2018 й).

Тартибга кўра ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижасида ташкилотнинг аттестация комиссияси томонидан ташкилотдаги санитария-техник ҳолатнинг паспорти тузилади.

Паспорт шу жумладан қуйидаги маълумотлардан иборат бўлади:
ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжлари учун мослаштирилган санитария-маиший ва ёрдамчи хоналар ва жиҳозлар ҳамда яратилган қулайликлар тўғрисида маълумотлар;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинма (цех) тўғрисида маълумотлар;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинмадаги (цехдаги) иш жойларининг меҳнат шароитлари ҳолати тўғрисида маълумотлар.
@huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди (АВ. рўйх. рақ. 2981, 15.03.2018 й.)

Йўриқномага асосан судлар, суд процесслари ва улар иштирокчилари ҳамда яқин қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Йўриқномага асосан:
👉ўн олти ёшга тўлмаган шахслар, башарти улар суд процессида иштирок этувчи шахс бўлмасалар суд мажлиси залига киритилмайди;
👉судга ташриф буюрувчи шахслар суд биносига шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида кириб чиқади;
👉суд биносига мобил телефон, аудио, фото ва видео қайд этиш воситалари ҳамда электрон маълумот ташувчи ва узатувчи ускуналарни раислик қилувчининг рухсатисиз олиб кириш тақиқланади;
👉судьяларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқотар қурол берилади;
Зарур ҳолларда тегишли суд раисининг қарорига биноан ички ишлар органи судья ва унинг оиласи учун қуролли соқчилар ажратади.
@huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Таъкидланишича, ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг бандлик ва фаровонлик даражасини ошириш қарорнинг мақсадидир.
Қарор билан Самарқанд вилоятининг 14 та туман (шаҳар)ларида жами 53,1 гектар майдонда кичик саноат зоналари (КСЗ) ташкил этилади.
КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларини бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган холда 10 йиллик узоқ муддатли ижарага берилади.
Мазкур КСЗларда давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади.