Huquqiy axborot
220K subscribers
5.84K photos
313 videos
22 files
13K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Қабул_2022

❗️5 йил иш стажига эга фуқароларни ОТМга тавсия этиш ҳуқуқига эга ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

📁 Иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик бирлашмалари рўйхати (86 та) тасдиқланди.

📝 Бунда рўйхатда келтирилган ташкилотлар тавсияномасига эга бўлган талабгорлар 2022 йил 8 августдан 22 августгача (шу куни ҳам) ДТМнинг махсус электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.

Вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари ҳар бир ўқув йили учун марказий ва ҳудудий тузилмалари ҳамда тизим ташкилотларидан 100 нафаргача талабгорга тавсиянома бериши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰Ўзбекистон шахматчилари 600 млн сўмгача, уларнинг тренерлари эса 300 млн сўмгача бир марталик пул мукофоти билан тақдирланиши мумкин

Шунингдек, халқаро гроссмейстер спорт унвонини олган шахматчига 30 млн сўм мукофот берилади.

Батафсил жадвалда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат хизматчиларига тадбиркорлик муассиси бўлиши тақиқланади

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–788-сон, 08.08.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонун билан давлат органларида фуқаролик ҳизматини ўташ тартиби, ушбу соҳадаги давлат бошқаруви, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми белгиланди.

Давлат фуқаролик хизматини ўташда мазкур Қонун билан тартибга солинмаган муносабатларга Меҳнат кодекси қўлланилади.

📝 Давлат хизматчиси ўз раҳбарининг ноқонуний топшириқ ва талабларини бажаришдан бош тортиш, коррупция ҳақида хабар берганда давлат ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга.

🚫 Давлат хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларнинг муассиси бўлиши, Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиши, чет элда кўчмас мулк олиши тақиқланади.

📋 Давлат хизмачиси даромадлари ва мол-мулки тўғрисида декларация бериши керак.

🏢 Президент томонидан тасдиқланадиган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг реестри Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан юритилади.

☑️ Давлат хизматига давлат тилини биладиган, тегишли малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.

Давлат хизматчилари учун 5 кунлик иш ҳафтаси ва ҳафтасига 40 соатдан ошмайдиган иш давомийлиги белгиланади.

🔰 Давлат хизматчиларига ҳақ тўлаш қуйидагилардан иборат:

▫️базавий лавозим маоши;
▫️кўп йиллик хизмати учун қўшимча тўлов;
▫️малака даражаси учун қўшимча тўлов;
▫️энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларга эришганлик учун устама;
▫️ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантирувчи тўловлар.

⚖️ Давлат хизматчиларига ҳайфсан, жарима, ишдан бўшатиш билан бир қаторда малака даражасини пасайтириш ва лавозимини пасайтириш тарзидаги интизомий жазолар ҳам қўлланилади.

➡️ Давлат хизматчиларига 27 кундан кам бўлмаган йиллик асосий таътил берилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Барча юридик ёки жисмоний шахс ўз номига товар белгисини рўйхатдан ўтказиши мумкин.

➡️ Товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) бу бир юридик ва жисмоний шахслар товарлари ва хизматларини бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг шу турдаги товарларидан фарқлаш учун хизмат қиладиган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белгилардир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Оқила аёллар” ҳаракати ташкил этилди

“Оқила аёллар” ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (437-cон, 08.08.2022 йил) қабул қилинди

Қарор билан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмаларида доимий фаолият юритувчи жамоатчилик тузилмаси – “Оқила аёллар” ҳаракати ташкил этилди.

Ёшлар ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети ҳамда “Оила – муқаддас” тушунчасини кенг тарғиб қилиш ҳаракатнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

💰 Ҳаракат ва унинг бошланғич гуруҳлари таркибига киритилган фаол ва ташаббускор аёллар амалга оширган ишларининг натижадорлигига кўра ҳомийлик хайриялари ҳисобидан рағбатлантириб борилади.

Бунда фаол ва ташаббускор аёллар фаолияти натижалари бўйича давлат мукофотлари, “Мўътабар аёл”, “Маҳалла ифтихори”, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони ва бошқа эсдалик, кўкрак нишонлари, идоравий мукофотларга тавсия этилиши, санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар берилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Ёшлар – тараққиётни ҳаракатлантирувчи асосий куч!

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44–Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон шахматчилари томонидан эришилган шарафли ғалаба билан барча юртдошларимизни самимий табриклаймиз.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу олимпиада давомида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлди.

Мазкур ғалаба мамлакатимизда олиб борилаётган ёшлар сиёсати тубдан ўзгарганининг, ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ва уларни қўллаб-қувватловнинг чинакам амалий ифодасидир.

Ушбу тарихий ғалаба барчамизга муборак бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🚫 Ҳайдовчига транспорт воситасини спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Давлат хизматчиларига тадбиркорлик муассиси бўлиши тақиқланади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Антиқа_қонунлар

🚫 Буюк Британияда кўчалар четидаги йўлаклар бўйлаб бочкаларни думалатиб ёхуд қўлда кўтариб олиб ўтиш тақиқланади. Ушбу тақиқни бузган шахс жаримага тортилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Фахрий донорларга мукофот пули оширилади

“Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–348-сон, 09.08.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан қон билан ишлаш хизматини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш, қон донорларига сифатли хизмат кўрсатиш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш шулар жумласидан.

🗓 2024 йил 1 январгача қон билан ишлаш хизмати муассасаларида донорлар қонида гемотрансмиссив инфекциялар мавжудлигини икки босқичли текшириш (ИФА/ПЗР) амалиёти йўлга қўйилади.

🔰 2023 йил 1 январдан:

🔹 “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони учун мукофот БҲМнинг 5 бараваридан 15 бараваригача (1,5 млндан 4,5 млн сўмгача) оширилади;

🔹шунингдек, мазкур кўкрак нишони билан тақдирланганларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

▫️улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш;
▫️шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан бепул фойдаланиш;
▫️давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш;

🔹доимий (йилига камида 3 марта қон топширувчи) донорлар ва уларнинг яқин қариндошлари стационар даволаниш жараёнида, қон ва унинг таркибий қисмлари билан бепул таъминланади;

🔹донорларни бепул овқат билан таъминлаш бўйича харажатларнинг қиймати республика бўйича бир хил – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 фоизи миқдорида белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔘 Ўзбекистон фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиши 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

🔹Қандай қилиб давлат хизматларидан тез, тўғри ва муаммосиз фойдаланиш мумкин?
🔹Ҳужжатларни
расмийлаштиришда нималарга эътибор берилса, иш тезроқ битади?

Сизни энди бундай саволлар ўйлантирмайди, чунки Давлат хизматлари департаментининг фейсбукдаги махсус саҳифасида барча саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.

🔰Масалан:

▫️Уй-жой учун субсидия олишда керак бўладиган ҳужжатлар ва маълумотлар;
▫️Пенсия тўғрисида 5 та керакли ва муҳим маълумот;
▫️Кўчмас мулк сотиб олиш арафасида нималарни билиш керак?
▫️Парваришлаш нафақаси кимларга берилади?
▫️Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензия олиш тартибидан хабардормисиз?
▫️Хорижлик мутахассисни ишга ёллаш истагидагилар нималарни билиши зарур?

Тез, осон ва қулай платформаси — халқ хизмати учун!

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️Юридик техникумларга қабул давом этмоқда

🌐Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки ДТМнинг расмий веб-сайти (my.dtm.uz) орқали онлайн қабул қилиш давом этмоқда.

🔰Юридик техникумларга қабул бўйича масъуллар.

▫️Қорақалпоғистон Республикаси юридик техникуми (М.Шарбаев, 93-095-33-73);
▫️Андижон вилояти юридик техникуми (З.Қодиров, 99-001-10-36);
▫️Бухоро вилояти юридик техникуми (З.Ҳазратқулов, 93-455-61-64);
▫️Жиззах вилояти юридик техникуми (Г.Маматқулова, 91-591-02-64);
▫️Қашқадарё вилояти юридик техникуми (Й.Эшқулов, 90-617-66-55);
▫️Навоий вилояти юридик техникуми (Р.Ҳосилов, 90-731-37-20);
▫️Наманган вилояти юридик техникуми (И.Аскаров, 90-214-05-17);
▫️Самарқанд вилояти юридик техникуми (Д.Усмонов, 93-721-21-75);
▫️Сирдарё вилояти юридик техникуми (Ж.Мусаев, 99-642-64-07);
▫️Сурхондарё вилояти юридик техникуми (К.Хуррамов, 93-638-47-64);
▫️Фарғона вилояти юридик техникуми (Ж.Содиқов, 97-501-55-51);
▫️Хоразм вилояти юридик техникуми (С.Машарипов, 94-238-77-17);
▫️Тошкент вилояти юридик техникуми (Ш.Худойбердиев, 97-877-13-79);
▫️Тошкент шаҳар юридик техникуми (Ш.Исматуллаева, 99-833-55-53).

Юридик техникумларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.

📝 Чет эл фуқаролари юридик техникумлар томонидан ташкил этиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади.

🧾 Абитуриентлар ўқишга давлат буюртмаси, тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

🗓 Ўқиш муддати 2 йилни ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_танлов

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 10 августидан 10 сентябригача “Мустақил Ўзбекистонда менинг ҳуқуқларим” шиори остида ҳуқуқий ижодий танлов эълон қилинади.

➡️ Танловга материаллар қуйидаги йўналишларда тақдим этилиши мумкин:

▫️бадиий публицистика (очерк, эссе ва бошқа);
▫️тасвирий санъат (портрет, пейзаж ва бошқа);
▫️медиа маҳсулот (фото, аудио ва видео материаллар).

☑️ Танловда барча иштирок этиши мумкин.

🔰 Материалларни баҳолаш ва ғолибни аниқлашда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

▫️мавзу моҳиятини тўғри тушунганлик;
▫️ҳолатни ёритишда таъсирчан ифода;
▫️оригинал ёндашув.

Танловга материаллар 10 сентябргача @mustaqilliktanlovibot телеграм боти орқали қабул қилинади.

🎁 Танлов ғолиби велосипед ҳамда диплом билан тақдирланади.

Ҳуқуқий, ижодий салоҳиятингизни намоён этинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони таъсис этилди

Ҳукумат қарори (443-сон, 10.08.2022 й.) билан “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰Низомга мувофиқ “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони билан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

🗓 Давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодларни Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳар йили 1 майгача тақдим этади.

📝 Номзодларни кўриб чиқиш учун 5 кишидан иборат комиссия тузилади.

Комиссия хулосаси асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 1 июнга қадар чиқарилади.

Кўкрак нишони ҳар йили 5 июньБутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида Қўмита раиси томонидан тантанали тарзда топширилади.

💰Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (1,2 млн сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Шахс чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хизматга кирганлиги Ўзбекистон фуқаролигини йўқотишга асос бўлади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☎️ 1000 нафар ва ундан ортиқ одам сиғимига эга бўлган муассасаларда энг яқин ёнғин-қутқарув бўлинмаси билан тўғридан-тўғри телефон алоқаси ўрнатилиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Тадбиркорларга умумий майдони 1 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритганда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган солиқларни тўлашни 6 ойга кечиктириш ҳуқуқи берилади.

☑️ Бунда:

🔹 солиқларни тўлашни кечиктириш мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан 3 ой муддатда солиқ органларини хабардор қилган ва унинг тўланишини таъминлаш (гаров) талаб этилмаган ҳолда амалга оширилади;

🔹 ер участкаси, бино ва иншоотлар солиқ тўловларини кечиктириш муддати давомида сотилган ёки ижарага берилган тақдирда, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича кечиктириш муддати давомида ҳисобланган солиқ суммаси тўлиқ миқдорда ундирилади;

🔹 солиқ қонунчилигини бузиш хавфи юқори бўлган солиқ тўловчилар гуруҳига киритилган тадбиркорлик субъектларига солиқларни тўлашни кечиктириш тақдим этилмайди.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дорилар учун ёзилган рецептлар дорихоналарда бир йил давомида сақланади.

🚫 Беморга рецептли дориларни рецептни расмийлаштирмасдан тайинлаш тақиқланади.

❗️Дорилар ва тиббий буюмларнинг савдо жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва 1 ой давомида видео-ёзувларни сақлаш мазкур фаолият учун лицензия талаби ҳисобланади.

➡️ Мазкур талабнинг мунтазам бир йил давомида бир мартадан кўп бузилиши лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун асос бўлади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Кимлар ва нималар давлат чегараси орқали навбатсиз ўтказилади?

🔰Давлат чегараси орқали қуйидагилар навбатсиз ўтказилади:

🔹қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларга мувофиқ муайян имтиёзларга эга шахслар ва улар кетаётган автотранспортлар;

🔹оғир беморлар, ҳомиладор ва ногиронлар, 7 ёшгача болалар, уларга ҳамроҳлик қилувчилар ва улар кетаётган автотранспортлар;

🔹халқаро йўналишларда йўловчиларни мунтазам ташийдиган транспортлар;

🔹тирик ҳайвонлар, тез бузиладиган товарлар, радиоактив материаллар, ОАВ учун хабарлар ва бошқа материаллар;

🔹табиий офатлар, авариялар, ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишда зарур бўлган ва инсонпарварлик ёрдами сифатида юбориладиган товарлар, шунингдек, ушбу товарлар олиб ўтиладиган транспортлар;

🔹Президенти Администрацияси ёки Ҳукуматнинг тегишли ёзма топшириғига мувофиқ шахслар, транспортлар ва товарлар;

🔹Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига юбориладиган товарлар;

🔹Ўзбекистоннинг олий қонунчилик, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларига юбориладиган товарлар.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot