Huquqiy axborot
221K subscribers
5.85K photos
313 videos
22 files
13K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#2022_йил_1_июндан

⚡️38 турдаги давлат хизматларини ЯИДХПда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2022 йилда 2 606 км узунликда цемент-бетон қопламали ички йўллар қурилади

“Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–249-сон, 18.05.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022 йилда цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишлари кластер усулида амалга оширилади.

➡️ Шунга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2022 йилда жами 2 606 км узунликда цемент-бетон қопламали ички йўллар қуриш назарда тутилган.

🔰 Бунда:

▫️манзилли рўйхатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан секторлар раҳбарларининг жойларда жамоатчилик фикри ва талабини инобатга олган ҳолда билдирган таклифлари асосида шакллантирилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланади;

▫️лойиҳа ташкилотларини жалб этиш, масъул ташкилотлар билан техник шартларни келишиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни давлат экспертизасидан ўтказишни ташкил этиш ишлари буюртмачи ташкилотлар томонидан амалга оширилади;

▫️ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда шакллантирилган нархлар “Шаффоф қурилиш” электрон платформаси орқали давлат экспертизасидан ўтказилади;

▫️кластер усулида цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ишларини амалга оширувчи бош пудратчи ташкилот энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали аниқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Солиқ тўловчининг солиқ даври давомида қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига (курсни тугатганлик тўғрисида шундай ташкилотлар томонидан берилган ҳужжат мавжуд бўлганда) тўлаш учун йўналтириладиган, БҲМнинг 8 бараваригача (2 млн 160 минг сўмгача) бўлган миқдордаги иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадлари солиққа тортилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

Ҳайдовчи транспортни бошқариш пайтида телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🏥 Қонунчиликка кўра, кохлеар имплантация операциялари Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида ўтказилади.

➡️ Бемор болалар учун кохлеар имплантация операциясини ўтказиш ва операциядан кейинги реабилитация тадбирлари бепул амалга оширилади.

➡️ Шунингдек, имплантатлар 5 ёшга тўлмаган болаларга бепул тақдим этилади.

⚠️ Боланинг ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки ҳомийлар бепул имплантат ҳисобига операция учун навбат кутишни исташмаса, имплантатни ўзлари сотиб олишлари мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_июндан

🔰Қонунчиликка кўра:

🔸“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда ўтказиладиган кириш тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади;

🔸Марказларда аҳоли ва тадбиркорларга электрон давлат хизматларидан фойдаланиш учун ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи жойлар ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Aдлия_хабари

🤩 Адлия спартакиадаси ўтказилади

❗️Жорий йилнинг 10-12 июнь кунлари Адлия спартакиадаси ўтказилади.

📌 Спартакиадани ўтказишдан мақсад: Президентнинг 2020 йил 30 октябрдаги фармони ижросини таъминлаш, Адлия вазирлиги тизимида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимлар ўртасида спортни янада оммалаштириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, спорт билан мунтазам шуғулланишини рағбатлантириш, шунингдек ходимлар ўртасида жамоавий ва дўстона муҳитни шакллантириш ҳисобланади.

🏆 Спартакиадада вазирлик Марказий аппарати ҳамда ҳудудий адлия органлари ходимлари қуйидаги спорт турларида ўзаро беллашади:

мини-футбол;
стол тенниси;
шахмат;
бадминтон;
армрестлинг ва бошқа.

⛹️‍♂️ Спорт турлари team building шаклида бўлиб ўтади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

☑️ Товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:

🔹аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун;
🔹зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.

🚫 Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.

Товуш сигналини сабабсиз бериш 270 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Давлат_хизматлари

❗️Ҳукумат қарорига асосан, педагоглар аттестациядан ўтиш учун ҳар йили 1 январдан 1 мартгача ва 1 августдан 1 октябргача бевосита ДХМ, ЯИДХП ёхуд Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.

📁 Бунда ариза берувчилар (жисмоний шахслар) аттестациядан ўтиш бўйича сўровнома тўлдиради ва унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

🔸педагогнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистонда тан олиш ҳақидаги гувоҳнома);

🔸қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса);

🔸 педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома.

Педагог кадрларни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.

💰Навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2022/2023 ўқув йилидан ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади

Ҳукумат қарорига (271-сон, 19.05.2022 й.) кўра, 2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади (илгари 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилиши керак эди).

2022 йил 1 июнгача ҳудудлар кесимида 2022/2023 ўқув йилида мактаб формаларига эҳтиёж аниқланади.

💰Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун
мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.

📍Шунингдек, 2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, давлат мактаблари ўқувчилари учун ягона мактаб формаси шакллари Ҳукуматнинг 15.08.2018 йилдаги 666-сон қарори билан тасдиқланган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Киберхавфсизлик Қонун билан тартибга солинди

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Иш ҳақи миқдори оширилди

“Иш ҳақи миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди

Фармонга кўра, 2022 йил 1 июндан:

🔸бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 12 фоизга оширилади;

🔰 Ўзбекистон ҳудудида:

🔸меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 920 000 сўм;

🔸базавий ҳисоблаш миқдори — ойига 300 000 сўм этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_июндан

🔰Қонунчиликка кўра:

🔹соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ойлик маоши малака тоифасига қараб қўшимча 15 фоизгача оширилади;

🔹юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокорларга қўшимча 25 фоиз миқдорида устама тўлаш жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

☑️ Бурилишни кўрсатувчи барча ёруғлик ишораларининг бир вақтда милтиллаши авария (хавф-хатар) ишораси ҳисобланади.

🔰 Ушбу ишора қуйидаги ҳолларда ёқилиши керак:

▫️йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда;
▫️тўхташ тақиқланган жойларда мажбурий тўхтаганда;
▫️фара чироқлари ёруғлиги ҳайдовчининг кўзини қамаштирганда;
▫️шатакка олишда (шатакка олинган механик транспорт воситасида);
▫️“Болаларни ташиш” таниқлик белгиларига эга бўлган транспорт воситасига болалар чиқаётганда ва ундан тушаётганда.

Транспорт воситаси хавф туғдириши мумкин бўлган бошқа ҳолларда ҳам ҳайдовчи йўл ҳаракати қатнашчиларини огоҳлантириш мақсадида авария ишорасини ёқиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатишдаги энг сўнгги янгиликлар, фуқаролар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар, тақдим этилаётган имкониятлар билан @davxizmat телеграм канали орқали танишинг.

Бунда фойдаланувчилар янгиликлар билан танишиш баробарида давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиб бориши мумкин.

Telegram: @davxizmat
Instagram: instagram.com/davxizmat.uz
Youtube: bit.ly/3sQyv05
#Биласизми

Мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил этилади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Мураккаб операцияларни бажарган хирургларга қўшимча устама жорий этилади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🚫 Ҳайдовчига йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурати бўлмаганда, кескин тормоз бериш тақиқланади.

☑️ Йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиш 2 млн 700 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар қуйидаги маҳсулотлар билан бепул таъминланади (1 киши учун бир ойда):

👉 Ун (олий нав) – 3 кг;
👉 Гуруч – 1 кг;
👉 Гречка ёрмаси – 500 гр;
👉 Макарон маҳсулотлари – 500 гр;
👉 Мол гўшти (суяксиз) – 1 кг;
👉 Хонаки парранда гўшти – 1 кг;
👉 Сариёғ – 200 гр;
👉 Тухум – 15 дона
👉 Қанд-шакар – 1 кг;
👉 Кунгабоқар ёғи – 1 л;
👉 Кўк ёки қора чой – 200 гр;
👉 Атирсовун – 100 гр;
👉 Кирсовун (65%) – 200 гр;
👉 Кир ювиш порошоги – 150 гр;
👉 Катта ёшдагилар учун таглик газмол – 8 дона.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

☑️ Бурилиш кўрсаткичи ёки қўл билан берилаётган ишора манёврни бажаришдан олдинроқ берилиши ва уни тугаллагач, дарҳол тўхтатилиши керак.

➡️ Бериладиган ишоралар йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини чалғитмаслиги керак.

❗️Огоҳлантирувчи ишора бериш ҳайдовчига олдин ўтиш ҳуқуқини бермайди ва уни зарурий эҳтиёт чораларини кўриш масъулиятидан озод этмайди.

Ҳайдовчи ҳаракат йўналишини ўзгартириш ҳақидаги огоҳлантирувчи ишорани беришдан олдин орқадан келаётган, уни қувиб ўтишни ёки ўзиб кетишни бошлаган ва бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит бермаётганлигига ишонч ҳосил қилиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot