Bank va Mijoz
44.5K subscribers
1.5K photos
283 videos
190 files
3.97K links
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.


Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Download Telegram
Қизиқ факт

Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинган санада — 1991 йилнинг 31 август куни Андижон шаҳрида «Андижонбанк» – ҳозирги Hamkorbank нодавлат акциядорлик тижорат банки сифатида ўз фаолиятини бошлаган.

Банк ходимлари ва мижозларини ушбу сана билан табриклаймиз!

@bankmijoz
​​Таълим кредитлари ҳақида бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга жавоб ўлароқ, MKBank ҳам банк томонидан талаба хотин-қизларга фоизсиз таълим кредити ажратилишини маълум қилмоқда.

❗️Кредит бўйича барча фоиз тўловлари “Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси” томонидан қоплаб берилади.

Мазкур таълим кредити Ўзбекистон Республикасидаги барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим даргоҳларида, кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқийдиган талаба хотин-қизларга ажратилади.

Кредит бўйича асосий қарз эса расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида тўланади.

Мазкур кредитни расмийлаштириш учун паспорт (ёки ID карта), тўлов-контракт шартномаси ва учинчи шахс кафиллиги талаб этилади, холос.

@bankmijoz
Азизлар байрам муборак!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

@bankmijoz
Таълим кредити ажратишнинг янги тизими жорий этилганида, дастлаб Таълим кредитини молиялаштириш жамғармасига 2021 йил учун камида 1 трлн.сўм ажратилиши белгиланган эди.

Кўпчилик томонидан ўша вақтда бу маблағ етарли эмаслиги юзасидан фикрлар ҳам билдирилган эди.

❗️Марказий банк маълумотига кўра, банклар томонидан 2021 йил август ойидан 2022 йил июнь ойига қадар жами ажратилган таълим кредитлари миқдори 323,3 млрд.сўмни ташкил этган.

Хусусан, 2021 йил август-декабрь ойларида 232,0 млрд.сўм, 2022 йил январь-июль ойларида 91,3 млрд.сўм кредит ажратилган.

2021 йилда таълим кредитининг фаол ажратилиши октябрь (82,5 млрд.сўм) ва ноябрь (79,6 млрд.сўм) ойларига тўғри келган.

@bankmijoz
Ана шундай хабарларга алданиб қолманг!

Фирибгарларни мақсади бу сизга пул бериш эмас, аксинча сизнинг пулларингизни ўзлаштириб олиш!

Эҳтиёт бўлинг, йўқ пулни кетидан қувиб, пешона терингиз бўлган маблағларингизни ўғирлатиб қўйманг!

Ўзмиллийбанк бундай ишларни амалга ошираётгани йўқ!

@bankmijoz
Ўзбекистонда янги авлод банкоматларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилар экан.

PS: Керакмикин шу?

@bankmijoz
​​Garantbank (Савдогарбанк) қисқа муддатли омонат жойлаштирувчилар учун янги омонат турини тақдим этмоқда.

Омонат шартлари:
муддати – 3 ой;
йиллик фоиз ставкаси – 23%;
энг кам миқдори – 1 млн.сўм.

Омонатни банк офисларида ёки мобил илова орқали жойлаштириш мумкин.

@bankmijoz
MKBANK ўз ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш учун "MKBANK Academy" онлайн платформасини жорий этибди.

Ходимлар билимини ошириш учун ажойиб лойиҳа!👍

@bankmijoz
​​Банклардаги навбатлар

❗️Макаренко банклардаги навбатлардан ўта дарғазаб!

❗️Шундай вақтлар Элдор акани ёзганлари эсга тушади. Ростанам, 5 та банк ходимаси бир кунда камида 500-1000 кишига хизмат кўрсатади, барчага бирданига хизмат кўрсатишнинг иложи йўқку.

❗️Ваниҳоят, Хушнудбекни "Тўловларни онлайн тўланг. Замонавий бўлинг, кўчада XXI асрлигини унутманг" деган гаплари эсга тушади.

@bankmijoz
Ойлик иш ҳақи тўловларини Халқ банки картаси орқали олувчиларга автокредит бўйича яхши таклиф.

Автокредит шартлари:
бошланғич тўлов – 20%;
муддати – 48 ойгача;
йиллик фоиз ставкаси – 24%.

@bankmijoz
​​Талаба қизларга фоизсиз таълим кредити ажратиш учун Молия вазирлиги билан Бош битим имзолаган тижорат банклари рўйхати

Aгробанк;
Aлоқа банк;
Aсака банк;
Ипотека-банк;
МКБанк;
Миллийбанк;
Ориент финанс банк;
Туронбанк;
Халқ банки;
Ўзсаноатқурилишбанк;
Қишлоқ қурилиш банк;
Ҳамкорбанк.

@bankmijoz
​​ЎзСҚБ ҳам кредит карталарини жорий этибди.

Банк томонидан 40 кунгача фоизсиз кредит картаси таклиф этилмоқда.

Шартлари:
кредит миқдори – 50 млн.сўмгача;
муддати – 48 ой;
фоизсиз даври – 40 кунгача.

Картадан фойдаланишда ҳеч қандай таъқиқ ўрнатилмаган (нақд пул олиш, Р2Р, онлайн тўловлар).

Кредит картасини расмийлаштириш учун “Joyda” мобил иловаси орқали ариза қолдириш мумкин экан.

❗️Қўшимча маълумотни www.sqb.uz сайтидан ёки 1180; +998 71 200-43-43 телефон рақамларидан олиш мумкин.

@bankmijoz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Австралиялик Билл Морган деган инсон 1999 йил лотореяда аввалига $17.000 қийматидаги автомашина ютиб олган.

Ушбу ютиб олган лотореяси ҳақида телевидения томонидан лавҳа тайёрланаётган вақт, эфир учун шунчаки яна бир бор лоторея ўйнаб $250.000 ютиб олади.

Омад келса ҳеч гап эмас!
Эртага Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Марказий банк 21 июлда асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 15 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

@bankmijoz
Hamkorbank юридик шахслар ва тадбиркорларга 5 йил муддатга 600 млн.сўмгача миқдорда нақд пулда кредит ажратилишини маълум қилмоқда.

@bankmijoz
❗️1991 йил 7 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинган.

@bankmijoz
“Гарант банк” АЖ Амалиёт бошқармаси биносида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, жорий йилнинг 7 сентябридан эътиборан, мижозларга вақтинчалик бошқа манзилда хизмат кўрсатишини маълум қилмоқда.

Вақтинчалик барча банк операциялари "Гарант банк" АЖнинг “Чинор” филиалида амалга оширилади.

❗️Манзил : Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Матбуотчилар кўчаси 17 уй (мўлжал “Пойтахт” савдо мажмуаси ва “Зарафшон” Бизнес маркази).

Мурожат учун: +998 71 200 27 00, +998 71 232 02 70 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

@bankmijoz
Бугун ўзининг 31 йиллигини нишонлаётган Ўзмиллийбанк ҳам колл-маркази рақамини қисқа рақамга ўтказибди.

Эндиликда банкнинг колл-маркази билан 1344 қисқа рақами орқали боғланиши мумкин.

Қуйида колл-марказларини қисқа рақамларга ўтказган банклар:

● Халқ банки – 1106;
● TBC Bank – 1150;
● Асакабанк – 1152;
● ЎзСҚБ – 1180;
● Инфинбанк – 1214;
● Агробанк – 1216;
● Туронбанк – 1220;
● Ипотека-банк – 1233;
● Tenge Bank – 1245;
● Қишлоққурилишбанк – 1254;
● Hamkorbank — 1256;
● Даврбанк – 1284;
● МКбанк – 1285;
● Трастбанк – 1287;
● Anorbank – 1290;
● Ziraat Bank – 1293;
● Ипак йўли банки – 1296;
● Ўзмиллийбанк – 1344.

@bankmijoz
Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

@bankmijoz
Forwarded from ClickMe
Konstruktor — individual shartlarda hisob raqamga xizmat koʻrsatish 🤵🏻‍♂️

Sizning tez rivojlanayotgan biznesingiz bor va siz muvaffaqiyatli tadbirkormisiz? ANORBANK hisob raqamingizga xizmat koʻrsatishni yanada qulaylashtiradi!

Quyidagilarga e'tibor bering:

- Hisob raqamga xizmat koʻrsatish endi yanada arzonroq
- Valyuta ayirboshlash uchun unumli kurs
- 24/7 ishlaydigan va maslahat beradigan shaxsiy menejer
- Individual shartlar bilan siz bank xarajatlaringizni kamaytirasiz

Hisob raqamni oching va ANORBANK bilan oʻz xohishlaringiz boʻyicha kombinatsiyasini yarating

📞1290
🌐Sayt
Июль-август ойларида нархларнинг йиллик ўсиш суръатларини мўътадиллашиши кузатилиб, ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичлардан баланд шаклланди.

Шунингдек, иқтисодиётдаги инфляцион кутилмалар май ойида кузатилган юқори даражасига нисбатан пасайишига қармасдан, ҳамон 14-15 фоизни ташкил этмоқда.

Келгуси ойларда иқтисодий фаолликнинг янада ортиши ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида мавсумий пул тушумларининг кўпайиши ҳисобига ялпи талабнинг ўсиши, энергия таъминоти ва ички бозорда айрим маҳсулотлар таклифи билан боғлиқ инфляцион хатарлар сақланиб қолмоқда.

Марказий банк Бошқарувининг2022 йил 8 сентябрда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори юзасидан Пресс-релиз.

@bankmijoz