Komil Allamjonov
12.6K subscribers
1.37K photos
295 videos
320 links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Axborot siyosati departamentining rahbari | Руководитель Департамента информационной политики Администрации Президента Республики Узбекистан

Facebook:
https://facebook.com/k.allamjonov
Download Telegram
Шу кунларда 1-4 синф ўқувчилари учун яратилаётган ўқув дастурлари ва дарсликларни апробациядан ўтказиш учун танлаб олинган 14та мактаб ўқитувчилари махсус тайёрлов курсини ўтамоқдалар.

Малака ошириш курсларида 179 нафар ўқитувчи иштирок этяпти. Шу тариқа замонавий ўқув дарсликлари, ўқув дастурлари ва албатта замонавий мактабни бирга барпо этамиз.


____

В эти дни учителя 14 школ, которые были отобраны по всей республике для тестирования учебных комплексов, созданных для учащихся 1-4 классов, проходят специальный курс повышения квалификации.

 Всего в данных курсах принимают участие 179 преподавателей. Таким образом, мы вместе создадим современные учебные пособия, учебные программы и, конечно же, современную школу.
Самарқанд
Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари саммитини ёритиш учун 570 нафардан кўпроқ маҳаллий ва хорижий журналистлар ҳамда 50дан ортиқ экспертлар замонавий медиа марказларда ишлашяпти. Ҳар соатда брифинглар ўтказиляпти.

Бизнинг жамоа саммитни ёритишга ҳар томонлама тайёр!


____

Свыше 570 национальных и зарубежных журналистов и более 50 экспертов работают в современном медиацентре для освещения саммита лидеров стран, входящих в Организации тюркских государств, в Самарканде. Ежечасно проводятся брифинги.
 
Наша команда полностью готова к освещению саммита!
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Ўқитувчиларни худди йигирма йил олдинги каби яна хонадонларни айланиб чиқишга ва ўқувчилар рўйхатини тузишга мажбур қилишаётгани ҳақида эшитиб, жуда хафа бўлдим.

Мен ўқитувчиларга бўлган муносабатни қайта кўриб чиқиш ўта зарур деб ҳисоблайман ва мутасаддилардан уларнинг зиммасига кераксиз ва ноқонуний вазифалар юклашни бас қилишларини сўраб қоламан.

Ўқитувчиларнинг асосий вазифаси — фарзандларимизга билим бериш орқали мамлакатимиз келажагини таъминлашдир.

Бунинг ўзи жуда мураккаб вазифа. Таълим йўналишида шундоқ ҳам муаммолар ғиж-ғиж бўлиб турганида, устига-устак ўқитувчилар гарданига яна қандайдир қўшимча вазифалар юклаш — бу энди ортиқча.

Ўқитувчиларни ортиқча ишларга мажбур қилиш нафақат мактабга, балки Ўзбекистон келажагига ҳам зарар етказади.

Мен барча масъул шахслардан ушбу муаммони имкон қадар тезроқ ҳал қилиш ва ўқитувчилардан дарс беришдан бошқа барча вазифаларни озод қилишини сўрайман.

Ҳозир мамлакатимизда таълим биринчи рақамли устувор масаладир. Биз ўқитувчиларга текин хизматкор ходим сифатида қарашга барҳам беришимиз шарт. Улар жамиятнинг энг ҳурматли ва ардоқли қатламига айланиши, бунинг учун барча бирдек ҳаракат қилиши зарур деб ҳисоблайман. Зеро фақат таълим, фақат ўқитувчилар ёрдамидагина биз тараққиётга эриша оламиз. Фарзандларимиз келажаги уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун ҳам устозларимизни эъзозлашимиз шарт!
Халқ таълими вазирлиги ҳамда тегишли мутассаддиларга ўқитувчилар зиммасига юклатилган барча ортиқча вазифаларни инвентаризация қилиш ҳамда уларни тақиқлаш юзасидан администрация томонидан тегишли кўрсатма берилди.

___

Министерству народного образования и ответственным должностным лицам из Администрации были даны указания провести инвентаризацию задач, возложенных на учителей, и отменить те, которые не относятся к их профессиональной деятельности.
Муфтий ҳазратлари @muslimuzportal, Президентнинг дин ишлари бўйича маслаҳатчиси билан.

Туркий давлатлар ташкилоти биринчи саммитида.
Олий мартабали меҳмонлар Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасига ташриф буюриб, туркий халқларнинг маданияти, анъана ва қадриятларини ўзида мужассам этган концерт дастурини томоша қилдилар.

Высокие гости посетили комплекс “Вечный город” в Самарканде и посмотрели концертную программу, в которой нашли воплощение культура, традиции и ценности тюркских народов.

#Mirziyoyev #sammit #TDT #koncert

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Самарқанда шаҳрида Туркий Давлатлар Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Тадбирдан онлайн трансляцияни Президент матбуот хизматининг Facebook ижтимоий тармоғи, YouTube видеохостингидаги саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter